Материал: Математика ва информатика ўқитиш методикаси

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Биргаликда – кетма-кет: ҳар бир гуруҳ фаолиятининг натижаси,

муаммонинг умумий ечими учун зарур бўлган мустақил бўлак бўлиб ҳисобланади.

Биргаликда – ўзаро алоқадорликда: тавсия этилганлардан гуруҳли

ечимларнинг маълум жиҳатлари танлаб олинади ва улар асосида бутун

жамоа учун умумий бўлган якуний фикр ишлаб чиқилади. Информатикани ўқитиш шакллари замонавий ахборот технологияларини ўқув

жарёнига қўллашга қаратилган бўлиб, асосий мақсади қуйидагилардан иборат бўлади:

ўқитишни интенсивлаштириш (жадаллаштириш);

ўқитишни кўргазмали ташкил қилиш;

ўқитишни шахслантириш;

ўқувчиларнинг билим даражаларига қараб ўқитишни ташкил этиш. Информатика ўқитиш методикасида асосий ўринлардан яна бирини

ўқитиш методлари(усуллари) эгаллайди.

Ўқитиш методи (метод грекча metodos – сўзидан олинган бўлиб, бирор

нарсага йўл маъносини билдиради) – таълим ва тарбия воситаси сифатидаги

ўқитиш мақсадларига эришишга йўналтирилган ўқитувчи ва ўқувчининг бир-

бири билан боғланган фаолиятининг тартибланган усулларидир.

Ўқитиш методларининг муаммоларини «Қандай ўқитиш керак?», «Нима

учун ўқитиш керак?», «Нималарни ўқитиш керак?» ва «Кимларни ўқитиш керак?» каби саволлар орқали ифодалаш мумкин.

Ўқитиш методларини анъанавий ва ноанъанавий методларга бўлиш мумкин. Анъанавий методлар сифатида қуйидагилардан фойдаланилмоқда:

Амалий методлар – тажриба, машқлар бажариш, мустақил иш, лаборатория иши.

Кўргазмали методлар – иллюстрация, кузатиш.

Оғзаки методлар – тушунтириш, ҳикоя қилиш, суҳбат, маъруза.

Китоб билан ишлаш – ўқиш, тез кўриб чиқиш, цитата олиш, баён этиш, қайта сўзлаб бериш, конспект қилиш.

Видео метод – кўриб чиқиш, машқ қилиш.

Ҳозирги кунда академик Ю.К.Бабанский тавсия этган ўқитиш методлари кенг тарқалган. Унда ўқитиш методлари учта катта гуруҳга бўлинган:

ўқув – билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари;

ўқув – билиш фаолиятини назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш

методлари;

ўқув – билиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивация методлари.

Ўқув – тарбия жараёнида ўқитиш методлари асосида қўйидаги вазифалар амалга оширилади:

-ўргатувчи;

61

-ривожлантирувчи;

-тарбиявий;

-истак туғдирувчи ёки мотивация;

-назорат-коррекцион.

Ўқитишнинг ноанъанавий методларини қизиқтирувчи ва интерактив

методларига бўлиш мумкин.

Ўқитишнинг қизиқарли методларига кроссворд кўринишдаги сўров ва

ребус шаклларини мисол қилиш мумкин.

Ўқитишнинг интерактив методлари ўқувчиларнинг мустақил

фикрлашларини ривожлантиришда жуда катта аҳамиятга эга. Интерактив сўзи инглизча «interact» сўзидан олинган бўлиб, «inter»-ўзаро, «act»-иш кўрмоқ,

ишламоқ деган маъноларни англатади. Интерактив деганда ўзаро иш кўриш, фаолият кўрсатиш ёки суҳбат тартибида ким биландир мулоқот ҳолатида

бўлиш тушунилади.

Интерактив (интерфаол)ўқитиш мулоқотли ўқитиш бўлиб, жараённинг

боришида ўқитувчи ва ўқувчи орасида ўзаро таъсир амалга оширилади. Интерактив ўқитишда ўқув жараёнида барча ўқувчилар билиш жараёнига жалб

қилинган бўлиб, эркин фикрлаш, таҳлил қилиш ва мантиқий фикр юритиш имкониятларига эга бўладилар. Ўқитишнинг интерактив методларига Венна диаграммаси, кластерлар, инсерт технологияси, Т-схема, катта айлана, Ақлий

ҳужум, Чигал мантиқий занжирлар, 6*6*6 методи, Ролли ўйинлар, Беш минутлик эссе каби методларни мисол қилиш мумкин.

Назорат топшириқлари:

1 – даражали топшириқлар.

1.1. Информатика нима билан шуғулланади?

1.2. Информатика сўзи қандай маънони англатади?

1.3. Информатика фанининг мазмунини изоҳланг?

1.4. Информатика фанининг қандай вазифаларини биласиз? 1.5. Информатика фани қайси фанлар билан узвий боғланган?

1.6. Информатика фани қачондан бошлаб фан сифатида шаклланган?

2 – даражали топшириқлар.

1.7. Ўқитиш методи деганда нималар тушунилади?

1.8. Ўқитиш методлари қандай масалаларни ҳал этади?

1.9. Ўқитиш методлари қандай турларга бўлинади?

3 – даражали топшириқлар.

1.10. Информатика ўқитишнинг ташкилий шакллари мазмуни нималардан

иборат?

1.11. Информатика ўқитишда кичик гуруҳларни ташкил қилиш қандай

амалга оширилади?

4 – даражали топшириқлар.

1.12. Республикамизда Информатика фанидан таълим бериш босқичлари

ва уларнинг мазмуни ҳақида маълумот беринг?

62

2-асосий саволнинг баёни:

Таълим муассасаларда ўқитиладиган ҳар бир предмет ўзининг дидактик тизимига эга бўлиб, ўрганилаётган фан энг зарурий дидактик қоидаларни ҳисобга олади яъни номаълумдан маълумга, енгилдан мураккабга томон

ўрганилиб борилади. Дидактик тизим бу ҳар бир ўқувчининг билиш фаолиятини бошқариш методикаси ва воситаларнинг мажмуасидир.

Информатика ўқитишда қуйидаги дидактик тизимлардан фойдаланиш мумкин:

Гуруҳни анъанавий техник воситаларни қўллаб ўқитиш;

Бир ўқувчи ва кўп ўқувчи тизими;

Кичик гуруҳлар ташкил этиш;

Автоматлашган аудиториялар;

Дастурли ўқитиш;

Компьютерли ўқитиш.

Информатика курсида компьютер соводхонлиги қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

Компьютер хабардорлик;

Компьютер саводхонлик;

Компьютер маданият;

Компьютер мафкура.

Информатика фанини ўқитиш учун қуйидаги ўқув-услубий таъминотлар

мавжуд бўлиши зарур: Таълим муассасалари учун Информатика фанидан ДТС

ва ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва методик қўлланмалар, йиллик тақвим режаси, кўргазмали воситалар, бир соатлик ўқув машғулоти ишланмаси,

амалий ва лаборатория машғулотларини ўтказиш бўйича методик тавсиялар ва ишланмалар.

Республикамиз узлуксиз таълим тизимининг 3 та босқичида ДТС қўлланилмоқда. Улар умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими

ва олий таълим.

1997 йил 29 августда «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» тўғрисидаги Қонунлар жорий қилингандан сўнг таълим тизимида ҳам

бир қанча ислоҳотлар олиб борилди. Турли таълим муассасаларда бўлгани каби умумий ўрта таълим мактабларида 1998-1999 ўқув йилидан бошлаб ДТС

тажриба синов тариқасида қўлланила бошлади. Умумий ўрта таълим мактабларида 1999-2000 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич ДТС талаблари

жорий қилина бошлади.

Умумий ўрта таълим мактабларида Информатика фанидан 2001-2002

ўқув йилидан ДТС ўқув жараёнига қўлланила бошлади.

ДТС ўқувчиларнинг умумтаълим тайёргарлигига, савиясига қўйиладиган

мажбурий минимал даражани белгилаб беради. ДТС таълим мазмуни, шакллари, воситалари, усулларини ва унинг сифатини баҳолаш тартибини

белгилайди. Жорий қилинган ДТС Республиканинг барча таълим

63

муассасаларида таълимнинг барқарор даражасини таъминлаш шарти амалга оширувчи восита ҳисобланади. ДТС ўз моҳиятига кўра ўқув дастурлари,

дарсликлар, қўлланмалар, низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Таълим муассасаларида ДТС дан фойдаланиш муддати 5 йилгача бўлиб,

вақт ўтгандан сўнг ДТС қайта ишланиб жорий қилинади. Умумий ўрта таълим мактаблари учун информатика фанидан 2001-2002 ўқув йилида ДТС жорий

қилинган бўлса, 2006-2007 ўқув йилига келиб янги таҳрирдаги ДТС ўз

фаолиятини бошлади.

Янги таҳрирдаги ДТС да ўқувчилар информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари фанига оид қуйидаги билим, кўникма ва малака элементларини

эгаллашлари шарт:

информатика, компьютерлар, ахборот технологиялари, ахборот коммуникацияларига оид энг асосий тушунчаларни билиш;

ахборотларни қайта ишлашга оид асосий амаллар, усулларни билиш, аниқ вазиятларга қўллай олиш;

замонавий ахборот технологияларига алоқадор энг асосий дастур ва техник воситалар билан ишлай олиш;

замонавий компьютерлар архитектураси, иш механизми ва принципларини билиш;

алгоритмлаш асосларини билиш;

компьютерда масалалар ечиш босқичлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш ва бу жараённи таҳлил этиш элементларини билиш;

замонавий ахборот технологиялари ва тармоқларининг жамиятимиз тараққиётидаги истиқболлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш;

дастурлаш асосларини билиш;

компьютер саводхони ва мустақил фойдаланувчи талабларига жавоб бериш;

турли ахборот манбалари шунингдек Интернет манбаларидан фойдалана олиш;

давлатимизда ахборот технологияларига оид қабул қилинган фармон, қарор ва қонунлар ҳақида маълумотга эга бўлиш;

кейинги таълим босқичида ва ҳаётда учрайдиган ўқув ёки бошқа

хилдаги масалаларни ечиш учун ахборот технологияларини тадбиқ этиш ҳақида асос бўлувчи тасаввурга эга бўлиш.

Республикамизда Информатика фанидан ўқув дастурлари ва дарсликларини яратишда қуйидаги олимлар ўз ҳиссаларини қўшганлар:

умумий ўрта таълим мактаблари учун: А.А.Абдуқодиров, Т.Азларов, М.Маҳкамов, Б.Болтаев, А.Азаматов, Н.Тайлоқов.

ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими учун: А.А.Абдуқодиров,

А.Сиддиқов, М.Якубова, Д.Каримова, А.Хаитов, Н.Тайлоқов, А.Аҳмедов.

64

Олий таълим учун: ЎзМУ, ТДТУ ва ТДПУ каби олийгоҳларнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва олимлари: проф.М.Арипов, проф.

А.Холжигитов, доц. А.Абдуқодиров, проф. А.А.Абдуқодиров ва бошқалар.

Информатика ўқитиш методикаси фанининг «Информатика» ўқув предметини ўқитиш учун ўқув-методик, дастурий, ташкилий ва техник

таъминотини тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган, педагогика ва информатика фанининг бир қисми сифатида қараш мумкин.

Информатика ўқитиш методикаси ўқув-методик таъминот учун ўз олдига

қуйидагиларни яратишни мақсад қилиб қўяди: ўқувчилар учун дарсликлар ва

ўқув қўлланмалар яратиш; ўқитувчилар учун эса услубий ишланмаларни яратиш.

Ўқув-методик таъминот ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув ва услубий

қўлланмалар, шу жумладан, уларнинг электрон кўринишдаги вариантларини ўз ичига олади. Ўқув-методик таъминот таркибига даврий нашрлардаги меъёрий

ҳужжатларни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирликлари томонидан жорий қилинган услубий материаллар ҳамда меъёрий

ҳужжатларни киритиш мумкин.

Ўқув-методик таъминотнинг замонавий ташкил этувчиларидан бири

электрон ўқув–методик материаллардир. Электрон ўқув-методик материалларга

қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

-электрон маълумотномалар;

-электрон ўқув қўлланмалар;

-электрон дарсликлар;

-электрон энциклопедиялар ва бошқалар.

Информатика ўқитиш методикасида дастурий таъминот соҳасида қуйидагиларни амалга оширади: янги дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, муайян дастурий муҳсулотлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини

асослаб бериш кабилар.

Информатика курсининг дастурий таъминоти компьютерларнинг базавий

дастурлари ва информатика курсининг маълум бир мавзуларини ўрганишга ёрдам берадиган педагогик дастурлар мажмуасидан ташкил топади.

Базавий дастурларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

клавиатура тренажёри;

дастурлаш тиллари;

Офис дастурлари;

Матн муҳаррирлари;

Электрон жадваллар;

График муҳаррирлар;

Маълумотлар омборини бошқариш тизимлари;

Тармоқлар билан ишлашга мўлжалланган дастурлар ва

бошқалар.

Педагогик дастурий воситаларга қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:

65