Материал: Математика ва информатика ўқитиш методикаси

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Муҳаммадиев Жаббор Ўрақович

МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

фанидан ўқув – методик мажмуа

Тошкент – 2019

«Математика ва информатика ўқитиш методикаси» курсидан ўқув– методик мажмуа, Тошкент. 2019. - 172 бет.

Ўқув – методик мажмуа 5130200 – Амалий математика ва информатика ва 5330200-Информатика ва ахборот технологиялари таълим йўналишида таҳсил

олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда Математика ва информатика ўқитиш методикаси курси бўйича замонавий педагогик

технологиялар тизимига асосланган ҳолда назарий материаллар, амалий машғулотлар топшириқлари, билимларни назорат қилиш учун саволлар

мажмуаси кабилар келтирилган.

Ўқув–методик мажмуа Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети Ўқув – методик Кенгаши томонидан (26.08.2019 й. даги, № 1 сонли

баённома) нашрга тавсия этилган.

Тузувчилар: ЎзМУ профессор в.б. Ж.Ў.Мухаммадиев

Тақризчилар: ЎзМУ профессори М.М.Арипов ЎзМУ доценти А.Т.Хайдаров

© ЎзМУ, 2019.

2

Сўзбоши

Ҳозирги даврга келиб замонавий ахборот технологияларининг асосий

вакили бўлган компьютерлар ҳаётимизнинг барча соҳаларига жадаллик билан кириб бормоқда. Шундай экан, компьютер технологиясини ўрганишга алоҳида эътибор бериш талаб қилинмоқда. Бу ўринда информатика фанини ўқитишнинг

турли методлари ва усуллари билан шуғулланадиган Информатика ўқитиш методикаси курсининг аҳамияти жуда каттадир.

Информатика ўқитиш методикаси курси бўлажак информатика ўқитувчиларида ўқитишнинг муаммоларини мустақил еча олиш, ўқитишнинг

замонавий усулларидан фойдалана олиш, мустақил ўқитиш кўникмасини ҳосил қилиш, услубий ижодни тарбиялаш каби масалаларни ҳал қилишга қаратилган.

Информатика ўқитиш методикаси фани олий ўқув юрти талабалари учун умумий ўрта таълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида информатика фанидан таълим бериш, фаннинг тузилиши ва мазмунини илмий ва психологик-педагогик нуқтаи назардан чуқур

ўрганишларини таъминловчи курс ҳисобланади.

Ушбу тақдим этилаётган ўқув – методик мажмуа амалдаги дастурлар (Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент давлат педагогика

университетида 2019 йилда ишлаб чиқилган намунавий дастурлари) асосида

тайёрланган бўлиб, – Амалий математика ва информатика йўналишларида

таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган.

Ўқув – методик мажмуада замонавий педагогик технологиялар тизимига

асосланган ҳолда назарий материаллар, амалий машғулотлар топшириқлари, билимларни назорат қилиш учун саволлар мажмуаси кабилар келтирилган.

Мазкур ўқув–методик мажмуа ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Ўқув– методик мажмуа ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирган ҳамкасблар ва

азиз ўқувчиларга муаллифлар олдиндан ўз миннатдорчилигини билдиради.

Манзил: Тошкент шаҳри, ЎзМУ, Математика

факультети, “Амалий математика ва компьютер таҳлили” кафедраси.

3

I. МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

курсининг тузилиши, мақсади ва вазифалари

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» фанининг ўзига хослиги шундаки, математика ва информатиканинг умумий ва махсус методик

саволлари математика ва информатиканинг мактаб курсидаги ҳар бир ўқув йили ва ғоясига мос равишда кўриб чиқилади.

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» курсининг бундай системада қўйилиши, ўқитишни ташкиллаштиришнинг турли вариантларини

кўриб чиқиш ва ўқитувчига ўқитиш жараёнига методик ёндашишда ижодий эркинликлар берилган ҳолда ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган

математика ва информатика ўқитувчисини тайёрлайди.

Фанни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари

МИЎУ предметининг ўқитилишидан мақсад талабаларда ўқитишни ташкиллаштиришнинг турли вариантларини кўриб чиқиш ва ўқитувчига

ўқитиш жараёнига методик ёндашишда ижодий эркинликлар берилган холда ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган математика ва информатика

ўқитувчисини тайёрлашдир.

Бўлажак ўқитувчиларда математика ва информатикани ўқитишда пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишни тарбиялаш, мустақил ўқув жараёнининг,

услубий ижодиётнинг кўникмаларини шакллантириш. Муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича умумлаштириш, классификациялашнинг

асосий формаларини ишлаб чиқиш масалаларини тушунтириш, билимларни текшириш ва мустахкамлаш, ўқувчиларнинг ёшига қараб алоҳида педагогик

услубларнинг қўлланилиш самарасини тушунтириш, текшириш ва кўриб чиқишдир.

Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар

Ушбу фанни тўла ўзлаштириш учун математиканинг барча соҳаларидан, ЭҲМ ва дастурлашдан чуқур билимга эга бўлиш талаб этилади. Талабаларда

фанга нисбатан кўникма ҳосил қилиш учун оддийдан мураккабликка, хусусийдан умумийликка ўтиб бориш тамойилларига амал қилинади.

МИЎУ фани бўлажак ўқитувчини математика, ИҲТА ва информатика

фанларини ўқитишда, келгуси касбий тайёргарлигида курсни ўқитишнинг мазмун ва шаклларини танлаш принципларини, бошқа предметлар билан ўзаро

алоқасини тушунтиришда, маҳаллий тармоқ орқали компьютер ва дастурларни малакали ишлата билиши, мактаб компьютер синфи шароитида ишлаш

усулларини эгаллашида ёрдам беради.

Маъруза курсидан ташқари, амалий машғулотлар ҳамда ўқув-методик

адабиётлари билан мустақил ишлаш, шунингдек талабанинг бевосита ўқиш даврида махсус ташкил қилинган амалиётда орттирган тажрибаси ҳам катта

аҳамиятга эга.

4

Мазкур курс мақсади талабалар томонидан ўрта ўқув билим юртларида математика ва информатикани ўқитиш усулларининг илмий ва психолого-

педагогик моҳиятини чуқур ўрганишдан, услубий ғояларни яхшилаб тушунишдан иборат. Бўлажак ўқитувчиларда математика ва информатикани ўқитишда пайдо бўладиган муаммоларни ҳал қилишни тарбиялаш, мустақил

ўқув жараёнининг, услубий ижодиётнинг кўникмаларини шакллантириш, муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича умумлаштириш,

классификациялашнинг асосий формаларини ишлаб чиқиш масалаларини тушунтириш, билимларни текшириш ва мустахкамлаш, ўқувчиларнинг ёшига

қараб алоҳида педагогик услубларнинг қўлланилиш самарасини тушунтириш, текшириш ва кўриб чиқиш керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» (МИЎУ) - талабаларнинг умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида математика ва информатика фанини структураси ва мазмунини илмий ва психологик-педагогик асосларини ва улардаги услубий ғояларни

чуқур ўрганишини таъминловчи курс ҳисобланади. Услубиет ўз соҳасидаги ишланмаларни, педагогик янгиликлар ва психологик тавсияларни ҳисобга олади. Мазкур ўқув фани педагогика, психология, математика, информатика,

математик мантиқ, математик моделлаштириш, программалаштириш фанлар ва бошқа табиий фанлар билан узвий боғлиқ.

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Социал-иқтисод, сиёсий, техник, муҳитни мухофаза қилиш, тиббий,

биологик, кимё, физик жараёнларни тадқиқ қилишда, албатта ечим қабул қилиш масаласи асосий бўлиб ҳисобланади. Бунда математикада маълум

бўлган усуллардан кенг фойдаланилади.

Фанни ўқитишда замоновий ахборот ва педагогик технологиялар

«Математика ва информатика ўқитиш усуллари» фани маъруза, амалий ва мустақил қисмлардан иборат бўлиб, улар биргаликда фаннинг бутунлилигини

таъминлайди. Яъни, маърузалар орқали олинган билимни мустатаҳкамлаш учун амалий машғулотлар ҳисобланса, мустақил машғулотлар эса бу фан доирасида мустақил билим олиш, ўзлаштириш ҳисобланади. Ушбу фанни ўқитиш

давомида Ақлий хужум - ғояларни генерация (ишлаб чиқиш) методидан

фойдаланилади. «Ақлий ҳужум» методи бирор муаммони ечишда талабалар

томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келинадиган энг самарали методдир. Ақлий хужум

методининг ёзма ва оғзаки шакллари мавжуд бўлиб, бу фанда оғзаки шаклидан фойдаланилади.

Информатика ва математика ўқитиш усуллари фанини ўзлаштириш учун ўқитишнинг илғор ва замоновий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-

педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари,

5