1. Миллий даромадлар ва маҳсулотлар ҳисоби
2. Миллий ҳисобот тизимини асосий агрегатлари.
3. Кўрсаткичларни ҳисоблаш муаммолари.
Асосий макроиқтисодий ҳисоблар миллий даромад, миллий маҳсулот ҳисоблари, тўлов баланси, давлат молия статистикаси ва пул-кредит обзори ҳисобланади. Бу ҳисоблар умумий мақсад учун хизмат қилади. Улар иқтисодий таҳлил ва иқтисодий сиёсатга доир қарорлар қабул қилиш учун пойдевор ҳисобланади. Иқтисодиётнинг турли нуқтаи-назарларини характерлашига қарамай, уларнинг ҳаммаси ягона концепцияга асосланади ва ягона тизимни ташкил этади. Бу бобни ўрганишдан мақсад шу тизимни ва шу ҳисоблар ўртасидаги алоқаларни ўрганишга қаратилган.
М
акроиқтисодиётнинг
предмети иқтисодий агрегатларни
ўрганиш ҳисобланади, чунончи, харажатлар,
даромадлар ва ишлаб чиқариш ҳажми умумий
даражаларини; бандлик кўрсаткичлари;
баҳо ва иш ҳақи; ташқи савдо оқимлари;
солиқ тушумлари ва давлат харажатлари;
пул ва кредит оқимлари. Амалиётда
макроиқтисодиёт уч масалани ечишни ўз
олдига мақсад қилиб қўяди: ўзгаришларни
иқтисодий агрегатлар
орқали тушинтириш; иқтисодий ўзгарувчилар
ўзгариши оқибатларини башоратлаш;
иқтисодий сиёсатни аниқловчи шахсларга
у ёки бу иқтисодий мақсадларга эришишига
ёрдам бериш. Миллий ҳисоблар
асослари макроиқтисодий ўзгарувчилар
ҳақидаги зарурий ахборотларни
системалаштирилган тарзда қайд қилиш
мақсадида ишлаб чиқилган.
Бозор нархларида ҳисобланган ЯИМ ишлаб чиқарувчи бирлик – резидентлар хўжалик фаолиятининг охирги натижасини ифодалайди. У барча ишлаб чиқарувчи бирликрезидентлар томонидан қўшилган қийматларнинг ялпи суммасини акс эттиради. У яна охирги товар ва хизматлар истеъмолининг суммасидан импорт товар ва хизматлар суммасини чиқариб ташлаганига ёки бўлмаса ишлаб чиқарувчи бирлик-резидентлар томонидан тақсимланган даромадлар суммасига тенг.
Ишлаб чиқариш резидентлари хўжалик фаолияти натижасида олинган даромад, асосан резидент ўртасида тақсимланади. Шу билан бирга даромадларнинг маълум бир қисми норезидентларга тўланиши, ташқи дунё (норезидентлар) даромадларининг бир қисми резидентларга ўтиши мумкин. Резидентлар тарафидан олинган даромадларни ҳисоблаш учун ЯМД, ЯИМдан норезидентларга тегишли даромадни (ёлланма ишчиларга тўловлар ёки мулкдан даромад) айириб, унга ишлаб чиқарувчи бирлик норезидентлардан келган даромад кўшилади. ЯИМ ва ЯМД орасидаги фарқ “соф хориж даромади” дея номланади ва у мусбат ёки манфий қийматга эга бўлиши мумкин.
“Моддий ишлаб чиқариш соф маҳсулот” (МИСМ) марказий режа асосида ётувчи ҳаражат-маҳсулот жадвалидан келиб чиққан. МИСМ ва ЯИМ орасидаги фарқ шуки, МИСМ таркибига амартизация ва номоддий хизмат секторига қўйилган қийматнинг маълум қисми қўйилмайди. МИСМ таркибига моддий ишлаб чиқариш маҳсулотининг тақсимоти билан боғлиқ хизмат киради, масалан, транспортировка, сақлаш ва маркетинг. Бундай хизматларга моддий ишлаб чиқариш жараёни “давоми” деб қаралган. Бундан ташқари МИСМ таркибига ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча қўшиладиган ресурслар таркибига кирмаса-да МИСМдан чиқариб ташланмаган. Шу билан бир вақтда авваллари марказлаштирилган режалаштириш қўлланилган турли мамлакатларда номоддий хизматлар орасида қайсилари кириши амалиётда турлича ҳал қилинган.
4.1-расм. Реал секторда макроиқтисодий мувозанат7
Корхона яратган қўшилган қиймат ишлаб чиқариш ҳажми билан оралиқ истеъмол фарқига тенг. ЯИМни барча ишлаб чиқариш бирликлари қўшилган қиймати суммаси каби олиш мумкин. ЯИМни яна бозор баҳоларида ва (омилларни) қийматлари бўйича ўлчаш мумкин. Кейинги усул даромадларни ўлчаш билан боғлиқ. У ялпи қўшилган қийматдан солиқлар минус ишлаб чиқариш субсидияси айрилганига тенг бўлган ихтиёридаги натижани беради.ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) = ҳамма омиллар даромадларнинг суммаси (даромадларга солиқларни тўлашдан илгари) =W+OS (1) ЯИМ (бозор баҳолари бўйича) = ЯИМ (омиллар қиймати бўйича) ITS
W+OS+ITS
И
нфляцияни
баҳолашнинг оддий усулларидан бирига
кўра харажатларнинг ўсиши прогнозларнинг
асоси ҳисобланади. Лекин инфляцияни
бундай баҳолаш фақатгина тахминий
бўлиши мумкин, сабаби, вақти келиб
нархлар кўтарилишининг бутун иқтисодиётга
сезиларли билвосита таъсири намоён
бўлиши мумкин. Бундан ташқари, маълум
давр ичидаги нархларнинг ўзгариши
нафақат шу давр ичидаги харажатлар
ўсишининг ўзгаришини, балки олдинги
даврлардаги харажатлар ўсишининг
давомли таъсирини ҳам акс эттиради.
Истеъмол нархлари индекси (CPI) – бу, резидентлар томонидан истеъмол қилинадиган импорт ва мамлакат ичида ишлаб чиқарилган товарларни маълум саватдаги нархи индексидир. Бундан фарқли равишда ЯИМ дефлятори – бу, ҳам ички истеъмол, ҳам экспорт учун ишлаб чиқарилган барча товарлар нархи индексидир. Кутиш мумкинки, истеъмл нархлари индекси (ИНИ) ва ЯИМ дефляторининг ўзгаришидаги фарқлар акс эттиради. Агар импорт нархлари экспорт нархларига қараганда кўпроқ даражада ошса, ИНИ орқали ифодаланган инфляция даражаси, бошқа шароитлар тенг бўлганда, ЯИМ дефлятори орқали ифодаланган инфляция даражасидан юқори бўлади.
Қоида бўйича харажатлар ўсиши тенденциясига қуйидагиларнинг ўзгариши таъсир қилади:
- жаҳон савдосидаги нарх даражаси (хорижий валютада);
- номинал алмашув курслари;
- иш ҳақи миқдори;
эгри солиқлар миқдори.
Иқтисодиётнинг реал сектори тушунчаси. Реал секторнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти. Реал сектор ва иқтисодий ўсиш. “Миллий ишлаб чиқариш соф маҳсулотлари” тушунчаси. Реал агрегатлар. Номинал агрегатлар. Истеъмол нархлар индекси. ЯИМ дефлятори. Соф хориж даромади, ялпи миллий ихтиёридаги даромад. Ташқи баланс. Хусусий секторда капитал қўйилмаларни аниқловчи омиллар. Жорий давр баҳолари. Инфляцияни прогнозлаш. Таннарх ошиши. Иқтисодиётнинг реал сектори таҳлили, институционал секторлар, юридик шахслар. Уй хўжаликлари. Эконометрик моделлар. Макроиқтисодий агрегатлар тушунчаси ва макроиқтисодий таҳлил. Макроиқтисодий прогнозлаш.
МАВЗУ-5. ТЎЛОВ БАЛАНСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
Режа:
1. Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими. 2. Тўлов балансини ҳисобга олишни асосий концепциялари 3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби
5.1. Иккиёқлама ёзув асосида ҳисобга олиш тизими.
Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадларидан бири ташқи мувозанатликни тўғрилаш эҳтиёжининг пайдо бўлганлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлишдир. Бироқ икки тарафлама ёзув тизими тўлов балансида дебет ва кредит тенглигини назарда тутади. Шунинг учун унда ижобий сальдо ёки дефицитни кўрсатиш учун барча ташқи операцияларни суммалаш ва бу гуруҳ ичидаги операцияларни моддалардан ажратиш керак (чизиқ остидан ёки устидан). Қизиқарли маълумотлар8 Чизиқни тортиш ерини ҳал қилиш тўлов баланси бош эҳтиёжининг аъло даражадаги қайси операциялар доирасини кўрсатиш тўғрисидаги субъектив назарни ифодалайди. Мустақил ҳисобланган операцияларга бўлган ёндашувларнинг бирига асосан, автоном моддаларни компенсациялаш учун улар амалга ошириладиган операциялардан ажратилиши керак. Бошқа ёндашув доирасида асосий эътибор операция характерининг ўзгарувчанлигига қаратилади: ностабиль деб қараладиган операциялар тўлов балансининг умумий ҳолатини кўриш учун “чизиқ остида” белгиланади.
5.2. Тўлов балансини ҳисобга олишни асосий концепциялари
Қ
Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар. Ташқи сектор прогнозлари бутун дунё билан ўзаро алоқадор бўлади. Шунинг учун ҳам унда асосий савдо ҳамкорлари ва шунингдек, рақобатчи давлатлар иқтисодиётининг ривожланиш тенденцияси ҳисобга олиниши керак.
И Прогнозлаштириш услубияти. Прогнозларни тайёрлашда ўзгаришни кўрсатувчи ва асосий ўзгаришларни прогнозлаштирувчи кўрсаткичлар орасидаги мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир. Дезагрегация даражаси. Прогнозлаштирувчи операция категориялар таркибида маълумотларнинг дезагрегация даражаси аниқланган бўлиши керак. Бухгалтерия ҳисобида балансга риоя қилиш. Тўлов балансининг алоҳида компонентлари алоҳида прогнозлари барча ташкилий тўловлар ва тушунчалар суммаси нимага тенг бўлиши керак, яъни жорий операциялар ҳисобининг салдоси капитал ҳаракати ва заҳиралар миқдорининг ўзгариши суммасига тенг бўлиши керак, деган шартни қондирмаслиги мумкин. Жорий операция ҳисоби дефицитининг маъқулланган миқдори. Агар жорий операция ҳисоби дефицити прогнозлаштирилаётган бўлса, дефицитни молиялаштиришни таъминлаш ва қарз бериш билан боғлиқ бўлган муаммони четлаб ўтиш имконини берувчи ҳажмдаги капиталлар оқимига давлат кафолат бера олишолмаслиги муҳим ҳисобланади.
5.3. Трансфертлар таҳлили ва капитал операциялар ҳисоби
Умуман олганда хизмат кўрсатиш соҳасида дебет ва кредитларнинг асосий категорияларини савдода киритилган айни кўрсаткичлар, яъни нисбий қийматлар билан боғлаш мумкин. Лекин бундай ёндашувнинг самаралилиги хизмат моддаларининг баъзи соҳаларга тавсия этувчи омиллари мураккаблиги, шунингдек, турли моддалар қиймати тўғрисидаги маълумотларнинг йўқлиги сабабли чегараланади. Шунинг учун, одатда, хизмат кўрсатиш соҳасида дебет ва кредитларнинг умумий прогнозлаштириш имконини берувчи усуллардан фойдаланилади.
5.1-расм. Тўлов балансининг таркибий тузилиши9
Капиталли операциялар ҳисобининг икки асосий элементи бўлиб, тўғри инвестициялар ва портфель инвестициялар ҳисобланади. Тўғри инвестицияларни ўлчаш капитал қўйилмалар қўйиш имкониятларига боғлиқ. Шунингдек, кўпроқ жалб қилиш муҳитини яратиш учун аниқ норматив базани мавжудлигини ва шунингдек макроиқтисодий турғунликни таъминлашда давлат сиёсати кафолатларидан фойдаланиш зарур. Портфель инвестициялар чет эл инвестерларига солинган қарз мажбуриятлари давлат ёки давлат ташкилотлари томонидан чиқарилган ва шунингдек, хусусий секторнинг қарз мажбуриятлари ва акциялар операцияларини ўз ичига олади. Расмий ўрта ва муддатли капитал оқими прогнозлар бюджетида белгиланган ва ривожланиш режаси, шунингдек, кредиторлардан олинган маълумотларга асосланган. Хусусий капитал оқимини прогнозлаштириш қийинроқ, кўпчилик мамлакатлар учун халқаро банк заёмларига кириш чегараланган.
|
Тўлов баланси моҳияти. Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадлари. Тўлов баланси тузулмаси. Жорий оперциялар ҳисоби. Капитал операциялар ҳисоби. Заҳира ҳисоби. Маълумотларнинг асосий манбалари. Икки тарафлама ёзув тизими. Ялпи инвестициялар. Соф инвестициялар. Тўғри инвестициялар. Портфел инвестициялар. Капитал оқими. Қисқа муддатли капитал оқими. Ташқи ҳолатни ўлчаш. Иқтисодий сиёсат қарорлари. Маълумотларининг асосий манбалари. Натурал кўринишдаги давлат импорти. Бартер битимлари. Жаҳон иқтисодиётидаги тенденциялар. Ички иқтисодий фаоллик ва иқтисодий сиёсатни прогнозлаштириш услубияти. Дезагрегация даражаси. Дефицитининг маъқулланган миқдори. Савдо баланси таҳлили. Ички иқтисодий фаоллик. Тўлов баланси. Асосий концепциялар.
1. “Давлат бошқарув органлари” тушунчасига изоҳ
2. Давлат бошқарув органлари (ДБО)нинг операциялар ҳисоби
3. Давлат бошқарув органлари операцияларининг тавсифланиши
Давлат бошқарув органлари (ДБО) бўйича қўлланмани”нинг бошидаёқ давлат бошқарув органлари функцияларига изоҳ берилади: имтиёзли бозор хизматларни таклиф қилиш йўли билан давлат сиёсатини олиб бориш ва даромадларни, асосан, бошқа секторга солинган солиқ ҳисобидан қайта тақсимлаш. Қизиқарли маълумотлар10
Д
авлат
сектори, функциялари ушбу изоҳга мос
келувчи тузилмавий бирликларни ўз ичига
олади. Давлат бошқарув секторлари
қуйидагилардан иборат:
ҳуқуқий жиҳатдан бутун давлат ҳудудида кучга эга бўлган марказий ҳукумат;
давлат ҳудудининг бир бўлагида марказий ҳукуматга боғлиқ бўлмаган ҳолда ваколатга эга бўлган штатлар, вилоятлар, регионлар ҳокимияти;
турли кичик маъмурий бирликлар ҳудудида мустақил ваколатга эга бўлган маҳаллий бошқарув органи;
фақат давлат ҳудудида солиққа тортиш ва давлат харажатлари соҳасидаги баъзи функцияларни бажарувчи ҳар қандай миллий бошқармалар.
Ижтимоий таъминот фондлари, юқорида изоҳланган кўринишда давлат секторига тегишли бўлади. Давлат ташкилотлари давлат секторидан алоҳида қаралади.
К
асса
тамойили.
Давлат Молия статистикаси маълумотларини
тўплаш бўйича Халқаро Валюта Фонди
(ХВФ)нинг нормалари томонидан давлат
операцияларини қайд қилишда касса
тамойили: тушумлар ва тўловлар тўлов
амалга оширилаётган пайтда қайд қилиш
кераклиги учун қўлланилади.
Бундай ҳисоб-китоб асосида ДБО ва иқтисодиётнинг қолган қисми орасидаги фонд ва ресурслар тақрибан ифодаланган имконининг мавжудлиги ётади: унга шунингдек, молиявий статистиканинг бошқа турлари ҳам бевосита тўғри келади.
Ялпи ва соф тушумлар, тўловлар. Асосий тамойил сифатида, тушум ва тўловларнинг ялпи суммаси кўрсатилиши керак
Бу ҳолда статистик маълумот миллий даромадни ошириш ва уни тўлатишнинг тўлиқ ҳажми ва таъсирини ифода этади.
Консолидация. Давлат молия статистикаси маълумотлари тайёрлашда давлат сектори ичидаги бирликлараро операцияларни ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари билан умумий категориялар қаторида барча операцияларни бирлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу бўлимда ДБО операцияларини таснифлашнинг назарий асослари статистик тизимнинг асосий категориялари бўйича ёритилган: даромадлар, олинган трансфертлар, харажатлар, соф кредитлаш, минус қарзлар тўлови ва молиялаштириш.
а) Асосий чегараланишлар
Т
ўлов
ва бир ёқли операциялар.
Тўлов операциялари ўз ичига товар,
хизматлар тўлови, мулкдан фойдаланиш
ёки унга нисбатан эгалик ҳуқуқнинг
қўлга киритиш, шунингдек, амалий хизматлар
тўловини олади:
- жорий ва капитал;
- молиявий активлар ва пассивлар;
- касса қолдиқ суммаларини ўзгартириш;
- даромадлар;
- олинган трансфертлар;
- давлат харажатлари ва кредитларнинг башорати;
- молиялаштириш.
Солиқ тушумлари, солиқ базаси бу, солиқ солинадиган ўлчамдир.
Солиқ базаси турларига даромадлар, иш ҳақи ва импорт ҳажми киради. Солиқ турлари – солиқ солинадиган базага боғлиқ равишда бўлади. Ҳар қайси солиқлар белгиланган тартибда солиқ бозорига мос равишда бўлиши шарт. Аммо солиқ ҳужжатларининг асосида солиқ қонунлари туради, солиқ базасини аниқлаш мураккаб. Солиқ ставкалари структурасида ҳар хил элементлар учун солиқ айрим ҳолларда қонун асосида озод қилиш.
Давлат бошқарув органлари. Марказий ҳукумат. Касса тамойили. Давлат молия статистикаси маълумотлари. Тушумлар. Ялпи соф тушумлар. Трансфертлар. Давлат бошқарув сектори тушунчаси. Давлат органлари операциялари ҳажмининг миқдорий ўзгариши. Давлат органлари операцияларини тавсифлаш. Даромадлар ва харажатлар таҳлили. Давлат жамғармалари ва инвестициялари тушунчалари. Бюджет дисбалансини ўлчаш. Бюджет дефицитини молиялашнинг муқобил усуллари. Макроиқтисодий оқибатлар. Солиқ тушумлари таҳлили. Турли йиғимлар. Солиқ базаси. Ялпи ва соф тушумлар. Консолидация. Жорий ҳисоб ва капитал. Молиявий активлар ва пассивлар. Ноаниқ тушумлар. Давлат харажатлари ва кредитларининг прогнозлари. Молиялаштириш. Давлат бюджети тармоғида макроиқтисодий таҳлили.
1. Иқтисодий операциялар
2. Миллий даромад, маҳсулот ва тўлов баланси ҳисоблари ўртасидаги алоқа
3. Пул-кредит обзорининг бошқа макроиқтисодий ҳисоблар билан ўзаро алоқаси
И
қтисодий
операциялар ҳисоботига макроиқтисодий
ҳисобларнинг умумий элементи деб
қаралиши мумкин. Мулкчилик ҳуқуқи бирор
иқтисодий бирликдан бошқасига реал ёки
молиявий активга бўлган мулкчилик
ҳуқуқига ўца ёки бирор-бир иқтисодий
бирлик бошқа бирликка хизмат қилса,
иқтисодий операция содир бўлади. Кўп
ҳолларда иқтисодий операциялар содир
бўлганда, бирор молиявий актив бошқасига
алмашилади. Баъзи ҳолларда иқтисодий
операциялар товарлар, хизматлар ва
молиявий активлар алмашувисиз бўлади.
Масалан, бирон аҳоли пунктига бепул
тиббий хизмат кўрсатилади ёки давлатга
солиқ тўлаганда. Бу операциялар 2 та
компонентдан иборат:
товарлар, хизматлар ва молиявий активлар оқими;
2-“Бир томонлама трансфертлар”.
Миллий ҳисоблар тизимида ва тўлов балансида операциялар бирор пассив бўйича тўлов амалга оширилганда эмас, балки қачонки шундай пассив пайдо бўлганда ўтказилади. Давлат молия статистикаси маълумотлари пойдеворида, аксинча, касса принципи ётибди. Пул статистикаси соҳасида балансли ҳисоботларга асосланилади.