Фундаментал тадқиқотлар натижасида янги қонун ва қонуниятлар, янги категориялар пайдо бўлишига, уларнинг амалиётда қўлланиш йўллари ва тамойиллари ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади.
Изланувчи меҳнати маҳсули, коллектив фаолияти ва фундаментал изланувчилар ижрочиларининг тадқиқот натижалари янгилик яратганликлари ҳақидаги расмий хужжатлар, муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи патентлар, монографиялар, мақолалар, ўқув қўлланмалар, ҳисоботлар ва иловаларда ўз аксини топади. Бу ишлар илм-фанни бевосита ишлаб чиқариш жараёнини ривожлантириш учун ишлатилади, олий маълумотли кадрлар тайёрлашда, юқори малакали мутахасислар тайёрлашда, амалий иш сифатида кўриб чиқилиб, ушбу назарияларни келажакда ривожлантириб, уларни амалиётга қўллашга ҳаракат қилинади.
Илмий – техника тараққиётини, умуман илмий тадқиқотни амалга ошириш жуда мураккаб жараён ҳисобланади. Шунинг учун объекни прогнозлаш учун экспер усулларидан кенг қўлланилади. Айни вақтда усул танлаш объектнинг хусусиятидан келиб чиқади.
Фундаментал тадқиқотларни прогнозлашда ишлаб чиқаришда ҳозиргача бўлган ҳолат таҳлил қилинади, ҳал этилмаган муаммолар кўрсатилади, мавжуд муаммоларни эчими йўллари ва вужудга келган янги муаммолар кўрсатилади, улар илм, фан тадқиқотлар ёрдамида ўз ечимларини топадилар. Шуни ҳисобга олиш керакки, фундаментал изланишларни прогнозлашда, ҳар 5 йилда натижаларни янгилаш, прогноз қилинган натижаларни жорий натижалар билан таққослаш керак, прогноз қилинган натижаларга амалдаги натижаларни сунъий равишда тенглаштириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки фундаментал тадқиқотлар илм фаннинг ўзаги, асосий таянчи ҳисобланади.
Илмий-техник тараққиётн прогнозлаш юқори даражада мураккаб бўлганлигии учун коллентив экспертлар усулларидан кўпроқ фойдаланилади. Илмий техника ишланмаларни прогнозлаштиришнинг асосий вазифаси бу мавжуд ишланмалар ўртасидаги энг яхшисини танлаш, унинг меҳнат самарадорлигига таъсири, ҳар бир маҳсулотга бўладиган харажатларнинг камайиши, ишчи хизматчиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондирилиши, табиий ресурслардан рационал файдаланиш, атроф муҳитга таъсири кабиларни ўз ичига олади.
Серияли ишлаб чиқариш ялпи меҳнат қуроллари ва жиҳозларни ишлаб чиқариш назарда тутилади. Бу босқичда яратилган янгилик, олдинги босқичларни ўтиб бўлгандан сўнг амалда кенг қўлланилади.
Шуни таъидлаш
керакки, ўзаштирилган маҳсулотни ишлаб
чиқариш учун, ишлаб чиқариш жараёнига
таъсир этувчи барча омиллар барқарор
бўлиши керак. Ишлаб чиқариладиган янги
маҳсулот эса корхонанинг барча
кўрсатгичларини тубдан ў
згартириши
мумкин, яъни ажратилган ресурсларни
тақсимланиши, ишлаб чиқариладиган
маҳсулот ҳажмининг ўзгариши ва бошқалар.
Прогнозлаштириш жараёнида булар асосий
омиллар бўлиб ҳисобланади.
Илмий техника тараққиётини прогнозлашда серияли ишлаб чиқариш қуйидаи вазифаларни бажаради: янги техника, технология, материалларни амалиётга тадбиқ этилиши, иқтисодиётни барча соҳасида меҳнат самарадорлигини ошириш, энергиядан, асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифати яхшиланиши каби вазифаларни қамраб олдади.
Илмий техника тараққиётининг босқичларини таҳлил қилиш, уларни бир биридан фарқи ва вазифаларини аниқлаб беради. Улар нафақат мақсади балки фаолияти кўрсатгичлари моҳияти билан ҳам фарқланиб туради.
Илмий техника тараққиётини ҳар бир босқичини прогнозлашда қуйидагича кетма-кетликка амал қилиниши лозим: фундаментал ва амалий тадқиқотларни прогнозлашда тизимли таҳлил ва синтез усулидан, экперт баҳолаш усулидан, сценарийлардан, “мақсадлар дарахти”ни тузишдан, морфологик таҳлиллардан фойдаланиш керак. Бу муаммоларни бир тизимга келтириш, қарорларни мақсадли натижаларини топиш, кўп сонли баҳолаш вариантларини тузиш, тадқиқотнинг энг мақбул йўналишини танлаш ва бошқа бир қатор имкониятлар яратади. Бу босқичда маълумотларнинг етарли бўлмаганли сабабли статистик усуллардан фойдаланиш қийинчилик туғдириши мумкин ва прогнозлаштирилаётган жараён қандай хусусиятга эга эканлигини аниқлаш қийин бўлади. Ушбу ҳолатда бевосита эксперт усулларидан кенг фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.
И
шланмаларни
прогнозлаш. Бу босқични прогнозлашда,
истеъмол ҳажмини аниқлаш, шу жумладан
тармоқлар аро баланс усулидан ҳам
фойдаланилади. Янги маҳсулотнинг техник
иқтисодий кўрсатгичларини прогнозлашда
эктрополяция, петентни ҳужжатлаштириш
ва илмий техника ахборот таҳлили, эксперт
баҳолаш усуллари комбинацияси усулларидан
фойдаланилади. ишлаб чиқариш жараёнига
тайёрлов, серияли ишлаб чиқариш ва
экплуатация босқичларини прогнозлашда
эксперт баҳолаш усулидан, экстрополяция
усулидан, омиллар таҳлилидан, имитацион
усулидан фойдаланилади. Бу босқични
прогнозлашди, баланслаштирилган ҳисоб
китоблар тизими асосий ўринда туради.
Унинг таркибий қисми қуйидагилар иборат:
истеъмол қилинадиган ва жамғариладиган
маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш баланси;
миллий даромаднинг тақсимланиши ва
ишлатилиши бўйича ишлаб чиқариш баланси;
ишлаб чиқариш тармоқлар аро баланси ва
маҳсулотларнинг тақсимланиши; меҳнат
ресурслар баланси; асосий фонлар баланси;
ишлаб чиқариш қуввати баланси; умумий
моддий ва асосий турдаги маҳсулотлар
баланси; моливий баланслар; барча турдаги
ресурслар ва меъёрлари.
Илмий тадқиқот натижаларини прогнозлаш объекти сифатида. Илмий-техник тадқиқотларнинг хусусиятларни амалга ошириш кетма-етлиги, мураккаблиги, тасодифлигининг даражасининг юқорилиги. Илмий тадқиқот турлари. Фундаментал тадқиқотлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, самарадорлигини объектив баҳолаш усули ва умумий тадқиқотлардаги улушининг салмоғи. Илмий-техник тараққиёт жараёнини прогнозлашнинг хусусиятлари ва тамойиллари. Илмий-техник тараққиётнинг прогнозлаш усуллари, эвристик-логистик усуллар. Инновацион тадқиқот лойиҳалари ва уларнинг натижаларини прогнозлаш.
1. Ижтимоий жараёнларнинг хусусиятлари ва уларни ифодаловчи кўрсаткичлар.
2. Ижтимоий соҳаларни прогнозлаш усуллари ва моделлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари.
3. Аҳоли турмуш динамикасини баҳоловчи кўрсаткичлар, ушбу кўрсаткичларни ўзгариш динамикаси.
Асосий иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражалари аҳолининг турмуш даражаси орқали ифодаланади, бу тушунча ўзида кишининг ҳам моддий, ҳам маьнавий жиҳатдан қониқиши тушунилади.
Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогнозлашнинг асосий ажралмас қисми бу истеьмол ҳажми ҳаракатини баҳолаш ва илмий техник тараққиётининг ўрнини аниқлашдир.
Истеьмолнинг ўсишини таҳлил қилиш аҳоли турмуш даражасини белгиловчи асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Аҳоли истеьмоли таркибидан келиб чиқиб, уларга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, омиллар ва истеьмолнинг ўзаро таъсири сабаб-оқибатларини аниқлаш, ҳозиргача бўлган давр мобайнида истеьмол таркибининг ўзгариши сабабларини таҳлил қилиш, прогноз қилинадиган асосий кўрсаткичларни аниқлашда мамлакатнинг ижтимоий ривожланиши ва аҳоли турмуш даражасида катта ўрин эгаллайди. Қизиқарли маълумотлар20
Б
у
соҳани
прогнозлаштиришнинг асосий
вазифаси аввало келажакда аҳоли
истеьмолини аниқлаш ва уларни қондириш
имкониятларини излашдан иборат. Масалан:
юқори сифатли ва турли хил озиқ-овқат
маҳсулотлари, хизматлар, уй-жойлар ва
бошқалар.
Қулай шароитда инсон ҳар томонлама ривожланар экан, унга нафақат моддий балки маьнавий талаб ҳам ошиб боради. Инсон ривожланиши билан ўз яхши иш шароитини ташкил этишга, тиббий хизматларни ва дам олиш шароитларини яхшилашга ҳаракат килади.
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли истеьмолининг ўсишини прогнозлаштириш муҳим аҳамият касб этади, чунки бу билан келажакдаги истеьмол ҳажмининг ривожланиш тенденсиясини билиш мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий соҳани ананавий прогнозлаштиришда айрим камчиликлар бор, чунки мамлакат ижтимоий-иқтисодий модернизация, илмий техник тараққиёт ва бошқа экзоген омилларни ҳисобга олиш қийин. Шунинг учун прогнозлаштириш жараёнида мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бу соҳага оид дастур ва режалардан келиб чиқиб, уларни таъсирини инобатга олиб прогнозлаш зарур бўлади.
Прогнозлашни бу тарзда ташкил этиш ижтимоий-иқтисодий соҳа ривожланиши ва уни бутун мамлакат миқёсида кўриб чиқиш қулай бўлиб ҳисобланади. Бу билан аҳоли турмуш даражасининг ҳолати ва унинг истиқболдаги натижалари ҳақида маълумотларга эга бўламиз.
Аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг уч таркибий қисми мавжуд.
Миллий даромаднинг ўсиши,
Аҳоли истеьмол ҳажмининг ошиши,
Келажакда истеьмол қилинадигин ресурсларнинг ўсиши.
Истеьмол учун ресурслар ўсиш сурьатини прогнозлаш ишлаб чиқариш жамғармасинин унумдорлигини прогнозлашда асос бўлади.
14.1-Расм. Соғлиқни сақлаш харажатлари21
Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда иқтисодий-математик усуллар ва моделлардан, меъёр ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Иқтисодий математик моделлар, ижтимоий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда қўлланилади, у аҳоли эҳтиёжини ортиб бориш тенденсиясини ифодалайди. Келажакдаги ўсиш динамикасини ҳисобга олиш ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини сифати ва миқдорини яхшилашдан иборат.
Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашнинг камчилиги шундаки у номоддий ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳолатларни тўлиқ ифода этолмайди. Моделлар ва прогнозлар тизими бутунлай ишлатилса ҳам, мураккаб иқтисодий категория, турмуш даражани фақатгина маьлум жиҳатларини кўрсатиб таҳлил қилишга ёрдам беради. Ижтимоий ривожланишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлаштиришнинг ривожланишини ўрганувчи жамиятнинг ижтимоий институтларини ривожлантириб, ҳозирги кундаги муаммоларни ечимларини келажакдаги ҳолатини баҳоламай хулоса қилиш мумкин эмас.
Аҳоли турмуш даражасини баҳолашда турар жойлар билан таьминланганлиги, комунал хизматларнинг сифат даражаси, мактабгача таьлим муассасаларининг сони, санатория-профилактикаларнинг ва туристик хизматларнинг мавжудлиги кўрсаткичлари муҳим роль ўйнайди. Шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги турмуш даражасидаги тафовутни камайтириш ва барча ҳудудларда яшаш шароитларини тенглаштириш ва уларни прогнозлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади (аҳоли жон бошига нисбатан). 10 минг кишига тўғри келадиган врачлар нисбати, шаҳар ва қишлоқ ахолисининг узоқ муддатли маиший-техника воситалари билан таьминланганлик даражаси 100та оилага нисбатан ва минг кишига тўғри келиши ҳисобланади.
Ижтимоий ўсишни ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади. Уй хўжаликларида узоқ муддатли рационал фойдаланиладиган уй анжомларининг ҳар 100та оилага нисбати аниқланилади, сўнгра прогноз қилинган талабга қараб ушбу анжомларни ишлаб чикариш учун ресурслар ажратилади. Ривожланишни режалаштиришда ишлаб чиқариш соҳаси ва тармоқларни ривожлантиришнинг энг мақбул омилларини ишлаб чиқиш зарур, у аҳоли турмуш даражасини кўтаришга хизмат қилиши керак.
П
рогноз
қилинган вақт динамикасини ишлаб сиқариш
ва но ишлаб чиқариш соҳасидаги жамғарманинг
ҳажми ва таркибини аниқлашда қуйидаги
иқтисодий математик моделлар
прогнозлаштиришда фойдаланилади. Ишлаб
чиқаришда жамғарма нормасини, истеьмол
учун ресурслар ўсиш суратларининг меъёр
миқдорлари ва ноишлаб чиқариш соҳасидаги
қурилиш, ноишлаб чиқариш фонди динамикаси
ва ноишлаб чиқариш капитал қуйилмаларини
муомалага чиқариш моделлари алоҳида
аҳамиятга эгадир.
Бу моделлар олиб бориладиган ҳисоб- китобларнинг мантиқий кетма-кетлигини таьминлайди. Масалан: ишлаб чиқариш жамғармаси динимикасини таҳлил қилиш прогнозлонаётган вақт оралиғида аҳоли турмуш даражасининг ўсишига таъсирини ифода этади, ҳамда миллий даромодда, ишлаб чиқариш жамғармасининг улушини, истеьмол учун ресурслар ўсиш сурати ва ноишлаб чиқаришдаги қурилишни кўрсатади.
Прогнозлаштирилаётган жараённи ечимларини, кўплаб вариантларини ишлаб чиқиш керак. Ноишлаб чиқариш жамғармаси ҳақадаги ахборот ноишлаб чиқариш фондини динимикасини тузиш, ноишлаб чиқариш соҳасида капитал қуйилмаларни прогнозлаш имконини беради.
Ижтимоий соҳага ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш келажакда аҳоли турмуш даражасини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. У қуйидагиларга боғлиқ: маданиятнинг ривожланиши, соғлиқни сақлаш, таьлим соҳаси аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши, аҳолининг реал даромадларининг ўсиши, бутун ижтимоий инфратузилмасининг жадал ривожланиши асос бўла олади. Шунинг учун прогнозлашда аҳолининг истеьмолининг доимо ўсиб бориши ҳисобга олиниши керак бўлади.
Ижтимоий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини прогнозлашда, иқтисодиётни бошқа кўрсатгичларини прогнозлашда уларнинг ўзаро алоқаси ва боғлиқлигини инобатга олиш зарур бўлади.