Г) тез пасаяди ва бундай воситаларга ихтиёрий талаб паст даражада бўлади.
40. Инфляция суръатлари жадаллашган сари нақд пулнинг реал қолдиқларига талаб:
А) ошади;
Б) ўзгармайди;
В) камаяди;
Г) дастлаб ошади кейинчалик ўзгармайди.
41. Солиқ эластиклиги деб:
А) Солиқ тизимида солиқ тушумлари ҳажмини солиқ солиш базасига нисбатига айтилади.
Б) Солиқ тизимида солиқ базасини солиқ тушумлари нисбатига айтилади.
В) Солиқ тизимида солиқ тушумлари ҳажмини нисбий ўзгаришларини солиқ солиш базасининг нисбий ўзгаришлари нисбатига айтилади.
Г) Солиқ тизимида солиқ базаси ҳажмининг солиқ тушумлари ҳажмининг нисбатига айтилади.
42. Давлат харажатлари –бу :
А) Давлат органлари фаолияти учун сарфлар.
Б) товар ва хизматлар, ишлаб чиқариш ва трансфертлари бўйича давлат органлари фаолиятини молиялашнинг сарфларидир.
В) Товар ва хизматлар ишлаб чиқариш учун давлат органлирига қилинган сарфлардир.
Г) Юқоридаги жавоблар барчаси тўғри.
43. МҲТнинг охирги стандарти қачон қабул қилинган:
А) 1991 йилда;
Б) 1993 йилда;
В) 1968 йилда;
Г) 2008 йилда.
44. Қуйидагиларнинг қайси бири вақтинчалик тўлов балансига ижобий таъсир кўрсатади:
А) Тарифлар;
Б) Квоталар;
В) Импортнинг қисқариши;
Г) Юқоридагиларнинг барчаси.
45. Қуйидаги фикрларнинг қайси бири тўғри:
А) MV- бу жами ҳаражатлар;
Б) PQ-реал кўринишдаги соф миллий маҳсулот;
В) PQ- номинал кўринишдаги соф миллий маҳсулот;
Г) MV=Ca+In+G.
46. Бошқа шароитлар ўзгармас деб қаралганда, йирик бюджет дефицити тўлиқ бандлик шароитида қуйидагига олиб келади:
А) реал фоиз ставкасини ошишига;
Б) Миллий валютадаги халқаро қимматликларнинг қисқаришига;
В) Инфляцияга;
Г) экспорт ҳажмининг импорт ҳажмидан ортиқлигига.
47. Солиқ тизимининг самарадорлиги аниқлашда қуйидаги тушунчалардан қайси биридан фойдаланилади:
А) солиқларнинг динамиклигидан, солиқ тортиш базаси ҳажмидан, солиқ тушумлари эгилувчанлиги.
Б) эгилувчанлик коэффициенти, солиқларнинг динамиклиги коэффициенти.
В) солиқлар динамиклигидан, солиқ тушумлари эгилувчанлигидан.
Г) солиқларнинг динамиклиги коэффициентидан.
48. Эмиссион даромад нима?
А) Эмиссион даромад мамлакатдаги пул эмитентлари оладиган реал ресурсларнинг ялпи миқдори.
Б) Эмиссион даромад пул депозит банклари оладиган молиявий ресурсларнинг ялпи миқдори.
В) Эмиссион даромад пул депозит банклари оладиган фойданинг ялпи миқдори.
Г) Эмиссион даромад мамлакатдаги пул эмитентлари оладиган соф фойда миқдори.
49. Операцион баланс бу:
А) Анъанавий балансдан фоиз тўловларининг реал компоненти айирилади.
Б) Анъанавий балансдан фоиз тўловларининг реал компоненти айирилади ёки бирламчи балансга инфляцияга тўғри келадиган фоиз тўловлари қўшилади.
В) Бирламчи балансдан анъанавий балансни айирмасига тенг.
Г) Анъанавий балансдан инфляцияга тўғри келадиган фоиз тўловлари айриб ёки бирламчи балансга фоиз тўловларнинг реал компоненти қўшилади.
А) Марказий банкдан қарз олиш ёки камомадни эмиссион молиялаш, пулни банк секторидан қарзга олиш, ташқи қарз олиш.
Б) Марказий банкдан қарз олиш ёки камомадни эмиссион молиялаш, пулни банк секторидан қарзга олиш, ташқи қарз олиш ёки валюта заҳираларидан фойдаланиш.
В) Марказий банкдан қарз олиш ёки камомадни эмиссион молиялаш, пулни банк секторидан қарзга олиш, миллий нобанк секторидан қарз олиш, ташқи қарз олиш ёки валюта заҳираларидан фойдаланиш.
Г) Марказий банкдан қарз олиш, пулни банк секторидан қарзга олиш, ташқи қарз олиш ёки валюта заҳираларидан фойдаланиш.
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани бўйича тайёрланган мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.. 11-12-сон, 295-модда) конунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. 2001 й.. 15-16-сон, 104-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 10 июлда 1981-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган топшириққа мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1-сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган низомга, 2009 йил 26 майдаги 160-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат асттестацияси тўғрисида”ги низом, 2009 йил 14 августда 286-сонли буйруқ билан тасдиқланган “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича Йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи, ТДИУ ректорининг 2016 йил 22 июлдаги “Университетда рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 207-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тошкент давлат иқтисодиёт университетида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом” га мувофиқ ҳамда 2017-2018 ўқув йили учун тасдиқланган “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанининг ишчи ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган.
Талабалар билимини назорат қилиш ва рейтинг тизими орқали баҳолашдан мақсад таълим сифатини бошқариш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашга эришиш, талабаларнинг фанларни ўзлаштиришида бўшлиқлар ҳосил бўлишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
Рейтинг тизимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) талабаларда давлат таълим стандартларига мувофиқ тегишли билим, кўникма ва малакалар шаклланганлиги даражасини назорат қилиш ва таҳлил қилиб бориш;
б) талабалар билими, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг асосий тамойиллари:
Давлат таълим стандартларига асосланганлик, аниқлик, ҳаққонийлик, ишончлилик ва қулай шаклда баҳолашни таъминлаш;
в) фанларнинг талабалар томонидан тизимли тарзда ва белгиланган муддатларда ўзлаштирилишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш;
г) талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, ахборот ресурслари манбалларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
д) талабалар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини вақтида маълум қилиш;
е) талабаларнинг фанлар бўйича комплекс ҳамда узлуксиз тайёргарлигини таъминлаш;
ж) ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга шароит яратиш (электрон журнал жорий этиш, компьютерларда фанлар бўйича тестларни қабул қилиш ва бошқалар).
Фанлар бўйича талабалар билимини семестрда баҳолаб бориш рейтинг назорати жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
Таълим йўналиши ишчи ўқув режасида фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси 3 курс 5-6 семестрида, ўқув соатларининг умумий ҳажми ўқув режада 244 соат, шу жумладан шундан 74 соат маъруза ва 74 соат семинар машғулотига, мустақил таълимга 96 соат ҳажмида режалаштирилган.
Фан бўйича рейтинг жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек, жорий ва оралиқ назоратларининг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Фан бўйича талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турлари ўтказилади:
жорий назорат (ЖН) - талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Жорий назорат фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллеквиум, уй вазифаларини текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;
оралиқ назорат (ОН) - семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фанларнинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг назарий билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назорат бир семестрда бир марта ўтказилади ва шакли (ёзма, оғзаки, тест, тақдимот тайёрлаш ва ҳимоя қилиш ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. ОН ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда ОН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ОН қайта ўтказилади;
якуний назорат (ЯН) - семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган ёзма, оғзаки ёки тест шаклларида ўтказилади.
Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ўқув – услубий бошқарма ҳамда мониторинг ва ички назорат бўлими ходимлари таркибида тузилган комиссия иштирокида ЯН ни ўтказиш жараёни мунтазам равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиби бузилган ҳолларда ЯН натижалари бекор қилиниши мумкин. Бундай ҳолларда ЯН қайта ўтказилади.
Талабанинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
Балл |
Баҳо |
Талабаларнинг билим даражаси |
86-100 |
Аъло |
Хулоса ва қарор қабул қилиш. Ижодий фикрлай олиш. Мустақил мушоҳада юрита олиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. Тасаввурга эга бўлиш. |
71-85 |
Яхши |
Мустақил мушоҳада қилиш. Олган билимларини амалда қўллай олиш. Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. |
55-70 |
Қониқарли |
Моҳиятини тушунтириш. Билиш, айтиб бериш. |
0-54 |
Қониқарсиз |
Моҳиятини тушунмаслик. Билмаслик, айтиб бера олмаслик. |
Фан бўйича талабаларнинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда баҳоланади, шундан: ЖН – 30, ОН – 40, ЯН – 30 балл қилиб тақсимланади.
Фан бўйича саралаш балли 55 баллни ташкил этади. Талабанинг саралаш баллдан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасида қайд этилмайди.
Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
Талабанинг фан бўйича рейтинги қуйидагича аниқланади:
R=V * Ў/100
бу ерда: V- семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда); Ў-фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).
Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий баллнинг 55 фоизи саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талаба якуний назоратга киритилмайди.
Жорий (ЖН) ва оралиқ назорат (ОН) турлари бўйича 55 балл ва ундан юқори баллни тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга ўз хохишига кўра кирмаслигига йўл қўйилади.
Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий балли ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.
ОН талабанинг фан дастурини ўзлаштиришни белгиловчи ва фан доирасида эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида гуруҳда бажарган ишининг натижаси ҳисобланади.
ОН мавзулари кафедранинг етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан фаннинг ўқув дастурига мос равишда тузилади, кафедра муҳокамасидан ўтказилади ва ўқув семестрининг 2-3 ҳафталарида талабаларга бириктирилади.
ОН тақдимот шаклида қабул қилинганда (маъруза машғулоти ўқитувчиси томонидан қабул қилинади). Академик гуруҳ талабалари кичик гуруҳларга (4-5 талаба) бўлиб топшириқлар талабаларга бириктирилади. Топшириқни ҳимоясида кичик гуруҳдаги талабаларнинг фаоллиги, берилган топшириқларни назарий ва амалий жиҳатдан ёритилиши, хулосаларнинг мантиқий боғлиқлиги, мулоҳазаларнинг мавжудлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, тасаввурга эга бўлиши ва бошқа талабларга мослиги ҳисобга олинади. Кичик гуруҳдаги талабаларнинг фаоллигига қараб, ҳар бир талабага 0-40 оралиғида бир хил балл қўйилади.
ОН топшириқлари мавзуси долзарб ёки аниқ амалий вазифани ечишга бағишланган, шунингдек фан дастурига мос бўлиши лозим.
ЯН семестрнинг охирги 2 ҳафтаси мобайнида тасдиқланган жадвалга мувофиқ ўтказилади.
ЖН ва ОН назоратларда саралаш баллидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун эса якуний назоратгача бўлган муддат берилади.
Талабанинг семестрда ЖН ва ОН турлари бўйича тўплаган баллари ушбу назорат турлари умумий баллининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр давомида жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўплаган баллари йиғиндиси 55 баллдан кам бўлса, у академик қарздор деб ҳисобланади.