Прогнозлаш бу келажакни, ҳаракатдаги ҳатосини баҳолаш, шунинг учун макроиқтисодий жараёнларни, тармоқларни ўзаро алоқадаги ҳолатларини прогнозлашда кўпроқ динамик тармоқлараро баланс моделлардан фойдаланиш мақсадига мувофиқ ҳисобланади.
Прогноз натижаларнинг сифатини ошириш учун прогноз объектнинг хусусиятларини чуқур ўрганиб, унинг ҳар бир элементини вақт бирлигида ўзгаришини чуқур ўрганиш, тадқиқот қилиш зарур. Иқтисодиётнинг макродаражаси ўта мураккаб тизим ҳисобланади. Чунки барча тармоқлар бир бири билан бевосита ажралмас ҳолда боғлиқдир. Алоҳидабир тармоқнинг ривожланишини прогноз қилмоқчи бўлсак, унинг бошқа тармоқлар билан боғлиқлик даражасини инобатга олмаслик прогноз натижаларини талабларга ўлиқ жавоб бермайди.
Прогноз асосида макродаражада шакллантирилган режани амалда бажарилишини таъминлаш, тармоқлар ўртасида диспропорция бўлмаслиги, тармоқлараро материаллар харажатлари қандай бўлиши кераклиги, якуний, ялпи ва материаллар харажатлари ўртасидаги миқдорий боғлиқликни аниқлаш фақат тармоқлараро баланс моделлари асосида амалга оширилиши мумкин.
Ишлаб чиқариш жараёнини қуйидагича ифодалаш мумкин. (шартли бир йиллик ҳолат)
nj
ni
m2
m3
11.1-Расм. Оддий ишлаб чиқариш жараёни
Оддий ишлаб чиқариш жараёнида ni миқдордаги ишлаб чиқариш ресурсларни ишлаб чиқариш жараёнига киритилди ва j-турдаги N миқдорли маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ушбу жараён иқтисодиётнинг барча тармоқларини ўзаро боғлиқда ва бевосита ўзаро алоқада бўлган ҳолда амалга оширилади. Тармоқлар ўртасида ишлаб чиқариш харажатлари ҳаракатини, натижада якуний ва ялпи ички маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳолатини қуйидаги статик тармоқлараро баланс орқали ифодалаш мумкин.
Статик тармоқлараро баланс устунларида моддий харажатлар тузилмаси ва ҳар бир тармоқнинг соф даромади акс эттирилган.
Моддий харажатлар ва соф даромад жами тармоқнинг ялпи маҳсулотига тенг. Биринчи истеъмолчи тармоқнинг ялпи маҳсулоти қуйидагича бўлади:
Барча тармоқлар учун ҳам қуйидаги тенглик ўринли.
,
бу ерда j=1,n
Статик тармоқлараро баланс қаторларида ҳар бир моддий ишлаб чиқариш тармоғи бир йиллик маҳсулотининг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
N-жадвал бўйича биринчи қатор қуйидаги тенглама орқали ифодаланиши мумкин, яъни:
Шунингдек бошқа тармоқлар бўйича қуйидаги умумий тенгламани асос қилиб олиш мумкин.
,
(i=1,2,3…,n)
Тармоқлараро баланс параметрлари ўртасидаги бевосита алоқаларни иқтисодий баҳолаш учун турли кўринишдаги коэффициентлардан фойдаланиш мумкин. Ҳисобот давридаги тармоқлараро баланс маълумотларидан фойдаланиб бевосита моддий харажатлар коэффициентларини (aij) тармоқлараро материал оқимлари миқдорини истеъмол қилувчи тармоқлар ялпи ички маҳсулоти нисбати орқали ҳисоблаш мумкин, яъни
Бевосита харажатлар коэффициентлари квадрат матрицани ташкил этади.
Агар aij нинг қиймати аниқ бўлса тармоқлараро харажатлар оқими қуйидагича топилади.
Хij=aijХj
Юқоридаги формуладан қатор бўйича тармоқнинг ялпи ички маҳсулотини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
Иқтисодий-ижтимоий прогнозлаштириш моделларининг классификацияси. Эконометрик моделллар. Макроиқтисодий моделлар. Иқтисодиётни ривожлантириш моделлари. Тармоқлараро динамик баланс модели. Тармоқлар ва ҳудудлар ривожланишидаги иқтисодий моделлар. Тармоқлараро балансда саноат, капитал қўйилмалар, меҳнат ресурслари баланси. Тармоқлар орасидаги ўзаро боғлиқликлар. Ҳисобга олинган давр учун қатор йилларда маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва тақсимланиши кўрсаткичларини ҳисоблаш. Прогнозлаштиришни мукаммалаштиришнинг муҳим йўналишлари. Иқтисодий ўсишнинг асосий параметрларини прогнозлаштиришда верификацион-статистик ёндашиш. Динамик вақт қатори маьлумотларидан максимал фойдаланишга асосланган ҳолда уларнинг ҳақиқий иқтисодий жараёнлар билан мосланган чизиқли ва чизиқсиз типдаги кўп омилли моделлари. Таркибий моделлар. Маҳсулот хом ашё номенклатурасига асосланган моделлар. Маҳсулот талабига кўра икки ёки ундан ортиқ моделлар, тармоқли ва оптимал режалаштириш моделлари. Миллий даромадни тақсимлаш моделлари. Аҳоли турмуш даражаси модели. Истеъмол таркиби модели. Экосиёсат модели. Иш ҳақи ва даромадларни тақсимлаш моделлар.
1. Иқтисодий ўсиш тушунчаси.
2. Иқтисодий ўсиш турлари, уларнинг прогнозлаштиришда ишлатилиши.
3. Иқтисодий ўсишни прогнозлаштиришда ишлаб чиқариш функцияси.
4. Экстрополяция усули, корреляцион анализ усули.
5. Макроиқтисодий ўсишни прогнозлаштириш.
И
қтисодий
ўсиш тушунчасининг моҳияти ишлаб чиқариш
ҳажмининг кенгайиши, маҳсулот ишлаб
чикариш ҳажмининг ўсиши ва миллий
даромаднинг кўпайиши билан ифодаланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий
ўсиш ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва
функционаллаштириш қонуниятидир. Шу
билан бир қаторда бозор иқтисосодиётида,
жамият талабини тўла тўкис кондира
оладиган ва ишлаб чиқариш кучлари юқори
даражада ривожланган, билимлар асосида
иқтисодиётни бошқариш натижасида
иқтисодий ўсишга эришиш талаб қилинади.
Иқтисодиётни таҳлил қилиш ва прогнозлаш
назарий ва амалий жиҳатдан 2 хил бўлади:
моддий, омилли ва нархли; миллий даромадни
истеъмолга ва жамғаришга тақсимланиш
нуқтаи назардан. Ишлаб чиқаришни бундай
ташкил этилиши иқтисодий ўсишга олиб
келади, у мамлакат иқтисодиёти даражасида
миллий даромадлар кўринишида ёки якуний
ялпи маҳсулот кўринишида кўриб чиқиш
қулай бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий
даражалариниг умумий сифатидан келиб
чиқиб иқтисодий ўсиш кўрсатгичлари
қуйидагиларга бўлинади:
у кўрсатгичларни ўзаро боғлиқлигини ва ижтимоий-иқтисодий ўсишни кўрсатиб беради;
корхоналар фаолияти ва тармоқларнинг объектив ва субектив фарқини кўрсатиб, уларни бутун хўжалик механизмини бир қисми сифатида кўриб чиқади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини бир маромда ўсиши ишчи кучи ва ишлаб чиқариш жиҳозларига турлича таъсир кўрсатиши мумкин, чунки улар ўзаро ўрин босувчи омиллар бўлиб ҳисобланади. Лекин ҳар бир омилнинг талаб қилинадигин меъёрлари мавжудки, ушбу меъёр бажарилмаганда нафақат иқтисодий ўсиш бўлмаслиги, балки умуман ишлаб чиқариш жараёнини тўхташига олиб келиши мумкин. Ушбу боғлиқлик даражасидан ва якуний маҳсулот ҳажмининг ўсиш кўрсатгичи орқали, ишлаб чиқаришни кенгайиши ва иқтисодий ўсишнинг тури аниқланади. Иқтисодий ўсишда реал миллий даромад ошиш суръатлари аҳоли ўсиши суръатларини оширадиган миллий иқтисодиёт ривожланиши назарда тутилади. Бу ўсиш муаммоларини ташқи кузатувчи нуқтаи назаридан эмас, мамлакат аҳолиси позициясидан туриб кўриб чиқишни тақозо этади. Иқтисодий ўсишни ишлаб чиқариш реал ҳажмининг ошиш суръатлари нуқтаи назаридан қараб чиқишда одатда (аниқ ва ноаниқ шаклда) иқтисодиётда чуқур тузилмавий ва институционал ўзгаришлари юз бермаслиги таҳмин қилинади. Ишлаб чиқариш тузилмаси ва институционал муҳит мураккаб ва ўзгармас ҳисобланади. Бундай ривожланиш ҳарактери ташқи муҳит билан ўзаро таъсирда балансланган ва яхлитлик хусусиятига эга бўлган иқтисодий тизим учун ўзига хос.
Иқтисодий ўсиш юз бериши учун бозор талабига мувофиқ товар ва хизматларни яратиш керак бўлади. Биз биламизки, иқтисодий ўсиш ЯИМ кўпайишини англатади. ЯИМ эса товар ва хизматларнинг бозордаги қиймати, агар улар сотилмаса бозор қиймати юзага келмайди. Шу сабабли бозорбоп товар ва хизматларни яратиш иқтисодий ўсишни таъминлайди. Ресурслар камёб бўлганидан , улардан самарали фойдаланиш иқтисодий ўсишнинг асосий шартига айланади.
Иқтисодий ўсишнинг ўсиш суръатига(динамикасига) қараб миллий иқтисодиётнинг даражаси ҳамда ресурсларнинг чегараланганлик муаммолари таҳлил этилади.
Иқтисодий адабиётларда бу тушунчага алоҳида талқин берилмаган.
Баъзи иқтисодчилар(Макконнелл, Брю) иқтисодий ўсишни 2 хил усул билан хисоблаш мумкин, деб ҳисоблайди, яъни:
1. Ялпи миллий махсулотнинг умумий ўсишини ҳисоблаш орқали (ёки соф миллий маҳсулотни);
2. Юқорида ҳисобланган кўрсаткичларни аҳоли жон бошига тақсимлаш орқали хисоблайди.
Иқтисодий ўсишни 3 хил кўриниши фарқланади: экстенсив, интенсив ва аралаш(хақиқий).
12.1-Расм. Ўзбекистонда ЯИМ ва бандлик тузилмасидаги ўзгаришлар18
Макродаражада ЯИМ нинг ўсиш суръати, аҳоли жон бошига ЯИМ тақсимотининг йиллик ўсиш суръати, ЯИМ йиллик ўсишини келтириш мумкин.
ЯИМнинг йиллик усиш сурьати =(ЯИМ2 - ЯИМ1)*100;
ЯИМ аҳоли жон бошига тақсимотининг йиллик ўсиш сурьати=
ЯИМнинг йиллик қўшимча ўсиш сурьати / Аҳоли сони;
ЯИМнинг йиллик усиши = (ЯИМ2/ЯИМ1)*100;
Юқоридагилардан қайси кўрсаткич зарурлиги тўгрисида фикрлар юради. Мумкин бўлган вариантлар:
юқори ўсиш суръати;
нол ҳолидаги ўсиш;
манфий ўсиш суръати;
оптимал ўсиш суръати.
И
шлаб
чиқариш функцияси – бу, иқтисодий-математик
тенглама бўлиб, ишлаб чиқариш ўсиши
билан ҳаражат ўсишининг ўртасидаги
боғлиқликни ифодалайди. Математик ишлаб
чиқариш функцияси турли хил шаклларда
бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш натижалари чизиқли боғланишга ўхшаган 1 тадан 8 тагача мураккаб ишлаб чиқариш функциялари бир неча омилларга боғланган даражали функциялардир.
Биргина иқтисодий ўсишнинг омиллари моделлари ишлаб чиқариш объектини прогнозлашнинг системасига, унинг ҳажмига боғлиқ бўлган динамикасига ва бошқа бирор омилнинг динамикасига асосланган.
Иқтисодий ўсишга кўп омиллар таъсир этади, шулардан асосийлари: таклиф омили, талаб омили ва тақсимот омили.
Омиллар таъсирига қараб иқтисодий ўсиш моделлари тузилади. Уларнинг 2 хил кўриниши мавжуд, яъни 2 омилли ва кўп омилли.
Ишлаб чиқариш функцияси шаклидаги модел: Y=A0 KL
иқтисодиётда энг кўп тарқалган.
Иқтисодий ўсишни прогнозлаштириш эконометрик модели қуйидаги кўринишда бўлади:
Y= a0 X121 X222 X323
Кўрсаткичлар динамикаси қаторининг ўзгариш тенденциясини излаш турли хил вақтинчалик функциялар ёрдамида ўтказилади.
Келажакда иқтисодий ривожланиш шароитларини сақлаб қолиш учун вақтинчалик функциялар билан ишлаб чиқариш динамикасини прогнозлаштиришда топилган баҳолар ёки алоҳида омиллар экстрополяция қилинади. Экстрополяция моделларини 5 йилдан 7 йилгача қўлланилиши кўпроқ фойдали ва яхши натижа беради. Бу усуллар узоқ муддатга қўлланилганда аниқлик даражаси камаяди.