baskup - файлларнинг архив нусхаларини яратиш.
сhkdsk - дискнинг файл системасига тўғрилигини текшириш.
disk comp - дискларни солиштириш. disk copy - дискдан нусха олиш.
fc - файлларни солиштириш.
fdisk - қаттиқ дискни форматлаш. format - дискни форматлаш.
sys - системали файлларни дискка кўчириш. undelete - ўчирилган файлларни тиклаш буйруғи.
unformat - форматланган дискни қайта тиклаш буйруғи.
Операцион тизим буйруқларининг бажарилишини қуйидаги мисолда кўриш
мумкин: |
|
Янги файл яратиш учун буйруқлар сатридан |
copy con "файл номи" |
кўринишдаги буйруқ киритилиб 2 марта Enter босилади. Сўнгра F6 ёки ctrl+Z босилади. Масалан: С:\>сopy con kitob буйруғи берилгандан сўнг, тоза экран
чиқади маълумотлар клавиатурадан терилиб бўлинса F6 ёки ctrl+Z босилади. type - матн файлларни экранга чиқариш буйруғи қуйидагича бажарилади:
С:\>type kitob.txt – буйруғи kitob.txt файлини экранга чиқаради.
Чиқаришни тўхтатиш учун ctrl+S босилади. Экранга чиқаришни тамомлаш учун ctrl+С ёки ctrl+break босилади.
WINDOWS синфига кирувчи операцион тизим(ОТ) лар кўп вазифали ОТ лар қаторига киради. WINDOWS операцион тизими Microsoft фирмасининг
IBM типидаги компьютерлар учун яратилган график мулоқотли дастуридир. WINDOWS дастурлари дастлаб 1983 йилда яратилган бўлса, йилдан - йилга у
такомиллалаштирилмоқда. WINDOWS сўзи инглизча WINDOW – дарча, ойна, S – лар маъносини билдиради.
WINDOWS муҳити фойдаланувчилар учун қулай, кўпгина имкониятларга эга бўлган дастур бўлиб, MS DOS ОТ нинг имкониятларини сезиларли
даражада кенгайтиради. WINDOWS дастурларида NC дастури каби файл ва
каталогларнинг нусхасини олиш, кўчириш, қайта номлаш, ўчириш ва бошқа
амалларни тезда ва яққол бажариш мумкин. Ҳар бир бажарилаётган амаллар экранда график равишда тасвирланади. Бундан ташқари WINDOWS ОТ билан
ишлаганда бир вақтнинг ўзида бир неча масалаларни ечиш, ихтиёрий принтер
ва дисплей, MS DOS дастурлари билан ишлаш қобилиятига эга. WINDOWS ОТ ва унинг дастурлари қуйидаги имкониятларга эга:
фойдаланувчига замонавий график мулоқотни тавсия этади;
фойдаланувчи турли компьютер дастурлари билан ишлашида ягона
мулоқот воситасини йўлга қўяди;
бошқа операцион тизимлар(масалан, MS DOS) билан ишлаганда унинг
ишини тўлалигича таъминлайди;
бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни бажаради, ҳоҳлаган вақтда бир
дастурдан иккинчисига ўтишни таъминлайди;
96
компьютерда мавжуд оператив хотирадан унумли фойдаланишга эришади;
бир дастурдан бошқа дастурга маълумотлар алмашинувини таъминлай олади, ва бошқалар.
WINDOWS ОТ ишини янада такомиллаштириш учун Microsoft фирмаси
дастурнинг махсус илова дастурларини яратмоқдалар, уларга WORD, EXCEL, POWER POINT, ACCESS ларни мисол қилиш мумкин.
WINDOWS ОТ оиласига мансуб WINDOWS 95 ва WINDOWS NT лар кенг тарқалган. WINDOWS 95 ОС дастурлари MS DOS OC ва WINDOWS 3х
операцион қобиқ дастурлари негизида ишлаб чиқарилган.
WINDOWS ОТ компьютер билан график (кўргазмали) мулоқотни йўлга
қўйиб фойдаланувчига анча қулайликлар яратади.
MS DOS ОС билан мулоқот қилиш учун график қобиқ дастури
WINDOWS 3х (WINDOWS 3х деб номланишида WINDOWS 3.1 ёки
WINDOWS 3.11 назарда тутилади) ҳисобланади. Кейинчалик 1995 йилларда
WINDOWS 95 ОТ ишлаб чиқарилди ва график қобиқ дастури WINDOWS 9х
(WINDOWS 9х деб номланишида WINDOWS 95, WINDOWS 98 ва WINDOWS
2000 назарда тутилади) деб номлана бошлади.
WINDOWS 9х дастурлари бир – бирига ўхшаш бўлиб, иш бажариш
тезлиги, иш бажарадиган функциялари сони кўп ёки камлиги ва фойдаланувчи
билан мулоқотда соддалиги ёки мураккаблиги билан фарқ қилади.
Назорат топшириқлари:
1 – даражали топшириқлар.
1.1.1. Компьютер дастурлари қандай турларга бўлинади ва уларнинг
вазифасини изоҳланг.
1.1.2. Тизимли дастурларнинг ҳозирги аҳволи ва ривожланиш тараққиёти
нималардан иборат?
1.1.3. Операцион тизим нима ва унинг вазифаси?
1.1.4. Операцион тизимлар қандай кўрсаткичлар бўйича таснифланади?
2 – даражали топшириқлар.
1.1.5. Операцион тизимнинг қандай турлари бор ва улар афзаллик
томонлари нималардан иборат?
1.2.1.WINDOWS операцион тизими ҳақида маълумотлар келтиринг?
1.2.2.WINDOWS ОТ ва унинг дастурлари қандай имкониятларга эга?
3 – даражали топшириқлар.
1.2.3.WINDOWS дастури бош менюси таркиби ва уларнинг вазифаси ҳақида тўлиқ маълумот тайёрланг.
1.2.4.WINDOWS ОТ нимаси билан MS DOS ОТ дан фарқ қилади?
4 – даражали топшириқлар.
1.2.5. WINDOWS дастурининг русча ва инглизча версиялари ҳақида
маълумот тайёрланг.
2-асосий саволнинг баёни:
97
Ҳозирги кунда замонавий компьютерлар, яъни IBM PC компьютерлари
учун жуда кўп ҳар хил мақсадларда ишлатиладиган амалий дастурлар
яратилган бўлиб уларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:
Матн муҳаррирлари – WORD, LEXICON, WD, ChiWriter ва бошқалар. Жадвалли маълумотларни қайта ишловчи электрон жадваллар – Super
Calc, EXCEL ва бошқалар.
Маълумотлар базасини яратиш – KARAT, dBASE, ACCESS ва бошқалар.
Кўргазмали қуроллар тайёрлаш – слайд шоу дастурлари.
Молия – иқтисод мақсадида ишлатиладиган дастурлар – С – 1 иш ҳақини
ҳисоблаш дастурлари.
Мультфилм ва видеофильмлар яратиш учун ишлатиладиган дастурлар.
Автоматлаштирилган лойиҳалаш дастурлари – Avto cad дастури.
Иншоат қисмларини чизиш ва лойиҳалаш, график муҳаррирлари –
PAINT, POWERPOINT дастурлари ва бошқа дастурлар.
WORD дастури Microsoft фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган юқори
имкониятли, матнларни қайта ишлашга мўлжалланган матн муҳарриридир. WORD дастури WINDOWS дастури асосида ишлашга мўлжалланган.
Microsoft WORD дастурининг аввал WORD 5,6,7 ва кейинчалик WORD 95, 97,
2000 версиялари(турлари) пайдо бўлди.
Дастурнинг ишчи ойнаси матнларни ёзиш, муҳаррирлик қилиш ва
форматлаш учун зарур бўлган элементлардан ташкил топган. Ойнанинг юқори қисмида буйруқлар панели жойлашган бўлиб, уларга Меню сатри ва ускуналар
панеллари киради. Асосий ускуналар панели стандарт ва форматлаш ускуналар панели ҳисобланади. Ускуналар панели остида чизғич (линейка) жойлашган
бўлиб, у сантиметр ёки дюймларда ифодаланиши мумкин. Чизғич ойнанинг ишчи соҳасида элементларнинг жойланишини ва форматлаш амалларини
бошқаришни назорат қилишда ёрдам беради.
WORD ойнаси параметрлари ва буйруқлари клавиатура ва "Сичқонча"
қурилмаси билан бошқарилади. "Сичқонча" да бошқариш учун экранда кўрсатилган параметрни танлаб чап тугмаси босилади ва натижада буйруқ
бажарилади. WORD буйруқлари ускуналар панеллари таркибида мос белгилар билан кўрсатилган.
WORD дастури ишчи ойнасининг юқори қисмида меню жойлашган
бўлиб, у қуйидаги бўлимлардан ташкил топган:
Файл, Правка, Вид, Вставка, Формат, Сервис, Таблица, Окно, ?.
Маълумотларни жадвал кўринишида тасвирлаш, уларни таҳлил қилиш, ҳисоб китоб ишларини олиб бориш учун махсус амалий дастурлар яратилган
бўлиб, улар электрон жадваллар ёки жадвал процессори деб юритилади. Электрон жадваллардан Super Calc ва Excel дастурлари кенг тарқалган.
Электрон жадваллар жуда кўп соҳаларда жумладан, банк ва солиқ тизимларида, иқтисодий масалаларни ечишда қўлланилиб келинмоқда.
Замонавий талабларга жавоб берадиган ва кенг имкониятларга эга бўлган электрон жадваллардан бири Excel дастури бўлиб, Microsoft фирмасининг
98
маҳсулидир. Электрон жадвал ишчи ойнасининг юқори қисмида сарлавҳа сатри, меню сатри, ускуналар панели кабилар жойлашган. Ускуналар панели
Excel буйруқларининг аксариятини ва қўшимча амалларни бажариш учун
мўлжалланган.
Excel да тайёрланган ҳар бир ҳужжат (маълумотли жадвал) ихтиёрий исм
ва .xls кенгайтмадан иборат файл бўлади. Excel атамасида одатда бундай файлга “Иш китоби” (Workbook) деб юритилади.
Excel электрон жадвали 16384 қатор ва 2560 устундан иборат. +аторлар 1
дан 16384 гача бўлган бутун сонлар билан тартибланган, устунлар эса лотин
алифбосининг бош ҳарфлари (A, B, C, …, Z, AA,AB,…, IV) билан белгиланган.
Қатор ва устун кесишмасида электрон жадвалнинг асосий таркибий
элементи – ячейка (cell) жойлашган. Ҳар бир ячейкага сон, матн ёки формула
тарзидаги маълумотлар киритилади. Устун кенглиги ва қатор баландлигини
ўзгартириш ҳам мумкин.
Жадвалнинг танлаган ячейкасига ўтиш учун аниқ манзил (адрес)
кўрсатилиши керак. У қатор ва устун кесишмасида, масалан, A1, B4, F9, AB3
каби кўрсатилади.
Компьютер графикаси деганда компьютернинг график маълумотларни ҳосил қилувчи ва қайта ишловчи дастурий воситаси тушунилади.
Компьютер графикаси тасвирларни ҳосил қилиш шаклига кўра уч турга бўлинади:
Растрли графика.
Векторли графика.
Фрактал графика.
Маълумотларни график кўринишда тасвирлаш ХХ асрнинг 50-йилларида
дастлаб катта ЭҲМ ларда амалга оширилган эди. Шахсий компьютерларда
график маълумотларни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш 80-
йилларда амалга оширилди.
Компьютердан фойдаланувчи иш жараёнида турли хил шакл ва графиклар чизиш, реклама, эълонлар, таклиф ва табрикномалар, матнли
ҳужжатларни иллюстрациялаш (безаш) каби ишларни бажаришга тўғри келади. Бу ҳолатларда фойдаланувчи график муҳаррирларга мурожаат этишга тўғри келади.
График муҳаррирлар қуйидаги имкониятларга эга:
Экранда янги ҳар хил шакл (график) ёки расм чизиш.
Расмни хотирага файл тарзида ёзиш.
Хотирадан файлни (расмни) экранга чақириш.
Расмлар қисмини ажратиш.
Ажратилган қисмни бошқа жойга нусхалаш.
Расмни тўлалигича бошқа жойга кўчириш.
Янги расмни келтириб қўйиш.
Расм (шакл)ни кичиклаштириш ёки катталаштириш.
99
Чизиқларни ихтиёрий қалинликда танлаш.
Бўёқ (ранг)ларни танлаш.
Расм теварагига (ёнига, тагига, устига) матн ёзиш.
Турли шрифтлардан фойдаланиш.
Рангларни таҳрирлаш.
Рангларни аралаштириб янги ранг олиш.
Расмни экранда тўла, қисман ажратилган ҳолда кўриш ва таҳрир қилиш.
Расмни чоп этиш.
Расмни бошқа амалий дастурлар (WORD ва EXCEL)да қайта
ишлаш ва бошқа ишларни бажариш мумкин.
Бу имкониятларнинг барчаси Microsoft фирмасида яратилган PAINT
график муҳарририда мавжуд. Бу дастур тасвирлар муҳаррири бўлиб, мазкур
дастур турли хил расм ва шаклларни ҳосил қилиш ва қайта ишлашда фойдаланилади. Унда ҳосил қилинган тасвир бошқа амалий дастурларда
қўлланилиши мумкин.
Маълумотлар омборини ташкил этувчи элементлар турли кўринишда
бўлиши мумкин. Энг кўп тарқалган ва амалиётда қўлланиладиган маълумотлар матнли файллар ҳисобланади. Чунки матнли файллар орқали турли ахборотларни ифодалаш ва компьютер хотирасида сақлаш мумкин.
Ахборотларни, шу жумладан, электрон ҳужжатларни ташқи хотирада сақланадиган жойни маълумотлар омбори (базаси) деб аташ қабул қилинган.
Маълумотлар омбори деганда ахборот ишлари учун, яъни ўзаро боғланган катта ҳажмдаги ахборотни сақлаш, ўзлаштириш ва ишлатиш учун
мўлжалланган махсус тизим тушинилади.
Компьютерлар асосидаги ахборот технологияларининг кўринишларидан
бири маълумотлар омбори ҳисобланади. Оддий файллардан фарқли равишда маълумотлар омбори компьютер хотирасида жойлашган ахборотларни излаш ва
саралашни амалга ошириш имкониятига эга.
Маълумотлар омборидаги ахборотлар бир неча усуллар билан ташкил
этилиши мумкин. Маълумотлар омборларининг энг содда ва кенг тарқалган шакли жадвал кўринишидир. Маълумотлар омборининг бундай кўриниши
реляцион омборлар деб аталади. Реляцион омборлар аниқ сондаги устунларга эга бўлиб, уларнинг ҳаммаси номларга эга бўлади.
Маълумотлар омборида ахборотлар асосан матн ва рақам кўринишида сақланади. Маълумотлар асосан қуйидаги турларга бўлинади:
Белгили маълумотлар.
Сонли маълумотлар.
Мантиқий маълумотлар.
Маълумотларни уч хил кўринишда ифодалаш мумкин:
1.Иерархик (шажаравий).
2.Тармоқли.
100