в) қуйи, ўрта ва юқори даражали. г) стандарт, сиртқи ва тизимли.
104. Маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва узатиш қонунлари, услублари ва йўллари ҳақидаги фан ... деб номланади.
а) *информатика
б) кибернетика в) семантика
г) телекоммуникация
105. Компьютер технологиясига асосланган ўқув услубини
қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий адабиётларнинг ҳар томонлама самарадор ўзлаштирилишига
мўлжалланган шаклдаги адабиёт қандай аталади?
*а) Электрон дарслик.
б) Электрон қўлланма. в) Электрон тўплам.
д) Маълумотлар банки.
106. Электрон ўқув адабиётларини яратиш неча босқичдан иборат?
*а) Уч босқичдан (2002-2003; 2004-2005; 2006 йиллар.)
в) Икки босқич (2002-2003; 2004-2005)
г) Уч босқич (2001-2002; 2003-2004; 2004-2005 йиллар)
д) Икки босқич (2001-2004; 2005-2006 йиллар)
107. Ахборот ва коммуникацион технологиялари базасида фаолият
кўрсатувчи таълим воситалари:
*а) Янги авлодни ўқитиш воситалари;
б) Компьютерлар; в) Оргтехника;
д) Макетлар.
108. Замонавий ахборот технологиялари асосида маълумотларни
жамлаш, тасвирлаш, янгилаш, сақлаш, билимларни интерактив усулда тақдим этиш ва назорат қилиш имкониятларига эга бўлган манба қандай
аталади?
*а) Электрон ўқув адабиёт; б) Босма ўқув адабиёт;
в) Илмий адабиёт; г) Техник адабиёт.
ИНФОРМАЦИОН – МЕТОДИК ТАЪМИНОТ: Асосий адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»,Т., 1997.
2.Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури,
«Таълим тараққиёти» Ахборотномаси, 4-махсус сон, Т., 1999.
166
3.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти ва ўқув
дастури, Т., 2001.
4.А. А.Абдуқодиров. “Информатика ўқитиш методикаси”, Т. Матбуот,
1993.
5.В. П. Лапчик, “Методика преподавание информатики”, Омск, 1990.
6.Юлдашев У.Ю., Боқиев Р.Р., Зокирова Ф.М. Информатика ўқитиш методикаси. Тошкент, “Талқин”, 2005.
7.И. Исоқов, Д. Тоштемиров. “Информатика ўқитиш методикаси” фанидан ўқув-услубий мажмуа, Гулистон ш., 2008.
Қўшимча адабиётлар:
11.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион
технологиялар». Дарслик. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2004.
12.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион технологиялар». Дарслик (лотин алифбосида). Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2006.
13.А. А. Абдуқодиров «Алгоритм, дастур, ЭҲМ» Т., Ўқитувчи,1992.
14.С.С. Қосимов, А.А. Обидов. «Компьютер олами» Т.,Чўлпон,2001.
15.И. Исоқов. Информатика ўқитиш методикаси фани бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида ёзилган маъруза матнлари,
Гулистон, 2000.
16.Д. Э. Тоштемиров. Информатика ўқитиш методикаси фанидан
замонавий педагогик технологиялар асосида тайёрланган муаммоли маъруза матнлари, Гулистон, 2004.
17.А. Сатторов, Б. Қурмонбоев. «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари». Т.,Ўқитувчи,1996 йил.
18.И. Исоқов. “Информатикадан машқлар тўплами”, Т., 1997.
19.А. А. Абдуқодиров, У. Ю. Юлдашев, Ф. М. Зокирова, И.
Мирмаҳмудов «Информатика ўқитиш услубиётидан маъруза матнлари», Т., Низомий номидаги ТДПУ.
20.Раҳимқориев А. «Алгоритмик маданият–компьютер саводхонлиги асоси». Тошкент, «Ўқитувчи», 1991.
21.Далиев А. Ш., Болтаев Б. Ж., «Ахборот–информатика фанида
асосий объект», Тошкент, 1996. |
|
|
|
|
22. |
А. А. Абдуқодиров, А. Ғ. Ҳайитов, Р. Р. Шодиев «Ахборот |
|||
технологиялари», Т., Ўқитувчи, 2002. |
|
|
||
23. |
А.Сиддиқов. |
«Сонли |
усуллар |
ва |
программалаш»,Т.,Ўзбекистон,2001.
24. Ю. Шафрин. «Основы компьютерной технологии», Справочник
школьника, Москва, 2000.
Электрон таълим ресурслари:
1. www.nuu.uz - Информатика ўқитиш методикаси курсидан дистанцион курс.
Ўзбекистон Миллий униврситети.
167
2.www.bitpro.ru/ ITO/index.html -«Информационные технологии в образовании» конференция сайти.
3.www.tepkom.ru/users/ddt/articles - Авторлар мақоласи.
4.www.inf .1september.ru - Информатика газетаси сайти.
5.www.vspu.ru/~tmepi/texts/metho ds/html - Учебно-методические материалы по курсу.
6.www.ugatu.ac.ru – турли фанлардан электрон дарсликлар, информатика
фанидан тест саволлар мажмуаси ва бошқалар.
7.www.infomicer.net – Электрон дарсликлар, энциклопедиялар, мультимедиа
материаллари ва бошқалар.
8.www.istedod.uz – Республика Президенти ҳузуридаги “Истеъдод” жамғармаси
портали.
9.www.e-darslar.net - Ўзбек Интернет фойдаланувчилари учун онлайн, электрон
дарслар портали.
10.www.Intuit.ru - Россия Ахборот Технологиялари Интернет университетининг бепул ўқиш курслари.
11.www.gduportal.uz – Гулистон давлат университети ички таълим портали.
12.www.ziyo net.uz – Ўзбекистон Республикаси Ахборот-таълим тармоғи.
ГЛОССАРИЙ:
Ахборот – сўзи лотинча «informatio» cўзидан келиб чиққан бўлиб «тушунтириш, таништириш, баён этиш» - деган маъноларни англатади.
Ахборот технологиялари – ахборотни йиғиш, сақлаш, узатиш, ўзгартириш, қайта ишлаш усул ва воситалари йиғиндисидан иборат.
Ахборотлаштириш - ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва
ахборот тизимларидан фойдаланилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларнинг
ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни.
Ахборот ресурслари – инсонларнинг у ёки бу ахборотларга бўлган эхтиёжларини қондириш учун тўпланган барча ахборотлар тушунилади.
Ахборот тизими – ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва ундан
фойдаланиш имконини берадиган ташкилий жиҳатдан тартибга солинган мажмуи.
Виртуал аудитория – масофали ўқитиш шароитида ўқувчилар гуруҳи ўқув - тарбия жараёнини ташкил этиш.
Виртуал университет – ахборот – таълим мухити, бошқариш блоклари
ва виртуал таълим муассасасини бошқариш йиғиндиси.
Виртуал сервер – бу провайдер билан келишган ҳолда компьютернинг
имконияти даражасига қараб алоҳида сервер кўринишда ишлашга мўлжалланган қўшимча плата (электрон схемалар) ўрнатилган компьютер
ҳисобланади.
168
Веб саҳифа - оддий хат ёки китоб саҳифасидан фарқли нарса тушунилади. Веб саҳифа - Интернет - провайдерга хизмат қилувчи ва
қандайдир фирма, ташкилот ёки шахсга тегишли хизмат қилувчининг узоқлаштирилган компьютерида қандайдир ном билан бирлаштирилиб, жойлашган ахборотлар тўпламидир.
Веб сайт – бир нечта саҳифалар туркуми сайт (sitе) деб аталади. Веб сайт саҳифалари ўлчамлари шахсий компьтернинг экрани ўлчамларига автоматик
равишда мослаштирилади.
Веб портал - сўзи инглизча сўз бўлиб, умумий маънода бирор нарсани
бирлаштириш, бириктириш нуқтаси маъноларида қўлланилади. Интернет технологиясида эса турли хил универсал сервисларни бирлаштирувчи йирик
сайт маъносида қўлланилади.
Глобал тармоқлар – турли мамлакатлар ёки қитъаларда, ер юзининг
барча жойларида жойлашган тармоқ фойдаланувчиларини бирлаштиради. Гипермедиа – матндан ташқари бошқа шаклдаги маълумотларни ҳам
тавсия қилувчи ҳужжатлар ҳисобланади.
Гиперматн - Гиперматн ихтиёрий жойда жойлашган ўзаро алоқадаги
ҳужжатлар орасидаги алоқа. Ажратилган жумла ёки сўзни "сичқонча" билан босилганда фойдаланувчи тезгина ушбу мавзу ёритилган файлларга ўтиши мумкин.
Локал (маҳаллий) тармоқлар (LAN - Local Агеа Network)-бир хонадаги,
бинодаги, унча катта бўлмаган худуддаги компьютер тармоқлари.
Регионал (минтақавий) тармоқлар - бир-биридан анча узоқда
жойлашган компьютерлар ва маҳаллий тармоқларни ўзаро боғлайди.
Масофали ўқитиш – ахборот-коммуникацион технология
(компьютерлар, телекоммуникация, мультимедиа) воситалари ва илмий
асосланган ўқитиш усулларини қўллаб таълим (кундузги, сирқи, экстернат) олиш шаклидир.
Масофали таълим (distant education) – ахборот технологиясини
фойдаланган ҳолда масофадан туриб таълим мухити ёрдамида ўқув
ахборотларини алмашинишни таъминлайдиган ва ўқув жараёнини олиб бориш ҳамда бошқариш тизимини амалга оширадиган билим ва кўникмаларни эгаллаш жараёни.
Электрон почта (E mail)- Жўнатиш учун мўлжалланган электрон хат,
яъни матнли файл фойдаланувчининг манзили ва хат мазмунидан ташкил
топади.
Электрон дарслик - компьютер технологиясига асосланган ўқув
услубини қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарадор
ўзлаштирилишига мўлжалланган.
INTERNET - Intеrnаtionаl Nеtwork (халқаро компьютер тармоғи) - бутун
дунё компьютер тармоғи. Internet – WWW гиперматнларга асосланиб ахборот
169
ташкил, узатиш ва қабул қилиш тизимини амалга оширадиган халқаро компьютер тармоқидир.
WWW - World Wide Web ("Умумжаҳон ўргимчак тўри") -
гипермуҳитга асосланиб Интернетда ташкил қилинган ахборотлар тизими. URL (Uniform Resource Locator - ашёларни унификасия қилинган
кўрсатувчиси) - Web-тугуннинг манзили. URL кўрсаткичи одатда ҳужжатнинг транспорт баённомасини (масалан, HTTP ёки FTR) вa у жойлашган xost -
компютернинг номини ифодалайди. Бундан ташқари URL кўрсаткичлари ўзларида ушбу компютердаги ҳужжатга кириш маршрутини ҳам сақлаши
мумкин. Ушбу маршрутлар URL сатрининг охирида кўрсатилади.
Интернет портали - деганда интернетдан фойдаланувчиларга бошқа
сайтлардан ахборотлар олишга имкон берувчи, ўзида кўплаб ўқув-услубий, илмий материалларни, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мужассамлаштириш
имконияти мавжуд веб ресурсдир.
Intranet (Intranet -интратармоқ) - дастурий маҳсулотлари ва Интернет
технологияларини фойдаланиладиган бирор ташкилотнинг маҳаллий корпоратив тармоғидир, масалан, Web-сервер Интертармоқлар брандмауерлар
деб аталувчи махсус дастурлар ёрдамида Интернетнинг ташқи фойдаланувчиларидан ажратилиб қўйилиши ёки ташқаридан алоқа қилаолмайдиган автоном тармоқ сифатида ишлатилиши мумкин.
Тармоқ абонентлари – тармоқда ахборотларни юзага келтирувчи ёки истеъмол қилувчи объектлардир. Уларга алоҳида компьютерлар, компьютер
комплекслари, саноат иншоотлари, дастур орқали бошқариладиган станоклар ва бошқалар мисол бўлиши мумкин. Ҳар қандай абонент тармоғи станцияга
уланган бўлади.
Станция – ахборот узатиш ва қабул қилиш билан боғлиқ
вазифаларни бажарувчи техник жиҳозлар йиғиндисидир.
Узел – тармоқнинг узатиш воситасига уланган ҳар қандай
қурилмалар.
Сервер - бу тармоқдаги компьютерлар ва уларга хизмат
кўрсатадиган ташкилотнинг компьютерларидир.
Сервис–провайдер – компьютер тармоқлари хизматини ташкил қилувчи ташкилотлар ҳисобланади.
HTML формати (Huper Text Markup Language – гиперматнни белгилаш тили) – Web саҳифаларни яратишда қўлланиладиган тил
ҳисобланади.
Мультимедиа воситалари - информатиканинг дастурий ва
техникавий воситалари асосида аудио, видео, матн, графика ва анимация (объектларнинг фазодаги ҳаракати) эффектлари асосида ўқув материалларини
ўқувчиларга етказиб беришнинг мужассамланган ҳолдаги кўринишидир.
Замонавий ахборот технологиялари – шахсий компьютерлар ва
телекоммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчи ишининг дўстона интерфейсли ахборот технологиясидир.
170