Тўртинчи босқич. Бу босқич тизимнинг умумий кўринишдаги иқтисодий математик моделини тузишга багишланади.Бунда сифат таҳлили йўли билан тизимнинг бирча тенглама ва тенгсизликларининг математик шакилдаги ифодаси аниқланади.
Бешинчи босқич. Бу босқичда "модель билан ишлаш" амалга оширилади. Модель билан ишлашни ШЭҲМ ёрдамида дилог режимида ўтказиш тавсия килинади. Модель билан ишлашда, бизнинг фикримизча имитацион моделлардан фойдаланиш мақсадга мувофикдир.
Макроиқтисодий таҳлил давлат иқтисодий сиёсатининг асосига айланиб бормоқда. Иқтисодий сиёсат – давлат ва жамоат институтларининг макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида иқтисодий жараёнларга тузатишлар киритишга йўналтирилган ҳаракатлари тизими. Таъкидлаш лозимки, ҳудди макроиқтисодиёт каби, макротаҳлил ҳам позитив ва норматив таркибий қисмларни ўзида мужассам этган. Позитив таркибий қисм «Нима содир бўлаяпти?» деган саволга жавоб беради ва прогноз қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади (бунда муайян фактлар, нисбатлар ва рақамлардан фойдаланилади). Норматив таркибий қисм «Қанақа бўлиши керак?» деган саволга жавоб беради ва иқтисодий сиёсат воситаларини ишлаб чиқиш орқали вазиятни тўғрилашга ёрдам беради.
2.2-расм. Макроиқтисодий назария ва макроиқтисодий таҳлил соҳалари6
Ушбу иккита таркибий қисмнинг уйғунлашуви сиёсий тизимдан қатъи назар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий аҳволини макроиқтисодий таҳлил қилишда намоён бўлади. Мамлакатларнинг иқтисодий сиёсатидаги фарқлар биринчи галда позитив ва норматив таркибий қисмларнинг улуши билан белгиланади. Давлат томонидан тартибга солиш тарафдорларида норматив ёндашув яққол ифодаланган, либералларда эса билим орттиришга (позитив) йўналтирилганлик устунлик қилади, улар кўпроқ бозорнинг кучига ишониб, бозор эркинлигини назарда тутади, давлат томонидан таъсир этишнинг билвосита, тузатиш киритувчи воситаларидан фойдаланишни афзал кўради:
• иқтисодий вазиятни мониторинг қилиш;
• иқтисодиётда амал қилувчи сабабли-оқибатли механизмларни таҳлил қилиш;
• молиявий оқимларни тадқиқ этиш асосида иқтисодиёт секторлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни ўрганиш;
• иқтисодий сиёсатни тадқиқ этиш ва янги иқтисодий стратегия вариантларини ишлаб чиқиш (макроиқтисодий тузатишлар киритиш дастурларини ишлаб чиқиш);
Маълумки, иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида бир қатор институционал таркибий ўзгаришларни, хусусан, мавжуд макроиқтисодий имкониятлардан оқилона фойдаланиш, пул-кредит сиёсати, бюджет-солиқ сиёсати ҳамда тўлов балансини, реал иқтисодий сектор ва макроиқтисодий жараёнларнинг прогнозлаш ва бошқаларга бўлган талабини чуқурроқ ўрганиш, иқтисодий тежамкорликни кучайтириш масалаларини оммавий ҳал қилиш лозим. Мақсадга эришиш учун аввало, ҳар бир сектор ва бўлим фаолиятининг атрофлича, чуқур таҳлилига асосланиб, ички имкониятлардан тоборо унумлироқ фойдаланишга, камроқ харажат қилиб, юқори натижаларга эришишга, илғор тажрибаларни жорий этишга, илғорларнинг ташаббусларини оммалаштиришга алоҳида эътибор бериш, сифат кўрсаткичларини муттасил яхшилаб бориш керак.
Бу макроиқтисодий жараёнларнинг иш шароитини ҳисобга олиб, иқтисодий қонунларнинг барча талаблари тўлиқ бажарилиши устидан назоратни, шунингдек, фойдаланилмаётган имкониятларни излаб топиб, ишга солишни аниқлашни тақозо қилади. Бунда эса макроиқтисодий таҳлилнинг муҳим аҳамиятини касб этади.
Макроиқтисодий жараёнлар ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар иқтисодий таҳлилининг объекти сифатида. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув. Макрокўрсаткичлар таҳлилнинг юқори даражадаги мураккаб объекти, уларнинг миқдорий жиҳатдан шаклланиши. Иқтисодий таҳлил усуллари ва уларни амалда қўллашнинг асосий тамойиллари, таҳлил объектининг хусусиятига қараб уларни танлаш услубиёти. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни ва аҳмияти.
1. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши ва уларнинг турлари
2. Макроиқтисодий кўрсаткичлар ахборот объекти сифатида
3. Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришда ахборот технологиялардан фойдаланиш йўналишлари.
М
акроиқтисодий
таҳлилнинг асосий соҳаси – мамлакатда
ишлаб
чиқаришнинг умумий ҳажми,
инфляция
суръатлари, ишсизлик даражаси, тўлов
баланси
сальдоси,
айирбошлаш курси каби макроиқтисодий
кўрсаткичлар.
Макроиқтисодий таҳлилнинг мақсади – умумий кўрсаткичлар маълумотларининг ўзгаришини изоҳлаш ва давлат органларига ҳамда жамоат ташкилотларига иқтисодий вазифаларни ҳал этишда ва иқтисодий вазиятдаги кутилмаган ўзгаришларга муносабат билдиришда йўл кўрсатишдан иборат. Қуйида энг муҳим макроиқтисодий кўрсаткичларни ва улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг асосий турларини, шунингдек, бозор ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда инфляция, бандлик, ишсизлик, реал иш ҳақи даражасини ўлчаш ва таҳлил қилиш усулларини кўриб чиқамиз. Ушбулар эса айни пайтда ахборотобъектлари ҳисобланади.
Миллий иқтисодиёт ўзаро боғлиқ секторлар ва тармоқларнинг мураккаб йиғиндисини ўзида намоён этади. Унинг энг муҳим тавсифлари - товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажми, инфляция ва иқтисодий ўсиш суръатлари, бандлик, ишсизлик ва даромад даражалари. Ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар, уларнинг ўзгариши ҳақидаги ахборот миллий ҳисоб варақлар тизимида тўлиқ акс эттирилган. Макрокўрсатгичлар таҳлил ва прогнозлаш учун асосий ахборот объекти ҳисобланади.
Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) макроиқтисодий маълумотларга ишлов бериш ва уларни макроиқтисодий таҳлил мақсадлари учун тизимлаштирилган кўринишда тақдим этиш имконини берувчи бухгалтерия ҳисоби сифатида ишлаб чиқилган. У миллий иқтисодиёт кўрсаткичларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторингини амалга оширишда зарур бўлган ахборотнинг узлуксиз оқимини ташкил этиш учун халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган базани ўзида намоён этади.
М
иллий
ҳисоблар
тизими
–
муайян даврда реал ишлаб
чиқариш
ҳажмини ва барча асосий секторлар ва
ишлаб
чиқариш
омилларининг мамлакатнинг умумий ишлаб
чиқаришига
қўшган ҳиссасини кўрсатувчи турли
фаолият турларини ҳисобга олувчи
статистика тизими.
Таъкидлаш лозимки, МҲТнинг макроиқтисодий таҳлил учун ўта муҳим аҳамиятга эгалиги қуйидагиларда намоён бўлади.
1. МҲТ макроиқтисодий таҳлил учун зарур база ҳисобланиб, ўзининг анча мослашувчанлиги ва қулайлиги билан ажралиб туради. Ривожланишнинг турли босқичларида турган мамлакатлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун манба бўлиб хизмат қилади, ҳамда таҳлил ва прогноз учун ахборот базаси ҳисобланади.
2. МҲТ нафақат муайян даврда, балки динамикада ҳам (муайян вақт қатори мобайнида) энг муҳим макроиқтисодий ўртача кўрсаткичлар (масалан, ишлаб чиқариш ҳажми ва бандлик даражаси) ҳаракатини кузатиш имконини берувчи тизимни ўзида намоён этади.
3. МҲТ – халқаро таққослашлар учун энг муҳим ахборот манбаи ҳисобланади, чунки халқаро ташкилотларга миллий ҳисобварақлар бўйича маълумотларни, халқаро стандартларга мос келувчи таърифлар ва таснифларни тақдим этишда фойдаланилади. Ушбу маълумотлар кўплаб ҳолатларда, масалан, имтиёзли ёрдам олиш ҳуқуқини белгилашда, ХВФга аъзо мамлакатлар квоталарини ҳисоблаб чиқишда, шунингдек, турли мамлакатлар миллий ҳисобларини таққослашни амалга ошириш имконини беради.
Ҳ
озирги
ахборот технологиялари ривожланган
шароитда макроиқтисодий таҳлил ва
прогнозлашда компютер технологиялардан
кенг фойдаланилади. Ҳозирги кунда
техника ривожланиши натижасида, кўплаб
мураккаб ва кўплаб инсонлар меҳнатини
қилувчи жараёнларни биргина дастур
орқали амалга ошириш имкони мавжуд
бўлмоқда. Одатда, иқисодий таҳлил ва
прогнозлашда математик амалий пакетлардан
фойдаланиб, булар қуйидагилар: MS Excel,
Stata, EViews, Statistics ва бошқалар.
Амалиётда MS Excel, Stata ва Eviews дастурий пакетлардан кенг фойдаланилади. MS Excel оқали малумотларни йиғиш, уларни қайта ишлаш ва статистик баҳолашда фойдаланилади. Маълумотларни статистик баҳолаш, таҳлил қилиш ва кўрсатгичларни ўзаро боғлиқлигини баҳолашда Stata дастурий пакетидан фойдаланилади. Бир қанча кузатув вақт маълумотлари асосида иқтисодий жараёнларни эконометрик баҳолаш ва прогноз қилишда Eviews дастурий пакетдан фойдаланиш қулай бўлиб ҳисобланади. Ушбу жараённи амалга ошириш учун қуйидаги босқичларни бажариш лозим:
MS Excelда мавжуд маълумотларни янги MS Excelга кўчириб ушбу файлни “сохранит как” буйруғи ёрдамида MS Excel 5.0/95 шаклида сақлашимиз керак;
Компютерда ўрнатилган Eviews дастурини ишга тушириб қуйидаги жараённи амалга ошириш керак: “File” → “New” → “Workfile”, сўнгра сизда маълумотлар йиллик, ярим йиллик, чораклик, ойлик, ҳафталик ҳақидаги буйриқни танлашиз керак бўлади, кейин маълумотларнинг бошланиш муддати ва тугаш муддати ҳақидаги маълумотни киритасиз “enter” тугмасини босгандан сўнг, янги иш саҳифси очилади;
Мавжуд маълумотларни Eviews дастурига кўчириш учун қуйидаги жараённи амалга ошириш керак: “File” → “Import” → “Read Text-Lotus-Excel” ва Excel 5.0/95 шаклида сақланган файлни танлаб “открыть” буруғи берилади. Сўнгра ҳар бир кўрсатгич номи ёзилиб “ok” буйруғи берилади (эслатиб ўтамиз, Excelда сақланган маълумотларда вергул ўрнига нуқта ишлатилади, кўрсатгичларнинг номи лотин алифбосида ёзилади).
Кўрсатгичларни ўзгариш тенденциялари асосида ҳолат қайси функция қонуниятига тегишлиги аниқланиб, функциянинг параметрлари қуйидаги буйруқлар орқали топилади: “Quick” → “Equition Estimation”. Олинган натижалар асосида жараён прогнозлаштирилади.
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашда ахборотнинг зарурлиги ва унинг моҳияти. Ахборот турлари, иқтисодий ахборотларнинг шаклланиши. Макроиқтисодий таҳлилнинг ахборот базаси – макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ахборотнинг сифати ва ишончлилиги. Таҳлил объектларининг фаолиятини ифодаловчи ахборот статистикмаълумотлар. Макроиқтисодий таҳлил учун ахборотлар йиғиш, қайта ишлаш, узатишда информацион технологиялардан кенг фойдаланиш. Прогнозлашда ахборотларнинг моҳияти, прогноз натижаларининг ишончлилигига ахборот сифатининг аҳамияти, иқтисодий моҳияти. Прогнозлашдаги ахборот етишмовчилиги муаммоси ва уни ҳал қилиш йўллари. Ижтимоий-иқтисодий ахборотларни шаклланиши ва турлари. Ахборотларнинг ўлчов бирликлари, уларнинг прогнозлаш моделларида ифодаланиш талаблари ва тамойиллари.