Даромаднинг узгариши факат жамгармалар эгри чизигининг силжишига эмас, балки I-S функциясининг хам узгаришига олиб келади. Процентнинг аввалги ставкаси холатида DI нинг усиши юз бергани учун, I-S эгри чизиги унг томонга силжийди.
Аввал тузилган S1 ва I графикларидан фойдаланиб, махсулот бозорлари мувозанатининг янги эгри чизигини (I - S1) чизинг.
Шундай килиб, топширикни бажариш давомида биз махсулот бозорларида мувозанат холатини шакллантирувчи ва узгартирувчи механизмлар харакатини урганиб чикдик.
12-мавзу. Иқтисодий ўсишни прогнозлаш
1 - масала
Биринчи жадвалдаги маълумот асосида ЯИМ ўсишидаги экстенсив ва интенсив омилларнинг улушини аниқланг ва бу ҳисобларнинг натижаларини иккинчи жадвалда акс эттиринг.
12.1 - жадвал
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
1999 й. |
2000 й. |
Қўшимча ўсиш суръатлари, % |
Иқтисодиётдаги ишчилар сони |
Минг киши |
8885 |
8983 |
|
Меҳнат унумдорлиги |
Минг сўм |
239.6 |
246.5 |
|
ЯИМ ҳажми |
Млрд. сўм |
|
|
|
12.2 - жадвал
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
Мутлақ қўшимча ўсиш |
Қўшимча ўсиш улуши |
ЯИМ қўшимча ўсиши |
|
|
|
Шу жумладан: |
|
|
|
Ишчилар сонининг ўсиши ҳисобига |
|
|
|
Меҳнат унумдорлиги-нинг ўсиши ҳисобига |
|
|
|
2 - масала.
Даромаддаги капитал ҳиссаси 40% ни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш омилларининг умумий унумдорлиги бир йилда 3% га, ишчилар сони эса 1,3% га ўсаяпти, иқтисодий ўсиш йилига 6% ни ташкил этаяпти. Кобб – Дуглас функцияси асосида капиталнинг бир йиллик ўсиш суръатларини аниқланг.
3 - масала.
Иқтисодиётдаги ЯИМ 104% га, ишчилар сони 1,1% га, капитал ҳажми эса 1,0 % ўсди. Даромаддаги меҳнат ҳиссаси 60 % ташкил этади. Иқтисодий ўсишда экстенсив ва интенсив омилларининг улушини аниқланг.
4 – масала
Мамлакатдаги ЯММнинг реал ўсиши йилига 4%ни ташкил этади. Асосий фондларнинг умумий қиймати ЯММдан уч баравар кўпроқдир. Бир йилда капиталнинг ишдан чиқиб кетиши ЯММнинг 15%ини ташкил этади. Умумий даромаддаги меҳнатнинг ҳиссаси 60%га тенг. Жамғарма нормаси 20%га тенг бўлганда капитал билан таъминланганликнинг барқарор даражасини аниқланг (А = 1).
5 - масала
Мамлакатдаги ЯММнинг реал ўсиши йилига 4%ни ташкил этади. Асосий фондларнинг умумий қиймати ЯММдан уч баравар кўпроқдир. Бир йилда капиталнинг ишдан чиқиб кетиши ЯММнинг 15%ни ташкил этади. Умумий даромаддаги меҳнатнинг ҳиссаси 60%га тенг. Жамғарманинг оптимал нормасини (“Олтин қоида”га тўғри келадиган жамғарма нормасини), капитал билан таъминланганликнинг барқарор даражасини ва бир ишчига тўғри келадиган даромадни аниқланг (А = 1).
13-мавзу. Илмий-техник тараққиётни прогнозлаш
1- масала
Иқтисодиётда даромаддаги капитал ҳиссаси 50%ни ташкил этади. Бошланғич (дастлабки) капитал билан таъминланганлиги капиталнинг 16 бирлигини ташкил қилади, даромаднинг 25%и жамғарилади, капиталнинг хизмат қилиш ўртача муддати - 20 йил. Дастлабки ва мустаҳкам (барқарор) ҳолатдаги бир ишчига тўғри келадиган меҳнат унумдорлигини, истеъмол ва инвестиция ҳажмини, ҳамда капитал билан таъминланганликнинг барқарор даражасини аниқланг.
2 - масала.
Мамлакатдаги ЯММнинг реал ўсиши йилига 4% ни ташкил этади. Асосий фондларнинг умумий қиймати ЯММдан уч баравар кўпроқдир. Бир йилда капиталнинг ишдан чиқиб кетиши ЯММнинг 15%ини ташкил этади. Умумий даромаддаги меҳнатнинг ҳиссаси 60% га тенг. Жамғарма соҳасида иқтисодий сиёсатнинг чораларини аниқланг.
3-масала.
Агар α=0.25га тенг бўлса, қуйидаги жадвалда маълумотлар асосида солоу қолдиғини топинг:
GDP |
Capital |
Labor |
TFP |
3,80 |
1,00 |
1,10 |
|
4,20 |
4,00 |
1,70 |
|
4,00 |
3,60 |
2,20 |
|
4,20 |
4,80 |
2,70 |
|
7,40 |
7,30 |
3,40 |
|
7,00 |
5,70 |
2,90 |
|
7,50 |
9,30 |
2,70 |
|
9,50 |
25,80 |
2,60 |
|
9,00 |
34,10 |
2,80 |
|
8,10 |
24,80 |
2,70 |
|
8,50 |
8,70 |
2,70 |
|
8,30 |
7,90 |
2,50 |
|
8,20 |
12,70 |
2,60 |
|
8,00 |
9,80 |
2,50 |
|
4-масала.
Қуйидаги берилган маълумотлар асосида
а) капитал самарадорлиги
б) меҳнат самарадорлиги
в) иқтисодиётни меҳнат сиғими
г) иқтисодиётни капитал сиғими
д) меҳнатни капитал билан қуролланганлик даражаси топилсин.
|
|
2006 |
2007 |
2008 |
2009 |
2010 |
2011 |
2012 |
2013 |
2014 |
2015 |
ЯИМ |
млрд. сўм |
5112,5 |
64,9 |
302,8 |
559,1 |
976,8 |
1416,2 |
2128,7 |
3255,6 |
4925,3 |
7450,2 |
Асосий капитал |
млрд. сўм |
1272,6 |
14,1 |
88,9 |
176,7 |
276,6 |
396,4 |
537,4 |
744,5 |
1320,9 |
1526,6 |
Банд бўлган аҳоли сони |
минг киши |
8259 |
8378,7 |
8449,2 |
8561 |
8680 |
8800 |
8885 |
8983 |
9136 |
9333 |
14-мавзу. Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш
1-масала
Уч йил давомида меҳнат сарфи миқдори ва унинг унумдорлиги тўғрисидаги маълумотлар жадвалда келтирилган:
Йил |
Меҳнат сарфи миқдори, (соат) |
Меҳнат унумдорлиги ( бир соатда яратилган ЯИМ ҳажми (пул бирлигида)) |
Реал ЯИМ ҳажми, (пул бирлигида) |
1 |
1000 |
100 |
|
2 |
1000 |
105 |
|
3 |
1100 |
105 |
|
Аниқланг:
а) Барча йиллар учун ЯИМ реал ҳажмини;
б) биринчи йилга нисбатан иккинчи йили меҳнат унумдорлиги неча фоизга ўсди; бунинг натижасида (меҳнат сарфи ўзгармаган ҳолда) ЯИМнинг реал ҳажми қанча фоизга ортди?
c) иккинчи йил билан қиёслаганда учинчи йилда меҳнат ҳажми қанча фоизга ўсди; бунинг натижасида (меҳнат унумдорлиги ўзгармаган ҳолда) ЯИМ неча фоизга ортди?
Меҳнат сарфи миқдорининг ортиши ва унинг унумдорлиги ўсиши қандай иқтисодий ўсиш омилига киради?
2-масала
Агар ялпи ички маҳсулотдаги капиталнинг улуши 25%, меҳнатнинг улуши 75% бўлса,у ҳолда капитал заҳираси йилига 2%га, ишчи кучи сони 3%га ҳамда ЯМД eса 2 %га кўпайса, омилларнинг жами унумдорлигини топинг.
3-масала
Мамлакатда жамғариш нормаси 28 % ни, аҳолининг йиллик ўсиш суръати 1%ни, меҳнат тежовчи технологик тараққиёти суръати 2 %ни, асосий капиталнинг ишлаб чиқариш нормаси; %ни ташкил eтади. Битта ходимга тўғри келадиган даромаднинг (ишлаб чиқариш ҳажмининг) барқарор даражасини топинг.
4-масала
Ўтган йили уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари 800 шартли бирликни (ш.б.) тасарруфдаги даромад миқдори эса 1000 ш.б.ни ташкил eтди.
Жорий йилда жамғармалар ҳажми 120 ш.б.ни, истеъмолга чегараланган мойиллик эса 82 % ни ташкил қилди.
Топилсин:
а) ўтган йилдаги йилдаги жамғармалар, истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик кўрсаткичлари;
б) жорий йилдаги истеъмол, тасарруфдаги даромад, истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик кўрсаткичлари;
в) жамғаришга ва истеъмога чегараланган мойиллик кўрсаткичлари.
15-мавзу. Демографик жараёнларни прогнозлаш
1-масала
Қуйидаги маълумотлар асосида ишсизлик даражасини аниқланг:
Жами аҳоли – 450 минг киши, жумладан:
16 ёшгача болалар – 80 минг киши;
–пенсионерлар – 60 минг киши, шундан 10 минг киши ҳали ишлайди;
–ишсизлар - 13 минг киши;
–муддатли ҳарбий хизматда – 5 минг киши;
–лицей ва коллеж талабалари – 20 минг киши;
–уй бекалари - 5 минг киши;
2-масала
2009 йилда шартли иқтисодий тизимда аҳоли сони таркиби тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар мавжуд эди:
- ишчи кучи сони – 350 млн. киши,
- ишсизлар – 30 млн. киши, жумладан: