Материал: УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Топшириқлар

1-масала

Қуйидаги маълумотларга асосан ялпи ички маҳсулот ва такрорий ҳисоб қийматини аниқланг:

Иқтисодий жараён босқичлари

Қиймат

(пул бирл.)

«1-фирма» хомашё топади

200

«2-фирма» хомашёни қайта ишлашга eтказади

250

«3-фирма» хомашёни конструкцияли матога қайта ишлайди

400

«4-фирма» матони якуний маҳсулот тайёрловчига eтказиб беради

500

«5-фирма» якуний маҳсулотни ишлаб чиқаради

800

«6-фирма» якуний маҳсулотни улгуржи сотувчига eтказиб беради

900

«7-фирма» маҳсулотнинг чакана савдосини амалга оширади

1000

Умумий савдо қиймати

4050

2-масала

Фирма 7 инвестицион лойиҳани кўриб чиқайапти, деб фараз қиламиз. Ҳар бир лойиҳа бўйича кутиладиган фойда нормаси тўғрисидаги маьлумотлар қуйидаги жадвалда берилган.

а) агар фирма 10% кредит олса, унда бу лойиҳалардан қайси бири фойдасиз бўлади?

Жадвал

Лойиҳалар

Кутиладиган фойда нормаси, %

А

12

Б

8

В

7

Г

15

Д

25

Е

11

Ж

9

б) Агар кредит учун процент ставкаси 13% гача ошса, унда қандай лойихалар фойдасиз бўлади?

3-масала

Уч инвестицион лойиҳа мавжуд:

  1. Харажатлар 150 минг сўм. Кутиладиган йиллик фойда 1 минг сўм.

  2. Харажатлар 150 минг сўм. Кутиладиган йиллик фойда 15 минг сўм.

  3. Харажатлар 1000 минг сўм. Кутиладиган йиллик фойда 75 минг сўм.

Процент ставкалари

5%

7%

9%

11%

а) Ҳар бир лойиҳа учун (А,Б,C) фойда нормасини ҳисобланг.

б) Агар кредитга олинган капитал проценти даражаси 5%, 7%, 9% ва 11% га тенг бўлса, унда бу процент ставкаларнинг қайси бирида А, Б, C лойиҳаларини амалга ошириш тадбиркор учун қулай (Қ) ёки ноқулай (Н).

4-масала

Ишлаб чиқариш функциясининг кўриниши Y = КЛ1-,  = 0,5, меҳнат бирликларнинг миқдори 16, капитал бирликларнинг миқдори эса 9. Меҳнат ва капитал эгаларининг даромадини аниқланг.

4-мавзу. Реал секторнинг макроиқтисодий таҳлили

Топшириқлар Вазиятли топшириқ Истеъмол, инвестиция ва хукумат.

Топширикда аник мисолда Ж.Кейнснинг таникли «Истеъмол-инвестициялар - хукумат» моделини куллаш имкониятлари куриб чикилади. Мультипликатор, истеъмолга чекланган мойиллик, солик-иктисод макродаражасида даромад шаклланиши ва узгариши таъсир мувозанатини таъминлаш буйича давлат тадбирлари мантики курсатилади. Бундан ташкари Кейнснинг «асосий психологик конуни» ва «тежамкорлик самараси» акс эттирилган.

Топширикда уч гурух катнашди: а) шахсий фойдаланиш учун махсулот ва хизматларни сотиб олишга пулни сарфлайдиган истеъмолчилар; б) инвесторлар – инвестицион махсулот сотиб оладиган хусусий ишлаб чикарувчилар; в) давлат харажатларини амалга оширадиган ва умумий иктисодий холатни бошкарадиган хукумат.

Топширик куйидагича утказилади – аввал соф миллий махсулотнинг бошлингич даражаси белгиланди (даромад даражаси). У истеъмолчилар, инвесторлар ва давлат харажатлари йигиндисидан иборат. Бундан ташкари хукумат тула бандликка мос келадиган даромад хажмини аниклайди. Сунг бозор холати узагаради. Инвесторлар капитал куйилмаларни оширадилар. Бу жараён даромадга мультипликатив таъсир этади. Истеъмолчилар томонидан хисобланган истеъмолга чекланган мойиллик асосий инвесторлар томонидан мультипликатор микдори аникланади.

Шундай килиб, СММ (даромад)нинг янги сахни белгиланади. Хукумат хисобот буйича у тула бандлик сахнидан кам, яъни дефляцион фаркни ташкил этади. Уни бартараф этиш учун инвестиция ва истеъмолни рагбатлантириш буйича тадбирлар кулланади: соликлар камайтирилади, иш хаки оширилади. Бу тадбирлар ишлаб чикаришни ва харидорни ошишига олиб келади, лекин дефляцион фаркларнинг даромадга мультипликатив таъсирини оширади. Шу билан йиллик камайиши ва натижада, мультипликатор параметрлари узгаришини эътиборга олиш керак. Хамма керакли хисобларни утказиб, хукумат тула бандликка эришиш учун уз харажатларини ошириш сахнини аниклайди.

Хамма гурухлар харакати графикларда ифодаланади. Графиклар абцисса уки – СММ сахни, ординаталар уки – харажатлар хажми (истеъмол, инвестиция, хукумат харидорлар) акс эттирилган координаталар тизимида тузилади. Бунда мувозанат сакланиши учун, харажатлар даромадларга тенг булиши керак. Бу талабга жавоб берадиган нукталар туплами координаталар бошидан 45 ли бурчак хосил килади. Шунинг учун, мувозанат нукталари функция графиги билан юкорида айтилган тугри чизик кесмасида жойлашган булади. Энди топширик тугрисида умумий тушунча олгандан сунг, хар бир гурухнинг кетма-кет харакатига утиш мумкин.

Истеъмолчилар.

Истеъмол функцияси С=(СММ/2)+3 тенгламасида берилади, бу ерда: С-истеъмол харажатлари, шартли пул бирлигида, СММ – соф миллий махсулот, шартли пул бирлигида.

  1. С графигини тузинг, мувозанат нуктасини – яъни истеъмол даражалари истеъмол моллари ишлаб чикаришда олинадиган даромадга тенг буладиган нуктани топинг.

Ишланган чизмани хукуматга кейинги амаллар учучн узатинг.

  1. Инвесторлар ишлаб чикаришга куйиламаларни оширадилар ва хукумат бу инвестиция узгаришига кандай даромад усиши мос келишини билиши керак. Буни хисоблаш учун истеъмолга чекланган мойиллик курсаткичи зарур. У куйидагича аникланади.

Истеъмолчилар бутун даромади икки кисмга булинади. Бу жамгарма (харидга кетмаядиган, жамгариладиган даромад кисми) ва истеъмол (махсулот сотиб олишга сарфланадиган даромад). Агар истеъмолчилар даромади, масалан, т1000 дан 1100 пул бирлигига ошса, унда ана шу усув хам кушимча жамгарма ва истеъмолга таксимланади. Истеъмолга чекланган мойиллик кушимча истеъмолнинг даромад усувига булган нисбати сифатида аникланади. Ёки даромад бирлиги оишишидан келиб чикадиган истеъмолнинг ошишини курсатади.

MPCCDI

MPC - истеъмолга чекланган мойиллик;

ΔC - истеъмол усуви;

ΔDI – даромад усуви.

Агар, масалан, кушимча 100 пул бирлигидаги даромаддан истеъмолга 80 пул бирлиги сарфланса, унда MPC 8/10 ни ташкил этганди. (жамгармага чекланган мойиллик MPS – 2/10).

Бизнинг уйинда 5 пул бирлигидаги даромаддан 4 пул бирлиги истеъмолни ташкил этганлиги маълум; 8 пул бирлиги даромадда у 6 пул бирлигига тенг. Истеъмолга чекланган мойилликни хисоблаш ва микдорни инвесторларга мультипликатор даражасини аниклаш учун етказинг.

  1. Давлат туловга кобил талабни рагбатлантириш учун истеъмолчилар даромадини ошириш буйича тадбирлар утказади. Хукумат сизга ошган даромадлар микдорини хабар килади. Лекин гап шундаки, реал истеъмол C шахсий даромадларга нисбатан кам микдорда ошади, чунки маблагнинг бир кисми жамгарилади. Бу ерда яна шуни хисобга олиш керакки, даромад усиши билан истеъмолга чекланган мойиллик камайиб боради.

Куйидаги шартни кабул киламиз: Истеъмолчилар даромадининг 4 пул бирл. ошиши MPC 1/6 га камайишига олиб келади. Яъни истеъмолга чекланаган мойилликни MPC 2 хисобланг. Шундан кейин даромадлар ошса истеъмолнинг узи ΔC канчага купайишини аниклаш мумкин. MPC2 ва даромад усуви ΔDI ни ошган холда ΔC нинг купайиш микдорини топинг. Бу микдорни - ΔC ни – хукуматга етказинг.

  1. Истеъмол графиги ОY укида C ни, хамда купайган ΔC даражасига мос C1 нуктани белгиланг.

  2. Нима учун истеъмолчилар даромади усганда MPC камайишини тушунтириб ёзинг (Кейнснинг «асосий психологик конуни»).

Инвестор

  1. Инвестиция функцияси куйидагича аникланди:

I=(СММ/2) – 2

Бунда I – инвестицияга харажатлар, шартли пул бирлиги;

СММ – соф миллий махсулот, шартли пул бирлиги

I графигини тузинг, OX укида I ни белгиланг, I0 – инвестицион товарларга харажатларнинг ва уларнинг ишлаб чикаришдан олинадиган даромадлар тенглиги нуктасини белгиланг. Бу бундан ташкари уларнинг ишлаб чикариш хажмини хам беради.

Бажарилган чизмани хукуматга кейинги амал учун бериб юборинг.

  1. Бозор коньюктураси шундай холатдаки, инвесторлар келажакда махсулотга булган талабни ошишини хакли равишда кутишлари мумкин. Бу купрок фойда олиш имконияти борлигини ва ишлаб чикаришга кушимча маблаг солиш зарурлигини билдиради.

  2. Инвестициялар усуви ишлаб чикариш хажмига мультипликатив таъсир этади, яъни даромад усуви куйилмалар микдори узгаришига нисбатан юкори булади.

Хукумат.

  1. Сиз истеъмолчилар ва инвесторлардан графиклар йуналишлари ва истеъмол ва инвестицияларнинг мувозанатий хажмлари тугрисидаги маълумотларини оласиз. Умумий харажатлар узгариш графигини тузинг (истеъмол (C) плюс инвестиция (I) плюс давлат харажатлари) (G). G куйидаги функция билан берилади:

G–(СММ/2)-1,

Бунда G – давлат харажатлари, шартли пул бирлиги:

СММ – соф миллий махсулот.

Бу график С, I, G функцияларига параллел, лекин улардан юкори булади, чунки жамият харажатларининг алохида кисмлари эмас, балки жами микдори олинади.

Е0- даромадининг мувозанат даражаси нуктасини аникланг. У (СММ0) – координаталар укига – 45 ли кияликдаги тугри чизик ва C плюс I плюс G графиги кесишмасида жойланади. Бу нуктада умумий харажатлар даромадга тенг булади.

  1. Инвесторлар ишлаб чикаришига куйилмаларни оширадилар. Мувозанат умумий нуктаси силжийди, чунки кушимча инвестициялар даромаднинг усишига олиб келади. Лекин бу усиш I лар усишига мос эмас. Куйилмалар ишлаб чиркариш хажмига купайтирилган, мультипликатив таъсирида курсатади. Сиз инвесторлардан СММ усуви тугрисидаги маълумотни талаб киласиз – СММ1. Бу маълумотлар асосида СММ1 нинг янги даражасини аникланг. Узгарган шартларига мос ва ошган умумий харажатлар хажми, хамда СММни акс эттирувчи Е1 нуктани белгиланг.

  2. Хукумат бошкаришининг максади тула бандликка эришган холда даромаднинг мувозанат даражасини таъминлашдир. Шунинг учун чизмада тула бандликка мос келадиган ишлаб чикариш (даромад) даражасини акс эттириш зарур. Уйинда у СММ – 20 пул бирлигини ташкил этади. Бу нуктани 450 ли бурчак билан координаталар укидан утадиган тугри чизикда белгиланг (Б).

  3. Е1 ва Б нукталарида ишлаб чикариш хажмларини таккосланг. Улар тугри келмайди, улар уртасида фарк мавжуд. Е1 Б га нисбатан кам СММ да урнатилади. Яъни ишлаб чикаришда бозорий мувозанат тула бандликдан кам бандликда содир булади. Фирмалар учун кушимча ишчилар жалб этишнинг маъноси йук, чунки айнан шу харажатларда талаб ва ишлаб чикаришнинг мувозанати руёб топган. Бандликни ошириш асосида кушимча махсулот ишлаб чикариш ортикчалик килади, у истеъмолни топмайди. Бундай холатлар «дефляцион фарк» деган номни олган. Унинг абсалют микдори Б ва Е1 нукталарига мос булган СММ даражаси уртасидаги фарк сифатида аникланади. (Иктисодиётда инфляцион фарк хам учраши мумкин – тескари холат булиб, качон тула мувозанат ишлаб чикариш хажми бандлик нуктасидан юкори булганда содир булади.)

Дефляцион фарк микдорини аникланг.

  1. Дефляцион фаркни бартараф этиш, ишсизликни камайтириш учун куйидаги тадбирларни куллаш зарур. Истеъмолчилар талаби ва харажатларни рагбатлантириш билан бирга инвестицияларни хам яънада купайтириш лозим. Бу холатда даромаднинг ишлаб чикариш умумий купайиш томонга силжийди.

Истеъмол С функцияси куп омилларга боглик, лекин биринчи навбатда – шахсий даромадлар (DI) ва истеъмолга чекланган мойиллик (MPC) куламига боглик. Бевосита MPC га таъсир этиш кийин чунки у купинча психологик важлар билан аникланади. Шунинг учун давлат даромадлар микдорига купрок самара билан таъсир этиш мумкин. Уларнинг ошишига (шу билан бирга истеъмол талабининг ошишига) хукумат минимал иш хаки ставкасини конуний ошириш, шахсий даромадларга соликни камайтириш каби тадбирларга эга. Лекин бу тадбирлар чекланган, чунки даромадларнинг кескин усиши назорат килиб булмайдиган «иш хаки - нарх» инфляция спиралининг пайдо булишига туртки булиши мумкин. Шунинг учун бизнинг уйинда хукумат юкорида айтилган тадбирлар ёрдамида истеъмолчилар даромадини факат 4 пул бирлигига оширади. Бу сонни истеъмолчиларга етказинг.

Даромадларнинг ошиши истеъмолнинг хам шу микдорда ошишини билдирмайди, чунки олинган кийматнинг бир кисми жамгарилади ва бозорга келиб тушмайди. Шунинг учун истеъмолчилар керакли хисобларни килиб сизга истеъмол усуви – ΔС микдорини етказишлари керак. Истеъмолнинг ошиши худди шундай СММ усишига олиб келади, яъни ΔС=ΔСММ2 Бу С соф миллий даромаднинг бир кисми булганлиги сабабли содир булади ва шу билан бирга истеъмолнинг усиши, хусусий инвестициялар ва давлат ассигнацияларидан фаркли уларок, бевосита СММ нинг ошишини билдиради. Бу холатда мултипликатив самара йук.

Сизга мультипликатор микдорини аниклаш зарур. Мультипликатор (MULT) – бу инвестицияларнинг айнан шу усишида даромаднинг неча мартага ошишини курсатадиган коэффициент.

MULT истеъмолга чекланган мойилликка боглик – MPC (истеъмолчилар топширигида берилган).

Масалан, агар ишчиларга 100 пул бирлигида хак тулаб инвестицияланса, унда истеъмолга чекланган мойиллик 8/10 булган такдирда одамлар махсулот харидига 80 бирл. сарфлайдилар. (Колган 20 бирл. Жамгармага кетади). Бу товарлар сотувчилари, уз навбатда, 80 х 0,8-64 пул бирлиги сарфлашади ва хоказо. Жами даромад DI=(1/1 – MPC) х 100-500. Яъни мультипликатор MULT=500/100=5 ни ташкил этади.

MULT= 1/1MPC

Шундай килиб, канчалик кушимча истеъмол харажатлари куп булса, шунчалик мультипликатор куп булади.

Истеъмолга чекланган мойилликни бизнинг уйинимизда истеъмолчилар хисобланади. Шу микдордан фойдаланиб, охирги келтирилган формулалар буйича MULT ни хисобланг.

  1. Мультипликатор микдорини аниклангандан сунг инвестициялар оишиши натижасида СММ усувини топиш керак.

СММ1 – MULT х I1

бунда СММ1 - соф миллий махсулот усуви, шартли пул бирлигида, I1 – инвестициялар, шартли пул бирлиги, I1. СММ1 ни аниклаб, хукумат органларига янги мувозанат даромад даражасини аниклашлари учун шу микдорни етказинг.

  1. Хукумат ишлаб чикаришни ва ишсизликни кискартиришни рагбатлантириш максадида фойдага солинадиган соликни 2 фоизга туширади. Бундай шароитда махсулот ишлаб чикаришни ошириш фойдали булиб колади. Соликнинг бу камайишига инвестицияларнинг яна 1 пул бирл. усуви мос келади. Куйилмалар хажмини тарифлайдиган янги нуктани белгиланг –I2.

  2. Инвестицияларнинг кушимча усиши – I2 яна СМM нинг ошишига олиб келади. Лекин куйидагини хисобга олиш зарур истеъмолчилар даромади давлат тадбирлари таъсирида ошди. Лекин даромадларнинг ошиши даромад усувида жамгармалар кисмининг купайишига ва натижада, истеъмол салмогининг камайишига олиб келади. Яъни истеъмолга чекланган мойиллик тушади. Истеъмолчилардан янги MPC2 микдорини талаб килинг.

MPC2 ни хисобга олган холда узгарган мультипликатор коэффициентини аникланг – MULT2.

  1. MULT2 ва I2 ни билган холда СММ нинг инвестицияларнинг I2 микдордаги узгариши натижасида янги усвини – СММ3 – аниклаш мумкин.

СММ3=MULT2 х I2,

СММ3 параметрини хукумат органларига етказинг.