Материал: 3-МАВЗУ

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Номинал ва реал гуруҳлар

Номинал социал гуруҳ

— аҳолини статистик рўйхатга олиш мақсадида сунъий тарзда тузилган гуруҳ (масалан, поезд йўловчилари, мусиқа шинавандалари, маълум бир фирма маҳсулотининг харидорлари ва ҳ.к.).

Реал социал гуруҳ

— инсонларнинг англанган реал хусусиятларига кўра (жинси, ёши, касби ва ҳ.к.) ажратилган гуруҳларидир (аёллар, эркаклар, ҳарбийлар, шаҳарликлар ва ҳ.к.).

Ч.Х.Кули:

бирламчи ва иккиламчи гуруҳлар

Бирламчи гуруҳ – бу бевосита, шахсий, яқин ўзаро муносабатларга киришадиган икки ёки ундан ортиқ кишилар йиғиндисидан ташкил топади.

Иккиламчи гуруҳда икки ёки ундан ортиқ кишилар аниқ бир амалий мақсадга эришиш йўлида бирлашади. Унда индивидлар мақсадга эришиш воситаси сифатида қабул қилинади.

У.Самнер: ички гуруҳ (ингуруҳ) ва ташқи гуруҳ (аутгуруҳ)

Ички гуруҳ – бу, индивид ўзини мансуб деб билган ва аъзо бўлган гуруҳ тушунилади

(«биз»).

Ташқи гуруҳ эса бунинг акси бўлиб, унда индивид аъзо бўлмаган гуруҳ шакли тушунилади («улар»).

М.Шериф тадқиқоти (1961):

• Маълум бир гуруҳга мансублилик ҳисси ортгани сайин рақобатчилик элементлари мавжуд бўладиган вазиятларда ташқи гуруҳларга нисбатан зиддият кучаяди. Тажриба ёзги лагерда олиб борилган бўлиб, у ерда ўғил болаларни 2 гуруҳга ажратилган.

1-ҳафта: болалар бир-бирлари билан танишдилар, гуруҳнинг ёзилмаган қонунларини ишлаб чиқдилар, мажбуриятлар ва ролларни тақсимладилар

2-ҳафта: спорт мусобақаларида рақобатга асосланган турли тадбирларда тўқнаштирдилар

3-ҳафта: 2 гуруҳ ўсмирларини бирлаштириш натижа бермади

Шунда тажрибачилар 2 гуруҳни бир мақсадга эришиш учун ўзаро келишиб иш тутишга мажбур қиладиган кутилмаган ва табиий вазиятларга (авария ҳолатидаги лагерь водопроводини ремонт қилиш) қўйдилар

Мусобақалар болаларда гуруҳий чегаралар тўғрисидаги тасаввурларини янада кучайтирган бўлса, умумий мақсадга эришиш йўлидаги иш адоват ҳиссини ва гуруҳлараро

тўсиқларни юмшатди, ҳамкорлик эҳтимолини оширди

М.Шериф: аъзоли ва референт гуруҳлар

Референт гуруҳ (лот. referentis

– мансуб бўлиш, хабар берувчи) ёки эталон гуруҳи инсон томонидан меъёрлари нисбатан қадрлироқ тан олинадиган гуруҳдир. Масалан, мутахассис ҳурматга сазовор ҳамкасблари гуруҳига таянади, спортчи – ўзи таниган таниқли рекордсменларнинг меъёрларига ва ҳ.к.