Талабалар мустақил ишларини ташкил этишда “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш” бўйича йўриқномада белгиланган қуйидаги асосий тамойилларга риоя қилиш мақсадга мувофиқдир:
1.Талабалар мустақил ишларини икки кўринишда – аудиторияда ва аудиториядан ташқарида ташкил этиш.
2.Талабалар мустақил ишларини тизимли равишда, яъни босқичма-босқич, оддийдан мураккабга қараб ташкил этилишини таъминлаш.
3. Талабалар мустақил ишларининг шакли ва ҳажмини белгилашда қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш:
- талабанинг ўқиш босқичи;
- муайян фаннинг ўзига хос хусусияти, ўзлаштиришдаги қийинчилик даражасига;
- талабанинг қобилияти, назарий ва амалий тайёргарлик даражасига;
- фаннинг ахборот манбалари билан таъминланганлик даражасига;
- талабанинг ахборот манбалари билан ишлай олиш даражасига;
- мустақил иш учун топшириқлар курсдан-курсга ўтиш билан шакл ва ҳажм жиҳатидан ўзгариб боришига;
- мустақил иш фан хусусияти ҳамда талабанинг академик ўзлаштириш даражасига ва қобилиятига мос ҳолда ташкил этиш.
Талабалар мустақил ишларини ташкил этишда қуйидаги вазифаларни бажаришлари лозим:
янги билимларни мустақил тарзда пухта ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;
зарур маълумотларни излаб топиш учун қулай усулларни ва воситаларни аниқлаш;
ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш;
анъанавий ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда меъёрий хужжатлар билан ишлаш;
электрон ўқув ва илмий адабиётлар ва маълумотлар банки билан ишлаш;
Интернет тармоғидан мақсадли фойдаланиш;
маълумотлар базасини таҳлил этиш;
иш натижаларини экспертизага тайёрлаш ва эксперт хулосаси асосида қайта ишлаш;
топшириқларни бажаришда тизимли ва ижодий ёндашиш;
ишлаб чиқилган ечим, лойиҳа ёки ғояни асослаш ва мутахассислар даврасида ҳимоя қилиш.
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани бўйича талабаларнинг мустақил иш мавзулари ва мазмуни, уларни бажариш шакллари қуйидаги жадвалда келтирилган.
№ |
Мавзулар |
Дарс соатлари ҳажми |
5-семестр |
||
1. |
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанининг мазмуни, вазифалари ва предмети |
4 |
2. |
Макроиқтисодий таҳлилнинг услубиёти ва усуллари |
4 |
3. |
Макроиқтисодий тахлил ва прогнозлашнинг ахборот таъминоти |
4 |
4. |
Реал секторнинг макроиқтисодий таҳлили |
6 |
5. |
Тўлов балансининг иқтисодий таҳлили |
8 |
6. |
Бюджет-солиқ секторининг макроиқтисодий таҳлили |
8 |
7. |
Пул-кредит секторининг иқтисодий таҳлили |
8 |
8. |
Ишсизлик ва инфляция даражасининг иқтисодий таҳлили |
8 |
6-семестр |
||
9. |
Макроиқтисодий прогнозлашнинг моҳияти, предмети ва объекти |
4 |
10. |
Ижтимоий-иқтисодий жараёнларни прогнозлаш усуллари |
6 |
11. |
Макроиқтисодий прогнозлаш моделлари |
6 |
12. |
Иқтисодий ўсишни прогнозлаш |
6 |
13. |
Илмий-техник тараққиётни прогнозлаш |
6 |
14. |
Ижтимоий жараёнлар ва аҳоли турмуш даражасининг ўсишини прогнозлаш |
6 |
15. |
Демографик жараёнларни прогнозлаш |
6 |
16. |
Тармоқнинг иқтисодий ривожланишини прогнозлаш |
6 |
|
Жами |
96 соат |
Талабалар мустақил иши бўйича маслаҳатлар дарси аудиториядан ташқарида амалга оширишга мўлжалланган мустақил ишларни бажариш юзасидан тегишли йўлланмалар бериш ва унинг бажарилишини назорат қилиб бориш мақсадида ташкил қилинади. Талабалар мустақил иши бўйича маслаҳатлар дарси фаннинг календарь-тематик режасига мувофиқ ўтказилади.Маслаҳат дарси тегишли фаннинг профессор-ўқитувчиси томонидан ўтказилади.
Фаннинг профессор-ўқитувчиси маслаҳат дарсида қуйидаги ишларни амалга оширади:
талабалар мустақил ишлари топшириқларини бажариш юзасидан тегишли йўлланма беради.
топшириқни бажариш режасини тузишга ёрдамлашади;
талабалар мустақил ишлари юзасидан тайёрланган ишланма, ҳисобот, реферат, ҳисоб-китоб ва топшириқ натижаларини қабул қилади ҳамда баҳолайди.
Талабалар мустақил иши бўйича маслаҳатлар ўқув жараёнининг ташкил этилишига қараб талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида амалга ошириладиган дарс жадвалига киритилади.
Мустақил ишларнинг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан амалга киритилган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом” ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғига асосан жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва уларга ажратилган тегишли баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани бўйича талабалар мустақил ишларини жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида қуйидаги топшириқларни бажариш орқали назорат қилиш ҳамда баҳолаш тавсия этилади:
т.р |
Мустақил иш шакллари |
Топшириш муддати |
Баҳолаш мезонлари |
1. Жорий назоратда баҳоланадиган ишлар: |
|||
1. |
Талабанинг маъруза машғулотларда фаоллиги, мунтазам равишда конспект юритиши |
ОНгача
ЯНгача |
3 баллгача
1-баллгача |
2. |
Алоҳида мавзулар бўйича кейс-стади тайёрлаш |
ОНгача
|
3 баллгача |
3. |
Алоҳида мавзулар бўйича тақдимот тайёрлаш |
ОНгача
|
3 балгача |
4. |
Фан бўйича барча ўтилган маърузаларни ўзлаштириш |
ЯНгача |
3 баллгача |
2. Оралиқ назоратда баҳоланадиган ишлар: |
|||
1. |
Тасдиқланган мавзулар бўйича кичик гуруҳларда тақдимот тайёрлаш ва ҳимоя қилиш |
ЯНгача |
40 баллгача |
3. Якуний назоратда баҳоланадиган ишлар: |
|||
1. |
Кейс-стади, эссе, назорат иши ёки бошқа кўринишдаги мустақил ишларни бажариш |
Семестрнинг охирги икки ҳафтасида |
2 баллгача |
Талабалар мустақил ишларининг жорий, оралиқ ва якуни назорат турлари бўйича ташкил этилиши фан бўйича ишчи ўқув режа ва дастурида мустақил таълимга ажратилган ўқув соатлари ҳажмини тўлиқ қамраб олишга, талабаларда мустақил фикрлаш, илмий-ижодий изланиш, мустақил қарорлар қабул қилиш ҳамда таълим йўналиши Малака талабларида белгиланган касбий кўникмаларни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанидан курс иши тайёрлаш 5230100-“Иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)” таълим йўналиши ўқув режасига кўра 6 семестрда кўзда тутилган.
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанидан курс ишини ёзишдан мақсад талабаларда мустақил илмий изланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Бу мақсадга эришиш қуйидаги вазифаларни амалга ошириш орқали таъминланади:
- талабаларнинг маъруза ва семинар машғулотлари ва мустақил таълим мобайнида олган назарий билимларини маълум бир мавзу ёки муаммо бўйича чуқурлаштириш;
- ўқув ва илмий адабиётлардан мустақил ўрганиш, ахборот тўплаш тажрибасини ҳосил қилиш;
- иқтисодий таҳлил, жумладан, қиёсий таҳлил қилиш, иқтисодий жараёнларни баҳолаш ҳамда илмий хулосалар чиқариш кўникмаларини шакллантириш.
Курс иши устида ишлаш, шунингдек, талабаларни келажакда битирув малакавий ишларини тайёрлаш бўйича зарур билим ва кўникмаларни ҳосил қилишга ҳам ёрдам беради.
«Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш» фани бўйича курс иши мавзуси ушбу услубий кўрсатмада тавсия сифатида келтирилган мавзулар рўйхатидан танлаб олиниши мумкин. Шунингдек, кафедра билан келишилган ҳолда, мазкур рўйхатга киритилмаган бошқа бир долзарб мавзу ҳам курс иши учун талаба томонидан танланиши мумкин.
Курс иши мавзусини танлашда, талабанинг қизиқиши соҳаси, танланган мавзунинг долзарблилиги, илмий ва статистик ахборот базасининг мавжудлилиги, мавзунинг айнан “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани предмети доирасида бўлишига эътибор қаратилади.
Курс ишининг режаси талаба томонидан илмий раҳбар билан маслаҳатлашган ҳолда тузилиши керак. Курс ишнинг тайёрланган режаси кафедра мудири ёки унинг ёрдамчисидан тасдиқлатиб олиниши лозим.
Курс ишида белгиланган режа топшириқларини бажарилиш муддатлари илмий раҳбар томонидан талабага белгилаб берилади.
Талаба тасдиқланган режага қатъий амал қилиши, унда белгиланган вазифаларни (режа саволларини) босқичма-босқич ҳамда илмий раҳбар назоратида амалга ошириши керак.
Кафедра томонидан курс ишини ёзишда қуйидаги ишлар амалга оширилиши керак.
курс иши мавзуларини тасдиқлаш ва қайта кўриб чиқиш;
мавзуни танлашида талабаларга керакли кўрсатмалар ва амалий ёрдам бериш;
талабага илмий раҳбарларни тайинлаш ва бириктириш;
талабанинг курс иши режасини тасдиклаб бериш ва унинг вазифасини бажаришини назорат қилиш;
курс ишини тайёрлашда талабага услубий жиҳатдан ёрдам бериш;
талаба томонидан бажарилган ишнинг сифатига тақриз бериш ҳамда курс иши ҳимоясини ташкил қилишдан иборат бўлади.
Кафедра томонидан бириктирилган илмий раҳбар курс ишини тайёрлашда талабага раҳбарлик қилишда қуйидаги вазифаларни бажариши керак: