Норматив усул билан талаб аниқланишида энг асосийси нормативларнинг аниқланишидир. Огохлантиришдан келиб чиққан холда буларнинг қисқа давр ичида илмий асосланган талаб нормативлари асос қилиб олинади. Узунроқ давр учун нормативларнинг ўзи энг аввало илмий - техникавий ривожланиш, ишлаб чиқариш структураси ва бошқа кўпгина омиллар таъсирида функциялар сифатида ўртага чиқади. Нормативлар аниқланганда махсулот талабини ҳисоблаб чиқиш қийин эмас.
талаб (эҳтиёж)
Aij-талаб нормаси ij махсулот, i талаб
Bi-i талаб
Қисқа муддатли прогнозлашда баъзан оддий-ўртача усул хам ишлатилади. Бу усулда талаб ўтган йиллардаги реализация хажмидан келиб чиққан холда аниқланади.
Бу усулда кўриб чиқилаётган давр ичидаги реализация хажмлари қўшилиб, даврлар сонига бўлинади:
Тармоқнинг узоқ муддатли (перспиктив) талаби, ҳажми ва ишлаб чиқариш структурасини белгилашда улар учун керакли бўлган хом ашё, мехнат ва молиявий ресурсларни прогноз қилиш керак.
Ушбу талаб ҳисобининг асосини тармоқ махсулот бирилиги, ресурс хажми, мехнат хажми ва жамгарма хажми каби кўрсаткичлар (коэффициент) ташкил этади. Хисоботлар натурал хамда қиймат шаклида кўрсатилади.
Тармоқнинг хом-ашё ресурсларига талаби махсулот ишлаб чиқарилиши учун керакли моддий ресурсларнинг қиймат шаклидаги харажатларини ўз ичига олади.
Прогнозлаш даври ичида Lt тармогида махсулот бирлиги учун мехнат харажатининг камайтирилганлиги хисобланиши:
Lt=L0E
L0- махсулотнинг базавий мехнат хажми (саноатдаги мехнат ресурсларининг ўсиш шароитида ПТ нинг ошиб кетиши муаммоси мухим ахамият касб эта бошлайди)
16.1-Расм. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони25
Бу ҳолда ишчи кадрларга бўлган талаб
TtқLtXt Xt- прогноз қилинаётган махсулотнинг ишлаб чиқариш хажми.
Т
армоқ
ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун
прогнозлаштириладиган объектнинг барча
ташкил этувчилари фаолияти ҳақида тўлиқ
маълумотга эга бўлиши керак, масалан,
илмий техник ва конструкторлик тажрибалар
ҳолати; ишлаб чиқариш техник базасининг
ривожланиши; ишлаб чиқаришнинг ташкилий
техник даражаси; маҳсулотнинг истеъмол
даражаси ва унинг қондирилиши даражаси;
ташкилотнинг хўжалик бошқаруви
ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг
ижтимоий шароити ва бошқалар.
Прогнозлаштиришнинг барча турлари
бир-бири билан боғлиқ бўлиб, улар тармоқ
прогнозлаштириш структурасини
шакллантиради.
Иқтисодий прогноз объектиларига қўйиладиган талаб бу прогноз сруктураси ва ташкил этувчиларини тузиш. Ҳар бир иқтисодий прогноз ўзида: қисқа прогноз йўналиши таҳлили; унинг замонавий ҳолати; келажакда ривожланиш йўналиши; прогнозлаш даврида содир бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимлари натижаларини амалиётга тадбиқ этиш; олиб борилаётган илмий изланишлар, тажриба изланишлар ва уларни прогнозлаш даврида ва ундан ташқарисида кутилаётган натижалар; фундаментал тадқиқотларни баҳолаш; берилган вақт оралиғида прогноз натижалари, таклифларини кўриб чиқиш, ушбу натижаларни ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини баҳолаш. Прогноз қилинган натижаларни амалиётга тадбиқ этиш учун ҳар бир прогнозга қуйидагилар зарурдир: берилган давр мобайнида содир бўлаётган асосий воқеаларни аниқлаб, прогноз натижаларига таъсирини аниқлаш; прогноз натижаларини энг яқин ва энг узоқ амалга ошиш даврини ва ушбу вақт ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш; прогноз жараёнини ишлатилиш соҳасини ёки умумий соҳасини прогнозлатирилаётган объектга бошқа объектлар томонидан ички ва ташқи таъсирини сифат ва миқдор жиҳатдан аниқлаш; прогноз натижаларини амалга ошириш учун керак бўладиган хом-ашё, энергия, меҳнат ва молиявий ресурслар ҳажмини аниқлаш; прогнозлаш натижаларини техник иқтисодий ва бошқа кўрсатгичлар бўйича баҳолаш.
Тармоқдаги маҳсулот талабини прогнозлаштириш. Прогнозлаштириш объектини белгилаш. Прогнозлаштиришдан кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни аниқлаш. Прогнозлаштиришнинг вақтини аниқлаш. Талаб доиралари ва уларнинг талабдаги улушини аниқлаш, ретроспектив маълумот тўплаш, прогнозлаштириш усулини танлаш, тармоқ маҳсулотига бўлган эҳтиёж бўйича талаб моделини ишлаб чиқиш.Узоқ муддатли талаб. Прогноз объекти. Прогнозлаштириш вақти. Тармоқ иқтисодий ривожланишида кўзда тутилган мақсад. Илмий техникавий ривожланиш. Ишлаб чиқариш тузилмаси. Қисқа муддатли прогнозлаштириш. Режалаштирилаётган давр прогнози. Ресурслар сиғимини прогнозлаштириш. Норматив усул. Оддий ўртача усул. Экстраполяция усули. Регрессия усули. Ишлаб чиқариш ресурслари талабини прогнозлаштириш. Тармоқнинг прогнозлаштириш таркиби. Талабни прогнозлаштириш жараёни. Истеъмолнинг меъёри, ресурсларга талабни прогнозлаштириш.
1-Мавзу: “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанининг мазмуни, вазифалари ва предмети
1-масала
Қуйидаги маьлумотлар берилган: жорий йилда давлатнинг ялпи ички махсулоти ЯИМ=120 млн. Ўтган йилги пул массаси М=18 млн ва шу йилдаги пулнинг айланиш тезлиги V=8 бўлса муомиладан қанча пул чиқарилди?
2-масала
Товар бирлигини ишлаб чиқариш учун бир гуруҳ товар ишлаб чиқарувчилар 15, иккинчи гуруҳ – 20, учинчи гуруҳ – 30, тўртинчи гуруҳ 25 соат вақт сарфлаганлар. Агар биринчи гуруҳ барча товарларнинг 50, иккинчи – 15, учинчи гуруҳ – 25, тўртинчи 10% ни ишлаб чиқарган бўлса, товар бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланган ижтимоий зарурий меҳнатнинг миқдорини аниқланг.
3-масала
Ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун «А», «Б», «В», «Г» ва «Д» товарлардан 100 млн. сўмлик ишлаб чиқариш режалаштирилган. Агар «А» ва «Б» товарлардан тенг миқдорда, «В» товардан «А» товарга нисбатан 50 фоиз кам, «Г» товардан «А» товарга нисбатан 75 фоиз кам, «Д» товардан 1 млн. сўмлик ишлаб чиқарилса, талаб билан таклиф ўртасидаги мувозанат таъминланади. Нархлар ўзгармаган шароитда ҳар бир товардан неча сўмликдан ишлаб чиқариш зарурлигин аниқланг.
4-масала
Ноширларнинг иш ҳақиси оширилди. Бир пайтнинг ўзида бошқа соҳаларда иш ҳақи камайтирилди. Натижада аҳолининг ўртача даромади ўзгаришсиз қолди. Шундан сўнг ўртача нарх ва чоп eтилган газеталар сони 10%га ўзгарди. Агар ҳамма ишлаб чиқарилган газеталар сотилса, ноширларнинг даромади қандай ўзгаради?
5-масала
1784 йилда Англияда 1 фунт қўлда йигирилган ип 130,4 пенс турган. 1823 йилда йигирув машинасининг ихтиро қилиниши меҳнат унумдорлигини 11,7 марта оширишга имкон берди. Машина ишлатилгандан кейинги 1 фунт ипнинг қийматини аниқланг.
2-мавзу. Макроиқтисодий таҳлилнинг услубиёти ва усуллари
1-масала
Диаграммада маҳсулот бозори, ресурслар бозори ва тўрт оқим кўрсатилган.
Ҳар бир оқимнинг мазмунини очинг:
____________________________________________________
____________________________________________________
____________________________________________________
____________________________________________________
2-масала
Қайси фундаментал саволларни ("нима, қандай, ким учун ишлаб чиқариш?") eчишда давлат сиёсати таьсир кўрсатади:
иш ҳақининг eнг кам миқдори тўғрисидаги қонунни киритинг.
солиқлардан озод бўлган янги темир йўл қурилиши.
шахар аҳолисининг бой табақалари сотиб олиш қобилиятини тушириш учун прогрессив солиқ солишни киритинг.
3-масала
Иқтисодиётда 3 товар ишлаб чиқарилади ва истеьмол қилинади. Жадвалда уларнинг икки йилдаги миқдори ва нархи кўрсатилган. ЯИМ дефлаторини ва истеьмол нархлар индексини аниқланг.
Йиллар |
2000 |
2000 |
2001 |
2001 |
|
нарх |
миқдор |
нарх |
миқдор |
Соатлар |
20 |
15 |
25 |
12 |
Футболкалар |
10 |
25 |
8 |
30 |
Совутгичлар |
750 |
5 |
950 |
8 |
4-масала
А, Б, В, Г нуқталар битта ишлаб чиқариш имкониятлар эгри чизиғида ётади. Бунда А(400;1000), Б(700;300), В(600;X), Г(300;Y) х ва й катталиклари ўртасида имкон борича муносабатни аниқланг.
3-мавзу. Макроиқтисодий тахлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти