.
Иқтисодий тадқиқотларда қўлланилаётган корреляцион формулалар турли шаклга эга. Иқтисодий қаторлар динамикаси ўртасидаги боғланишлар чизиғи шаклини аниқлаётганда, кўпчилик ҳолларда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:
Чизиқли -
Иккинчи даражали парабола
-
Учинчи даражали парабола
-
n
- даражали парабола -
Иккинчи даражали гипербола
-
b
- Иккинчи даражали
гипербола -
Логарифмик -
Ярим логарифмик -
Кўрсаткичли функция -
Даражали функция -
Логистик функция -
Прогнозлаштириш усулларидан самарали фойдаланиш. Усулларни таснифлаш белгисига кўра прогнозлаштириш. Прогнозлаштириш усулларининг классификацияси. Интуитив ва формал усуллар. Прогнозлаштиришда эксперт баҳолаш усуллари. Экстрополяция усуллари. Корреляция ва регрессия таҳлили усули. Иқтисодий-математик моделлаштириш усуллари. Прогнозлаштиришнинг норматив усули. Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий прогноз қилиш зарурати. Асоссиз қарорлар қабул қилинишидан кўриладиган зарарлар. Иқтисодий прогнозлар қилишнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва кундалик ривожланиш йўлларининг энг самарали вариантларини аниқлаш. Объект ва муаммоларни таҳлил қилиш. Объектнинг ривожланиш тенденцияси. Регрессион таҳлил. Ўрганилаётган объектнинг тасодифий харакатга боғлиқлиги. Математик аппаратдан иқтисодий тадқиқотда фойдаланиш. Иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг математик формулалар орқали ифодаланиши
1. Иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси.
2. Эконометрик моделллар.
3. Макроиқтисодий моделлар.
4. Иқтисодиётни ривожлантириш моделлари.
5. Тармоқлараро динамик баланс модели
6. Прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари.
7. Маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар.
Модель иқтисодий прогнозлашнинг, тадқиқот қилинаётган жараёнларни илмий жиҳатдан билиш дастаклардан бири ҳисобланади. Моделлаштириш жараёнининг мазмунига объект ёки жараённи дастлаб ўрганиб олиш, унинг муҳим тавсилотларини ёки белгиларини аниқлаш асосида моделларни тузиш, моделларни назарий ва синовли таҳлил қилиш, моделлаштириш натижаларни объект ёки жараён тўғрисидаги ҳақиқий маълумотлар билан таққослаш, моделни тўғрилаш ва аниқлаштириш кабилар киради.
Иқтисодий-ижтимоий жараёнлар ривожланишининг қонуниятларини ўрганиш воситаси иқтисодий-математик модели ҳисобланади. Иқтисодий-математик модели ўз моҳиятига кўра иқтисодий тизимни ҳосил қилувчи элементларининг асосий ўзаро алоқасини изоҳлаб берувчи расмийлашган нисбатлар тизимини ифодалайди.
Иқтисодий ва ижтиомий парогнозлаш моделларининг айрим турлари оптималлаштириш мезони ёки энг яхши кутилаётган натижага қараб таснифланиши мумкин. Хусусан, иқтисодий-математик моделлар (унда харажатлар минималлаштирилади) ва масалан имкон қадар кўп маҳсулот олишга қаратилган моделлар ажратилади. Қизиқарли маълумотлар17
В
ақт
омилини ҳисобга олган ҳолда моделлар
статистик (яъни моделда режали давр
мобайнида муайян бир вақт кесими учун
чегаралар қўйилган ва бу шароитларда
харажаталар минималаштириладиган ёки
якуний натижа максималлаштирадиган
ҳолатлар мавжуд) ёки динамик (бу ҳолатда
чегаралар бутун режали давр учун самарани
ҳудди шундай минималлаштириш ёки
макисмаллаштириш шароитида бир нечта
вақт кесими учун ўрнатилган).
Чизиқли, ночизиқли турдаги кўп омилли моделлар прогноз қилинаётган кўрсаткичнинг даражаси ва динамикасига бир вақтнинг ўзида бир нечта омилларнинг таъсир этишини ҳисобга олишга имкон беради. Ушбу моделлар жумласига макроиқтисодий ишлаб чиқариш функцияларни тавсифловчи моделлар, аҳоли даромадлари, нарх, тўйинганлик даражаси, унумли истеъмол меъёрлари ва ҳ.к. га қараб алоҳида истеъмол буюм учун талабни таҳлил қилиш моделлари кириши мумкин.
Қуйидаги эконометрик моделларни ажратиб олиш мумкин: омилли, таркибли ва комбинацион. Битта модел тури турли иқтисодий объектларга нисбатан қўлланилиши мумкин. Агрегирлашган даражасига қараб иқтисодиётни ривожланишининг кўрсаткичларини макроиқтисодий, тармоқлараро, ҳудудлараро, тармоқли,ҳудудий моделларга бўлинади. Иқтисодиётни ривожлантириш жиҳатлари бўйича асосий фондларни, меҳнат ресурсларнитакрор ишлаб чиқариш, молия тизими ва нарх шакллантириш ҳамда бошқа моделларажралиб туради.
Эконометрик моделларнинг ўзгарувчан кўрсаткичлари экзоген (ташқи) ва эндоген (ички) моделларга бўлинади. Масалан моделдаги экзоген омиллар корхона учун етказиб беришларнинг жўшқинлигини, эндоген омиллар эса корхонада меҳнат ресурсларнинг мавжудлигини кўрсатиб бериши мумкин.
Омилли моделлар ўзгарувчи кўрсаткичларнинг турли миқдорини ва уларга мос равишда ўлчамларини ўз таркибига олиши мумкин. Омилли моделнинг содда тури бир омилли модел ҳисобланади. Унда омил сифатида бирон бир вақт кўрсаткичи хизмат қилади. Бу ҳолатда у ёки бу кўрсаткични таҳлил ва прогноз қилиш вақтнинг хронологик қаторига нисбатан боғлиқликда амалга оширилади ва шу йўл билан трендлар (у ёки бу динамик қатори ўзгаришининг умумий тенденцияни тавсифловчи боғлиқлик) аниқланади.
Таркибий моделлар бир бутун ёки агрегатни шакллантирувчи алоҳида унсурлар ўртасидаги нисбатларни, алоқаларни изоҳлаб беради. Ушбу моделлар таркибий-баланс турдаги моделлар сирасига киради, яъни унда у ёки бу агрегатни таркибий қисмларга бўлиш билан бир вақтда ушбу унсурларнинг ўзаро алоқалари кўриб чиқилади. Бундай моделлар матрицали шаклга эга ва тармоқлараро ҳамда ҳудудлараро алоқаларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш учун қўлланилади. Улар ёрдамида оқимларнинг, ўзаро алоқалари масалан маҳсулотни соҳалараро етказиб бериш изоҳланади. Таркибий-баланс моделининг энг кенг тарқалган шакли ишлаб чиқаришнинг тармоқлараро баланси ва маҳсулотларни тақсимлаш ҳисобланади.
Т
армоқлараро
моделлар мажмуаси йириклашган динамик
ва кенгайтирилган табиий-қийматли
моделларни ўзи ичига олади. Тизимнинг
ҳамжиҳатлиги миллий даромад, уни
тақсимлаш тузилмаси ҳамда моддий ишлаб
чиқариш тармоқларининг сармоя қўйилмаларга
бўлган эҳтиёжларини тавсифловчи
кўрсаткичлар ва бошқалар каби йириклашган
динамик моделининг асосий кўрсаткичларнинг
табиий-қийматли тармоқлараро балансини
тузиш учун қўлланилиши билан таъминланади.
Замонавий динамик тармоқлараро моделлар иқтисодий ривожланишнинг суръатлари ва нисбатларини аниқловчи учта асосий омиллар гуруҳи бўйича иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболини башоратлашга имкон беради. Хусусан улар қуйидагилар: режали давр бошига йиғилган асосий ишлаб чиқариш фондларнимиқёси ва таркиби билан тавсифланадиган иқтисодий салоҳиятнинг бошланғич даражаси; меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш кўрсаткичлар ўзгаришининг истиболли тенденциялар; жамиятнинг якуний эҳтиёжларининг истиқболли таркиби.
Иқтисодий-математик
модели масалан қуйидагича ифодаланилиши
мумкин
.
Бу модел мисол тариқасида у ёки бу буюмни
тайёрлаш учун талаб қилинадиган
материалларга бўлган прогноз талабларини
аниқлашда қўлланилиши мумкин. Бу ҳолатда
X
– буюмлар сони, a–
битта буюм учун материал сарфланиш
меъёри, Z–материалларга
бўлган умумий эҳтиёжи.
Иқтисодий-математик
модели, агар бир нечта тур буюмларни
тайёрлаш учун материалларга бўлган
эҳтиёжни аниқлаш керак бўлса, мураккаб
кўринишга эга бўлади:
ёки
, бу ерда n
= 1, 2, 3,...n.
Ушбу модель материалларга бўлган
эҳтиёжнинг икки гуруҳ омилларга боғлиқ
эканлигини кўрсатиб турибди: тайёрланаётган
буюмлар сони ва буюм учун материаллар
сарфланиш меъёри. Бундай модель дескриптив
(лотинча “desckribo”)деб аталади.
Бир маҳсулотли модел нафақат бир маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашган соҳаларда, балки бир қатор ҳолатларда агар ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар истеъмол қилинишда бир-бирини ўрнини босадиган бўлса ёки уларни мутлақ кўрсаткичлар қўлланилиши мумкин. Кўп маҳсулотли моделларда бутун тармоқ ишлаб чиқараётган маҳсулотга ва хомашё ёки бошқа қандайдир ресурсларни истеъмол қилишга бўлган талаб бўйича иккита ёки ундан ҳам кўп чегаралар кўриб чиқилади. Ушбу моделларда турли маҳсулотларни истеъмолида ўрнини босадиган хусусиятини ҳисобга олган ҳолда турдош маҳсулотга келтириш имкониятидан унумли фойдаланилиши мумкин.
Тармоқлараро баланс моделлари иқтисодиётни ва унинг тармоқларини прогнозлаш алоқаларини таъминлаш, уларни миқдорий боғлиқлигини таъминлаш, иқтисодий таҳлил қилиш ва шулар асосида прогнозлаштириш ҳамда режалаштириш учун асосий воситалардан бўлиб ҳисобланади.
Тармоқлараро баланс ишлаб чиқаришни ва барча тармоқлар ҳамда маҳсулотларнинг аниқ белгиланган турларини прогнозлашда, режалаштиришда инвестицияларни, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш меҳнат миқдорини режалаштиришда, ишлаб чиқаришни ҳудудлар бўйича ташкил қилишда кенг қўлланилмоқда.
Тармоқлараро баланслар моделининг амалда кенг қўлланилиши макроиқтисодий таҳлил янада илмий асосли ўтказилиши, прогнозларни илмийлигини ва реал режалаштиришни таъминлайди.
Тармоқлараро баланс кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришнинг ўзаро алоқалар тизими ва пропорцияларини ўрганишда, таҳлил қилишда, прогнозлашда энг ихчам, амалда кенг қўллаш мумкин бўлган воситалардан, механизмлардан бири ҳисобланади. Ушбу баланс ёрдамида макроиқтисодий кўрсаткичлардан ҳисобланган ялпи ички маҳсулот пировард яъни якуний маҳсулот ва миллий даромад тузилишини, маҳсулотларни такрор ишлаб чиқариш фондлари ўртасида тақсимланиш структурасини ва ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларини тузилишини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар асосда самарали бошқарув ечимини қабул қилиш мумкин.
Тармоқлараро баланснинг оддий кўриниши статистик модел асосида ифодаланиб, маълум даврдаги ресурслар ва эҳтиёжларнинг миқдорий жиҳатдан ўзаро мослашишини таъминлайди, ишлаб чиқариш ресурсларининг чекланганлик шартлари, ишлаб чиқариш билан маҳсулотлардан фойдаланишнинг баланс муносабатлари, зарур техник технологик шартлар ва бошқаларни бажарилган ҳолда прогнозлаш ва унинг асосида режанинг мумкин бўлган вариантларини топишга имкон яратади.
Тармоқлараро баланснинг статик модели бир йиллик давр учун тузилади, бир йиллик ҳолатдан ташқаридаги ўзгаришлар инобатга олинмайди. Амалда эса ишлаб чиқариш доим ривожланиб, кенгайиб боради. Ушбу ҳолат статик тармоқлараро балансда ўз аксини топмайди. Бу камчиликни йўқотишнинг объектив йўли доимий ҳаракатдаги ўзгаришларни инобатга олувчи, кенгайтирилган такрорий ишлаб чиқаришни ифодаловчи динамик тармоқлараро баланс тузишдир.