Материал: УМК_Макроиқтисодий_таҳлил_ва_прогнозлаш

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам
  • курс иши мавзусини танлашда талабага ёрдам бериши;

  • ишнинг режасини тузишда талабага илмий-услубий кўмак бериши ва мавзуга оид адабиётларни тавсия этиши;

  • режа бўйича вазифаларнинг бажарилишини мунтазам равишда текшириши, илмий-услубий маслаҳатлар ва кўрсатмалар бериши;

  • курс ишига тақриз бериши.

      1. Талабанинг вазифалари

Талаба курс ишни бажариш жараёнида қуйидагиларни бажариши лозим:

  • ишнинг мавзусини кафедранинг талабларидан келиб чиққан ҳолда танлаш;

  • мавзуга оид ўқув ва илмий адабиётларни ва статистик ахборотларни жамлаши;

  • илмий раҳбари билан келишилган ҳолда тузилган курс иши режаси асосида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариши;

  • ўрнатилган тартиб бўйича курс ишнинг ҳисоботини ўз вақтида кафедрага тақдим этиш.

    1. Ишга тайёргарлик

      1. Адабиётларни танлаш

Фанга таълуқли бўлган барча турдаги адабиётларни ва манбаларни кўриб чиқиш лозим.

- махсус:

- илмий;

- илмий-оммабоп;

- маълумотномалар, шу сингари статистик;

- умумий.

      1. Адабиётларни ўрганиш ва асосий маълумотларни йиғиш

Адабиётларни ўрганишдан олдин яна бир бор мавзуни тўғри танланганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Талаба адабиётларни курс иши мавзуси бўйича, унга мос тарзда танлаши керак. Илмий раҳбарнинг вазифаси талаба танлаган манбаларни қайта кўриб, асосийларини қолдиришдир.

Манбаларни тўплашда талаба унинг чоп этилган йилига ҳам алоҳида эътибор бериши лозим. Эски манбалардан олинган маълумотлар бугунги кундаги долзарб ҳисобланган муаммоларни ечишда унчалик аҳамиятли бўлмай қолади.

Талаба бир нечта манбаларни қиёсий таҳлил қилган ҳолда ўзига энг маъқул деб топган маълумотларни олгандагина курс иши тадқиқоти самарали бўлади.

  1. Курс ишининг таркибий тузилиши

Курс иши мавзуси танланиб, талабага илмий раҳбар тасдиқлангандан сўнг, талаба ушбу мавзу бўйича адабиётлар, илмий мақолалар, адабий манбалари, ҳужжатларни ўрганишга киришади.

Тўплаган материаллар асосида ишнинг тўлиқ режаси тузилади.

Курс иши режаси кириш, асосий қисм (3 тадан 5 тагача саволдан иборат) хулоса (фикр-мулоҳаза ва таклифлардан иборат), фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловаларни ўз ичига олади.

Саволларнинг номи мавзу номини такрорламаслиги керак.

  1. Курс иши титул варағи ягона нусха бўйича расмийлаштирилади (1-иловага қаранг).

  2. Ишнинг кириш қисмида тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, мавзунинг долзарблиги, илмий, амалий ва услубий ёндашуви асоси, ишнинг мазмуни берилади.

  3. Асосий қисмда ҳар бир саволнинг тўлиқ мазмунини, статистик маълумотларнинг иқтисодий таҳлили, қонуний асослари, қўйилган муаммолар бўйича иқтисодий ҳисоб-китоблар, ташкилот ва корхоналарнинг тажрибалари, ҳозирги вақтдаги мавжуд муаммолар таҳлили ва уларни бартараф этиш йўллари ёритилади.

Буларнинг барчаси қўйилган талабларга жавоб бериши, иш илмий, аниқ, асосланган характерга эга бўлиши керак. Ҳар бир саволлар қисқа хулосалар билан тугалланиши керак.

Курс ишининг асосий қисми, иш умумий ҳажмининг 60 % ни ташкил қилиши керак. Ишда изланиш объектларининг ташкилий ва иқтисодий тавсифи, бошқарув схемалари ва уларнинг боғлиқлиги кўрсатилади.

Статистик кўрсаткичлар, жадваллар, схемалар, диаграммалр кўринишида берилади ва улар иқтисодий таҳлил этилади, ҳамда изоҳланади.

Ишда иқтисодий кўрсаткичлар бир неча йиллар мисолида таҳлил этилиши, улар ўзгаришидаги тенденциялар, қонуниятлар ва сабаб оқибат боғланишлари очиб берилиши керак.

Курс ишининг хулоса қисмида иш юзасидан барча хулосалар умумлаштирилади, ўз фикр-мулоҳазалари билдирилади, амалий таклиф ва тавсиялар берилади. Таклиф ва мулоҳазалар талабанинг ўзиники бўлиб, у ишда қайд этилган таклифларни такрорламаслиги керак.

5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида талаба курс ишида фойдаланган адабиёт ва ҳужжатларнигина келтириши лозим.

Адабиётлар рўйхатини беришда ҳужжатларни жойлашиш кетма-кетлиги ва библиографик ёзувларнинг тўғри ёзилишига аҳамият бериш керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхатини тузишда уларни бир неча гуруҳларга бўлиш тавсия этилади. Ҳужжатларни ва адабиётларни гуруҳлар бўйича жойлаштириш мисоли 2-иловада кўрсатилган.

  1. Курс ишини техник расмийлаштириш.

Иш стандарт А4 форматли оқ қоғознинг фақат 1 юзасига ёзилади. Стандартга мос ҳолда ҳар бир варақни ёзишда 4 томондан ҳошия қолдирилиш керак.

Чап томондан – 30 мм;

Юқоридан - 20 мм;

Ўнг томондан – 15 мм;

Пастдан – 20 мм.

Ҳар бир варақ 10 мм, оралиқдаги 28-32 қатордан (сатр) иборат бўлиши, ҳар бир сатр 60-65 белгидан (тиниш белгилар ва оралиқларни қўшиб ҳисоблаганда) ва 3600 сўздан иборат бўлиши керак.

Саволлар номлари асосий текстдан оралиқлар билан ажратилади (10 мм).

Варақларни номерлаш пастдан кетма-кетликка риоя қилган ҳода 3-варақдан (кириш) бошлаб, яъни титул варағи ва мундарижадан сўнг.

Агар курс ишида муаллиф ишга тааллуқли бўлган иқтибос(цитата)лардан фойдаланса, иқтибос олинган манбанинг ўзига хос хусусиятлари тўлиқ сақланиши зарур: орфография, пунктуация, абзацлар жойланиши, шрифтлар ажратилиши. Иқтибослар матннинг ичида берилса, қоидага мувофиқ ҳолда қўштирноқ ичига олинади. Иқтибосларга ҳаволалар матн ичида, сатрлардан кейин ва матн охирида, асосан варақнинг паст қисмида чизиқдан кейин берилиши мумкин.

Агар талаба иқтибос (цитата) бўйича ҳаволаларни ишнинг охирида келтирилган адабиётларга берса, унда матнда иқтибос ката қавсга олиниб, қавсдан сўнг бу адабиётларнинг тартиб номерлари кўрсатилиши керак.

  1. Курс ишини ҳимоя қилиш.

Курс ишини ҳимоя қилиш кафедра томонидан тайинланган комиссиясининг очиқ мажлисида амалга оширилади.

Ҳимоя талабанинг ўз иши юзасидан тайёрлаган қисқа (10-12 дақ.) маърузасидан иборат. Маърузада мавзунинг долзарблиги, фойдаланилган манбаларнинг тавсифи, умумлаштирилган хулосалар, муаллифнинг бу масала юзасидан қилган фикр-мулохазалари ва таклифлари баён этилади. Иллюстрация сифатида талаба олдиндан тайёрланган схема, жадвал, график, диаграмма, расмлардан фойдаланиши мумкин. Докладни тугатгач талаба комиссия аъзоларининг саволларига жавоб беради.

  1. Курс ишини баҳолаш меъзонлари.

Курс иши ҳимоя натижалари 100 баллик рейтинг баҳолаш тизими орқали аниқланади.

Курс иши ҳимояси вақти

Баҳолаш кўрсат-кичлари

Баҳолаш мезонлари

2018 йил

22.05-29.05

55 – 70 балл

- курс ишининг дастлабки ҳимояси далолатномаси, илмий раҳбар тақризи мавжудлиги (10-12 балл);

- курс ишининг расмийлаштириш талабларига жавоб бериши (10-12 балл);

-талаба томонидан курс ишининг мазмунини очиб бериш (доклад) даражаси (16-18 балл);

-тақдимотнинг тайёрланиш ҳолати ва ундан фойдаланиш даражаси (10-13 балл):

- комиссия аъзолари томонидан берилган саволларга берилган жавоблар (10-15 балл. Ҳар бир тўғри жавобга 3 баллдан):

71-85 балл

- курс ишининг дастлабки ҳимояси далолатномаси, илмий раҳбар тақризи мавжудлиги (10-12 балл);

- курс ишиниг расмийлаштириш талабларига жавоб бериши (8-10 балл);

-талаба томонидан курс ишининг мазмунини очиб бериш (маъруза) даражаси (16-18 балл);

- тақдимотнинг тайёрланиш ҳолати ва ундан фойдаланиш даражаси (10-13 балл):

- комиссия аъзолари томонидан берилган саволларга берилган жавоблар (10-15 балл. Ҳар бир тўғри жавобга 3 баллдан):

- курс иши мавзуси бўйича тарқатма материалларнинг мавжудлиги ва ундаги маълумотларнинг асосланиши даражаси (5 балл);

-соҳа ривожи учун талаба томонидан ишлаб чиқилган долзарб ғоя учун (10 балл);

86-100 балл

- курс ишининг дастлабки ҳимояси далолатномаси, илмий раҳбар тақризи мавжудлиги (10-12 балл);

- курс ишининг расмийлаштириш талабларига жавоб бериши (10-12 балл);

-талаба томонидан курс ишининг мазмунини очиб бериш (доклад) даражаси (16-18 балл);

- тақдимотнинг тайёрланиш ҳолати ва ундан фойдаланиш даражаси (10-13 балл):

- комиссия аъзолари томонидан берилган саволларга берилган жавоблар (10-15 балл. Ҳар бир тўғри жавобга 3 баллдан):

- курс иши мавзуси бўйича тарқатма материалларнинг мавжудлиги ва ундаги маълумотларнинг асосланиши даражаси (5 балл);

-соҳа ривожи учун талаба томонидан ишлаб чиқилган долзарб ғоя учун (10 балл);

-талабанинг жаҳон иқтисодиётида бўлаётган ўзгаришлардан хабардорлиги ва «ноу-хау» янгиликларидан фойдаланиш йўналишларини билиши (5 балл);

- курс иши ҳимояси давомида таълаба ўз фикрларини аниқ ифодалаши ва равон етказиб бериши даражаси (5 балл);

- курс иши ҳимояси учун белгиланган вақтдан унумли фойдаланганлиги(5 балл);

Курс иши натижалари рейтинг қайдномаларида расмийлаштирилади ва комиссия раиси ва аъзолари имзоси билан тасдиқланади.

Курс иши ҳимоясида 55 баллдан кам балл тўплаган талабалар ўқув режасида кўрсатилган мазкур фандан якуний баҳолашга кириш ҳуқуқидан четлаштирилади.