|
- Информатика фанидан назарий ва амалий |
|
|
машғулотларнинг ташкил этилиши, уларнинг мазмуни, |
|
|
мақсади ва вазифалари ҳақидаги кўникмаларини |
|
|
шакллантириш; |
|
|
- муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни бўйича |
|
|
умумлаштириш; |
|
|
- билимларни текшириш ва мустаҳкамлаш. |
|
|
Мазмун: талабаларнинг эгаллаши лозим бўлган билим. |
|
2 |
Дарсни ташкил этиш босқичи: |
|
|
Услуб: Оғзаки баён қилиш. |
|
|
Шакл: маъруза машғулоти, кичик гуруҳлар ва жамоада |
Ўқитувчи, |
|
ишлаш. |
15 минут |
|
Восита: тарқатма ва тақдимот материаллари. |
|
|
Усул: тайёр ёзма материаллар. |
|
|
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоблар, кузатиш. |
|
|
Баҳолаш: рағбатлантириш, рейтинг тизими асосида |
|
|
баҳолаш. |
|
3 |
Мустақил ишлаш босқичи: |
|
|
- мунозара, ақлий ҳужум, микрогуруҳда ишлаш ва бошқа |
|
|
методлар |
Талаба, |
|
орқали назорат топшириқларини ечишга йўналтирилади. |
40 минут |
|
- талабалар назорат топшириқларини ҳал қилиш |
|
|
тўғрисидаги |
|
|
фикрларини ўзаро муҳокама қилишади. |
|
|
- ўзи ва микрогуруҳ учун ягона жавобни танлайди. |
|
4 |
Натижаларни эшитиш ва таҳлил қилиш босқичи: |
|
|
- талабалар ва микрогуруҳ фикри тингланади, уларга |
Ўқитувчи |
|
аниқлаштирувчи саволлар берилади. |
- |
|
- микрогуруҳларнинг жавоблари тўғрисида талабалар |
Талаба, |
|
фикри |
15 минут |
|
аниқланади. |
|
|
- жавоблар таҳлил этилади. |
|
5 |
Якуний ва баҳолаш босқичи: |
|
|
- талабаларнинг берган жавобларидан кўпчилик фикрига |
|
|
мос келгани алоҳида ажратиб олинади; |
Ўқитувчи, |
|
- талабаларнинг назорат топшириқларини ечишдаги |
10 минут |
|
фаоллиги, интилишлари ҳисобга олинган ҳолда амалдаги |
|
|
рейтинг тизими орқали баҳоланади; |
|
|
- якуний фикр айтилади; |
|
|
- мустақил иш топшириқлари берилади. |
|
71
1-асосий саволнинг баёни:
Назарий машғулотларни мунозарали ва муаммоли вазиятлар ҳосил
қиладиган ҳар хил муаммоли масалалар асосида кўргазмали воситалардан кенг фойдаланган ҳолда ташкил қилиш ҳозирги куннинг талабларидан биридир. Назарий машғулотларни ташкил қилишда таълимнинг замонавий усулларидан
фойдаланиш, таълим олувчиларнинг билим даражасини аниқлашда табақалаштириш усулларидан фойдаланиш долзарб вазифалардан бири
ҳисобланади.
Замонавий ўқитиш жараёнини ташкил этиш берилаётган маълумотнинг
назарий савиясига талабларни оширишга, таълим муассасаларида ўқишнинг дастлабки кунларидан бошлаб, ўқувчиларда ижодий фикрлашни
ривожлантиришга, уларда фанларнинг назарий тушунчаларини ҳосил қилишга, умумлаштириш ва мантиқий мулоҳаза юритиш малакаларини шакллантиришга
қаратилган.
Ҳозирги куннинг талаби ўқув жараёнини ўқувчиларда фақат такрорлашга
доир фикрлашни эмас, ижодий тафаккурни ҳам шакллантиришдан иборат.
Ўқитишнинг бошланғич даврида таълим мазмуни ўқувчилар томонидан
умумий қонуниятларга биноан ўзлаштирилади.
Маълумки, ўқитиш билимларни ўзлаштириш ва билиш йўлларини тушунишни ўз ичига олади. Таълим - ўқишга раҳбарлик қилиш, ўқувчиларнинг
билиш ишларини бошқаришдир.
Таълим жараёнида бир қанча методлар мавжуд бўлиб, бу методлар
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаларини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўқув материалини ўзлаштиришнинг бир неча даражалари мавжуд:
1.Эсга олиш, хотирада тиклаш – ўзлаштириш даражаси; 2.Репродуктив – ўзлаштириш даражаси;
3.Продуктив (унумли) – ўзлаштириш даражаси;
4.Ижодий – ўзлаштириш даражаси.
Эсга олиш, хотирага тиклаш - ўзлаштириш даражасида ҳар қандай
ўрганилаётган материални изоҳлаш ёки асослаш учун зарур бўлган ўқув
материали(мазмуни)нинг ўзлаштирилишидир. Бу материалдаги ҳодисалар ёки воқеалар бир–бири билан боғланишда ва ривожланишда бўлиб, албатта аввалги ўрганилганларига асосланади ҳамда уни такрорлаш ва эсга олиш ёки хотирага
тиклаш лозим бўлади. Бунинг учун материални баён қилишда кўргазмалиликдан фойдаланилади.
Репродуктив – ўзлаштириш даражасида бир турдаги масала ёки машқлар (саволлар)ни намунага(тайёр ечиб кўрсатилган) қараб еча олишга
мўлжалланган ўқув материалига айтилади.
Продуктив(унумли) ўзлаштириш даражаси деганда ностандарт (стандарт
бўлмаган, намунаси бўлмаган ёки намунага ўхшаш бўлмаган), яъни берилган турдаги машқ билан бир хил турда бўлмаган вазифаларни ўзлаштиришга
айтилади. Бундай материални ўзлаштириш учун ўқувчиларнинг маълум даражада ўйлашлари ва фикрлашлари талаб қилинади.
72
Ижодий ўзлаштириш даражаси(ёки қисман ижодий) ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини турли ҳолатларда татбиқ эта олиш, масала ечишнинг
турли йўлларини излаш(ўқитувчи кўрсатмаган, айтмаган методлар)ни қўллашга асосланган ўқув материалига айтилади.
Юқорида келтирилган эсга олиш ва хотирада тиклаш, репродуктив,
продуктив ва ижодий ўзлаштириш ҳамда таълим мақсадлари (таълимнинг умумийлиги, тарбиявийлиги ва ривожлантиришлиги) бирлашиб комплекс
ҳолда келади.Ўқув материалини ўзлаштириш даражаларига эришиш учун таълим жараёнида бир қанча методлардан фойдаланилади.
Ўқувчиларнинг билим даражасини табақалаштириш учун назарий машғулотларда топшириқларни 4 хил даражада беришга эришиш керак.
Топшириқларнинг 1–, 2–даражаси давлат таълим стандартларига мос келиши, 3–, 4–даражаси эса ижодий характердаги топшириқлар кўринишида бўлишини
тавсия қилиш керак. Ҳар бир мавзу ўтилганда машғулот учун танланган назорат топшириқлари 4 хил даражага бўлганда 40 % - и 1–даражали, 30 % - и
2–даражали, 20 % - и 3–даражали ва 10 % - и 4–даражали топшириқлардан
иборат бўлиши керак. 1– ва 2– даражали топшириқлар давлат таълим
стандартларига мос келиб, барча ўқувчилар учун бажариш мажбурий ҳисобланади. 3– ва 4–даражали топшириқлар ижодий характердаги топшириқ бўлгани учун етарлича қобилият ва иқтидор талаб қилади. Натижада ўқувчилар
билими табақаланишига олиб келади.
Ўқувчилар билимининг табақалашиши натижасида таълимга бўлган
эътибор ортиб, ўқувчиларнинг ривожланишида ижобий ўзгаришлар кузатилади. Баҳс ва мунозаралар шаклланиб таълимга, ривожланишга бўлган талаб кучайиб
боради.
Назарий машғулотлар ўтишда мисол учун «EXCEL электрон жадвалида
ишлаш» мавзуси ўтилганда қуйидаги тартибда топшириқлар тавсия қилиш мумкин:
1 – даражали топшириқлар.
1.EXCEL электрон жадвали қандай вазифани бажаради?
2.EXCEL электрон жадвали қандай ишга туширилади ва унда ишлаш тартибини тушунтиринг?
3.EXCEL электрон жадвалида тайёрланган маълумотларни хотирага
ёзиш ва ундан чақириш қандай бажарилади?
4. EXCEL электрон жадвали ойнасида маълумотлар қандай ҳосил
қилинади ва уни жадвал кўринишда чиқариш учун қандай иш бажарилади?
2 – даражали топшириқлар.
1.EXCEL электрон жадвалида гуруҳ ўқувчилари ҳақида маълумот тайёрланг.
2.EXCEL электрон жадвалида тайёр расмлардан фойдаланиб маълумот
тайёрлаш қандай бажарилади?
73
3. EXCEL электрон жадвалида формулалар ва функциялардан қандай
фойдаланилади?
3 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона ёки ташкилотнинг бир
ойлик даромадлари ҳақида маълумот тайёрлаш ва унда нималарга эътибор
бериш керак?
2. EXCEL электрон жадвалида бирор корхона иқтисодиётининг ойлик ва
йиллик ўсиши ва камайишини кўрсатувчи маълумотни график ва диаграммалар шаклида чиқариш ва бажариш тартибини айтинг.
4 – даражали топшириқлар.
1. EXCEL электрон жадвалида бирор ўқув муассасаси таркибий
тузилишини кўрсатувчи рангли шакл тайёрлаш тартибини айтинг.
Назорат топшириқлари: 1 – даражали топшириқлар.
1.Назарий машғулотларни ташкил қилиш талаблари.
2.Замонавий ўқитиш жараёнини ташкил этиш нималарга боғлиқ?
3. Информатика назарий машғулотлар мақсади ва вазифалари нималардан
иборат?
4. Ўқув материалини ўзлаштиришнинг қандай даражалари мавжуд?
2 – даражали топшириқлар.
1.Эсга олиш, хотирада тиклаш – ўзлаштириш даражаси мазмунини тушунтиринг.
2.Репродуктив – ўзлаштириш даражаси мазмунини тушунтиринг.
3.Продуктив (унумли) – ўзлаштириш даражаси мазмунини тушунтиринг.
3– даражали топшириқлар.
1.Ижодий – ўзлаштириш даражаси мазмунини тушунтиринг.
2.Назарий машғулотларда турли даражали топшириқларни тавсия
қилиниши тартиби ва унинг аҳамияти нималардан иборат?
4 – даражали топшириқлар.
1. Ўқув материалини ўзлаштириш даражаларига эришиш учун назарий машғулотларнинг бирор мавзуси учун назорат топшириқларини яратинг ва таҳлил қилинг.
2-асосий саволнинг баёни:
Информатика фанидан машғулотлар ўтказишда амалий машғулотларнинг ўрни беқиёсдир. Амалий машғулотларнинг мазмуни компьютерни ишга
тайёрлаш, компьютерга дастур киритиш ва уни ростлаш, ихтиёрий амалий дастур билан ишлаш, компьютернинг матн ва график муҳаррирлари
воситасидан фойдаланиш, компьютернинг бошқа имкониятлари билан танишиш, маълумотлар, дастурларнинг нусхаларини олиш ва кўпайтириш,
компьютерда масала ечиш босқичлари, машқлар бажариш жараёнида назарий билимларни масала ечишга тадбиқ қилиш, машқлар бажариш жараёнида
74
таълим олувчилар ижобий фикрлаш масалаларини ривожлантириш кабилардан иборат.
Амалий машғулотларнинг асосий мақсади – ўқувчиларга ўзларининг келажакдаги фаолиятларида компьютер технологияларидан фойдаланиш имкониятларини таъминлайдиган амалий билим ва малакалар беришдан
иборат.
Амалий машғулотларнинг вазифасига эса юқорида кўрсатилган амалий
машғулот мазмунини жорий қилишни шакллантириш амалларини киритиш мумкин.
Амалий машғулотлар ўтказишда таълим мазмунини дифференциаллаш муҳим аҳамиятга эга, чунки амалий машғулотларда танланган топшириқлар
мазмуни ихтиёрий кўринишдаги касб эгасига зарур бўлган амалий кўникма ва малакаларга асосланган билимлар минимумига эга бўлиши керак.
Ўқув муассасаларда таълим олувчилар учун амалий машғулот топшириқларини беришда танланган топшириқлар барча тингловчилар учун
бир хил бўлмаслигига эътибор бериш керак. Амалий машғулотда машқларнинг кўриниши ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига қараб танланиши мақсадга
мувофиқ, яъни ўқувчилар ўқув предметидан олган назарий билими қай даражада ўзлаштирилганлигини эътиборга олиб мос машқлар оддийдан мураккабга қараб ўқувчиларга тавсия қилинади.
Амалий машғулотларда тавсия қилинган топшириқлар мазмуни таълим олувчилар билим даражалари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уч
гуруҳга ажратиб тавсия қилиниши мумкин:
1.Биринчи гуруҳ топшириқлари – барча ўқувчиларга мўлжалланган бўлиши керак.
2.Иккинчи гуруҳ топшириқлари – фанни ўрганишга қизиққан
ўқувчиларга мўлжалланиши керак.
3. Учинчи гуруҳ топшириқлари – ушбу соҳага махсус қобилияти бор
ўқувчиларга мўлжалланиши керак.
Амалий машғулотлар учун танланган машқларда қуйидаги хусусиятлар бўлиши талаб этилади:
ҳар бир машқнинг қийинлик даражаси;
машқнинг ўқувчилар учун қизиқарлилиги;
машқларнинг соддадан мураккабга қараб танланиши;
машқларнинг фанлараро боғланиши ва ҳаётийлиги;
машқлар мустақил иш ва уй вазифаси сифатида фойдаланишга мўлжалланиши.
Ҳар бир танланган машқни бажариш жараёнида келиб чиқадиган
хулосаларни фикрлаб ҳал қилишни таълим олувчиларнинг ўзларига тавсия қилиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.
Амалий машғулотларда бажариладиган машқларни дидактик мақсадлар мазмунини эътиборга олиб қуйидагича ажратиш мумкин:
- ўқув материалини ўрганиш ва мустаҳкамлашга доир машқлар;
75