1.1.4. Модел ва моделлаштириш тушунчаларига изоҳ беринг?
1.2.2. Моделнинг қандай турлари бор ва уларнинг бир-биридан фарқи?
1.2.3. Физик модел нима ва у қандай мақсадларда қўлланилади?
3 – даражали топшириқлар.
1.2.4.. Математик модел нима ва у қандай мақсадларда қўлланилади?
1.2.5. Биологик модел нима ва у қандай мақсадларда қўлланилади?
4 – даражали топшириқлар.
1.2.6. Ихтиёрий физик ёки иқтисодий жараёнининг моделини ёзинг.
2-асосийсаволнинг баёни:
Алгоритм сўзи IX асрда яшаб ижод этган буюк ватандошимиз Маҳаммад
ал-Хоразмий номининг лотинча шаклидан олинган. Ал-Хоразмийнинг арифметикага бағишланган «Dixit Algoritmi» номли асарида ҳар қандай
масалани кетма-кет ечиш орқали натижага эришиш қонун-қоидаларини
кўрсатиб ўтган. Жумладан, биринчи бўлиб ўнлик саноқ тизимининг
тамойиллари ва унда турли амаллар бажариш қоидаларини асослаб берди. Алгоритм деганда бирор масалани ечиш учун берилган аниқ кўрсатмалар
кетма-кетлиги тушунилади.
Ихтиёрий масалани тез ва аниқ ечиш учун турли хил белгилашлар, кўрсамалардан фойдаланиб ечиш кетма-кетлиги тузиб чиқилади бу жараён
алгоритмнинг яратилишига олиб келади. Ҳар қандай ишни бажариш ёки ҳар қандай муаммони ҳал қилиш учун алгоритм тузилса натижа ижобий бўлиши
кузатилади.
Алгоритм тузиш жараёни алгоритмлаш дейилади. Алгоритмлаш вақтида
алгоритмларнинг қуйидаги хоссаларини эътиборга олиш зурур: Тушунарлилик хоссаси – алгоритмда бериладиган барча атамалар ва
кўрсатмалар ижрочи учун тушунарли тарзда баён қилиниши керак.
Аниқлик хоссаси – алгоритмнинг ҳар бир кўрсатмаси бажарувчи учун
аниқ ва бир маъноли бўлиши керак.
Дискретлик (узлуклилик) хоссаси – алгоритмда берилаётган кўрсатмалар
чекли қадамлардан иборат бўлиши зарур. Ҳар бир берилаётган кўрсатмалар бўлакланган алоҳида қисмлардан иборат бўлиши ва ҳар бири алоҳида маънога эга бўлиши керак.
Натижавийлик хоссаси – тузилаётган ҳар бир алгоритмда берилган масаланинг натижаси қандай кўринишда чиқарилиши аниқ кўрсатилиши керак.
Оммавийлик хоссаси – алгоритмдаги берилган кўрсатмалар барча учун бир хил бўлиши, берилган кўрсатмалар ҳар қандай масалани ечиш учун
қўлланиладиган умумий қонун-қоидалардан четга чиқмаслиги керак.
Алгоритмларнинг берилиши ёки уларни тасвирлаш усуллари қуйидагилардан иборат бўлади:
Алгоритмнинг сўзлар орқали ифодаланиши.
Алгоритмнинг формулалар ёрдамида берилиши.
Алгоритмнинг жадвал кўринишида берилиши.
86
Алгоритмнинг дастур шаклида ифодаланиши.
Алгоритмнинг алгоритмик тилда тасвирланиши.
Алгоритмнинг график (геометрик схемалар) шаклида
тасвирланиши.
Кўпчилик ҳолларда масалани ечиш учун берилган кўрсатмалар ва
буйруқлар кетма-кетлигини тасвирлашда алгоритмларнинг қуйидаги график
шакллардан яъни схемалар блокидан фойдаланилади:
Берилган масаланинг кўринишига қараб, алгоритмларнинг қуйидаги турларидан фойдаланилади:
Чизиқли алгоритмлар.
Тармоқланувчи алгоритмлар.
Такрорланувчи алгоритмлар.
Чизиқли алгоритмлар – оддий кўринишдаги ҳеч қандай шартларга боғлиқ
бўлмаган ва тартиб билан фақат кетма-кет бажариладиган жараёнларга
тузиладиган алгоритмлардир.
Тармоқланувчи алгоритмлар – бирор шартга мувофиқ бажариладиган кўрсатмалар билан тузиладиган алгоритмлардир.
Такрорланувчи алгоритмлар – кўп марта такрорланадиган қисмни ўз ичига олган ва бирор шарт бажарилгунча давом этадиган алгоритмлардир.
Юқоридаги схемалар блоки элементларидан фойдаланиб, алгоритм турларининг намунавий кўринишларини қуйидагича ифодалаш мумкин:
87
Бирор масалани компьютерда ҳал қилиш керак бўлса, масалани дастлаб
ечиш кетма – кетлигини сўз ёки график шаклда ёзилади, яъни масаланинг алгоритми тузилади. Масалага тузилган алгоритмни компьютер тушунадиган
кўрсатмалар ва қонун - қоидалар асосида ёзиш дастур деб аталади.
Компьютер учун масалага дастур тузиш жараёни дастурлаш дейилади.
Компьютер тушунадиган кўрсатмалар ва қонун - қоидалар асосидаги ёзувлар
дастурлаш тили деб аталади.
Дастурлаш тиллари қуйидаги уч гуруҳга бўлинади:
1.Қуйи даражадаги дастурлаш тиллари.
2.Ўрта даражадаги дастурлаш тиллари.
3.Юқори даражадаги дастурлаш тиллари.
Қуйи даражадаги дастурлаш тилларида кўрсатмалар рақамлар
ёрдамида сонли кодлаштириш орқали берилади. Бу гуруҳга М-20 деб
номланган дастурлаш тилини мисол қилиш мумкин.
Ўрта даражадаги дастурлаш тилларида кўрсатмалар инсон тилига яқин бўлган қисқартирилган ҳолдаги сўзлардан иборат бўлади. Бу гуруҳга
БЕМШ, MADLEN ва бошқа дастурлаш тилларини киритиш мумкин.
Юқори даражадаги дастурлаш тилларида кўрсатмалар инсон тилидаги
ва унга яқин бўлган сўзлардан иборат. Бу гуруҳга Паскаль, Бейсик, Фортран, Симула, Си каби дастурлаш тилларини киритиш мумкин.
Назорат топшириқлари: 1 – даражали топшириқлар.
2.1.1.Алгоритм тушунчасига таъриф беринг.
2.1.2.Алгоритм тузишда нималарга эътибор бериш керак?
2.1.3. Алгоритмнинг қандай турлари бор?
2.1.4. Алгоритмнинг қандай берилиш усуллари мавжуд?
2 – даражали топшириқлар.
88
2.2.1. Алгоритмларнинг қандай хоссалари бор? 2.2.2. Алгоритмлашнинг қандай аҳамияти бор?
2.3.1. Дастур ва дастурлаш тушунчаларига таъриф беринг?
3 – даражали топшириқлар.
2.3.2. Дастурлаш тиллари қандай гуруҳларга бўлинади?
2.4.1. Қандай дастурлаш тиллари мавжуд ва улар фарқ қилади?
4 – даражали топшириқлар.
2.4.2. Дастурлаш тилларининг вазифалари нималардан иборат?
3-асосийсаволнинг баёни:
«Компьютер» сўзи инглизча сўз бўлиб, «ҳисобловчи» маъносини
англатади. Ҳозирги кунга қадар электрон ҳисоблаш машинаси (ЭҲМ), шахсий электрон ҳисоблаш машинаси (ШЭҲМ), персонал компьютер тушунчалари
ҳаётимизга кириб келган. У ҳозирда фақат ҳисоблаш ишларини бажарибгина қолмасдан, балки матнлар, товуш, видео ва бошқа маълумотлар устида ҳам
амаллар бажаради.
Шахсий компьютерлар ишлаб чиқарилиши кичик ҳажмли ихчам
компьютерлар яратилиши катта ЭҲМ ларга бўлган талабнинг камайишига олиб келди. Шахсий компьютер дейилишига сабаб бир киши бошқариши мумкинлигидир. Катта ЭҲМлар жуда улкан бўлгани учун бошқаришга бир неча
киши жалб қилинган.
ШЭҲМ ларнинг яратилишига 1947 йилда У. Шокли, Ж. Бардин, У.
Бреттейн томонидан «Белл» компаниясида яратилган транзисторлар асос бўлди. 50 – йилларнинг охирига келиб мустақил равишда икки америкалик
олим Ж. Килби ва Р. Нойс интеграл микросхемаларни яратдилар. Интеграл схемалар асосида 1965 йилда Digital Eguipment фирмаси томонидан PDP-8
русумли кичик ҳажмли компьютер яратилди. Шу даврга келиб, интеграл
схемаларга асос солинди ва 1968 йилда Burroughs |
фирмаси интеграл схемалар |
асосида дастлабки компьютерни ишлаб чиқарди. |
|
1969 йилда Intel фирмаси муҳим |
ихтиро кашф қилиб, |
микропроцессорларни кичик ҳажмли кўринишга олиб келди. 1981 йилга келиб, шу микропроцессорларда ишлайдиган замонавий шахсий компьютерни АҚШ
нинг IBM (International Business Mashines Corpation) фирмаси ишлаб чиқара
бошлади ва у IBM PC компьютери деб атала бошлади.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда қўлланилаётган IBM PC типидаги
компьютерлар |
АҚШ |
даги машҳур IBM фирмасида ва унинг қўшма |
||||||
корхоналарида ишлаб чиқарилган. |
IBM PC |
- International Bisiness Mashines |
||||||
(Corporation) |
Personal |
Computer |
сўзларидан олинган бўлиб "Халқаро иш |
|||||
машинаси", |
"Шахсий |
компьютери" |
деган маъноларни билдиради. IBM |
|||||
типидаги шахсий |
компьютерлари |
|
АҚШ |
билан |
ҳамкорликда |
қўшма |
||
корхоналарда |
ҳар |
хил |
давлатларнинг |
бюртмасига |
кўра Хитой, |
Корея, |
||
Германия, Таиланд, Япония каби давлатларда ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
89
Шахсий компьютер (ШЭҲМ) ларнинг IBM PC AT 286, АТ 386, 486 SX, 486 DX, 586, 686 ҳамда Pentium, Pentium I, II,III ва IV турлари мавжуд. Бу
компьютерларнинг барчаси умумий тузилишга эга, ишлаш жараёнлари бир хил, улар фақатгина ишлаш тезлиги ва хотирасининг ҳажми катта - кичиклиги
билан фарқ қилади.
Компьютерлар асосан қуйидаги қисмлардан ташкил топади:
Тизимли блок;
Монитор;Клавиатура;Сич=онча;
+ышимча =урилмалар.
Компьютерларни хотирасининг ҳажми, амаллар бажариш тезлиги, маълумотларнинг разряд тўрида(ячейкаларда) тасвирланишига қараб беш
гуруҳга бўлиш мумкин:
-супер компьютерлар(Super Computer);
-катта компьютерлар (Manframe Computer);
-мини компьютерлар (Minicomputer);
-шахсий компьютерлар (PC – Personal Computer);
-болокнот (notebook) компьютерлар.
Супер компьютерлар амал бажариш тезлиги ва хотира ҳажмининг кенглиги энг юқори бўлган компьютерлардир. Бу компьютерлар бир секундига
10 триллиардлаб амал бажаради. Ҳозирда бу каби компьютерлардан АҚШ ва Японияда фойдаланилмоқда. Мисол тариқасида 9472 процессорли Intel ASCI
Red ва 128 процессорли SGI ASCI Blue компьютерларини келтириш мумкин.
Ҳозирги вақтда чиқарилаётган компьютерларнинг деярли барчаси
фойдаланувчилар томонидан алоҳида фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, шахсий компьютер деб юритилади.
Назорат топшириқлари. 1 – даражали топшириқлар.
3.1.1.“Компьютер” сўзининг маъносини тушунтиринг?
3.1.2.ШЭҲМ ларнинг яратилишининг асосини тушунтиринг?
3.1.3.IBM PC типидаги компьютерлар ҳақида маълумотлар беринг?
3.2.1.Компьютерларнинг қандай қисмлардан ташкил топган?
2 – даражали топшириқлар.
3.2.2.Компьютерлар қандай гуруҳларга бўлинади?
3.2.3.Шахсий компьютер дейилишига сабаб нима?
3.2.4.Монитор, клавиатураларнинг қандай турлари мавжуд, уларни таҳлил қилинг.
3 – даражали топшириқлар.
90