билим даражалари ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда неча гуруҳга ажратиб
тавсия қилиниши мумкин?
2 – даражали топшириқлар.
1.Амалий машғулотлар учун танланган машқларда қандай хусусиятлар
бўлиши талаб этилади?
2.Амалий машғулотларда бажариладиган машқларни дидактик мақсадлар мазмунини
эътиборга олиб қандай тартибда ажратиш мумкин:
3. Информатика фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш вазифаси
нималардан
иборат
3 – даражали топшириқлар.
1.Лаборатория ишларини ўтказишда компьютер технологиясидан
фойдаланганда иш жараёни қандай босқичлардан иборат бўлади:
2.Компьютер учун ўқув ва назорат қилувчи дастурлар таълим олувчиларнинг ўзлашти-
риш даражаларига мос билим олишида қандай талаблар асосида
яратилиши керак?
4 – даражали топшириқлар.
1. Ўқув материалини ўзлаштириш даражаларига эришиш учун амалий
машғулотларнинг
бирор мавзуси учун назорат топшириқларини яратинг ва таҳлил
қилинг.
Мавзуга оид мустақил иш топшириқлари:
1.Компьютерда ишлашни такомиллаштиришга доир машқлар тизимини яратишда тест топшириқларининг аҳамияти қандай?
2.Автоматлаштирилган таълимни ташкил қилиш натижасида қандай ижобий кўрсаткичлар кузатилади, таҳлил қилинг.
Мавзуга оид адабиётлар:
1.Ўзбекистон Республикаси «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури».Т.,
1997.
2.Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти ва ўқув дастури, «Таълим тараққиёти» Ахборотномаси 4-махсус сон. Т., 1999, 2006 йй.
3.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандарти ва ўқув
дастури,Т.,2001 й.
4. Юлдашев У.Ю., Боқиев Р.Р., Зокирова Ф.М. Информатика ўқитиш
методикаси. Тошкент, “Талқин”, 2005 й.
81
5.А. А. Абдуқодиров. “Информатика ўқитиш методикаси”. Т. Матбуот,1993 й.
6.В. П. Лапчик. “Методика преподавание информатики”. Омск, 1990
г.
7.И. Исоқов, Д. Тоштемиров. “Информатика ўқитиш методикаси”
фанидан ўқув-услубий мажмуа, Гулистон ш., 2008 й., 116 бет.
8. И. Исоқов. «Информатика ўқитишнинг замонавий шакл ва
методлари. Маъруза матнлари», Гулистон, ГулДУ, 2011 й.
4-мавзу: Информатика фанининг асосий тушунчалари ва уларни ўқитиш методикаси.
Асосий саволлар:
1.Ахборот, модел ва моделлаштириш тушунчалари.
2.Алгоритм, алгоритмлаш, дастур ва дастурлаш тушунчалари.
3.Компьютер ва ундан фойдаланиш масалалари.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Информатика, ахборот,
технология, ахборот технологияси, алгоритм, дастур, компьютер, ахборотнинг
сифатлари, ахборотнинг хоссалари.
Машғулотнинг технологик харитаси
Т\Р |
|
Амалга |
Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни |
оширувчи |
|
|
|
шахс, вақт |
1 |
Тайёрлов босқичи: |
|
|
*Мақсад: Информатика фанининг асосий тушунчалари |
|
|
ва уларни ўқитиш методикаси ҳақидаги маълумотларни |
|
|
бериш. |
|
|
*Вазифалар: |
|
|
- талабаларда ахборот, модел ва моделлаштириш |
|
|
тушунчалари, алгоритм, алгоритмлаш, дастур ва |
|
|
дастурлаш тушунчалари, компьютер ва ундан |
Ўқитувчи |
|
фойдаланиш масалалари ҳақидаги кўникмаларини |
|
|
шакллантириш; |
|
|
- муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни |
|
|
бўйича умумлаштириш; |
|
|
- билимларни текшириш ва мустаҳкамлаш. |
|
|
*Мазмун: талабаларнинг эгаллаши лозим бўлган |
|
|
билим. |
|
2 |
Дарсни ташкил этиш босқичи: |
|
|
Услуб: Оғзаки баён қилиш. |
|
82
|
Шакл: маъруза машғулоти, кичик гуруҳлар ва жамоада |
Ўқитувчи, |
|
ишлаш. |
15 минут |
|
Восита: тарқатма ва тақдимот материаллари. |
|
|
Усул: тайёр ёзма материаллар. |
|
|
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоблар, кузатиш. |
|
|
Баҳолаш: рағбатлантириш, рейтинг тизими асосида |
|
|
баҳолаш. |
|
3 |
Мустақил ишлаш босқичи: |
|
|
- мунозара, ақлий ҳужум, микрогуруҳда ишлаш ва |
|
|
бошқа методлар орқали |
Талаба, |
|
назорат топшириқларини ечишга йўналтирилади. |
40 минут |
|
- талабалар назорат топшириқларини ҳал қилиш |
|
|
тўғрисидаги фикрларини |
|
|
ўзаро муҳокама қилишади. |
|
|
- ўзи ва микрогуруҳ учун ягона жавобни танлайди. |
|
4 |
Натижаларни эшитиш ва таҳлил қилиш босқичи: |
Ўқитувчи - |
|
- талабалар ва микрогуруҳ фикри тингланади, уларга |
|
|
аниқлаштирувчи |
Талаба, |
|
саволлар берилади. |
15 минут |
|
- микрогуруҳларнинг жавоблари тўғрисида талабалар |
|
|
фикри аниқланади. |
|
|
- жавоблар таҳлил этилади. |
|
5 |
Якуний ва баҳолаш босқичи: |
|
|
- талабаларнинг берган жавобларидан кўпчилик |
|
|
фикрига мос келгани алоҳида |
Ўқитувчи, |
|
ажратиб олинади; |
10 минут |
|
- талабаларнинг назорат топшириқларини ечишдаги |
|
|
фаоллиги, интилишлари |
|
|
ҳисобга олинган ҳолда амалдаги рейтинг тизими |
|
|
орқали баҳоланади; |
|
|
- якуний фикр айтилади; |
|
|
- мустақил иш топшириқлари берилади. |
|
1-асосийсаволнинг баёни:
Ҳар бир фанни ўрганиш мобайнида унинг асосий тушунчалари мавжуд бўлганидек, информатика ва ахборот технологиялари фанининг ҳам асосий
тушунчалари ва иборалари ҳам мавжуд. Информатика фанининг энг асосий тушунчаларидан бири ахборот тушунчасидир. Ахборот тушунчаси
информатика фанида жуда кўп қўлланиладиган тушунча бўлиб, информатика фани айни шу ахборот устида бўладиган турли хил жараёнларни ташкил қилиш
ва бошқаришнинг қонун - қоидаларини ўрганиб боради.
Ахборот деганда атроф – муҳит объектлари ва ҳодисалари, уларнинг ўлчамлари, хусусиятлари ва ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар тушунилади.
83
Ахборот сўзи лотинча «информация» сўзига мос келиб, тушунтириш, тавсифлаш деган маъноларни билдиради.
Ахборот бу - биз барча сезги аъзоларимиз орқали қабул қила оладиган
маълумотлар тўпламидир.
Ахборот атрофимиздаги ҳар хил воқеа-ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар
йиғиндисидир. Шунинг учун ахборотни китобларда, журналларда, ёзувимизда, ўзаро мулоқотимизда, радио ва телевидениелар кабиларда учратиш мумкин.
Замонавий ахборот технологияларидан бири бўлган компьютерда ахборотларни сақлаш, қайта ишлаш ва бир жойдан иккинчи жойга узатиш
ишлари бажарилади. Бунда ахборотлар миқдорини билиш учун унинг ўлчов бирликларидан фойдаланилади.
Ахборотнинг энг кичик ўлчов бирлиги – бит (bit)ҳисобланади. Бит сўзи
инглизча «бирлик» маъносини билдиради. Бундан ташқари, ахборотнинг бошқа
бирликлари ҳам мавжуд бўлиб, улар бир-бири билан қуйидагича боғланган:
1 бит = 0 ёки 1
1 байт = 8 бит 1 килобайт (1 Кбт) = 210 байт = 1024 байт
1 мегабайт (1 Мбт)= 210 Кбайт = 220 байт = 1024* 1024 байт = 1048576 байт
1 гигабайт (1 Гбт)= 210 Мбайт = 230 байт = 1024* 1024*1024 байт =
1073741824 байт.
Компьютер хотирасига киритилаётган ҳар бир ҳарф, рақам ва белгилар хотирадан 1 байт жойни эгаллайди. 4 та ҳарф ёки 4 та рақам киритилса,
хотирага 4 байт ахборот киритилган бўлади.
1,44 Мбайт ҳажмга эга бўлган магнитли дискетага қанча ахборот, яъни
қанча ҳарф ёки рақамлар кетишини қуйидагича билиш мумкин: 1,44 Мбт = 1 440 000 байт.
Демак, 1,44 Мбт ли дискетага 1 440 000 та ҳарф ёки рақам жой бўлиши мумкин. IBM PC AT 686 процессорли компьютернинг асосий ташқи хотираси,
яъни винчестери ҳажми 850 Мбт га яқин бўлиб, унга 1,44 Мбтли дискетадаги маълумотлардан 850 тасини жойлаштириш мумкин.
Ахборот тўлиқлик, маълум даражада қимматли бўлиши, ишончли бўлиши каби сифатларга эга бўлиши керак.
Компьютерга киритилаётган ахборотлар белги ёки ҳарфлар кўринишда
бўлгани учун, хотирада сақлаш ва қайта ишлашда компьютер ўзининг «тил»ида иш бажаради. Ахборотларнинг ифодаланиши, яъни маълумотларнинг ҳосил
бўлиши компьютерда электр схемаларида электр токи бор ёки йўқлигига қараб аниқланади. Ахборотларни маълум қонун- қоида асосида компьютерда қайта
ифодалаш кодлаш дейилади. Ахборотларни «0» ва «1» лар орқали кодлаш иккилик кодлаш дейилади. Иккилик кодлаш иккилик саноқ системасини юзага
келтиради.
Информатика ва ахборот технологиялари фанида бундан ташқари,
алгоритм, дастур, компьютер, технология, ахборотлашган жамият ва бошқа тушунчалар ҳам мавжуд.
84
Бу тушунчалар мазмуни қуйидаги мулоҳазаларда келтирилган:
Модел сўзи лотинча modulus сўзидан олиниб, ўлчов, меъёр деган маъноларни
билдиради. Модел деганда бирор объект ёки объектлар тизимининг образи ёки намунаси тушунилади. Масалан, Ернинг модели деб глобусни, осмон ва ундаги юлдузлар модели деб планетарий экранини, ҳар бир одамнинг модели сифатида
эса паспортидаги суратини олиш мумкин.
Модел тузиш жараёни моделлаштириш деб аталади. Моделлаштириш
деганда бирор объектни уларнинг моделлари ёрдамида тадқиқ қилиш мавжуд предмет ва ҳодисаларнинг моделларини ясаш ва ўрганиш тушунилади.
Моделлаштириш услубидан ҳозирги замон фанлари кенг фойдаланмоқда. У илмий-тадқиқот жараёнини енгиллаштиради, баъзи ҳолларда эса мураккаб
объектларни ўрганишнинг ягона воситасига айланади. Мавҳум объект, олисда жойлашган объектлар, жуда кичик ҳажмдаги объектларни ўрганишда
моделлаштиришнинг аҳамияти беқиёсдир. Моделлаштириш услубидан физика, астрономия, биология, иқтисодиёт фанларида объектнинг фақат маълум
хусусият ва муносабатларини аниқлашда ҳам фойдаланилади.
Моделларни танлаш воситаларига қараб, уларни уч гуруҳга ажратиш
мумкин:абстракт, физик ва биологик.
Нарса ёки обектни хаёлий тасаввур қилиш орқали формула ва чизмалар ёрдамида ўрганишда қўлланиладиган модел абстракт модел ҳисобланади.
Абстракт моделни математик модел деб атаса ҳам бўлади. Шунинг учун абстракт моделни математик ва математик-мантиқий моделларга ажратилади.
Физик моделлар ўрганилаётган объектни кичиклаштириб ясаш ёрдамида тадқиқот ўтказишда қўлланиладиган модел ҳисобланади. Физик моделларга
объектларнинг кичиклаштирилган макетлари, турли асбоб ва қурилмалар, тренажёрлар ва бошқалар мисол бўлади. Физик моделлардан самолёт, кема,
автомобил, поезд, ГЭС ва бошқа объектларни ўрганиш ёки уларни яратишда қўлланилади.
Биологик модел турли тирик объектлар ва уларнинг қисмлари – молекула, ҳужайра, организм ва бошқаларга хос биологик тузилиш, функция ва
жараёнларни моделлаштиришда қўлланилади. Биологик модел одам ва ҳайвонларда учрайдиган маълум бир ҳолат ёки касалликни лабораторияда ҳайвонларда синаб кўриш имконини беради.
Назорат топшириқлари: 1 – даражали топшириқлар.
1.1.1. Ахборот тушунчасига таъриф беринг ва у қандай сўздан олинган. 1.1.2. Ахборотнинг ўлчов бирликлари ва улар орасида қандай
боғланишлар бор?
1.1.3. Кодлаш деганда нима тушунилади.
1.2.1. Сиз ўқиган бирор адабиётнинг ҳажмини аниқланг ва уни
ахборотнинг барча ўлчов
бирликларида ифодаланг.
2 – даражали топшириқлар.
85