Материал: Математика ва информатика ўқитиш методикаси

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

масалалар тўпламлари, тестлар тўпламлари, қизиқарли математик китоблар ва ҳоказолар бу ишда кенг қўлланилиши мумкин.

Математика бўйича ўқув жиҳозлари қуйидаги уч туркум жиҳозларни ўз ичига олади: приборлар, асбоблар; ўқитишнинг нашр воситалари; ўқитишнинг экран воситалари. 1-турдаги воситаларга турли хил геометрик моделлар,

стереометрик шакллар комплекти, чизма ясаш асбоблари ва ҳоказолар киради. Иккинчисига эса жадваллар ва карточка-тошириқлар, нашр асосли дафтарлар,

ишчи ва маълумотли жадваллар ва ҳоказолар кириб, дарслар самарадорлигини оширишга хизмат қилади ва ўқув вақтини тежашга ҳамда ўқувчилар

билимларини чуқур ва онгли бўлишига эришишга ёрдам беради.

Ўқитишнинг техник воситаларига кинофильм, диафильм, диапозитив,

кодопозитив каби кўргазмалилик воситалари ва уларни экранга туширувчи киноаппарат, диапроектор, эпидиаскоп каби асбоблар кириб, бунга яна теле-

радио, видео-аудио воситалар хам киради. Бу экран воситаларига ЭҲМ

компьютерлари ҳам кириб, дарсларни жонли қизиқарли ўтилишини таъминлаш

учун қўлланилади. Улардан фойдаланишнинг ўзига хос чегаралари, уни қўллаш санитария-гигиена қоидалари мавжуд, бунга ўқитувчилар қатъий эътибор

беришлари талаб этилади. Кўпинча услубий адабиётларда ўқитишнинг экран воситалари ўқитишнинг техник воситалари(ТСО) деб ҳам аталади ва шу билан бирга уларнинг вазифалари ва имкониятлари, синфлари ва турлари етарлича

баён қилинган.

Техник воситаларни ўқитишда қўллашнинг асосий хусусияти

ўқувчиларни ўқув вақтидан унумли фойдаланишга, билимларни кўргазмали равишда эгаллаб олишлари учун имкон бериши ҳисобланади. Булардан

ташқари, графикавий кўргазмалилик воситалари ҳам мавжуд бўлиб, математика ўқитишда, айниқса, геометрия дарсларида кенг қўлланилади. Бу воситалар

туркумига расм, диаграмма, схема, ва бошқа графикавий тасвирлар, графикавий моделлар киради. Уларни қўллаш хусусиятларига кўра: жадваллар,

диафильмлар, диапозитивлар ва транспорантларга ажратиш мумкин.

Асосий адабиётлар

1.Алиханов С. Математика ўқитиш методикаси. – Т:Ўқитувчи, 1993 й.

2.Методика преподавания математики. Общая методика.

М:Просвещение, 1985 г.

3.Методика преподавания математики. Общая методика. Ю.М.Колягин и др. – М: 1975 г.

4.Методика преподавания геометрии. Планиметрия.. –М, 1967 г.

5.Методика преподавания математики. Частная методика. Под ред. В.И.Мишина.- М:Просвещение, 1987 г.

6.Методика преподавания математики. Частная методика. Ю.М.Колягин

идр. – М.1977 г.

Қўшимча адабиётлар

1.Столяр А.А. Педагогика математики. – М., Просвещение, 1982 г.

46

2. Метельский А. Дидактика математики. – Минск, 1991 г.

4. Мирзаев Ч.Э. “Таълим жараёнларини комплекс лойихалаш”. Тошкент,

2010

Мавзу -5: Математика ўқитишни ташкил этиш

Асосий саволлар:

1.Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар, математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими

2.Математика дарсини таҳлил қилиш, талабалар билимини баҳолаш.

Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: математика, математика дарси, тахлил қилиш, ўқувчилар билимини назорат қилиш.

1-асосийсавол: Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар,

математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими

1-асосий саволнинг баёни:

Дарсга қуйидагича таъриф бериш мумкин.

Дарс – бу мантиқан тугалланган, бутун вақт билан чегараланган ўқув-

тарбия жараёнининг қисмидир.

Математика дарсининг белгиларига қуйидагилар киради:

1)Таълим ва тарбия вазифалари ҳал қилинади;

2)Конкрет ўқув материали муҳокама этилади;

3)Мақсадларни амалга ошириш учун мос ўқитиш усуллари танланади;

4)Ўқувчилар жамоасининг маълум тарзда фаолияти ташкил этилади.

Математика дарсларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади:

Дарсда асосий дидактик(ўқув) мақсадининг мавжудлиги. Бунда бир неча масалаларга эътибор қаратилади: а) янги материални ўрганиш (

тушунчани шакллантириш, қонун ва алгоритмлар ўрнатилади); б) ўрганилаётган билимларни мустаҳкамлаш (такрорлаш, масалалар

ечиш) Улар орасида муҳими асосий мақсадни тўғри аниқлаб олишдир. Дарс

мақсади унинг мавзусини аниқлайди, дарсда нима қилиш керак саволига жавоб беради. Масалан, “Келтирилган квадрат тенглама илдизлари” формуласини

ўтишда асосий мақсад ўқувчиларни келтирилган квадрат тенгламани ечиш алгоритми билан таништириш ҳисобланади. Шу асосда ўқув масалалари

вужудга келади: а) чала квадрат тенглама ечиш кўникмасини текшириш; в) алгоритмни қўллаш.

Дарсда таълимий вазифалар билан бирга тарбиявий масалалар ҳам ҳал қилинади. Бунда: а) ўқувчилар қизиқишини ўйғотиш ва сақлаш;

б)ўқувчиларнинг ўқишга маъсулиятини ошириш; в) математикани ўрга-нишга

47

эҳтиёж ва кўникмаларни тарбиялаш. Бу талаб конкрет математик тушунчаларни ўзлаштиришда қуйидагиларни кўзда тутади:

-билимларни ўз сўзлари билан баён этиш;

-ундаги асосий аниқланган тушунчалар моҳиятини ўзлаштириш;

-таъриф бўйича уни таниб олиш

Теоремани тўғри ифодалаш, субъект ва предикатларни ажрата олиш кабилар ҳам бу талабнинг зарурлигини тасдиқлайди.

Ўқув материалининг асосланган ҳолда танланиши. Бу қуйидагиларни назарда тутади: 1) асосий ўқув мақсадининг мазмунга мос келиши; 2) етарли

ҳажмда ўқув материалининг мавжудлиги; 3) конкрет ва абстракт материалнинг оптимал муносабатда бўлиши; 4) назарий ва амалиётнинг ўзаро

алоқасининг ёритилиши муҳимдир.

Асосий иш дарсда бажарилиши керак. Дарсда конкретликдан

умумийликка ўтиш (формула, қоида). Шунингдек, назария (формула келтириб чиқариш) ва амалиёт (тенгламалар ечишга қўллаш ) ҳам мувофиқ ҳолда бўлиши

зарур.

4. Дарсда ўқувчилар фаоллигини оширувчи ўқитиш усулларини

қўллаш. Бунда қўйидагиларга эътибор берилиши лозим: а) ўқувчиларнинг ўзлари навбатдаги навбатдаги муаммоларни ифодалай олиши; б) кирити-

лаётган тушунчаларни таърифлашни амалга оширишлари зарур. Бунда ўқув

материалини қисмларга ажратиш ҳамда ўқувчилар олдига хусусий ўқув масалаларни қўйиб бориш талаб этилади.

5. Дарснинг ташкилий пухталиги талабини амалга ошириш учун қуйидаги зарурий шартлар бўлиши зарур: а) ўқитувчи дарс материалини эркин

билиши; б) ҳар бир навбатдаги савол услубиятини билиши, уни ўргатиш усул ва воситаларини эгаллаган бўлиши; в) ўқувчилар индивидуал хусусиятларининг

тақсимоти тўғри йўлга қўйилиши, синф тахтаси ва дафтардаги мазмун ва ёзувлар жойлашишини ҳисобга олиш, дарсда кўргазмали қуроллар ва техник

воситалардан фойдаланиш, унинг тайёргарлигини йўлга қўйиш.

2. Математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими

қуйидагиларни ўз ичига олади:

1.Янги ўқув йили арафасидаги тайёргарлик, бунда календарь иш режаси тузилади.

2.Ўқув мавзуси бўйича дарслар системаси тузиб чиқилади.

3.Ҳар бир дарсга тайёргарлик, конспектлар тайёрлаш. Бунда: а) ҳар бир

мавзу ўрни, унинг мазмуни, ўрганиш вазифалари аниқланади – зарур ўқув материали танланади; б) масала ва ўқув материали дарсларга тахминан

тақсимланади; в) вақт ва мазмун бўйича ўтилганларни такрорлаш амалга оширилади, мустақил ва назорат ишлар ўтказиш вақти аниқланади.

Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги ишларни бажаришни кўзда тутади: 1) ўқувчиларни мавзуга киритиш, уларга навбатдаги ўқув масалани қўйиш; 2)

янги тушунчаларни баён этиш; 3) киритилаётган тушунчалар хоссаларини қандай топиш мумкинлигини кўрсатиш; 4)индуктив асослашга эришиш; 5) бир

48

хил типдаги масалани ечиш усулини кўрсатиш; 6) дарсга масалаларни материалга мос танлаш; 7) ўқувчиларни масала шарти билан таништириш; 8)

танланган масала қандай ечилишини баён қилиши лозим. Асосий дарс типлари қуйидагилар ҳисобланади:

1.Янги материални баён қилиш дарси

2.Ўрганилганларни мустаҳкамлаш дарси.

3.Билим, кўникма ва малакаларни текшириш дарси.

4.Ўрганилганларни системалаштириш ва умумлаштириш дарси Дарснинг тузилиши қуйидагиларни ўз ичига олади:

1.Олдинги билимлар ва амал усулларини такрорлаш (актуал-

лаштириш)

2.Янги билим ва амал усулларини шакллантириш.

3.Қўллаш кўникма ва малакаларини шакллантириш.

Дарснинг асосий босқичлари:

1.Ўқувчилар олдига дарс мақсадини қўйиш.

2.Янги материал билан таништириш.

3.Янги материални мустаҳкамлаш.

4.Билим, кўникма ва малакаларни текшириш.

5.Билимларни системалаштириш, ўрганилганларни умумлаштириш.

Талаблар – тарбия мақсадларини ўрнатиш учун мақсадга йўналтирилган ишни амалга ошириш, ўқувчилар билиш фаолиятларини

фаоллаштиради. Умумий мақсад сари йўл очилади.

2-асосий саволнинг баёни:

Математика дарсини таҳлил қилиш назорат ва таълим бериш воситаси

сифатида хизмат қилади ва бунда қуйидаги мақсадларни текшириш асосий вазифа қилиб олиниши мумкин:

1.Дарс мақсадларининг амалга оширилиши;

2.Дарснинг математик мазмуни ва илмий савияси;

3.Дарсда қўлланилган ўқитиш усуллари самарадорлиги;

4.Дарсда ўқитувчи ва ўқувчининг фаолияти сифати;

5.Ўқувчиларда кўникма ва малакаларни шакллантириш.

Бунинг ҳар бир банди учун дарс таҳлил қилинади ва тегишли хулосалар, ютуқ ва камчиликлар кўрсатилади, таклиф ва мулоҳазалар

билдирилади. Дарснинг тўла тузилиши ўқитувчининг дарс бериш хусусият ва босқичларини ҳисобга олган ҳолда тузиб чиқилиши мумкин.

Математика бўйича ўқувчилар билимини баҳолаш ва текширишнинг

асосий мақсадлари қуйидагилар: ўқувчилар томонидан ўқув материалини

ўзлаштириш сифатини ҳамда предмет бўйича дастурда кўзда тутилган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш савиясини текширишдан иборат.

Бу уч хил текширишни ўз ичига олади: жорий (уй вазифасини текшириш, оғзаки сўраш, кундалик баҳо қўйиш ва ҳ.к.), оралиқ назорат ёки даврий

49

назоратлар ( назорат ишлари, мавзу ёки боб бўйича назорат ишлари ва ҳ.к.), якуний назорат чорак учун ёки ярим йиллик ва йиллик назоратларини ўз ичига

олади.

Оралиқ назорат учун асосан “Дидактик материаллар” дан фойдаланган ҳолда иш олиб бориш кўзда тутилади. Якуний назоратлар якуний назорат

ишлари ёки чорак учун оғзаки сўраш, битириш имтиҳонлар (тестларни) ўз ичига олади.

Максимал балл математика бўйича 500 балл ҳисобланади. Ўқув фани максимал балли ЖН, ОН ва ЯН балларини жамлаш орқали аниқланади.

Билимларни баҳолаш тартиби қуйидаги даражаларга бўлинади: 1-даража- математикадан давлат таълим стандартида белгилаб берилган

билимларни ўзлаштиришнинг минимал даражасини бажарганлар “паст” даража ҳисобланади.

2 –даража – репродуктив даражада бўлиб, ДТС да белгилаб берилган

билимларни ўзлаштиришнинг минимал даражасидан юқори бўлганлари “ўрта”

баҳоланади.

3-даража – реконструктив даражада қўлланиладиган ДТС даги

билимларнинг имконият даражаси талабларига жавоб берадиганлари “юқори” баҳоланади.

4- даража – ДТСда белгилаб берилган билимларни ўзлаштиришнинг

имконият даражасига мувофиқ келадиган ва уни ижодий қўллай оладиганлар “ўта юқори” баҳоланади.

Рейтинги 100-96% бўлганлар - ўта юқори, 86-95% бўлганлар – юқори, 81-71% бўлганлар-ўрта, 70-56% бўлганлар – паст баҳо билан баҳоланади,

--0-55% бўлганлар эса аттестация қилинмайди.

Ўқув фани бўлим ва мавзуларни максимал балларга тақсимлашда

қуйидагича йўл тутилади: масалан, 6-синфда ҳафтасига 5 соатдан, жами 170 соат ўқитилади, ўқувчи тўплайдиган максимал балл-500.

1-мавзу “Ўнли касрлар устида дастлабки тушунча, қўшиш ва айириш”

мавзусига 22 соат вақт ажратилган, шунинг учун 22 соатга тўғри келган балл Р

= (500:170) 22 = 64,7 = 65 га тенг.

2-мавзу “Ўнли касрларни кўпайтириш ва бўлиш” мавзусига 40 соат

ажратилган, шунинг учун Р = (500:170) 40 = 117,6 = 118 балл ва ҳ.к.

Асосий адабиётлар

1.Алиханов С. Математика ўқитиш методикаси. – Т:Ўқитувчи, 1993 й.

2.Методика преподавания математики. Общая методика.

М:Просвещение, 1985 г.

3.Методика преподавания математики. Общая методика. Ю.М.Колягин и др. – М: 1975 г.

4.Методика преподавания геометрии. Планиметрия.. –М, 1967 г.

5.Методика преподавания математики. Частная методика. Под ред. В.И.Мишина.- М:Просвещение, 1987 г.

50