Иқтисодий таҳлилнинг предмети бир-бири билан у ёки бу алоқада, доимий ҳаракат ва ривожланишда бўлган предметлар ва ҳодисаларнинг тўпламидан иборат бўлган тадқиқотчиликдир. Бу алоқалар хилма-хилдир ва қисмни бутунича ҳамда аксинча муносабатларда, тенгликлар ва тенгсизликларда, аниқ ёки ноаниқ ўзаро бўйсунувчиликда, бир-бирини тақозо қилишда ва ўзаро боғлиқликда ўз аксини топади. Бирининг ҳолатининг ўзгариб иккинчисига ўтиши акс этувчи ўзаро муносабат табиий, ижтимоий, иқтисодий ҳодисаларни мантиқий-услубий ва гнесеологик билишдир.
Мамлакатнинг иқтисодий ҳолатини, ўтказилаётган жорий чора-тадбирлар зарурлигини, самарасини баҳолашда макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш жуда катта аҳамиятга эга. Таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири мамлакатда содир бўлаётган жараёнларни моделлаштириш сифатини ошириш, ўтказилаётган иқтисодий сиёсатнинг натижаларини аниқлаш. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш асосий илмий-амалий йўналишлардан бири бўлиб макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқликларини аниқлаб беришга ёрдам беради.
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани макроиқтисодиёт доирасида назарий ва амалий масалаларни ўрганиш ва уни мўътадил ривожлантиришнинг ечимларини топишда ҳамда “иқтисодиёт” таълим йўналиши мутахассисларининг шаклланишида катта аҳамиятга эга. Ушбу фаннинг ютуқ ва хулосаларидан мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг қисқа ва узоқ муддатларга белгиланган дастурларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилади. Фойдали маълумотлар4
Ф
анни
ўқитишдан мақсад
– талабаларга замонавий бозор иқтисодиёти
шароитида мамлакат иқтисодиётининг
таҳлили ҳамда прогнози учун талаб
қилинадиган назарий ва амалий масалалар
тўғрисида билимлар бериш ҳисобланади.
Фаннинг вазифаси – талабаларни иқтисодиётдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлилини амалга ошириш; иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун зарур замонавий билимлар билан қуроллантириш; уларга миллий ҳисоблар тизими(МҲТ)га кўра асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш усулларини ўргатиш; мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини прогнозлаштириш; иқтисодий қонунларнинг бюджетсолиқ, пулкредит соҳаларида амал қилиш хусусиятларини кўрсатиш; талабаларда макроиқтисодий жараёнларни, иқтисодий операцияларни таҳлил қилиш асосида уларни самарали бошқариш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш; прогнозлашнинг барча усулларидан кенг фойдаланишни билган ҳолда, иқтисодиётнинг аниқ бир соҳасида ривожланишни прогнозлаш ва уларни ривожлантириш йўллари тўғрисида назарий ва амалий билимларга эга бўлишини таъминлашдан иборат.
Макроиқтисодий таҳлил турли иқтисодий ўзгарувчилар орасидаги функционал ўзаро алоқаларнинг парметрларини баҳолашдан иборат. Макроиқтисодий таҳлил ўтказилганда ижтимоий-иқтисодий жараёнларни моделлаштириш кенг қўлланилади.
Макроиқтисодий таҳлилнинг воситалари қуйидаги моделлардир: эконметрик, вақтли қаторлар, имитацион, умумий мувозанат. Юқорида айтилган моделлар миллий ҳисоблар тизими доирасида жорий, ўзгармас нархларда ўсиш ва қўшимча ўсишнинг суръатларида тузилади.
Миллий Ҳисоблар Тизими макроиқтисодий ҳисобларнинг, актив ва пассив балансларнинг ҳамда жадвалларнинг мантиқий кетма-кет, бутун тўпламидан иборат.
У
ларнинг
асосида халқаро даражада келишилган
қатор тушунчалар, таснифлар ва ҳисоблар
қоидалари ётади. Ҳисобларнинг комплекс
тизими иқтисодий таҳлил, қарор қабул
қилиш ва сиёсат, ишлаб чиқариш мақсадлари
тўғри
келадиган шаклда
иқтисодий маълумотларни тузиш ва бериш
имконини беради.
МҲТ макроиқтисодий маълумотларни қайта ишлаш ва уларни макроиқтисодий таҳлил эҳтиёжлари учун керакли шаклга тизимли равишда келтиришга имкон берувчи бухгалтерия ҳисобининг тизими сифатида ишлаб чиқилган. У миллий иқтисодиёт кўрсаткичлари таҳлилида, баҳолашда ва мониторингида муҳим роль ўйновчи ахборотнинг узлуксиз оқимини ташкил этиш учун халқаро ҳамжамият тан олган асосдан иборат.
1. Макроиқтисодий таҳлил.
2. Турли даврлар учун маълумотларнинг солиштирма таҳлили.
3. Мамлакатлараро ёки ўзаро таҳлил.
Турли
мамлакатлар бўйича маълумотларни
таққослаш. МҲТ халқаро ташкилотлар
томонидан фойдаланилади, таърифланиш
ва таснифланишнинг тегишли халқаро
андозаларга тўғри келадиган маълумотларни
беришга имкон беради. Бу маълумотлар
асосида ХВФга аъзо мамлакатларининг
квоталарини ҳисоблашда имтиёзли ёрдамга
ҳуқуқлар ҳақида қарорлар қабул қилинади.
Умуман олганда, мамлакатлараро таҳлил
т
урли
мамлакатлардаги иқтисодий ҳолатни
таққослаш учун қўлланилади.
Марказий режалаштиришда пировард ишлаб чиқариш ҳажмини баҳолаш учун бошқа тизим – Моддий Маҳсулот Тизими (ММТ) ишлаб чиқариш, унинг доирасида ишлаб чиқариш ялпи ҳажми кўрсаткичи бўлиб моддий ишлаб чиқаришнинг соф маҳсулоти хизмат қилган. ММТнинг МҲТдан асосий фарқи шундаки, ММТда амортизация ва номоддий хизматлар секторининг қўшилган қиймати ҳисобга олинмаган.
МҲТда иқтисодиётнинг 5 та асосий сектори фарқланади: уй хўжаликлари, корхоналар, молиявий сектор, ҳукумат ва ташқи сектор.
Фаннинг мақсади ва вазифаси. Ҳодисалар тўплами. Статистик маълумотлар. Миллий ҳисоблар тизими. Макроиқтисодий таҳлилнинг воситалари. Эконометрик вақтли қаторлар, имитацион, умумий мувозанат. МҲТ. Мамлакатлараро ёки ўзаро таҳлил. Моддий маҳсулот тизими. МҲТда иқтисодиётнинг асосий сектори. Макроиқтисодий жараёнларини прогнозлаш. Прогнозлаш усуллари ва моделлаштириш асосий моҳияти ва таснифи.
Мавзу-2. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ УСЛУБИЁТИ ВА УСУЛЛАРИ
Режа:
1. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.
2. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув.
3. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни ва аҳмияти.
Х
алқаро
иқтисодиётга интеграциялашиш Халқаро
Валюта фонди, Жаҳон Банки,Осиё тараққиёти
банки каби халқаро молия ташкилотлар
фаолиятига қатнашиш бир қанча қоидаларга
риоя қилишни талаб этади. Булардан бири
бўлиб мамлакатни иқтисодий-ижтимоий
ривожланишини таҳлил қилганда
макроиқтисодий кўрсаткичларини бир
хил усул ва услубларда ҳисоблаш киради.
Мамлакатни иқтисодий ҳолатини,
ўтказилаётган жорий чора тадбирларини
зарурлигини, самарасини баҳолашда
иқтисодий таҳлил жуда катта аҳамиятга
эга. Таҳлилнинг муҳим вазифаларидан
бири бўлиб мамлакатда содир бўлаётган
жараёнларни моделлаштиришнинг сифатини
ошириш, ўтказилаётган иқтисодий сиёсатни
натижаларини аниқлашдир.
Макроиқтисодий таҳлил кўрсатилган иқтисодий агрегатларни ўзгаришларини тушунтириб, иқтисодиётда кутилмаган ўзгаришларни олдини олиш ва чора тадбирларни кўриш учун мамлакат мамуриятига белгилани кўрсатишни мақсад қилиб қўйган. Мамлакатда содир бўладиган ҳолатларни аниқ таҳлили ва ундан кейинги зарур бўладиган сиёсатни ишлаб чиқиш, аниқ иқтисодий ва статистик маълумотлари систематик равишда тўпланишни талаб этади.
Макроиқтисодий таҳлил шундай воситадирки, унинг ёрдамида макроиқтисодий таҳлил ахборот таъминоти, реал сектор, тўлов баланси, бюджет-солиқ сиёсати, пул-кредит сиёсати, бандлик, ишсизлик ва инфляция даражалар устидан назорат юритиш мумкин бўлади.
Услуб деганда у ёки бу ишни бажаришнинг усуллари, энг мақсадга мувофик коидалари мажмуаси тушинилади. Иқтисодий таҳлилда услуб деганда, таҳлил мақсадига эришиш учун маълум кўринишда буйсундирилган, корхона иқтисодиётини тадқиқ қилишнинг аналитик усуллари ва тартиблари тушинилади.
Иқтисодий таҳлил услубини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: умумий ва хусусий услабларга. Умумий услуб - бу миллий иқтисоднинг турли тармокларининг турли объектларини ўрганишда бир хилда фойдаланадиган тадқиқот тизимидир.
Хусусий услуб - умумий услубни иқтисодиётнинг маълум тармоғи,ишлаб чиқаришнинг маълум тури ёки маълум тадқиқот объектига караб аниқлаштирилади.
Комплекс таҳлили (КТ)нинг ўтказиш, албатта унинг тартибини аниқлаб олишни тақазо қилади. КТни бажаришда қўйидаги босқичлар ажратилиб кўрсатилади:
1-босқичда таҳлилнинг объекти, мақсади ва вазифалари белгилаб олинади,таҳлил режаси тузилади;
2-босқичда таҳлил объекти тавсифланадиган синтетик ва аналитик кўрсаткичлар ишлаб чиқилади;
3-босқичда таҳлил учун зарур бўлган ахборатлар йигилади ва тайёрланади (ишончлиги текширилади, таққосланма кўринишга келтирилади);
4-босқичда хўжалик фаолиятининг натижалари бизнес режа, ўтган йил, илғор корхоналар кўрсаткичлари билан таққосланади;
5-босқичда омилли таҳлил ўтказилади ва натижавий кўрсаткичларга омиллар таъсири ҳисобланади;
6-босқичда ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда фойдаланилмаетган ва истикболдаги имкониятлар аниқланади;
Маълумки, тизимли ёндошиш - бу тадқиқот услубиятидаги йўналишдир. У объектни кўп сонли ички ва ташки алоқалардан иборат бўлган элементлардан ташкил топувчи мураккаб тизим сифатда ўрганишга таянади. Тизимий ёндошиш объектни чуқур ва атрофлича ўрганишга, уни хақида тула тасавурга эга бўлишга, унинг алоҳида бирликлари орасидаги сабаб-оқибат боғланишларини аниқлашга имкон беради.
2.1-расм. Очиқ иқтисодиётда товар ва хизматларнинг доиравий айланиши5
Тизимий ёндошишнинг бош хусусияти - бу тизим элементларининг ўзаро таъсири, ўзаро боғлиқлиги, ўзаро боғланиши ва динамик характерда бўлиши, комплекслиги, бутунлиги, буйсунганлиги, етакчи бўғинни ажралганлигидир.
Тизимли ёндошиш иқтисодий таҳлилда хўжалик масалаларининг илмий асосланган вариантларини ишлаб чиқиш ва бу вариантларни самарадорлигини ҳисоблаш йўли билан энг макбул бошқариш карор ларини танлаш имконини беради.
Тизимий таҳлилда уни амалга ошириш жараёнини бир неча кетма кет босқичга ажратиш мумкин.
Биринчи босқич. Тадқиқотнинг бу босқичида объект маълум бир тизим,деб қаралади ва бунинг учун даставвал тизимни элементлари сифатида қараладиган алоҳида қисмлари ажратиб олинади. Шунингдек, тизимни ривожланиш мақсади, ҳал қиладиган вазифалари, бошқа тизимлар билан алоқалари,алоҳида элементлари орасидаги ўзаро боғланишлари,ҳар бир элементни ва бутун тизимни ишлаши белгилаб олинади,
Иккинчи босқич. Бу босқичнинг асосий мақсади тизимнинг барча элементларига, уларнинг ўзаро (ташки ва ички) боғланишларига,унинг мавжудлиги шароитларига тула ва сифатли тавсиф берадиган кўрсаткичларни танлашдир.
Учинчи босқич. Ўрганилаётган тизимнинг умумий чизмасини ишлаб чиқиш бу босқични асосий мақсадини ташкил қилади. График кўринишда бу алоҳида -алоҳида тузилган блоклардан ташкил топган бўлиб,бунда ҳар бир элементга алоҳида блок мос келади. Алоҳида блоклар улар орасидаги боғланишлар мавжудлигини ва йуналишини тавсифловчи стрелкачалар билан боғланади.