Психологик ўйинли дарсларни ўқувчиларнинг билим олиш ва ўйин фаолиятининг уйғунлигига қараб сюжетли-ролли-ўйинлар, ижодий ўйинлар, ишбилармонлар ўйини, конференциялар, ўйин-машқларга ажратиш мумкин.
Ўқитувчи аввал ўқувчиларни индивидуал, сўнгра гуруҳли ўйинларга тайёрлаши ва уни ўтказиши, улар муваффақиятли чиққандан сўнг, оммавий ўйинларга тайёрлаши лозим. Чунки ўқувчилар психологик ўйинли дарсларда фаол иштирок этишлари учун зарурий билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишлари, бундан ташқари, синф жамоаси ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам вужудга келиши лозим.
Ўқитувчи психологик ўйинли дарсларни ўтказишда қуйидаги психологик талабларга амал қилиши лозим:
Психологик ўйинли дарслар дастурда қайд этилган таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи мақсад ва вазифаларни ҳал қилишга қаратилган бўлиши.
Муҳим муаммоларга бағишланиши ва улар ўйин давомида ҳал этишини.
Баркамол инсон шахсини тарбиялаш тамойилларига, шарқона одоб-ахлоқ нормаларига мос келиши.
Ўйин структураси мантиқий кетма-кетликда бўлиши.
Мазкур дарсларда психологик принципларга амал қилиниши ва энг кам вақт сарфлаган ҳолда улкан самарага эришиш керак. Қуйида биз психологик ўйинли дарсларнинг тавсифига қисқача тўхталамиз.
Академик лицей ва касб-ҳунар таълими ўқувчиларида ижодий фикрлаш, мустақил билим эгаллаш кўникмаларини ривожлантириш ва ўзларида бор бўлган билим, кўникма ва малакаларни янги вазиятларда қўллаш орқали янги билимларни ўзлаштиришда сюжетли-ролли ўйинлар муҳим роль ўйнайди. Ўқитувчилар сюжетли-ролли ўйинларни кўпчилик ҳолларда матбуот конференцияси билан аралаштириб юборишади. Ҳар иккала ўйинни таълим жараёнида қўллашдан кўзланган мақсад бир-бирига монанд бўлса-да, улар ўртасида катта фарқ мавжуд. Бу ҳолни психологикада психологик ўйинларга етарлича тавсиф берилмаганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Бизнинг фикримизча, кундалик ҳаётдаги ижтимоий муносабатларни, табиат ва табиий ҳодисаларнинг объектлари ўртасидаги алоқаларни бадиий кўриниш тарзида ёритиш асосида вужудга келтирилган муаммоларни ўқувчиларнинг ўзлариларидаги билим заҳираларига таянган ҳолда ҳамкорликда, босқичма-босқич ҳал этиш жараёнида янги билимларни эгаллашга қаратилган психологик ўйинларни сюжетли-ролли ўйинлар деб аташ лозим. Бунда ўйин сюжети жамиятдан ёки табиатдан олинади. Баъзан жамият ва табиатдаги муаммолар уйғунлаштирилади. Биология курсини ўқитишда «Аъзоларнинг мослашганлиги ва нисбийлиги», «Турлардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг хилма-хиллигини сақлаш», «Орол дарди – олам дарди», «Табиатни муҳофаза қилиш муаммолари» мавзуларни сюжетли-ролли ўйинлар тарзида ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Замонавий таълимни ташкил этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмокда. Ўқувчиларда муайян фаолият юзасидан эгалланган назарий билимларни амалий кўникма ва малакаларга айлантириш, уларда таълимий фаолликни юзага келтириш, уларни ижтимоий муносабатлар жараёнига кенг жалб этишда ролли ҳамда ишбоп ўйинлар ўзига хос ўрин тутади. Бугунги кунда таълим жараёнида қўллаш ниҳоятда қулай бўлган бир қатор ўйинли технологиялар яратилгандир.
Жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни акс эттиришга, ўқувчиларнинг муайян билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ҳамда касбий сифатларини таркиб топтириш, уларни онгли равишда касбга йўллаш, илмий дунёқарашини кенгайтиришга мўлжалланган психологик ўйинларни ишбилармонлар ўйини дейилади. Ишбилармонлар ўйини ҳам бошқа ўйинлар каби ўқитувчи ва ўқувчилардан пухта тайёргарлик кўришни талаб этади.
Ўқитувчи ишбилармонлар ўйинини уюштиришда қуйидаги вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириши зарур:
Ўйин мавзусини олдиндан белгилаш.
Психологик ўйиннинг мақсади, вазифалари, бориши, мантиқий кетма-кетлиги, ўқувчилар бажариши лозим бўлган топшириқларни аниқлаш ва режалаштириш.
Психологик ўйин давомида ўқувчилар олдига қўйиладигаи ўқув-билишга оид муаммоли вазиятлар тизимини вужудга келтириш йўлларини аниқлаш ва лойиҳалаш.
Ўқувчиларни психологик ўйиннинг мақсад ва вазифалари билан таништириш, психологик ўйин талаб этадигаи вазифаларни тақсимлаш, ҳар бир ўқувчига аниқ йўлланма бериш.
Мазкур ўқув-билишга оид муаммоли вазиятларни ҳал этишда ўқувчиларнинг аввалги мавзулардан ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини таниш, одатий ва кутилмагаи вазиятларда қўллаш имкониятларини аниқлаш.
Ўқувчиларнинг психологик ўйинга тайёргарлик фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш.
5.Гуруҳ аъзоларидан бир вакил фикрларни ҳимоя қилади.
6. Билдирилган мулоҳазалар таҳлил этилади, керакли маълумотлар билан тўлдирилади керакли ҳулосалар чиқарилади ва тренинг якунланади.
Кутиладиган натижа: Талабалар технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
“Муаммоли вазият” методини ўтказиш босқичлари.
Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш йўлларини тушунтиради ва тарқатма материаллар тарқатади.
1. Муаммоли вазиятнинг фойдали ва муаммоли томонлари кўриб чиқилади.
3. Ҳақиқий муаммо танлаб олиниб ва ўқитувчи кўрсатмаси билан кичик гуруҳларга бўлинишлари илтимос қилинади.
4. Ҳар бир гуруҳга маълум бир муаммони белгилаб беради.
5. Гуруҳлар ўз фикрларини ёзма равишда баён этишлари уқтирилади, ҳимояга чиқишлари ташкиллаштирилади.
6. Ўқитувчи фикр мулоҳазаларни таҳлил этади, натижани белгилайди.
Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади.
1. Муаммоли вазиятнинг фойдали ва муаммоли томонларини таҳлил этади.
3. Ҳақиқий муаммо танлаб олиниб ва ўқитувчи кўрсатмаси билан кичик гуруҳларга бўлинадилар.
4. Ҳар бир гуруҳга маълум бир муаммони танлаб олади.
5. Гуруҳлар ўз фикрларини ёзма равишда баён этадилар ва ҳимояга чиқадилар.
6. Фикр мулоҳазаларни таҳлил этадилар ва натижани қўлга киритадилар.
Кутиладиган натижа: Талабалар технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.
Психологик ўйинли дарсларнииг муваффақияти, аввало, ўқувчиларнинг мазкур ўйинларга пухта ва қизғин тайёргарлик кўришларига, ўқитувчининг мазкур фаолиятни ташкил этиш ҳамда моҳирлик билан бошқаришига боғлиқ. Ўқувчиларнинг бундай ўйинга тайёргарлик кўриш фаолияти қуйидаги масалаларни билишни жаҳозо этади:
Психологик ўйиннинг мақсади, вазифаси, олиб борилиш тартиби, қоидалари билан танишиш.
Психологик ўйин мақсади ва вазифасидан келиб чиқадиган муаммоли вазиятни аниқлаш.
Муаммоли вазиятдан чиқишнинг самарали йўлларини топиш.
Ҳар бир ўқувчининг ўзи бажариши лозим бўлган вазифаларни англаши, ўқитувчидан керакли йўриқнома ва кўрсатмалар олиш.
Турли билим манбаларидан фойдаланган ҳолда муаммоли вазиятни ҳал этишнинг оптимал вариантини танлаш.
Психологик ўйин иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва ўзаро назорат вужудга келишини таъминлаш.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўйинли технологиялар таълим жараёнининг самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларда муайян фаолликни юзага келтириш, шунингдек, билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилувчи вақт оралиғини қисқартириш, таълимни жадаллаштиришга ёрдам беради.
Ўйинли технологиялардан фойдаланишда бир қатор психологик хусусиятлар ҳам намокн бўладики, бунинг оқибатида ҳар ўқувчи ўзининг шахсий имкониятларини намойиш эта олади, ижтимоий ҳаётда ўзи эгаллаган ўринни барқарорлаштиради, ўз – ўзини бошқариш кўникмаларини ҳосил қилади. Ўйинли технологиялар нафақат назарий билимларни мустаҳкамлаш, уларнинг амалий кўникма ва малакаларга айланишини таъминлаш, балки ўқувчиларда муайян ахлоқий, иродавий сифатларни ҳам тарбиялашга ёрдам беради.
Психологик хизматнинг асосий йўналишлари.
Психологнинг психопрофилактик иши.
Психологнинг диагностик иши.
Психологнинг маслахат бериш ишлари.
Психологнинг асосий бурч ва мажбуриятлари.
Психологик хизмат методлари.
Психологик хизматнинг йўналишлари.
Психологик хизматнинг республикамиздаги ҳолати.
Психологик хизматда уч нуқтаи назар.
Маърузалар туркуми.
Психологик хизмат предмети.
Психологик хизматнинг чет эллардаги ҳолати.
Психологик хизматнинг АҚШда пайдо бўлиши.
Психологик хизматнинг Францияда Чехославакияда ривожланиши.
Психологик хизматнинг собиқ совет иттифоқидаги ҳолати.
Психологик хизматнинг обьекти, вазифалари.
Психологик хизмат ҳақида Низом.
Низомнинг қабул қилиниши.
Низомнинг асосий бўлимлари.
Умумий қоидалар.
Психологнинг ривожлантирувчи коррекцион иши.
Психологик маслаҳат бериш.
Тренинглар ўтказиш.
Психологик билимларни оммавий ахборот воситаларида тарғиб қилиш.
Психологик хизмат маҳсулдорлигининг шарт-шароитлари
Ўқувчиларга индивидуал ёндашув хизматнинг асосий принципи.
Ўқувчилар билан ишлашда ҳар бир ёш даврининг имкониятларидан энг кўп фойдаланиш. Бола ривожланиши учун қулай иқлим яратиш.
Амалий психологнинг мактабнинг педагогик жамоаси билан касбий ўзаро алоқаси.
Психологнинг диагностик- коррекцион иши.
Мактабдаги психологик хизматда психодиагностиканинг ўзига хос хусусияти. Диагностика ва коррекциянинг бирлиги принципи.
Психологнинг расмий илтимосга жавоб тарзидаги иши.
Психологик муаммони аниқлаш.
Тадқиқот методларини танлаш. Амалий тавсиялар.Психологик диагноз
Психологнинг психопрофилактик иши.
Психологик профилактиканинг вазифалари.
Профилактиканинг биринчи босқичи.
Профилактиканинг иккинчи босқичи
Профилактиканинг учинчи босқичи
Психологик-педагогик консилиум.
Психологнинг психологик- педагогик консилиумдаги вазифалари.
Психологнинг консилиумдаги мақсади.
Психологик педагогик консилиум психопрофилактик ишнинг муҳим босқичи.
Психологик маслаҳат.
Маслаҳат мактабда психологик хизматнинг муҳим йўналиши.
Психологик маслаҳатнинг моҳияти.
Психологнинг психологик маслаҳатдаги вазифалари.
Психологик оқартув ишлари.
Мактаб психологи барча турларининг бирлиги.
Амалий психолог мутахассис ва шахс сифатида.
Психологнинг ақли.
Ўзаро таъсир ва ҳамкорликка эҳтиёжи.
Инсоннинг индивидуаллигини тушуниш қадрият сифатида. Фаолиятнинг мақсадини англаш.
Психологнинг мактабгача тарбия муассасасидаги ишлари.
Боланинг боғчага тайёрлиги.
Ота-оналарнинг психологга мурожаати.
Тарбиячиларнинг психологга мурожаати.
Эртак билан даволаш
Психологнинг мактабга қабул қилинаётган ва қабул қилинган болалар билан олиб борадиган ишлари.
Психологнинг мактабга мослашиши.
Болаларни биринчи синфга қабул қилиш муаммоси.
Ривожлантирувчи гуруҳлар.
Мактабдаги психосоматик касалликларни олдини олиш.
Психологнинг таянч мактабдаги иши.
Ўқитувчилар билан дастлабки учрашув.
Дарсларга қатнашиш.
Болалар билан иш олиб бориш.
Болаларни оммавий текширишнинг фойдалилиги.
Психологнинг меҳрибонлик уйларидаги иши.
SOS-болалар қишлоғи
«Тарбиячи онанинг» профессиограммаси.
«Она» етук шахс қийин вазиятлардаги хулқ-атвор
Вилоят, шахар халқ таълими органларидаги психолог
Халқ таълими органларидаги психолог иши.
Туман қошидаги психологик марказда иш олиб борувчи психологлар.
«Педагогик жамоанинг фаолиятини ташкил этиш» ўйини
Психологнинг ўқитувчилар билан олиб борадиган ишлари.
Профессионал маслаҳат бериш ва психотерапия.
Психолог шахсининг таъсири.
Иқтидорли болалар ва уларни танлаш
Амалий психолог мутахассис ва шахс сифатида.
Мактагача тарбия муассасасиаги психолог иши.
Биринчи синфга келаётган болалар билан олиб бориладиган ишлар.
Умум таьлим мактабда олиб бориладган ишлар.
Хусусия мактабда олиб бориладиган ишлар.
Мехрибонлик уйларидаги психолог иши.
Таьлим департаментидаги психолог иши.
Психологнинг ўқитувчилар билан олиб борадиган ишлари.
Мактабгача тарбия муассасасида олиб бориладиган ривожлантирувчи машқлар.
Болаларни ўқишга тайёрлаш машқлари.
Болаларнинг мактабда ўқишга тайёрлигини аниқлаш дастури.
Ўсмирлар ва илк ўспирин учун ўқув фаолиятини индивидуал услуби.
Маслахат жараёнини ташкил этиш усуллари.
Психологик хизматда фан ва амалиёт бирлиги.
Мактаб психологи барча иш турларининг билиши.
Бола учун қулай иқлим яратиш.
Мактаб психологининг касбга тайёргарлиги.
Тадқиқот методини танлаш.
Психологнинг мактаб жамоаси билан ҳамкорлиги.
Ўқувчиларга индивидуал ёндашув хизматининг асосий принциплари.
Юқори синф ўқувчилари билан олиб бориладиган ишлар.
Психологни ота-оналар билан олиб бориладиган ишлари
Психологнинг ўқитувчилар билан олиб бориладиган ишлари.