Таъриф
Социал гуруҳ – ижтимоий аҳамиятга молик умумий хусусиятга эга бўлган икки ёки ундан ортиқ инсонлар йиғиндиси
Социал гуруҳ – инсонларнинг социал ташкиллашган умумий манфаат, мақсад ва фаолият билан йиғилган бирлашмаси
Гуруҳнинг шаклланиши
Роллар инсонларни социал муносабатлар доирасида бирлаштиради
Бу муносабатлар узоқ муддат давом этса , уларга гуруҳ хусусияти берилади
Биз муносабатларга маълум бир чегара доирасида амалга ошириладиган хатти -
ҳаракатлар сифатида қарай бошлаймиз
Шундай қилиб, инсонлар гуруҳнинг «ичида» ёки «ташқарисида» бўлиб
қоладилар; биз уларни воқелик сифатида қабул қиламиз
Гуруҳ биз учун ўзига хос субмаданият ёки контрмаданият ташувчиси , яъни
ўзига хос
меъёр ва қадриятлар йиғиндиси ҳисобланади
Бизда гуруҳга нисбатан содиқлик туйғуси пайдо бўладики , биз ўзимизни
бошқалардан фарқ қилувчи яхлит бирлик сифатида тасаввур қиламиз
Гуруҳнинг шахсга ижобий
таъсири
•Социал ижобий гуруҳ индивиднинг социал-психологик ривожланишига кучли таъсир ўтказади.
•Туғилганидан бошлаб бу гуруҳларга кирган бола социал малака ва мавжуд маданиятнинг ўзи учун керакли жиҳатларини ўзлаштиради.
•Социал гуруҳ ичида индивид ўзининг қобилиятларини намоён эта олади.
•Унда индивид ўзининг қадри, кучли ва заиф томонларини англаб боради.
Гуруҳнинг шахсга салбий
таъсири
• Социал гуруҳ индивиднинг мавжуд имкониятларини
чекланишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин (гуруҳий
босим таъсири “ингибиция” деб аталади).
•Асоциал бўлган бирлик шахснинг ижтимоийлашув жараёнини салбий томонга буриб, унинг тақдирини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин.
•Асосан энди шаклланаётган шахсга тасодифий, вазиятга қараб шаклланиб қоладиган асоциал бирликлар хавфли ҳисобланади.
•Бундай бирликда инсон ўз индивидуаллигини, ўзлигини йўқотади.
Гуруҳларнинг ижтимоий қадриятларга муносабатига
кўра турлари
Социал йўналтирилган (ишлаб чиқариш, ўқув, социо-маданий
ва б.)
Асоциал – фақатгина шу гуруҳ аъзоларининг манфаатларини
қондиришга йўналтирилган (хиппи, рокерлар ва б.)
Антисоциал – жиноий гуруҳлар. Антисоциал гуруҳнинг
фаолияти ўта қатъий қонунларга, хусусан жисмоний кучга
таянган ҳолда амалга оширилади. Криминал, антисоциал
гуруҳлар социал ижобий йўналтирилган гуруҳларга нисбатан
тубдан фарқ қиладиган ташкилотга эга бўлади.