Д
емографик
прогнозлашлашнинг етакчи ўринларидан
бири меҳнат ресурслари сонининг
перспектив баҳоланиши ҳисобланади.
Унинг негизи аҳолининг жинсий ёш
структураси бўйича сонининг прогнози
саналади, бунинг асосида меҳнатга
лаёқатли 16—55 (59) ёшдаги аҳоли сони
тўғрисидаги маълумотлар олинади.
Прогнозлашда энг аввало меҳнат ресурсларини такрор ишлаб чиқаришнинг барча томонларини қамраб олувчи мавжуд қонуниятлар ва уларнинг шаклланиши, такомилашиши ва қўлланилиши бўйича ўрганиш лозим. Буларнинг барчаси шунга мувофиқ статистик ёки бошқа ахборот тўпланишини талаб қилади.
Аҳоли сонини прогнозлашда экстрополяция ва математик моделлаш усулларидан кенг қўлланилади.
Иммиграция усули асосида динамик қаторлардан фойдаланган ҳолда аҳоли ҳаракатининг турли компонентлари прогнозлари аниқланади. Бу прогноз ўрта ва узоқ муддатли давр учун яратилади. Ҳозирги пайтда математик моделлаш усуллари ва биринчи навбатда омилли таҳлил усули кенг қўлланилмоқда.
Аҳоли сонини прогнозлаш модели тенгламалар тизими кўринишида тузилади.
У=а0+а1х1-а2х2+а3х3
Бу ерда: х1 –туғилиш,х2 –ўлим, х3 –миграция.
Х1=b0+b1z1к+b2z2+ b3z3…
Х2=с0+с1z1+ с2z2+ с3z3…
Х3=d0+d1z1+ d2z2+ d3z3… ва хоказолар.
Яхлит ҳолдаги аҳоли прогноз сони ва структураси дастлаб ташқи миграцияни ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади, чунки унинг хиссаси унча катта эмас, бироқ худудлар учун демографик прогнозлар аҳоли миграциясини ҳисобга олган ҳолда тузилиши лозим. Миграция нафақат аҳолининг умумий сонига таъсир қилади, балки унинг нисбий ва ёш структурасини ҳам ўзгартиради. Шунинг учун бу омил туғилиш билан бир қаторда асосий омил ҳисобланади. Миграция коэффициентини ҳисоблаш учун дастлаб худуднинг ҳар 1000 кишисига тўғри келадиган кўчиб келишларнинг ўртача сонига тенг бўлган кўчиб келиш коэффициентини ҳисоблаш лозим. Ҳар 1000 кишига худуддан кўчиб кетиш ва келишлар коэффициенти берилади. Сўнгра кўчиб кетишлар ва келишлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Бу фарқ соф миграция коэффициентини ёки миграция сольдоси коэффициенти ҳисобланади.
15.1-Расм. Жамият ижтимоий тузилмасининг ўзгариши, млн.киши23
Демографик прогнозлар аҳолининг ҳаракатини ва меҳнат ресурсларининг такрор ишлаб чиқиши, меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлик даражаси, унинг малакавий ва касбий таркибини ўз ичига қамраб олади. Демографик прогноз аҳолининг динамикасини унинг жинс ва ёш бўйича таркиби, туғилиши ва ўлиши, аҳолининг ҳудудий жойланиши бўйича маълумотлар асосида кўриб чиқилади. Демографик прогнози оиланинг кутилажак сони, унинг ўртача миқдори, аҳолининнг миграцион оқимининг йўналиши ва интенсивлиги, фаол меҳнат фаолиятининг давомийлиги, меҳнат фаолиятининг бошланиши ва якунланиши, нафақага чиқиш ўртача ёши, ўртача ҳаёт кечириш тўғрисида прогноз ахборотини олишга имкон беради.
Демографик прогноз асосида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларининг ҳажми ва таркиби, шахсий истеъмол буюмларни ишлаб чиқариш, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ривожланишини ва ҳ.к режалаштирилади. Демографик прогнозлар ижтимоий ривожланиш прогнозлари ва турмуш даражасини ошириш билан узвий боғлиқ бўлади.
Прогнозлаш объекти демографик жараёнларнинг хусусиятлари, ўзагриш тенденцияси, ўсиш динамикаси. Мамлакат аҳолисининг таркибий тузилиши. Аҳоли миграцияси, таркибий ўзгариши. Ишчи кучи, шаҳар ва қишлоқларда уларнинг таркибий тузилиши. Демографик жараёнларни ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларни белгиловчи омиллар. Аҳоли сонини прогнозлаш, демографик кўрсаткичларни прогнозлаш усуллари ва моделлари. Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларининг таркиби ва уларни прогнозлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
1. Тармоқдаги маҳсулот талабини прогнозлаштириш
2. Талаб доиралари ва уларнинг талабдаги улушини аниқлаш, ретроспектив маълумот тўплаш, прогнозлаштириш усулини танлаш, тармоқ маҳсулотига бўлган эҳтиёж бўйича талаб моделини ишлаб чиқиш
3. Ишлаб чиқариш ресурслари талабини прогнозлаштириш.
4. Тармоқнинг прогнозлаштириш таркиби
Иқтисодиёт тармоқларини прогнозлашнинг қийинчилиги шундаки, тармоқлар маҳсулотига бўлган истеъмол ҳажмини аниқлашдадир. Шунинг учун бундай прогнозлашни ишлаб чиқишда унинг барча компонентлари яхшилаб баҳолаш керак. иқтисодиётдаги аниқ бир маҳсулотга бўлган истеъмолни аниқлаш, бу соҳани прогнозлашнинг асосидир. Бунинг учун соҳанинг бутун иқтисодий таҳлил қилиш, ва иқтисодиёт тармоқлари қонуниятларини кўриб чиқиш керак. жамиятда ушбу маҳсулотга бўлаган истеъмол талабини қондирилиши ва ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш керак. самарадорликни баҳолашда бир қатор кўрсатгичлар тизимидан фойдаланилади, улар ишлаб чиқариш омиллари ҳолатини кўрсатиб беради, улар қуйидагилар; меҳнат унумдорлиги, фонд қайтими, капитал қуйилмалар қайтими кўрсатгичи, материал сиғими
Ишлаб чиқариш ресурсларини прогнозлаштиришда асосий фонд ва ишлаб чиқариш капитал қуйилмаларга керак бўладиган меҳнат ва моддий ресурсларга бўлган талабни аниқлашдан иборатдир. Қизиқарли маълумотлар24
У шбу прогнознинг аниқлигига қараб тармоқ ишлаб чиқаришини ривожланиш даражаси ва ҳажми режалаштирилади. Иқтисодиётда мавжуд истеъмол ҳажми балан ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми тенг бўлиши керак. Бунинг учун тармоқларнинг ишлаб чиқариш имконияти ва форйдаланиш даражасини билиш керак. Ушбу кўрсатгични прогнозлаштириш тармоқнинг ишлаб чиқариш кучини ва ундан маълум муддат мобайнида фойдаланишини аниқлаш имконини беради. Бир пайтнинг ўзида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ресурслар тармоқ йўналиши, тармоқда илмий техника тараққиёти даражаси, бошқа тармоқлар билан алоқаси ва бошқа омиллар инобатга олинади.
Тармоқ иқтисодий ривожланишини прогнозлаш учун аввало ўша тармоқнинг махсулотга бўлган узоқ муддатли талабини аниқлаш керак.
Талаб (эҳтиёж)ни прогнозлаш жараёни қўйидаги босқичлардан иборат:
Прогноз объектини белгилаш.
Прогноздан кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни аниқлаш.
Прогнозлаш вақтини аниқлаш.
Талаб доиралари ва уларнинг талабдаги улушини аниқлаш.
Ретроспиктив маълумот тўплаш.
Прогнозлаш усулини танлаш.
Тармоқнинг маҳсулотга бўлган эҳтиёжи (талаби) бўйича модел ва хисоб ишлаб чиқиш.
Талаб ишлаб чиқариладиган ва ноишлаб чиқариладиган шаклда бўлади.
Хар бир йўналиш хисоб-китоб қилинадиган, талаб аниқланадиган тармоқ ва ишлаб чиқариш гурухларига ажратилади. Талабнинг аниқланиши учун турли хил усуллардан фойдаланилади. Булар норматив усул, оддий-ўртача усул, экстрополяция усули, морр-регресс усул ва бошқалар.