3.2.5.Шахсий компьютерларнинг қўшимча қурилмаларининг турларини таҳлил қилинг.
3.2.6.Компьютер тизимли блокининг асосий элементларини таҳлил
қилинг?
4 – даражали топшириқлар.
3.2.7.Шахсий компьютерларнинг сифати қандай белгиларига қараб аниқланади? Ўз хулосаларингизни келтиринг?
Мавзуга оид мустақил иш топшириқлари:
1.Ахборотлаштириш ва моделлаштиришнинг аҳамияти.
2.Алгоритмлаш ва дастурлаш технологияларининг истиқболлари.
Мавзуга оид адабиётлар:
1.С. С. Ғуломов, А. Т. Шермухаммедов, Б. А. Бегалов «Иқтисодий информатика» Т.: «Ўзбекистон», 1999 й.
2.Д. Э. Тоштемиров «Информатика ўқитиш методикаси фанидан замонавий педагогик технологиялар асосида тайёрланган муаммоли маъруза
матнлари», Гулистон,2004 й.
3.С.С. Қосимов, А.А. Обидов «Компьютер олами» Т.,Чўлпон,2001 й.
4.А. Сатторов, Б. Қурмонбоев «Информатика ва хисоблаш техникаси
асослари» Т., Ўқитувчи, 1996 йил.
5.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион
технологиялар». Дарслик. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2004.
6.М.М.Арипов, Ж.Ў.Мухаммадиев «Информатика, информацион технологиялар». Дарслик (лотин алифбосида). Алишер Навоий номидаги
Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг босмахонаси. Т., 2006.
5-мавзу: Тизимли ва амалий дастурларданфойдаланишмавзуларини ўқитиш методикаси.
Асосий саволлар:
1.Компьютернинг дастурий таъминоти, операцион тизим тушунчаси, вазифаси, турлари ва ташкил этувчилари.
2.Амалий дастурлар ва улардан фойдаланиш масалаларини.
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: дастурий таъминот,
амалий дастур, тизимли дастур, инструментал дастур, операцион тизим, қобиқ
дастур, резидент дастурлар, матн муҳаррири, матн процессори, электрон
жадвал, компьютер графикаси, график муҳаррир, маълумотлар ва уларни
ташкил қилиш, маълумотлар омбори(базаси), маълумотлар омборини ташкил қилиш ва бошқариш.
91
Машғулотнинг технологик харитаси
Т\Р |
|
|
|
|
|
Амалга |
Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни |
оширувчи |
|||||
|
|
|
|
|
|
шахс, вақт |
1 |
Тайёрлов босқичи: |
|
|
|
||
|
*Мақсад: Тизимли ва амалий дастурлар ва улардан |
|
||||
|
фойдаланиш |
масалаларини |
ўқитиш |
ҳақидаги |
|
|
|
маълумотларни бериш. |
|
|
|
||
|
*Вазифалар: |
|
|
|
|
|
|
- талабаларда тизимли ва амалий дастурлар ва улардан |
Ўқитувчи |
||||
|
фойдаланиш масалаларини ўқитиш ҳақидаги ҳақидаги |
|||||
|
|
|||||
|
кўникмаларини шакллантириш; |
|
|
|
||
|
- муаммоларни мақсад, вазифа ва фаннинг мазмуни |
|
||||
|
бўйича умумлаштириш; |
|
|
|
||
|
- билимларни текшириш ва мустаҳкамлаш. |
|
|
|||
|
*Мазмун: талабаларнинг эгаллаши лозим бўлган билим. |
|
||||
2 |
Дарсни ташкил этиш босқичи: |
|
|
|
||
|
Услуб: Оғзаки баён қилиш. |
|
|
|
||
|
Шакл: маъруза машғулоти, кичик гуруҳлар ва жамоада |
Ўқитувчи, |
||||
|
ишлаш. |
|
|
|
|
15 минут |
|
Восита: тарқатма ва тақдимот материаллари. |
|
|
|||
|
Усул: тайёр ёзма материаллар. |
|
|
|
||
|
Назорат: оғзаки назорат, савол-жавоблар, кузатиш. |
|
||||
|
Баҳолаш: рағбатлантириш, рейтинг тизими асосида |
|
||||
|
баҳолаш. |
|
|
|
|
|
3 |
Мустақил ишлаш босқичи: |
|
|
|
||
|
- мунозара, ақлий ҳужум, микрогуруҳда ишлаш ва бошқа |
|
||||
|
методлар |
орқали |
|
|
Талаба, |
|
|
назорат топшириқларини ечишга йўналтирилади. |
40 минут |
||||
|
- талабалар назорат топшириқларини ҳал қилиш |
|
||||
|
тўғрисидаги фикрларини |
|
|
|
||
|
ўзаро муҳокама қилишади. |
|
|
|
||
|
- ўзи ва микрогуруҳ учун ягона жавобни танлайди. |
|
||||
4 |
Натижаларни эшитиш ва таҳлил қилиш босқичи: |
|
||||
|
- талабалар ва микрогуруҳ фикри тингланади, уларга |
Ўқитувчи - |
||||
|
аниқлаштирувчи |
|
|
|
Талаба, |
|
|
саволлар |
берилади. |
|
|
15 минут |
|
|
- микрогуруҳларнинг жавоблари тўғрисида талабалар |
|
||||
|
фикри аниқланади. |
|
|
|
||
|
- жавоблар таҳлил этилади. |
|
|
|
||
5 |
Якуний ва баҳолаш босқичи: |
|
|
|
||
|
- талабаларнинг берган жавобларидан кўпчилик фикрига |
|
||||
92
мос келгани алоҳида |
Ўқитувчи, |
ажратиб олинади; |
10 минут |
- талабаларнинг назорат топшириқларини |
ечишдаги |
фаоллиги, интилишлари ҳисобга олинган ҳолда амалдаги рейтинг тизими орқали
баҳоланади;
-якуний фикр айтилади;
-мустақил иш топшириқлари берилади.
1-асосий саволнинг баёни:
Компьютер ишлаши учун барча асосий ва қўшимча қурилмалар йиғилгандан кейин, асосий ташқи хотирага компьютер ишини бошқариш учун
керакли дастурлар ёзилиши керак. Хотирага ёзилган дастурлар кўрсатмаси билан компьютер ишга тушади. Хотирага ёзилган барча дастурлар дастурли таъминотни ташкил килади.
Компьютерда мавжуд дастурларни учта турга бўлиш мумкин:
* Амалий дастурлар – фойдаланувчи бевосита ишлаши учун
мўлжалланган дастурлар, масалан, матн, график муҳаррирлари, электрон жадваллар ва бошқалар. Амалий дастурлар ҳар хил амалий мақсадларда
ишлатишга мўлжалланган бўлади.
* Тизимли дастурлар – компьютер қурилмаларининг ишчи ҳолатини
назорат қилувчи ва бошқарувчи дастурлар. Тизимли дастурларга компьютерни ишга туширувчи ва унинг ишини бошқарувчи дастурлар киради. Компьютерни
ишга туширувчи дастурларга операцион тизим дастурлари ва уни ташқи қурилмалар билан боғловчи драйверлар мисол бўлади. Тизимли дастурларнинг
яна бири компьютер ишини бошқарувчи қобиқ дастурлар бўлиб, улар фойдаланувчининг компьютер билан мулоқотини таъминлайди. Уларга Norton
Commander, WINDOWS 3.1, WINDOWS 95, WINDOWS 98 қобиқ дастурлари
мисол бўлади.
* Инструментал (ускунавий) тизимлар – компьютер учун янги дастурлар
тузишни таъминлаш тизими. Инструментал дастурли воситаларга – трансляторлар, юклагичлар, матн муҳаррирлари, созлаш воситалари каби
дастур муҳитлари киради.
Компьютер хотирасига биринчи бўлиб, Операцион тизим (ОТ) деб
номланган тизимли дастур ёзилади.
Операцион тизим деб, шундай дастурга айтиладики, бу дастур ёрдамида
компьютер билан фойдаланувчи ўртасидаги мулоқот ўрнатилади, шу билан бирга барча компьютер қурилмалари ишини бошқариб боради.
Операцион тизим – бу компьютерни бошқариш, амалий дастурларни ишга тушириш ва уларнинг ташқи қурилмалар, бошқа дастурлар билан ўзаро
алоқасини амалга оширувчи, шунингдек, фойдаланувчининг компьютер билан мулоқотини таъминловчи дастурий воситалар йиғиндисидир.
ОТ компьютернинг марказий процессори, тезкор ёки ташқи хотирасини,
93
ташқи қурилмалари ва бошқаларини бошқариб боради.
ОТ лар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича таснифланади:
Бир вақтда ишлайдиган фойдаланувчилар сонига кўра.
Бир вақтнинг ўзида бажарадиган вазифасига кўра.
Процессорлар сонига кўра.
ОТ разряди(белги, коди) га кўра.
Интерфейс турига кўра.
Компьютер қурилмалари билан фойдаланиш турига кўра.
Компьютер тармоқларидан фойдаланиш жиҳатига кўра. Компьютер электр тармоғига улангандан сўнг биринчи бўлиб
операцион тизим ишга тушади. ОТ ишга тушса экранда қуйидаги мулоқот сатри деб номланган сатр чиқади:
С:\>_ ёки А:\>_
Операцион тизим ишида хотира қурилмалари (дисклар)га мурожаат қилганда дисклар қуйидагича номланади:
А, В – юмшоқ магнитли дисклар;
С, D, F ... - қаттиқ магнитли дисклар (винчестерлар).
Замонавий компьютерлар учун яратилган ОТ қуйидаги турлари кенг қўлланилмоқда: MS DOS, ADOS, DR DOS, OS/2, UNIX, WINDOWS 95,
WINDOWS NT ва бошқалар.
Энг кўп тарқалган ОТ лардан бири MS DOS ва WINDOWS ОТ лари
ҳисобланади. Барча ОТ лар бир - биридан бажарадиган вазифалар сонига кўра
ва иш бажариш имкониятига кўра фарқланади.
DOS оиласига мансуб ОТ лар бир вазифали бўлиб, компьютер
интерфейси фойдаланувчи киритадиган буйруқ ёрдамида амалга оширилади.
OS/2 деб номланган ОТ лар IBM фирмаси томонидан 1987 йили шахсий компьютерларнинг янги PS/2 яратилиши муносабати билан ишлаб чиқарилди.
Бу ОТ кўп вазифали ҳисобланади. ОТ нинг бу тури бир нечта амалий дастурларни параллел равишда бажаради. OS/2 ОТ қулай график фойдаланувчи интерфейсига эга. Файллар тизими DOS тизимига мос келади.
UNIX деб номланган ОТ лар кўп вазифали бўлиб, турли тармоқлар билан
ишлашга жуда қулай. Локал ва глобал тармоқларга модемлар билан чиқиш
имкониятига эга. Уларнинг бер нечта турлари яратилган.
Windows оиласидаги ОТ лар Microsoft фирмаси томонидан ишлаб
чиқарилган бўлиб, улар қулай график интерфейсга эга бўлиб, кўп вазифали ОТ дир. Бу оила вакилларидан WINDOWS 95 ва WINDOWS NT лар кенг тарқалган.
ОТ нинг ташкил этувчилари қуйидагилар:
1.Оддий киритиш – чиқаришни таъминловси дастур - BIOS.
2.ОТ ни юкловчи дастур - IPL.
3. Мураккаб киритиш - чиқаришни таъминловчи дастур - io.sys ва ms
dos.sys;
4.Буйруқ процессори, киритилган буйруқларни қайта ишловчи дастур
-сommand.com.
94
ОТ хотирага ёзилгандан сўнг, бошқа дастурлар ҳам кетма-кет хотирага
ёзилади. Резидент дастурлар – орқали компьютер қурилмалари иш фаолияти
бошқарилади. Масалан: клавиатурани кирил алифбосига ўтказиш учун rk.com, keyrus.com, keyboard.com каби дастурлар ишлатилади, улар драйверлар деб ҳам аталади.
Керакли резидент дастурлар autoexec. bat (буйруқ файли batch file) орқали тезкор хотирага жойлаштирилади.
MS DOS ОТ бир вазифали ва дисклар билан ишлашга мўлжалланган ОТ бўлиб, MS - майкрософт, DOS - диск операцион системаси деган сўзлардан
олинган, АҚШ нинг Майкрософт фирмасида 1981 йилда ишлаб |
чиқарилган. |
MS DOS ОТ нинг бир неча версиялари (турлари) мавжуд. |
|
MS DOS Операцион тизими ишга тушиши жараёнида экранда: |
|
Starting MS DOS … |
|
хабари пайдо бўлади ва хотирадан DOS нинг io.sys ва |
ms dos.sys |
файллари ўқилади сўнгра конфигурация буйруқлари config.sys ва autoexec.bat
файллари ўқилади. MS DOS ОС ишга тушганда экранда С:\>_ мулоқот сатри
деб номланган таклиф чиқади. Берилган таклифга керакли ОС нинг ички ва
ташқи буйруқлари клавиатурадан киритилади.
Ички буйруқлар деб, ОТ нинг ишини бошқарувчи, ОТ билан биргаликда
тавсия қилинган, буйруқ процессори |
орқали |
ишга |
тушириладиган, |
фойдаланувчи томонидан ўзгартирилиши |
мумкин |
бўлмаган буйруқларга |
|
айтилади. |
|
|
|
Ички буйруқлардан баъзилари қуйидагича: Break - тўхтатиш.
cd - жорий каталогни ўзгартириш ёки кўрсатиш.
cls - экрандаги ёзувларни ўчириш (экранни тозалаш)
copy - файллардан нусха олиш.
date - жорий кунни аниқлаш ва ўзгартириш.
del - файлларни ўчириш.
dir - жорий каталогдаги ёки хотирадаги файл ва каталогларни
(маълумотларни) экранга чиқариш. exit – буйруқ киритишни тугатиш.
md - янги каталог очиш.
ren - файл номини ўзгартириш. rd - каталогни ўчириш.
time - жорий вақтни кўриш ва ўзгартириш. type - файлни кўриб чиқиш (экранга чиқариш)
ver - MS DOS версиясини кўриш.
vol - форматлаш жараёнида дискка қўйилган белгини кўрсатиш.
MS DOS ташқи буйруқлари ОТ билан биргаликда тавсия этиладиган алоҳида - алоҳида файл кўринишдаги дастурлар бўлиб, фойдаланувчи
томонидан хотирага ёзилиши мумкин, уларга қуйидагилар мисол бўлади: attrib - файл ҳолатини кўрсатиш ёки ўзгартириш.
95