а) Миллий ҳисоблар концепцияси обзори.
Миллий даромад ва маҳсулот ҳисоблари пойдевори маҳсулотнинг ишлаб чиқарилганлиги ва тақсимланганлиги бирламчидир. Товар ва хизматларнинг бир йилдаги таклифини, мамлакат ичида ишлаб чиқарилган маҳсулот йиғиндиси ва импортни ҳисоблаш мумкин. Маҳсулотни тақсимлаш резидентларини умумий харажатларини ташкил этади (булар истеъмол, инвестиция + экспорт). Буни қуйидагича ёзиш мумкин:
Y+M=C+ I +X
Бундан қуйидаги тенгликни ҳосил қиламиз:
Y=C+I(X-M) (1)
У ҳолда:
Y+YF=C+1+(X-M+YF) (2)
Энди тенгламанинг чап томони ЯИМга эмас, балки ЯМД га тенг.
а) Давлат молия статистикаси ва миллий даромад давлат операцияларининг маълумотларни стандарт кўрсатиш пойдевори ҳисобланади. Бу пойдевор давлат бошқарув органларининг даромад, харажат, капитал жамғариш ва молиялаштириш нуқтаи назаридан операция анализини енгиллаштириш учун мўлжалланган. Миллий даромад ва маҳсулот ҳисоблари ҳам давлат бошқарув органлари фаолияти тўғрисидаги аниқ маълумотларни стандарт ҳолда кўрсатиш учун мўлжалланган.
Миллий ҳисоблар асосий категориялари бўйича операциялар ДМС тармоқлари билан боғланиб кетиши мумкин. Марказий ҳукуматнинг ДМС методи бўйича истеъмоли ойлик иш ҳақи ва давлат харажатлари учун тўловларини айирамиз.
б) Давлат молия статистикаси. Қизиқарли маълумотлар11
Т
ўлов
баланси. Давлат бошқарув
органлари томонидан ва чет мамлакатлар
билан олиб борилган операциялар ҳам
ДМС ҳам тўлов балансида ўз аксини топади.
Фақат фарқлар кенглигини жалб этиш ва
ҳисоб принципини ҳисобга олмаганда,
берилган операциялар иккала тизилмада
ҳам бир хил намоён бўлади.
Жалб этиш кенглигига келсак, бу ерда фарқлар минимал. Биринчидан, тўлов баланс ҳисобига давлат бошқаруви даражалари фарқланмайди, иккинчидан, тўлов балансида ташқи операциялар билан миллий бирлашмалар ўртасида чегараланиш йўқ.
Тўлов баланси маълумотлар ҳисоби устига қўйиб ҳисоблаш усули орқали олиб борилади. ДМСда эса касса усулидан фойдаланилади. Яъни тўловлар асосида. Шундай қилиб ДМСда фақат тўловлар оқими, тўлов балансида эса ресурслар, тўловлар, мажбуриятлар акс этади.
7.3. Пул-кредит обзорининг бошқа макроиқтисодий ҳисоблар билан
П
ул-кредит
обзори тўлов баланси билан ҳисобот
маъносида боғлиқ, чет эл активлари ва
пасивлари суммасининг ўзгариши орқали
ва ДМС – давлат бошқарув органларининг
банк тизимига соф қарзи орқали.
Бироқ пул-кредит обзори (тизими) билан миллий даромад ва маҳсулот ўртасидаги боғлиқлик ўртача ҳисобланади: иқтисодиётда ликвидлик заҳирасининг ўзгариши мамлакат иқтисодиётида ишлаб чиқариш ва даромадлар ҳажмининг ўзгаришига олиб келади. Миллий даромад ва харажатларнинг ўзгариши эса импорт талаби ва экспорт таклифига таъсир қилади. Бу эса ўз навбатида соф ташқи активлар суммасининг ўзгаришига ва ниҳоят, пул массасига иккиламчи таъсир кўрсатиши мумкин.
Пул кредит секторининг таркиби. Пул воситаларининг оқими. Таҳлилий ҳисобот. Молиявий ташкилотлар. Давлатнинг тўлов воситаларини яратувчи молиявий муассасалар. Пул яратмайдиган молиявий муассасалар. Пул-кредит назорат қилувчи ва пул депозит банклари. Заҳира пуллари. Хорижий валюта заҳиралари таҳлили. Пул массаси, давлат секторининг иқтисодий таҳлили. Шахсий сектор. Пул депозит банки. Пул кредит масаласи. Молиявий агрегатлар. Пул массаси миқдори таҳлили. Пул-кредит пассивларини текшириш. Активлар. Умумий ташқи сальдо. Реал оқимлар. Молиявий оқимлар. Банк тизими активлари. Хорижий валюта депозитлари. Пул агрегатлари таҳлили.
Мавзу-8. ИШСИЗЛИК ВА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
Режа:
1. Аҳоли бандлиги сиёсати, усуллари ва йўналишлари 2. Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари 3. Инфляциянинг моҳияти ва турлари ва ҳисоблаш усуллари
8.1. Аҳоли бандлиги сиёсати, усуллари ва йўналишлари
Аҳоли бандлигини муайян даражада барқарор ушлаб туриш ҳар қандай мамлакат олдида турган мураккаб вазифалардан саналади. Бандлик соҳасида бозорнинг ўзини ўзи автоматик суратда тартибга солиш жараёнига таъсири ҳар доим ҳам сезилмайди. Шу сабабли бозор иқтисодиётига йўналтирилган барча мамлакатларда доимий, бандлик соҳасига таъсир кўрсатиш шакллари ва воситалари жиҳатидан эглувчан чораларни қўллаш асосида бандликни тартибга солиш сиёсати амалга оширилмоқда. Аҳолининг тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлаш ҳар қандай демократик жамиятнинг муҳим вазифаларидан биридир. Бандлик сиёсати – бу жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир этувчи чора тадбирлар йиғиндисидир.
Б Аҳоли фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш давлатнинг анъанавий вазифаси ҳисобланади. Давлат меҳнат бозорида икки турдаги сиёсатни, яъни пассив ва актив сиёсатни амалга ошириши мумкин. Пассив сиёсат иш излаётган фуқароларни рўйхатга олиш, ишсизлик нафақасини тайинлаш, уни тақдим қилиш тизимини ташкил этиш, ишсизлар ва уларнинг оилаларини қўллаб қувватлашнинг пулсиз шаклларини амалга ошириш билан чекланади.
8.2. Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари
Иқтисодчи олимлар ўртасида оммавий ишсизликнинг ҳақиқий сабаблари қандайлиги тўғрисида турлича қарашлар мавжуд. Маълумки, Ж.М.Кейнс «ишсизликнинг давоси сифатида иш ҳақини пасайтириш ғоясини қатъий инкор этиб, ўзига инвестициялар, давлат харажатлари ва соф экспортдан ташқари истеъмол харажатларини – бунда ҳам сўнгги – умумий талабнинг асосий қисмини ҳам қамраб оладиган умумий талабдан келиб чиқади». Фикримизча, Ўзбекистонда ишсизликнинг пайдо бўлиши ва ўсиш тарихи айнан Кейнс қарашларининг тўғрилигини исботлайди. Ишсизлар расмий рўйхатга олингандан бошлаб, ишсизлик даражаси маълум даражада мунтазам ортиб боради, ишга жойлаштириш қанчалик юқори бўлса, ишсизлик даражаси шунчалик паст бўлади. Иш билан бандликнинг кескин камайиши иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар (давлат секторининг камайиши), инфляция ҳамда хўжалик юритишнинг муқобил шакллари (хусусий корхоналар, ҳиссадорлик жамиятлари) етарлича тез ўсмаганлиги туфайли кўпгина корхоналарда молиявий аҳвол ёмонлашуви натижасида юзага келади. Буларнинг ҳаммаси, табиийки, умумий талаб ҳажмида салбий акс этади: давлат таъсири қисқаради, инвестиция фаолияти сустлашади, истеъмол харажатлари эса инфляция таъсирида турмуш даражасининг ёмонлашуви туфайли бирмунча камаяди. Демак, Ўзбекистонда ишсизлик ўсишининг асосий сабаби – энг аввало ишлаб чиқаришнинг қисқаришидир. Иқтисодий ўсиш динамикаси билан ишсизлик ўртасидаги алоқа узвий боғлиқ кўрсаткичлардир. Қизиқарли маълумотлар12
Қ
8.3. Инфляциянинг моҳияти ва турлари ва ҳисоблаш усуллари
Инфляция нима? Инфляциянинг соддалаштирилган таърифи – бу баҳоларнинг умумий даражасининг ошиши. Инфляциянинг тўлиқ таърифи- бу товар айланмасига зарур бўлган пул массаси муомала воситаларининг ҳаддан ташқарари ошиб кетиши, натижада пул бирлиги қадрининг тушиши ва ўз навбатига товар баҳоларнинг ошиши Инфляция деб пул муомаласи қонунлари бузилиши билан боғлиқ ҳолда қоғоз пулларнинг қадрсизланишига айтилади. Бу ерда қоғоз пул миқдорининг нисбатан ортиб кетиб, унинг қадрсизланишига пулнинг ортиқча эмиссия қилиниши, пул эмиссияси ўзгармасдан, унинг айланиш тезлигининг ошиши, муомаладаги пул миқдори ўзгармаса ҳам товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмининг камайиб кетиши, товарлар ва хизматлар ижтимоий қийматининг ва, бинобарин, нархининг пасайиши ва ниҳоят, пул қийматининг пасайиши каби омиллар таъсир қилади. Қоғоз пуллар инфляцияга учраганда уч хил нарсага нисбатан қадрсизланади: 1) олтинга нисбатан – бу олтиннинг қоғоз пулларда бозор нархининг ошишида ўз ифодасини топади; 2) товарларга нисбатан – бу товарлар нархининг ошишида ўз ифодасини топади; 3) бардошли чет эл валюталарига нисбатан – бу чет эл валюталарига нисбатан миллий пул курсининг тушиб кетишида ўз ифодасини топади. Инфляция нарх индекси ёрдамида базис даврга нисбатан ўлчанади. Нархлар индекси эса жорий даврдаги истеъмол нархларини базис даврдаги истеъмол нархларига нисбати орқали аниқланади.
8.1-расм. Меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи ўртасидаги фарқ13
Инфляция турлари. Келиб чиқиш сабабларига қараб: Административ инфляция «административ» бошқариладиган баҳолар туфайли пайдо бўлади Талаб инфляцияси. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла кондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади. Таклиф инфляцияси, бунда баҳоларнинг ўсишига сабаб сифатида гарчи ресурслардан тўлалигича фойдаланилмаган бўлсадаишлаб чиқариш харажатларини ошишини келтириш мумкин Харажатлар инфляцияси, бунда ишлаб, чиқариш омиллари баҳоси ошганда ишлаб чиқариш харажатлари ҳам ошади ва натижада ишлаб чиқаришлган маҳсулот нархи ҳам ошади Импорт инфляцияси, бунда ташқи омиллар таъсир қилиб, мамлакатга чет эл валютасининг ҳаддан ташқари оқиб келиши ва импорт товарларининг баҳоси ошиши туфайли юзага келади Кредит инфляцияси, ортиқча кредит экспансияси туфайли юзага келади Кўриниши жиҳатидан: Очиқ инфляция, яъни товар ва хизматларнинг эркин бозордаги инфляцияси; Яширинчи (босилган) инфляция, бунда давлатнинг баҳоларни бир даражада мажбурий ушлаб туришида пайдо бўлади. Товар дефицити бўлганда товарлар «қора бозор»га ўтиб, у ерда уларнинг баҳолари доимий равишда ўсиб боради. Кўламига кўра: Маҳаллий инфляция, айрим мамлакатларда юз берадиган инфляция; Жаҳон инфляцияси.
|
Ишсизлик ва инфляция макроиқтисодий таҳлилнинг асосий кўрсаткичлари. Ишсизлик иқтисодий категрия сифатида, унинг турлари, шаклланиш босқичлари. Ишсизликнинг ЯИМга таъсири ва уни иқтисодий таҳлили. Ишсизликни таҳлил қилиш усули, унинг миқдорий меъёри. Ишсизликни шакллантирувчи омиллар. Ишсизлик ва бандлик. Ўзбекистоннинг ишсизликни камайтириш сиёсати. Ишсизлик даражасини иқтисодий таҳлили. Инфляция ва унинг иқтисодий моҳияти. Инфляцияни белгиловчи омилларнинг таҳлили ва уларнинг миқдорий таркиби. Мамлакат иқтисодиётини мустақиллик йилларидаги ривожланиш даврида инфляция даражасининг динамикасини иқтисодий таркиби, ўзгариш (камайиш) тенденцияси таҳлили.
1. Иқтисодий прогнозлаш тушунчаси, унинг моҳияти ва функцияси
2. Прогноз, гипотеза ва режа хақида тушунчалар
3. Прогнозлаштириш объектининг тизимли таҳлили
Ижтимоий-иқтисодий ҳаётни, келажакни баҳоламасдан унинг ривожланиш истиқболини прогнозлашсиз тасаввур қилиш қийин. Режали ижтимоий хўжалик юритиш шароитида иқтисодий прогнозлар жамият ривожланишининг мумкин бўлган мақсадларни уларга эришишни таъминловчи иқтисодий ресурсларни, узоқ муддатли, ўрта муддатли ва жорий режаларнинг эҳтимол бўлиши мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан самарали вариантларни аниқлаш учун, иқтисодий ва техник сиёсатининг асосий йўналишларини асослаш, қабул қилинаётган қарорларнинг натижаларини прогнозлаш ва ҳар бир муайян вақтда аниқ тадбирларни, фаолиятни амалга ошириш учун зарур ҳисобланади. Бозор ислоҳотлари ва илмий-техник тараққиётни такомиллаштириш шароитида прогнозлаш ижтимоий ривожланишининг стратегия ва тактикани шакллантиришнинг ҳал қилувчи илмий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Инсоннинг ақлий фаолияти мобайнидаги энг асосий ва муҳим жиҳатлардан бири – бу келажакни олдиндан башорат қилишдир.
Бугунги кунда олдиндан башорат қилишнинг икки хилдаги кўриниши мавжуд – илмий башоратлаш ҳамда илмий асосланмаган башоратлаш. Илмий асосланмаган башоратлаш – инсоннинг топқирлиги, сезгирлиги билан боғлиқ бўлган башоратлашларни ўз ичига олади.
Илмий башоратлашнинг оддий башоратлашдан принципиал фарқи шундаки, илмий башоратлаш орқали келажакда содир бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодиса тўғрисида ишончлироқ ва аниқроқ маълумотга эга бўлиш мумкин. Бу орқали эса амалиётда энг муҳим ва мақсадга мувофиқ қарорларни қабул қилиш имкониятига эга бўламиз. Илмий башоратлашнинг хилма-хил шакллари орасида энг кўп тарқалган турларидан биттаси прогнозлаштириш ҳисобланади.
Прогноз шу пайтгача ҳеч бир тил тизимида ҳали кузатилмаган эҳтимолли воқеани атамалар орқали қайд этишга, бирор бир объект, жараён, ҳодисанинг ҳолатини узоқ ёки яқин келажак учун қайд этишга ёрдам беради.
Прогнозни ишлаб чиқишда текширилган, аниқ ва зиддиятга учрамайдиган прогнозлаштириш методидан фойдаланиш лозим. Ана шундагина, прогнозни шахсий интуитив тарзда эмас, балки илмий асосланган тарзда ишлаб чиқилганлигини этироф этиш мумкин. Қолаверса, прогнозлаштирилган воқеа-ҳодисанинг реализациясини келажакда текшириш усуллари ҳам аниқ бўлиши шарт.
Шундай қилиб, прогноз – бу келажакда, маълум бир муддат оралиғида объект, ҳодиса ёки жараёнларнинг ривожи самараси ҳамда уларнинг эҳтимолли йўналишлари тўғрисидаги илмий-услубий асосланган мулоҳаза ҳисобланади.
Прогнозлаштириш соҳаси кенг қамровли ва хилма-хилдир. Бугунги кунда географик, геологик, экологик, тиббий прогнозлаштириш, илм-фан ва техника прогнози, иқтисодий, социологик, ҳарбий прогнозлаштириш, ташқи-сиёсий, юридик, маданий-эстетик ва бошқа турдаги прогнозлаштириш соҳаларини ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Гипотеза умумий назария даирасидаги илмий башоратни тавсифлайди. Бу шуни англатадики, гипотезани тузиш дастлабки базавий назария ва у асосида тадқиқ этилаётган объектларнинг фаолият кўрсатиши ва ривожлантиришнинг очилган қонуниятлари ҳамда сабаб-оқибат алоқаларини ташкил этади. Гипотеза даражасида ҳаракатларнинг умумий қонуниятларини ифодаловчи ушбу объектларнинг сифат жиҳатидан тафсилоти берилади.
Прогноз гипотезадан фарқли улароқ янада юқори аниқликка эга, чунки нафақат сифат ўлчамларига, балки миқдорий ўлчкамларга асосланади, шу боис объектнинг келажакдаги ҳолатини миқдорий жиҳатдан ҳам тавсифлашга имкон беради. Прогноз аниқ амалий назария даражасида башоратлашни назарда тутади. Шундай қилиб, прогноз гипотезадан ноаниқлик даражаси паст ҳамда юқори даражали ҳаққонийлиги билан фарқ қилади. Шу билан бирга прогнознинг тадқиқот қилинаётган объекти, ҳодиса билан бўлган тўғридан-тўғри алоқаси мавжуд эмас: прогноз эҳтимоллик тавсифига эга.
Р
ежа
аниқ
муайян мақсадларни қўйиш ва тадқиқ
этилаётган объектнинг аниқ ҳодисаларини
башоратлашни кўзда тутади. Унда
белгиланган вазифаларга мувофиқ тарзда
ривожланишнинг йўллари ва воситалари
қайд этилади, қабул қилинган бошқарув
қарорлари асосланади. Унинг энг асосий
фарқ қилувчи жиҳати - топшириқнинг
аниқлиги ва кўрсатмали эканлигидадир.
Шундай қилиб, режада башоратлаш янада
аниқ ҳолда намоён бўлади. Прогноз каби
режа ҳам аниқ амалий назария натижа ва
ютуқларга асосланади. Қизиқарли
маълумотлар14
Прогнозлаш шакллари ўз моҳиятига кўра бошқариш ва режалаштириш тизимида бир-бири билан ва тадқиқ этилаётган объекти билан узвий боғлиқликда бўлиб, объектнинг ўзининг аниқлилиги билан истиқболдаги ҳаракатларини билиш босқичларининг кетма-кетлигини ифодалайди. Ушбу жараённинг дастлабки қадами – объектни у учун янги белгиланган ҳолатига ўтказиш режасини тузиш ҳисобланади. Бунинг учун энг муҳим воситаси умумилмий башоратлаш ва режа ўртасида боғловчи занжир сифатида иштирок этувчи прогноз хизмат қилади.
Гипотиза умумий тавсилотига эга бўлса ҳам, усиз ҳеч қандай илмий бошқариш ва режалаштиришни амалга ошириб бўлмайди. Гипотеза ушбу жараёнга таъсир этиб, уни тузиш учун муҳим ахборот манбаси ҳисобланади. Кўп ҳолатларда гипотиза бевосита режаларни ишлаб чиқишда ҳам ҳудди шу вазифани бажаради.
Режалаштириш билан прогнозлаш бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Режа ва прогноз ўз моҳиятига кўра режанинг ижтимоий ишлаб чиқаришини бошқаришда етакчи буғин сифатида ҳал қилувчи рол уйнаётган шароитда бир-бирини ўзаро тўлдирувчи режалаштириш босқичларини ифодалайди. Бунда прогноз мавжуд амалиётнинг истиқболда ривожланиш имкониятларига қаратилган омил сифатида хизмат қиладиган бўлса, прогнозлаш - режаларни ишлаб чиқиш дастаги сифатида намоён бўлади.
Прогнозлаштириш жараёнида, прогноз учун керакли бўлган топшириқларни ишлаб чиқиш, ҳар томонлама прогнозлаштириш объекти таҳлилини амалга ошириш шарт. Ушбу анализ объектнинг аниқланиши ва тадқиқот предметини, унинг прогнозлаштириш мақсади ва вазифасини, ташқи манбаларга боғлиқлигини, тузилишини, ишлаш механизми ҳамда улар устидан бошқарув кабиларни ўзида мужассам этади. Расмий нуқтаъи назардан қараганда, объектни изчил тадқиқ қилиш – оптимал алтернатив танловни амалга оширишга ҳамда объектни бошқарувчи алтернатив таъсирларнинг намоён бўлишига, шунингдек, унинг келгуси корректировкаланган моделларининг тузилишига олиб келади.
Биз ижтимоий-иқтисодий тизимларни кўриб чиқамиз, уларнинг таҳлили эса прогнозлаштириш объекти сифатида қаралганда анча мураккаб, чунки улар мураккаб тизимлар тоифасига киради.