4.Математика ўқув қўлланмаси ва унга қўйиладиган талаблар, ундан фойдаланиш хусусиятлари
5.Математика ўқитишда қўшимча воситалар: дидактик материаллар ва улардан фойдаланиш услублари
6.Ўқувчилар билан ўқув дарслиги устида ишни ташкил этиш қандай
амалга оширилади?
7.Дидактик материаллар нима ва у қандай материалларни ўз ичига
олади.
8.Математика бўйича ўқув жиҳозлари неча туркум жиҳозларни ўз ичига
олади?
9.Ўқитишнинг техник воситаларидан дарсларда фойдаланиш тартиби
қандай?.
10.Математика ўқитишда график воситаларнинг аҳамияти ва ўрни ҳақида
Сизнинг фикрингиз?
Адабиётлар:
1. Алиханов С. Математика ўқитиш методикаси. – Т:Ўқитувчи, 1993 й.
2. Методика преподавания математики. Частная методика. Под ред. В.И.Мишина.- М:Просвещение, 1987 г.
3. Методика преподавания математики. Частная методика. Ю.М.Колягин
и др. – М.1977 г.
4. Метельский А. Дидактика математики. – Минск, 1991 г.
5. Мирзаев Ч.Э. “Таълим жараёнларини комплекс лойихалаш”. Тошкент,
2010
5-амалий машғулот
Мавзу: Дарс математика ўқитишнинг асосий формаси сифатида ва
ўқитувчининг дарсга тайёрланиш системаси Дарснинг мақсади: Дарс математика ўқитишнинг асосий формаси
сифатида ва ўқитувчининг дарсга тайёрланиш системаси тўғрисида маълумотлар бериш.
Керакли жиҳоз ва материаллар:Маъруза матнлари, ҳар хил адабиётлар,
маъруза дафтари.
Ишни бажариш тартиби:
Қуйидаги масалаларни ечинг:
1.Дарс – тушунчасига таъриф беринг.
2.Математика дарсининг белгиларига нималар киради?
3.Математика дарсларига қўйиладиган асосий талаблар қайсилар ҳисобланади?
4.Дарсда тарбиявий масалалар конкрет математик тушунчаларни ўзлаштиришда нималарни кўзда тутади:
116
5.Ўқув материалининг асосланган ҳолда танланиши нималарни назарда
тутади?
6.Математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими нималарни ўз ичига олади?
7.Дарсга тайёргарлик кўриш қандай ишларни бажаришни кўзда тутади?
8.Асосий дарс типлари қайсилар ҳисобланади?
9.Дарснинг тузилиши нималарни ўз ичига олади?
10.Дарснинг асосий босқичлари қайсилар ва уларни таҳлил қилинг.
Адабиётлар:
1. Алиханов С. Математика ўқитиш методикаси. – Т:Ўқитувчи, 1993 й.
2. Методика преподавания математики. Частная методика. Под ред. В.И.Мишина.- М:Просвещение, 1987 г.
3. Методика преподавания математики. Частная методика. Ю.М.Колягин
и др. – М.1977 г.
4. Метельский А. Дидактика математики. – Минск, 1991 г.
5. Мирзаев Ч.Э. “Таълим жараёнларини комплекс лойихалаш”. Тошкент,
2010.
1 – амалий машғулот
Мавзу: Информатикадан ўқув машғулотларини ташкил қилишнинг ўқув-
услубий таъминотини яратиш.
Дарснинг мақсади: Информатикадан ўқув машғулотини олиб боришда
ўқитувчи учун керак бўлган ўқув-услубий таълим жиҳозларини таҳлил қилиш
ва уларни тайёрлаш кўникмасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Таълим муассасалари учун ДТС,
Информатика фанидан ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар,
маъруза матнлари, маъруза дафтари.
Ишни бажариш тартиби:
1.Таълим муассасалари учун жорий қилинган ДТСларни ўрганиб, уларнинг мазмуни ҳақида маълумотлар тайёрланг.
2.Таълим муассасалари ДТСларда Информатика фанининг мазмуни
ҳақида маълумотлар тайёрланг.
3.Информатика фанидан ўқув дастурлари мазмуни ҳақида маълумотлар тайёрланг.
4.Ўқув юрталари учун ўқув адабиётлари турлари ва уларнинг мазмуни
ҳақида маълумотлар тайёрланг.
5. Ўқув юртлари учун календар тематик режа тузиш ишларини бажаринг.
Текшириш учун саволлар:
1.ДТС нима ва у нима учун хизмат қилади?
2.Информатика фанидан ДТС талаблари мазмуни нималардан иборат?
3.Ўқув дастури нима?
117
4.Ўқув дастури мазмуни нималардан иборат?
5.Ўқув адабиётларининг қандай турлари бор?
6.Дарслик нима ва унга қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
7.Ўқув ва методик қўлланмалар нима учун хизмат қилади?
8.Йиллик календар тематик режа нима асосда тузилади?
9.Бир соатлик дарс ишланмаси қандай тузилади ва унинг мазмуни нималардан иборат?
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»,Т.,
1997.
2.Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури, «Таълим тараққиёти» Ахборотномаси 4-махсус сон, Т., 1999, 2006 йй.
3.Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти ва ўқув
дастури,Т.,2001 й.
4.И. Исоқов. «Информатика ўқитиш методикаси фани бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида ёзилган маъруза матнлари». Гулистон, 2000 й.
5.Д. Э. Тоштемиров. «Информатика ўқитиш методикаси фанидан
замонавий педагогик технологиялар асосида тайёрланган муаммоли маъруза матнлари», Гулистон,2004 й.
2 – амалий машғулот Мавзу: Амалий машғулотларни ташкил қилиш ва компьютерда
масалалар ечиш босқичларини ўрганиш.
Дарснинг мақсади: Информатикадан амалий машғулотлар ташкил
қилиш ва компьютерда масалалар ечиш босқичларини таҳлил қилиш ҳамда улардан фойдаланиш кўникмасини мустаҳкамлаш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Информатика фанидан ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маъруза матнлари, маъруза
дафтари.
Ишни бажариш тартиби:
1.Информатика фанидан амалий машғулотлар мазмуни ҳақида маълумотлар тайёрланг.
2.Информатика фанидан лаборатория машғулотлари мазмуни ҳақида
маълумотлар тайёрланг.
3.Масала тушунчаси ва унинг берилиши ҳақида маълумотлар тайёрланг.
4.Масалага модел тузиш жараёни ҳақида маълумот тайёрланг.
5.Масалага алгоритм тузиш жараёни ҳақида маълумот тайёрланг.
6.Масалага дастур тузиш жараёни ҳақида маълумот тайёрланг.
7.Масалани компьютерга киритиш ва натижа олиш жараёни ҳақида
маълумот тайёрланг.
Текшириш учун саволлар:
1.Информатика фанидан қандай машғулотлар олиб борилади?
2.Информатика фанидан амалий машғулотлар қандай ташкил қилинади?
118
3.Амалий ва лаборатория машғулотлари бир-биридан қандай фарқ
қилади?
4.Компьютерда масала ечиш учун қандай босқичларда иш олиб борилади?
5.Моделлаштиришнинг қандай турлари бор?
6.Алгоритмлашнинг қандай аҳамияти бор?
7.Дастурлаш нима учун хизмат қилади?
Адабиётлар:
1.А. А. Абдуқодиров. «Алгоритм, дастур, ЭҲМ», Т., Ўқитувчи, 1992 й.
2.С.С. Қосимов, А.А. Обидов, «Компьютер олами», Т., Чўлпон, 2001 й.
3.А. Сатторов, Б. Қурмонбоев, «Информатика ва хисоблаш техникаси
асослари», Т., Ўқитувчи,1996 й.
4.И. Исоқов, “Информатикадан машқлар тўплами” Т.,1997 й.
5.И. Исоқов, «Информатика ўқитиш методикаси фани бўйича замонавий педагогик технологиялар асосида ёзилган маъруза матнлари», Гулистон, 2000 й.
6.Д. Э. Тоштемиров, «Информатика ўқитиш методикаси фанидан замонавий педагогик технологиялар асосида тайёрланган муаммоли маъруза
матнлари», Гулистон,2004 й.
3 – амалий машғулот
Мавзу: Ахборот тушунчаси ва унинг компьютерда ифодаланишини ўрганиш.
Дарснинг мақсади: Ахборотларни рақамлар ёрдамида тасвирлаш,
сонларни ҳар хил саноқ системаларда ифодалаш, сонларни бир саноқ системасидан бошқасига ўтказиш, турли саноқ системаларда арифметик
амаллар бажариш ва ахборотни ўлчов бирликлари ёрдамида ифодалаш каби масалаларни ўрганиш.
Керакли жиҳоз ва материаллар: Маъруза матнлари, ҳар хил адабиётлар, маъруза дафтарлари.
Ишни бажариш тартиби:
1.Ўнлик саноқ системасида берилган abc, bc, ad, ab, cd сонларни иккилик ва саккизлик саноқ системасида ифодаланг.
2.Саккизлик саноқ системасидаги abc сонни иккилик ва ўнлик саноқ системасига ўтказинг.
3.Иккилик саноқ системасидаги eflm,ne сонни ўнлик саноқ системасига ўтказинг.
4.d,a+ b,d; a,b*b,c амалларни саккизлик саноқ системасида бажаринг.
5.efr,lm+ nlef,r; elmr,n*efr,nl амалларни иккилик саноқ системасида
бажариб, натижани ўнлик саноқ системасига ўтказинг.
а |
b |
С |
d |
e |
f |
r |
l |
m |
n |
1 |
5 |
3 |
4 |
1 |
1 |
0 |
0 |
1 |
1 |
119
6.Ўзингиз ҳақингиздаги маълумот (исм, фамилия, манзилгоҳ)қанча бит, байт, килобайт, мегабайт ва гигабайт бўлишини ҳисобланг.
7.Агар 30 + а саҳифали китобнинг ҳар бир саҳифаси 30 та сатр ва ҳар бир сатрида 65 тадан белги мавжуд бўлса, китобдаги жами белгилар неча бит, байт, килобайт, мегабайт ва гигабайтлардан иборат бўлишини ҳисобланг. Бу ерда а –
талабанинг гуруҳ журналидаги тартиб рақами.
Текшириш учун саволлар:
1.Саноқ системалар қандай турларга бўлинади ва уларнинг фарқи?
2.Саноқ системаси асоси нима?
3.Ўнлик саноқ системасидан ихтиёрий саноқ системасига қандай ўтилади?
4.Ихтиёрий саноқ системадан ўнлик саноқ системага қандай ўтилади?
5.Ўнлик саноқ системадаги аралаш каср сонларни қандай ихтиёрий
саноқ системага ўтказилади?
6.Триада ва тетрада нима?
7.Ахборот нима ва унинг қандай ўлчов бирликлари бор?
8.Ахборотнинг ўлчов бирликлари орасидаги фарқларни таққосланг?
9.Ахборотнинг муҳим сифатлари қайсилар?
10.Ахборот компьютерда қандай ифодаланади?
Адабиётлар:
1.А. Сатторов, Б. Қурмонбоев «Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари», Тошкент: «Ўқитувчи», 1996 йил.
2.А. А. Абдуқодиров, Ф. Н. Фозилов, Т. Н. Умурзоқов «Ҳисоблаш математикаси ва программалаш», Тошкент: «Ўқитувчи», 1989 йил.
3.А. А. Абдуқодиров «Ҳисоблаш математикаси ва дастурлашдан лаборатория ишлари», Тошкент: «Ўқитувчи», 1993 йил.
4.Т. Х. Холматов, Н. И. Тайлақов «Амалий математика, дастурлаш ва компьютернинг дастурий таъминоти», Тошкент: «Меҳнат», 2000 йил.
5.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион технологиялар». Дарслик. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2004.
6. М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион технологиялар». Дарслик (лотин алифбосида). Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2006.
4-амалий машғулот
Мавзу: Моделлаштириш, алгоритмлаш ва дастурлаш жараёнларини ўрганиш.
Дарснинг мақсади: Турли хил масалаларга математик модел, алгоритм ва дастур тузиш малакасини такомиллаштириш.
120