Материал: Математика ва информатика ўқитиш методикаси

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

-ўрганилган ўқув материалини такрорлаш ва малака ҳосил қилишга қаратилган машқлар;

-билим ва малакаларни тизимлаштиришга қаратилган машқлар;

-билим ва малакаларни текширишга қаратилган машқлар. Ўқувчиларнинг билим даражасини табақалаштириш учун амалий

машғулотларда назорат топшириқларини 4 хил муракаблик даражада беришга эришиш лозим.

Амалий машғулотларда машқлар тизимини яратиш методикасини «Дастурлаш жараёнида графика элементлари» тушунчаларини ўқитиш

мисолида кўриб чиқамиз.

1 – даражали топшириқлар.

1.Компьютер экранининг марказида нуқта ҳосил қилинг.

2.Компьютер экранининг марказида ўчиб-ёнувчи нуқта ҳосил қилинг.

3.Экранда нуқтани горизонтал йўналишда ҳаракатлантириб, белгиланган жойда тўхтатиш амалларини бажаринг.

4.Экранда нуқтани горизонтал йўналишда белгиланган жойгача ҳаракатлантириб, тўхташи натижасида нуқтанинг ўчирилишини таъминлаш

амалларини бажаринг.

5.Экранда нуқтани диогонал йўналишда ҳаракатлантириб, белгиланган жойда тўхтатиш амалларини бажаринг.

6.Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб, унинг марказида горизонтал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилинг.

7.Экранда тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб, унинг марказида вертикал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилинг.

8.Экранда айлана ичида квадрат тасвирини ҳосил қилинг.

2 – даражали топшириқлар.

1.Экранда нуқтани горизонтал йўналишда ҳаракатлантириб, сўнгра дастлабки ҳолатига қайтариш амалларини бажаринг.

2.Экранда нуқтани диогонал йўналишда ҳаракатлантириб, сўнгра дастлабки ҳолатига қайтариш амалларини бажаринг.

3.Экранда тўғри тўртбурчак ҳосил қилиб унинг марказида ўчиб-ёнувчи

нуқта ҳосил қилинг.

4.Экранда сектор ҳосил қилинг.

5.Экранда куб тасвирини ҳосил қилинг.

6.Экранда глобус тасвирини ҳосил қилинг.

3 – даражали топшириқлар.

1.Экранда тўғри тўртбурчак, унинг марказида эса горизонтал жойлашган иккита нуқта ҳосил қилиб, уни биргаликда ҳаракатлантиринг.

2.Экранда исмингизнинг бош ҳарфини тўғри чизиқлар ёрдамида ҳосил

қилиб, уни горизонтал йўналишда ҳаракатлантиринг.

3. Экранда тўғри тўртбурчакнинг марказида тенг томонли учбурчак ҳосил қилиб, уларни кетма-кет ўчиб-ёниб туришини таъминланг.

76

4. Экранда бирин-кетин ҳосил бўлувчи ичма-ич жойлашган реккурент

айланалар ҳосил қилинг.

4 – даражали топшириқлар.

1.SPRITE оператори ёрдамида компьютер экрани бўйлаб

ҳаракатланадиган тасвир ҳосил қилинг.

2.Исмингизни экран бўйлаб бирор йўналишда ҳаракатлантириш амалларини бажаринг.

Амалий машғулотларнинг бир кўриниши бўлган лаборатория машғулотларида ўқувчиларга бериладиган мустақил топшириқлар ҳам

табақалашган ҳолатда оддийдан мураккабга қараб таклиф қилиниши мақсадга мувофиқ.

Амалий машғулотларни Олий ва ўрта махсус ўқув муассасаларида мавжуд йўналишларни эътиборга олиб ўтказиш ижобий натижалар бериши

тажрибалардан маълум бўлмокда. Масалан, ижтимоий-гуманитар йўналишга

эга бўлган ўқув муассасаларида ҳар хил матнли маълумотларни қайта ишлашга

доир топшириқлар; аниқ фанлар ва иқтисодиёт йўналишли ўқув муассасаларига қўшимча қилиб ҳисоблаш, турли жараёнларни дастурлашга доир топшириқлар

тавсия қилиш мақсадга мувофиқ.

Ўқув юртларида информатика фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш вазифаси қуйидагилардан иборат:

1. Таълим олувчиларда қуйидаги амалларни бажариш кўникмаларини шакллантириш;

-компьютерни ишга тайёрлаш;

-компьютерга дастур киритиш ва уни ростлаш;

-ихтиёрий амалий дастур билан ишлаш;

-компьютернинг матн ва график муҳаррирлари воситасидан

фойдаланиш;

-компьютернинг бошқа имкониятлари билан танишиш;

-маълумотлар, дастурларнинг нусхаларини олиш ва кўпайтириш ва бошқалар.

2.Ўқувчиларда машқлар бажариш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;

-компьютерда масала ечиш босқичлари;

-машқлар бажариш жараёнида назарий билимларни масала ечишга тадбиқ қилиш;

-машқлар бажариш жараёнида таълим олувчилар ижобий фикрлаш масалаларини ривожлантириш.

Информатикадан амалий машғулотлар учун танланган топшириқлар мазмуни ихтиёрий касб эгасига зарур бўлган амалий кўникма ва малакага

асосланган билимлар минимуми даражасида бўлиши керак.

Лаборатория ишларини ўтказишда компьютер технологиясидан фойдаланганда иш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

77

1. Лаборатория ишлари топшириқларини бажариш билан танишиш – бунда лаборатория иши мазмуни, унинг назарий қисми экранга чиқарилади,

ўқувчилар танишиб кейинги босқичга ўтади.

2. Лаборатория ишлари топшириқларининг танланиши – бунда лаборатория иши топшириқларини беришдан олдин, уларнинг билим

даражасини аниқлаш учун оддий ва мураккаб шаклда тузилган саволлар берилади, ўқувчиларнинг саволларга берган жавобларини таҳлил қилиб

кейинги босқичга ўтади.

3. Лаборатория ишлари топшириқларининг берилиши – бунда

ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига мос топшириқлар бериш таъминланади.

Бу босқичларнинг бажарилиш кетма-кетлиги қуйидаги жадвалда

келтирилган:

 

 

 

 

-

 

 

Ўқитувчи

Таълим

 

Босқич лар

Босқичлар

Компьютернинг

-нинг

 

олувчининг

 

мазмуни

вазифалари

вазифала

 

вазифалари

 

 

 

 

ри

 

 

I

Лаборатория

Лаборатория иши

 

Лаборатория

 

 

ишлари

мазмуни, унинг

Назорат

иши мазмуни

 

 

топшириқларин

назарий қисми

билан танишиш.

 

 

и бажариш

экранга чиқарилади.

қилиш

 

 

 

билан

 

 

 

 

 

танишиш.

 

 

 

 

II

Лаборатория

Лаборатория иши

 

 

 

 

ишлари

топшириқларини

 

 

 

 

топшириқлари-

беришдан олдин улар

 

Тест саволларига

 

 

нинг

билимини тест

Назорат

жавоб бериш.

 

 

танланиши.

асосида синовдан

қилиш

 

 

 

 

ўтказиш (10-15 та

 

 

 

 

 

саволдан иборат).

 

 

 

III

Лаборатория

Таълим

 

Таълим

 

 

ишлари

олувчиларнинг

 

олувчилар

 

 

топшириқлари-

ўзлаштириш

Назорат

ўзлаштириш

 

 

нинг берилиши.

даражасига мос

қилиш

даражаларига

 

 

 

топшириқлар

 

мос равишда

 

 

 

беришни таъминлаш.

 

топшириқлар

 

 

 

 

 

олади.

Бу тартибда ишни ташкил қилиш учун компьютерда ўқув - педагогик

дастурлар хизмат қилади, улар ёрдамида ўқитиш ва лаборатория ишларини

ўтказишда ўқитувчи иши анча енгиллашади. Бунда ўқитувчининг иши фақат назорат қилишдан иборат бўлади. Лаборатория ишларини ўқув педагогик

78

дастурлар ёрдамида ўтказилганда, юқоридаги босқичлар орқали ўқувчилар ўз ўзлаштириш даражасига мос равишда автоматик тарзда топшириқ олади.

Умуман, компьютер учун ўқув ва назорат қилувчи дастурлар таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаларига мос билим олишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у қуйидаги талаблар асосида яратилиши керак:

-ўқитиладиган фан бўйича мавзуларни таълим олувчиларнинг хоҳишига қараб танлаш;

-танланган мавзу бўйича асосий саволларни таълим олувчининг хоҳишига қараб ўқитишни ташкил қилиш ва ўзлаштириш даражасига мос топшириқлар билан таъминлай олиш;

-кафолатланган натижадан сўнг кейинги асосий савол (ёки мавзуни) ўзлаштиришга имконият яратиш;

-таълим олувчининг ўзлаштириш даражаси натижасига кўра мавзу ёки

асосий саволга қайтишни таъминлаш;

-таълим олувчининг хоҳишига кўра, дастурдан чиқишни ташкил этиш;

-таълим олувчининг хоҳишига кўра назорат топшириқларига бевосита ўтишни таъминлаш;

-таълим олувчининг мавзуни қандай даражада ўзлаштирилганлиги

ҳақидаги қайдномани ташкил этиш ва бошқалар.

Тажрибалар ўқув жараёнида компьютер технологиясидан унумли

фойдаланилса, ижобий натижалар беришини кўрсатди. Ўқув педагогик ва назорат қилувчи дастурлар ёрдамида таълим жараёнини олиб бориш

натижасида ўқитиш ва амалий машғулотларни ўтказиш автоматлаштирилади. Автоматлаштирилган таълимни ташкил қилиш натижасида қуйидаги ижобий

кўрсаткичлар кузатилади:

-таълим олувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишлари ортади;

-ўқув материалларини ўзлаштириш жараёнлари тезлашади;

-ўқитувчи меҳнати енгиллашади;

-илғор педагогик технологияларни қўллаш имконияти яратилади;

-ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳал

этилади ва бошқалар.

Информатика курсини ўрганишда ҳар бир ўқув материали учун мос машқлар танлаш ва улардан дарс жараёнида фойдаланиш алоҳида аҳамиятга

эгадир.

Информатика фанида ихтиёрий масалаларни ечиш учун компьютерда масалалар ечиш босқичлари қуйидагича ўрганилади:

Масаланинг қўйилиши;

Масалани ечиш моделини тузиш;

Масалани ечиш усули, яъни алгоритмини тузиш;

Дастур тузиш;

Дастурни компьютер хотирасига киритиш ва натижа олиш;

Ечимни асослаш.

79

Биринчи босқичда масала ва унинг берилишини аниқлаш талаб этилади. Бунинг учун масала нима эканлиги ва унинг турлари ҳақида маълумот бериш

керак. Инсон миясида қабул қилинган маълумотлар қайта ишланиб, уни бирор иш бажаришга ундаса, бу маълумотлар инсон учун масалага айланади. Умуман фан ва тадқиқот жараёнларида бирор муаммони ҳал қилишга қаратилган ибора

масала деб қаралади. Масалалар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Информатикада оддий бажариладиган буйруқлар билан ҳал бўладиган

масалалар оддий масалалар деб қаралади. Агар масаланинг ҳал бўлиши ундаги шартларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса, бундай масала мураккаб масала деб

қаралади.

Иккинчи босқичда масалани ечишнинг математик модели тузилади, яъни

масаланинг берилиши ва ечимини математик белгилашлар, маълум қонун-

қоидалар асосида математик формулалар яратилади. Яратилган математик

формулалар берилган масаланинг модели ҳисобланади.

Учинчи босқичда масалаларни ечиш тартиб қоидаларини умумлаштириш,

яъни масалани ечишнинг алгоритмини тузиш керак. Бунинг учун алгоритмнинг берилиш усулларини ва турларини билиш лозим. Алгоритмларни сўзлар,

жадваллар, графиклар, алгоритмик тил ва схемалар блоки ёрдамида ифодалаш мумкин.

Тўртинчи босқичда масала учун бирор дастурлаш тилида дастур тузиш

талаб қилинади. Бунда масаланинг ечиш усулини дастурлаш тилида ифодалаш керак. Дастур тузиш учун энг кўп қўлланиладиган ва юқори имкониятга эга

бўлган дастурлаш тилларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Бешинчи босқичда тузилган дастур компьютер хотирасига интерпретатор

дастурлари ёрдамида киритилади, таҳрирлаш ишлари амалга оширилади ва дастур ишга туширилиб, натижа олинади.

Олтинчи босқичда масала ечими асосланади. Бунда масаланинг алгоритми ва дастури бажарилиши изоҳланади, масаланинг ечими таҳлил

қилинади.

Компьютерда масалалар ечиш босқичлари ёрдамида Информатика

дарсларида машқлар бажариш ўқувчиларнинг компьютерда ишлаш малакаларини ошириб, ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Назорат топшириқлари: 1 – даражали топшириқлар.

1.Информатикадан амалий машғулотлар мазмуни нималардан иборат?

2.Амалий машғулотларнинг асосий мақсади ва вазифасини тушунтиринг.

3. Амалий машғулотлар ўтказишда таълим мазмунини дифференциаллаш

ыандай амалга

оширилади?

4. Амалий машғулотларда тавсия қилинган топшириқлар мазмуни таълим олувчилар

80