Материал: Математика ва информатика ўқитиш методикаси

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

 

такомиллаштириш.

 

10

Ҳар хил масалаларга компьютер учун дастурий маҳсулотлар

2

 

яратиш.

 

 

Жами:

20

2.3.Талабалар мустақил иши

1.Информатика фанидан календар тематик режа тузиш.

2.Мактаб компьютерлари учун асосий программалаш тилларини ёритиш.

3.Ўқитиш жараёнида ўқув ўйинларидан фойдаланиш.

4.Ўқитиш жараёнини такомиллаштиришда экскурссияларнинг

ўрни.

5.Дарснинг конспектини тузиш.

6.Информатика фанидан ўтказиладиган дарсларга кўргазмали қуроллар тайёрлаш. (тақдимот материаллари, плакатлар, стентлар,

виртуал стентлар)

7.Дарсларда билимларни текширишнинг шакллари ва усуллари.

8.Мактабда информатика буйича синфдан ташқари ишлар.

9.Мактабда информатика ойликлари ва хафталиклари ташкил

қилиш усуллари.

10.Ўқув машғулотларининг технологик харитаси ва тафсилотини

тузиш.

11.Амалий дастурлардан ўқув жараёнида фойдаланиш.

12.Моделлаштириш, алгоритмлаш ва дастурлашга доир турли

мураккаблик даражасидаги назорат топшириқларини яратиш.

III. «Информатика ўқитиш методикаси» курси бўйича рейтинг ишланмаси ва баҳолаш мезони

3.1. Рейтинг ишланмаси

Т.р.

Назорат турлари ва шакллари

Назорат

Ажратилган

Жами

 

сони

балл

 

 

 

 

 

ЖН (Жорий назорат)

 

 

50

 

1.1. Амалий машғулот

 

10

2

20

I.

топшириқларини бажариш.

 

 

 

 

1.2. Мустақил иш топшириқларини

 

6

3

18

 

 

 

бажариш.

 

 

 

 

 

1.3. Оғзаки сўров.

 

2

6

12

II.

ОН (Оралиқ назорат)

 

 

20

2.1. Ёзма иш

 

1

10

10

 

 

11

 

2.2. Реферат (Тавсия этилган мавзулар

 

1

10

10

 

бўйича)

 

 

 

 

III.

ЯН (Якуний назорат)

 

 

30

3.1.Ёзма иш, 3 та савол.

 

1

3*10=30

30

 

 

 

Жами:

 

 

100

3.2.Б а ҳ о л а ш м е з о н л а р и

1.Жорий назорат бўйича:

1.1.Амалий машғулотларда қатнашиб, берилган топшириқларни

тўла бажарган талабага 1,5-2 балл, агар тўла бўлмаса 0,1-1,4 балл

берилади.

1.2.Мустақил иш топшириқларини тўла бажарган талабага 2,5-3 балл, тўла бажармаган бўлса 0,1 – 2,4 балл берилади.

1.3.Оғзаки сўров 2 марта ўтказилади. Ҳар бирида 6 тадан савол берилади, ҳар бир саволнинг мазмуни ва тўғрилигига қараб 1 балгача берилади.

2.Оралиқ назорат бўйича:

2.1.Ёзма иш 1 марта ўтказилади. Ёзма ишда вариантлар асосида 5

тадан савол берилади. Ҳар бир савол 2 балгача баҳоланади.

2.2. Рефератда тавсия қилинган мавзу тўлиқ ёритилган, тўғри

хулоса чиқарилган ва амалий таклифлари бўлса 10 балл, мавзу моҳияти очилган, хулосаси бор бўлса 7-9 балл, мавзу моҳияти

ёритилган лекин камчилиги бўлса 1-6 балл берилади.

3.Якуний назорат бўйича:

3.1.Якуний назоратдаги ёзма ишда турли вариантлар бўйича 3 тадан савол берилади, ҳар бир саволга 10 балл ажратилади.

Эслатма: Талабанинг умумий бали ҳисобланганда яхлитлаб олинади.

Ўзлаштириш кўрсаткичи:

Саралаш бали – 55. 86-100 балл – “аъло”. 71-85 балл – “яхши”. 55-70 балл – “қониқарли”. 0-54 балл – “қониқарсиз”.

МАТЕМАТИКА ВА ИНФОРМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ КУРСИ БЎЙИЧА ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Билим олиш жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи

ҳолатлар: дарсни юқори илмий-педагогик даражада ташкил этилиши, муаммоли машғулотлар ўтказиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли

ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мультимедиа қўлланмалардан фойдаланиш, тингловчиларни мустақил фикрлашга

ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка йўналтириш, эркин

мулоқотга киришишга, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устуворлигини таъминлайди. Таълим самарадорлигини орттиришда фанлар бўйича таълим технологиясини ишлаб чиқишнинг концепцияси аниқ

12

белгиланиш ва унга амал қилиши ижобий натижа беради. Фанни ўқитишнинг мақсади ва таълим бериш технологиясини лойиҳалаштиришдаги асосий

концептуал ёндашувлар қуйидагилардан иборат.

Фаннинг мақсади. Бўлажак информатика ўқитувчиларида ўқитишнинг муаммоларини мустақил еча олиш, ўқитишнинг замонавий усулларидан

фойдалана олиш, мустақил ўқитиш кўникмасини ҳосил қилиш, услубий ижодни тарбиялаш кабилардан иборат.

Фанни ўқитишнинг вазифалари. Информатикани ўқитишнинг аниқ мақсадлари ва ўқув предметининг мазмунини аниқлаш; қўйилган мақсадларга

етишишга қаратилган кўпроқ маъқул бўлган услубларни ва ўқитишнинг ташкилий шаклларини ишлаб чиқиш; ўқитишнинг зарур воситаларини кўриб

чиқиш ва ўқитувчи иш фаолиятида уларни қўллаш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш..

Шахсга йўналтирилган таълим. Ўз моҳиятига кўра таълим жараёнининг барча иштирокчиларини тўлақонли ривожланишларини кўзда

тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштирилаётганда, албатта, маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало, келгусидаги мутахассислик фаолияти билан

боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндошишга эътибор қаратишни амалга оширади. Ҳар бир талабанинг шахс сифатида касбий такомиллашувини таъминлайди. Таълимнинг марказига билим олувчи

қўйилади.

Тизимли ёндошув. Таълим технологияси тизимнинг барча белгиларини

ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларини ўзаро боғланганлиги, яхлитлиги билим олиш ва касб эгаллашнинг

мукаммал бўлишига ҳисса қўшади.

Фаолиятга йўналтирилган ёндошув. Шахснинг жараёнли сифатларини

шакллантиришга, таълим олувчининг фаолиятини жадаллаштириш ва интенсивлаштириш, ўқув жараёнида барча қобилият ва имкониятларни,

ташаббускорликни очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди. Эгалланган билимларнинг кўникма ва малакага айланиши, амалиётда татбиқ этилишига

шароит яратади.

Диалогик ёндошув. Бу ёндошув ўқув жараёни иштирокчиларининг психологик бирлиги ва ўзаро муносабатларини яратиш заруриятини билдиради.

Ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорликдаги таълимий фаолият юритишига замин яратади.

Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Демократлилик, тенглик,

таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасидаги субъектив муносабатларда

ҳамкорликни, мақсад ва фаолият мазмунини шакллантиришда эришилган натижаларни баҳолашда биргаликда ишлашни жорий этишга эътиборни

қаратиш зарурлигини билдиради. Таълим жараёнида “субъект-субъект”

муносабатлари таркиб топади.

Муаммли таълим. Таълим мазмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш орқали таълим олувчи фаолиятини активлаштириш усулларидан бири. Бунда

13

илмий билимни объектив қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш усулларини,

диалектик мушоҳадани шакллантириш ва ривожлантиришни, амалий фаолиятга

уларни ижодий тарзда қўллашни таъминлайди. Муаммоли савол, вазифа, топшириқ ва вазиятлар яратиш ва уларга ечим топиш жараёнида онгли, ижодий, мустақил фикрлашга ўргатилади.

Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий воситалари ва усулларини қўллаш - ҳозирги ахборот коммуникация технология васиталари кучли

ривожланган шароитда улардан тўғри ва самарали фойдаланиш, ахборотларни танлаш, саралаш, сақлаш, қайта ифодалаш кўникмалари ҳосил қилинади. Бу

жараёнда компьютер саводхонлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Ўқитишнинг методлари ва техникаси. Маъруза (кириш, мавзуга оид

визуаллаш, тақдимот, баҳс) муаммовий усул, кейс-стади, пинборд, лойиҳа ва

амалий ишлаш усуллари. Интерфаол усулларни мавзунинг мазмунига мос

ҳолда танлаш ва улардан самарали фойдаланишга ўргатади.

Ўқитиш васиталари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (дарслик,

маъруза матни, кўргазмали қуроллар, харита ва бошқалар) билан бир қаторда – компьютер ва ахборот технология воситалари кенг кўламда татбиқ этилади.

Коммуникация усуллари: тингловчилар билан оператив икки ёқлама

(тескари) алоқага асосланган бевосита ўзаро муносабатларнинг йўлга қўйилиши.

Тескари алоқа усуллари ва воситалари: кузатиш, блиц-сўров, жорий,

оралиқ ва якунловчи назорат натижаларини таҳлили асосида ўқитиш

диагностикаси амалга оширилади. Таълим жараёнида кафолатланган натижага эришиш таъминланади.

Бошқариш усуллари ва тартиби: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берувчи технологик харита кўринишидаги ўқув машғулотларини

режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан

ташқари мустақил ишларнинг назорати ҳам тартибли йўлга қўйилади. Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ҳам бутун курс давомида

ҳам ўқитишнинг наитижаларини режа асосида назорат ва таҳлил қилиб борилади. Курс охирида ёзма, оғзаки ёки тест топшириқлари ёрдамида тингловчиларнинг билимлари баҳоланади. Баҳоларнинг ҳаққоний бўлишига,

ошкоралигига алоҳида эътибор қаратилади.

14

Мавзу -1: Математика ўқитиш услубияти фани мазмуни, мақсад ва вазифалари.

Асосий саволлар:

1.Математика ўқитиш услубияти фани мазмуни, мақсад ва вазифалари.

2.ДТС талаблари ва математика ўқитишда предметлараро алоқалар.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:математика, математика ўқитиш услубияти, давлат таълим стандарти, ўқув дастури, ўқув режаси.

1-асосий саволнинг баёни:

1. Математика - фан ва ўқув предмети сифатида.

“Математика” сўзи грекча “билиш, фан” сўзидан олинган бўлиб, бизга қадимги Юнонистондан етиб келган. Бу фан ўз ривожланиш даври мобайнида

қуйидаги даврларни босиб ўтган:

1)Математиканинг пайдо бўлиш даври - амалий ҳисоблашлар ва

ўлчашлар, сон ва фигура тушунчалари шаклланиши билан белгиланади. Бу даврда арифметика ва геометрия каби математиканинг бўлимлари ўз бошланғич асосларига эга бўлди.

2)Ўзгармас миқдорлар даври – эрамизгача VI-V асрлардан бошланиб, бу

даврда математика фани тадқиқот тушунчаларига (сон ва шакл), усулларига эга

бўлган мустақил фан сифатида шаклланди Бу даврда математиканинг янги соҳаси – алгебра фани пайдо бўлди ва ривожланди.

Бунда буюк ватандошларимиз Муҳаммад Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний , Умар Ҳайём, Абу Али Ибн Сино , Улуғбек , Ал-Фарғонийларнинг

хизмати катта бўлган.

3)Ўзгарувчи миқдорлар даври XVII асрдан бошланиб XIX аср биринчи

ярмигача бўлган даврни ўз ичига олиб, математиканинг тадбиқ қилиш соҳалари кўпайди, функция ва у билан боғлиқ, узлуксизлик ва ҳаракат ғоялари асосий

ўринни эгаллади. Математик анализ таркиб топди ва такомиллаштирилди.

4) Ўзгарувчи муносабатлар даврида абстракт назариялар, математик

тузилмаларнинг роли ошди ва моделлаштириш усули кенг қўлланила

бошланди. Бу давр XIX аср иккинчи ярмидан бошланиб то ҳозиргача бўлган

даврни қамраб олиб, фанда алгебраик структуралар, янги назария ва

йўналишларнинг пайдо бўлиши ва ривожлантирилиши билан характерланади. Ҳозирги пайтда математика янада тараққий этиб, турли назарий кашфиётлар

билан биргаликда унинг амалий тадбиқлари кўпайиб бормоқда.

Математика фан сифатида ҳам, ўқув предмети сифатида ҳам ёш авлодга

ўргатилиши талаб этилади. Бунга сабаблар қуйидагилар:

Математика фан сифатида: моддий борлиқнинг фазовий ва миқдорий

муносабатларини акс эттирувчи қонунларни тўла ва чуқур ўрганиш, тарғиб этишни талаб этади; ўрганилаётган қонуниятларнинг қандай мазмунга эгалиги

15