Керакли жиҳоз ва материаллар:Маъруза матнлари, ҳар хил адабиётлар, маъруза дафтари.
Ишни бажариш тартиби:
Қуйидаги масалаларни ечиш учун математик моделлар, алгоритмлар ва дастурлар тузинг:
1.Биринчи ҳади а1 ва айирмаси d бўлган арифметик прогрессиянинг
умумий ҳади ва йиғиндисини ҳисоблаш.
2.Берилган икки соннинг ўрта арифметиги ва ўрта геометригини топиш.
3.Биринчи ҳади b1 ва махражи q бўлган геометрик прогрессиянинг
умумий ҳади ва йиғндисини ҳисоблаш.
4.Тўғри бурчакли учбурчакнинг берилган икки катети бўйича унинг гипотенузасини ва юзини ҳисоблаш.
5.Ён сирти S, асосининг юзи Q бўлган цилиндрнинг ҳажмини ҳисоблаш.
6.Асосининг радиуси R ва ясовчиси L бўлган конуснинг ҳажмини
ҳисоблаш.
7.Йўл узунлиги S, йўлни босиб ўтиш учун кетган вақт t бўлса,
автомобилнинг тезлигини ҳисоблаш.
8.Бошланғич тезлиги v0 ва охирги тезлиги v бўлган автомобил t вақтда
манзилга этиб келган бўлса, унинг тезланишини ҳисоблаш.
9.F кучга эга бўлган жисм S юзали жисмга қанча босим беришини
ҳисоблаш.
10.Параллелепипеднинг қирралари узунликлари мос равишда а,b,c дан
иборат бўлса, унинг ҳажмини ва диаметрини ҳисоблаш.
11.Асосининг томони а, баландлиги h бўлган мунтазам тўртбурчакли
призманинг тўла сиртини ҳисоблаш.
12.Мунтазам тўртбурчакли пирамида асосининг юзи S ва баландлиги H
берилган бўлса, унинг ҳажмини ҳисоблаш.
Текшириш учун саволлар:
1.Модел ва моделлаштириш тушунчаларига изоҳ беринг?
2.Моделнинг қандай турлари бор ва уларнинг бир-биридан фарқи?
3.Физик модел нима ва у қандай мақсадларда қўлланилади?
4.Математик модел нима ва у қандай мақсадларда қўлланилади?
5.Биологик модел нима ва у қандай мақсадларда қўлланилади?
6.Математик моделлаштириш қандай аҳамиятга эга?
7.Алгоритм тушунчасига тариф беринг.
8.Алгоритм тузишда нималарга эътибор бериш керак?
9.Алгоритмнинг қандай турлари бор?
10.Алгоритмнинг қандай берилиш усуллари мавжуд?
11.Алгоритмнинг берилиш усулларига мисол келтиринг?
12.Алгоритмларнинг қандай хоссалари бор?
121
13. Алгоритмлашнинг қандай аҳамияти бор?
Адабиётлар:
7.А. Сатторов, Б. Қурмонбоев «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари», Тошкент: «Ўқитувчи», 1996 йил.
8.А. А. Абдуқодиров, Ф. Н. Фозилов, Т. Н. Умурзоқов «Ҳисоблаш математикаси ва программалаш», Тошкент: «Ўқитувчи», 1989 йил.
9.А. А. Абдуқодиров «Ҳисоблаш математикаси ва дастурлашдан лаборатория ишлари», Тошкент: «Ўқитувчи», 1993 йил.
10.Т. Х. Холматов, Н. И. Тайлақов «Амалий математика, дастурлаш ва компьютернинг дастурий таъминоти», Тошкент: «Меҳнат», 2000 йил.
11.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион технологиялар». Дарслик. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2004.
12. М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион
технологиялар». Дарслик (лотин алифбосида). Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2006.
5-амалий машғулот Мавзу: Операцион тизимлар ва улар билан мулоқот қилиш усулларини
ўрганиш.
Дарснинг мақсади: Операцион тизимлар билан танишиш, унинг ички ва ташқи буйруқлари ёрдамида ишлашни такомиллаштириш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Шахсий компьютер, MS DOS
операцион тизими, NC қобиқ дастури, маъруза матнлари, ҳар хил адабиётлар,
маъруза дафтари.
Ишни бажариш тартиби:
1.Компьютерни ишга тушириш тартиби бўйича ишга туширинг.
2.Компьютер автоматик равишда бирор дастур билан ишлашга ўтса ундан MS DOS тизими билан ишлаш режимига ўтказинг.
3.Клавиатура тугмачалари ёрдамида ички буйруқларни киритиб бажарилишини назорат қилинг.
4.Клавиатура тугмачалари ёрдамида ташқи буйруқларни киритиб бажарилишини назорат қилинг.
5.MS DOS тизимининг ички буйруқлари ёрдамида компьютернинг жорий
вақти ва санасини экранга чиқаринг, агар нотўғри бўлса уларни таҳрирлаш
ишларини бажаринг.
6. MS DOS тизимининг ички буйруқлари ёрдамида компьютернинг жорий
хотирасидан бирор дастурни ишга туширинг.
122
7.MS DOS тизимининг ташқи буйруқлари ёрдамида юмшоқ магнитли
дискетани форматлаш ва тизимли ҳолатга ўтказиш буйруғини бажаринг.
8.MS DOS тизимининг буйруқ беришни тўхтатиш амалини бажаринг ва
бу тизимдан чиқинг.
9.NC дастури билан ишлаш режимига ўтказинг.
10.Клавиатура тугмачалари ёрдамида дастур ишчи ойнаси ташкил этувчиларини экрандан олиш ва қўйиш амалларини бажаринг.
11.Дастур функционал тугмачаларга қандай вазифалар юклаганини изоҳланг ва уларни бажарилиш тартиби бўйича ишга туширинг.
12.NC дастурида янги матнли файл ҳосил қилинг. Файлларни ўқиш ва
таҳрирлаш амалларини бажаринг.
13.NC дастурида жорий дискда янги каталог ҳосил қилинг, унга ўзингиз
яратган матнли файлингизни кўчириб жойлаштиринг.
14.Ҳосил қилган каталог ва файлингизнинг номини ўзгартиринг. Каталог ва файллар номи киритилган маълумотнинг мазмунига мос бўлишига эътибор
беринг.
15.NC дастурида файл ва каталогларни бир дискдан бошқа дискга
кўчириш амалларини бажаринг. Бунда компьютернинг доимий хотираси, яъни қаттиқ дискдан юмшоқ дискга файл ва каталогларни кўчириш амалларини бажаришга эътибор беринг.
16.NC дастури менюсини ишга туширинг, меню буйруқлари ёрдамида
ишчи ойнани турли кўринишларга ўтказинг.
17.NC дастурида ишни якунланг, дастурдан чиқиб компьютерни ўчириш
тартиби бўйича ўчиринг.
Текшириш учун саволлар:
1.Компьютер дастурлари қандай турларга бўлинади?
2.Файл тушунчасига таъриф беринг.
3.Каталог тушунчасига таъриф беринг.
4.Файлни номлашда нималарга эътибор бериш керак?
5.Файлнинг қандай турлари мавжуд?
6.Каталогнинг қандай турлари мавжуд?
7.Операцион тизим (ОТ) тушунчасига таъриф беринг.
8.ОТ нинг вазифаси нималардан иборат?
9.ОТ турлари ва уларнинг ташкил этувчилари ҳақида маълумот
беринг?
10. Қуйидаги амалларни MS DOS ОТ нинг қайси буйруқлари
ёрдамида бажариш мумкин:
Янги файл яратиш.
Файлни ўчириш.
Файлни қайта номлаш.
Каталог яратиш.
Каталогни ўчириш.
123
Экранни тозалаш.
Файл мазмунини экранга чиқариш.
Дискни форматлаш.
Дискни системалаштириш.
Компьютерда вақтни кўриш ва ўзгартириш.
Компьютерда жорий кунни кўриш ва ўзгартириш.
11.NC менюсига мурожаат қилинг ва унинг таркиби нималардан иборат.
12.NC ишчи ойнаси ташкил этувчиларини экрандан олиш ва қўйиш амаллари қандай бажарилади?
13.NC дастуридан чиқиш учун қандай амаллар бажарилади?
Адабиётлар:
1.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион
технологиялар». Дарслик. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2004.
2.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион технологиялар». Дарслик (лотин алифбосида). Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2006.
3.Т. А. Нурмухамедов «IBM PC ва MS DOS билан танишув», Тошкент: «Меҳнат», 1994 йил.
4.С. И. Рахмонқулова «IBM PC шахсий компьютерида ишлаш», Тошкент: «Шарқ», 1998 йил.
5.В. Э. Фигурнов «IBM PC для пользователя», Москва: «Инфра-М»,1998 г.
6.Т. Х. Холматов, Н. И. Тайлақов, У. А. Назаров «Информатика ва
хисоблаш техникаси», Т.: «Ўзб.М.Э.», 2001 йил.
6-амалий машғулот
Мавзу: WINDOWS операцион тизими ва у билан мулоқот қилиш
усулларини ўрганиш
Дарснинг мақсади: WINDOWS тизими билан мулоқот қилиш ва унда
ишлаш малакасини такомиллаштириш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Шахсий компьютер, WINDOWS
дастури, маъруза матнлари, ҳар хил адабиётлар, маъруза дафтари.
Ишни бажариш тартиби:
1.Компьютерни ишга тушириш тартиби бўйича ишга туширинг.
2.Компьютер автоматик равишда бирор дастур билан ишлашга ўтса ундан WINDOWS дастури билан ишлаш режимига ўтказинг.
3.WINDOWS дастури ишчи ойнаси ташкил этувчилари тартиби бўйича
вазифаларини изоҳланг ва уларнинг таркибини экранга намойиш қилинг.
4.«Мой компьютер» ташкил этувчисини ишчи столга жорий қилинг ва ундан фойдаланиб қаттиқ дискдаги маълумотларни экранга чиқаринг.
124
5. «Мой документы» ташкил этувчисини ишга туширинг ва ундаги маълумотларни (папкалар ва файлларни) турли кўринишларда экранга чиқариш
ва тартиблаш ишларини бажаринг.
6.«Мой компьютер» ташкил этувчиси ёрдамида бирор файл ёки папкани қаттиқ дискдан юмшоқ дискка нусха олиш ишларини бажаринг.
7.WINDOWS дастури ишчи столида ўзингизнинг исмингиз билан
номланган папка яратинг ва унга «Мой документы» папкасидан 5 та файлнинг
нусхасини кўчириб ўтказинг.
8.WINDOWS дастури ишчи столига компьютер хотирасида мавжуд
дастурларга мурожаат қилувчи ёрлиқ яратинг.
9.WINDOWS тизимининг стандарт дастурларини ишга туширинг ва
ундан фойдаланиш тартиби бўйича амаллар бажаринг.
10.“Калькулятор” дастурини ишга туширинг ва унда ҳар хил арифметик амалларнинг бажарилишини тушунтиринг?
11.“Блокнот” дастурини ишга туширинг ва унда ўзингиз ҳақингизда
маълумот ёзиб хотирага сақлаш амалини бажаринг.
12. WINDOWS дастурида ишни якунланг, дастурдан чиқиб компьютерни
ўчириш тартиби бўйича ўчиринг.
Адабиётлар:
1.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион
технологиялар». Дарслик. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2004.
2.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион технологиялар». Дарслик (лотин алифбосида). Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2006.
3.С. С. Ғуломов, А. Т. Шермухаммедов, Б. А. Бегалов. «Иқтисодий информатика» Т., «Ўзбекистон», 1999 йил.
4.М. М. Арипов, Т. Имомов ва бошқалар. «Информатика, ахборот
технологиялари» Т. ТДТУ, Ўқув қўлланма, 1-қисм, 2002 йил.
5.К. Э. Фигурнов. «IBM PC для пользователя» М. 1997 г.
6.Т. Х. Холматов, Н. И. Тайлақов, У. А. Назаров. «Информатика ва
ҳисоблаш техникаси» Т. – «Ўзб.М.Э.» – 2001 йил.
7. Н.Тайлақов, А.Ахмедов «IBM–PC компьютери»
Т.«Ўзбекистон»,2001 й.
7-амалий машғулот
Мавзу: Матн муҳаррирлари ва электрон жадваллардан фойдаланиш тартибларини ўрганиш.
Дарснинг мақсади: WORD ва EXCEL дастурлари билан мулоқот қилиш ва унда ишлаш малакасини ошириш.
125