Материал: 05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

5.2. Мавзу бўйича маъруза машғулотининг технологик харитаси

Иш босқичлари ва вақти

Фаолият мазмуни

Таълим берувчи

Таълим олувчилар

1-босқич Мавзуга кириш (15 дақиқа)

1.1.Ўқув курси номини айтади. Экранга ўқув курсининг тузилмавий мантиқий чизмасини чиқаради, мавзулар рўйхати билан таништиради ва уларнинг мазмунини қисқача ёритади (1-илова)

1.1.Биринчи машғулот мавзуси, унинг мақсади ва ўқув фаолияти натижаларини эълон қилади.

1.3.Кластер асосида ўқитиладиган мавзунинг мазмуни ва моҳиятини қисқача ёритади. (1-илова)

Тинглайдилар.

Тинглайдилар.

1-босқич. Асосий босқич.

(55 дақиқа)

1.1. Талабалар билимини фаоллаштириш мақсадида савол-жавоб усулини қўллайди:

1.1. Жавобларни тўлдиради, умумлаштиради ва бугунги ўқув машғулотида ушбу саволларга кенгроқ жавоб олишларини айтади.

1.3. Экранда слайдлар намойиш этиш орқали режа асосида тўлиқ маълумотлар беради; талабалар диққатини мавзунинг асосий жиҳатларига қаратади, уларнинг долзарб ва аҳамиятли эканлигини асослайди.

1.4. Кафедра жамоасининг психологик фаолияти тўғрисида фикр билдиришларини сўрайди. Вазифани барча талабалар якка тартибда бажаришларини айтади. Талабалар фаолиятини кузатади, уларни йўналтиради, зарур маслаҳатлар беради.

1.5. Бир нечта талабанинг иш натижасини текширади, талабалар билан биргаликда муҳокама қилади. Зарур бўлса, қўшимчалар киритади ва ушбу савол бўйича тўлиқ маълумот беришни айтади.

1.6. Режанинг иккинчи саволига доир бўлган слайдларни экранга чиқаради ва ҳар биттасини тўлиқ ёритади.

1.7. Мавзу бўйича талабаларда юзага келган саволларга жавоб беради.

Саволларга жавоб берадилар

Фикрларини билдирадилар.

Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар

Вазифани якка тартибда бажарадилар

Иш натижасини тақдим қиладилар.

Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар

3-босқич Якуний босқич

(10 дақиқа)

3.1.Мавзу бўйича янги хулосалар қилади. Мазкур мавзу бўйича эгаллаган билимларнинг долзарблиги ва аҳамиятли эканини алоҳида қайд этади ҳамда келажакда ушбу билимлардан қаерларда фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот беради.

3.1.Мустақил ишлаш учун вазифа берилади: (1) ўтилган мавзу асосида Б/Б/Б жадвалини тўлдириб келиш. Б/Б/Б жадвалини тўлдириш қоидасини тушунтиради (1) иккинчи ва учинчи мавзу бўйича кейинги ўқув машғулотига тайёрланиб келиш.

Саволлар берадилар.

Вазифани ёзиб оладилар.

5.3. Янги мавзу асосида б/б/б жадвалини тўлдиринг.

Б/БХ/Б жадвали

Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим

Назорат учун савол ва топшириқлар.

1. Жамоанинг психологик хусусиятлари, жамоада ўзаро ҳаракат ва ўзаро муносабатлари.

1. Жамоадаги психологик муҳит ва жамоа кайфияти.

3. Жамоадаги ҳамжиҳатлик ҳамда фаолият самарадорлигини ташкиллаштиришнинг ижтимоий, психологик асослари.

4. Раҳбар ва жамоанинг фаолият самарадорлиги.

Тарқатма материаллар

Ўқитиш методи «ўқитишнинг мақсади – мазмуни, методи, шакли, усуллари» тизимида муҳим ўрин эгаллайди. Метод деганда, таълимда мақсадга эришиш, масалаларни ҳал қилиш йўллари, усуллари тушунилади. Ўқитиш методи таркибида усуллар алоҳида ажралиб туради. Усул – методнинг унсури бўлиб, унинг таркибий қисми, методни амалга оширишда бир мартагина қўлланади ва алоҳида қадам ҳисобланади.

Ўқитиш методи – мураккаб, кўп қиррали, кўп сифатларга эга бўлган таълимдир.

Олий мактабда ўқитиш ва ўрганиш методлари қуйидаги гуруҳлардан иборат кенг тарқалган таснифларга бориб тақалади.

  1. Билимларни бериш, идрок этиш ва ўзлаштириш, эътиқодни шакллантиришни таъминловчи методлар. Методларнинг бу гуруҳига маъруза, талабаларнинг мустақил ишлари, мустақил таҳсил олиш бўйича ишлар, ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиш, маслаҳатлар, кўрсатма бериш, оммавий ахборот, программалаштирилган материалларни идрок этиш ва бошқалар киради.

  2. Билимларни татбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, малака ва кўникмаларни ҳосил қилиш, эътиқодни чуқурлаштириш методлари. Бу гуруҳга семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари, назорат ишларини бажариш, программалаштирилган ўқитув кабинетларидаги машғулотлар, ишлаб чиқариш амалиёти киради.

  3. Билимлар, эътиқодларни шакллантириш, талабаларнинг касбий тайёргарлигини аниқлаш методлари. Бу ўқув жараёнининг рейтинг баҳолари, коллогиумлар, суҳбат ўтказиш, курс ва диплом ишлари лойиҳалари ва давлат аттестацияси натижаларини баҳолашдир.

Бу тасниф конкрет материаллар имкониятларини белгиловчи энг муҳим сифатлари асосига қурилган.

Биринчи гуруҳдаги шундай сифатларга билимларни идрок қилиш ва ўзлаштириш, иккинчи гуруҳга – татбиқ этиш ва мустаҳкамлаш, учинчи гуруҳга – аттестация ва билимларни аниқлаш тааллуқлидир.

Олий мактабдаги ўқитиш методлари тизимига қуйидаги талаблар қўйилади:

  • методлар тизими таълимий функцияга эга бўлиши лозим. Бу психологик мақсадлар ва ўқитиш вазифаларига эришишнинг энг қулай усулидир;

  • методлар тизими тарбиялов-такомиллашув функциясига эга бўлиши лозим. Бунда талабаларнинг мустақил ишлари, вазифалари, уларнинг ишга ижодий ёндашуви ҳал қилинади, талабаларнинг шахсий сифатлари, билим, малака ва кўникмалар эгаллашга бўлган эҳтиёжлари шаклланади, уларнинг диққати, иродаси, ҳиссиёти, хотираси, тафаккури ўсади.

Энг жиддий психологик муаммолардан бири таълим методларини танлаш нимага боғлиқ деган масаладир.

Психологикага оид адабиётларда ўқитиш методларининг қуйидаги боғлиқликлари қайд қилинади:

  • биринчидан, ўқув машғулотларининг психологик мақсадлари ва вазифаларига боғлиқ;

  • иккинчидан, баён қилинадиган материалнинг характерига боғлиқ;

  • учинчидан, таълим олувчиларнинг билими ва ривожланиш даражасига боғлиқ;

  • тўртинчидан, ўқув жараёнида ўрганилаётган фан асосларининг муайян (ҳозирги) даврдаги методларига боғлиқ;

  • бёшинчидан, олий ўқув юрти ёки кафедранинг шароитларига боғлиқ;

  • олтинчидан, ўқув жараёнининг моддий-техник таъминоти билан боғлиқ;

  • еттинчидан, ўқитувчининг педагогик маҳорати, унинг тайёргарлиги ва ўқув жараёнини ташкил этиш даражаси, ўқитувчининг ҳозирги замон методлари бўйича билимларига боғлиқ.

Шундай қилиб, олий мактабдаги ўқув жараёни ўқитишнинг шакл ва методларида ташкил этиладиган кўпқиррали яхлит тизим доирасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир шакл ўз олдига қўйган вазифаларни бажаради, лёкин шакл ва методлар тўплами ягона психологик мажмуани (комплексни) ҳосил қилади. Психологик мажмуанинг амалга оширилиши ўқув жараёнининг психологик-педагогик қонуниятлари билан белгиланади.

Маъруза тури:

Тематик маъруза, умумий-якуний маъруза, догматик маъруза, маъруза-ахборот, намойиш қилиш, муаммоли маъруза, маъруза-суҳбат-мунозара

Мақсади:

Мавзунинг назарий асослари билан таништириш

1. Таълимий

1. Тарбиявий

Мавзудан келиб чиқиб талабаларда бирор-бир тарбиявий сифатни шакллантириш

3.Ривожлантирувчи

Мавзунинг назарий ва тарбиявий асосидан келиб чиқиб талабаларда фаолиятнинг қайсидир бир қиррасини ривожлантириш

Форма

Маъруза, семинар, амалий, лаборатория, ўқув анжуманлари, маслаҳатлар, экскурсия, ўқув ишлаб чиқариш педагогик амалиёт, мустақил иш

Метод

Анъанавий (амалий, кўргазмали, ифодали, китоб билан ишлаш, видео методлар)

Билиш фаолиятига кўра (тушунтириш-иллюстратив, репродуктив, муаммоли баён қилиш, репродуктив, авристик, тадқиқий-метод)

Восита – ТСО:

(компьютер, видеопроектор, экран, слайд, магнитафон, лингафон, телевизор, кадаскоп ва ҳ.к.) доска, мел, маркер, кўргазмали қурол, тарқатма материаллар, қоғоз.

Педагогик технологияларни қўллаш

«Ақлий ҳужум», «Кластер», «Бумеранг», «Резюме», «Блиц-ўйин», ФСМУ, «Агар мен…», «Муаммо», 3х4, «Лойиҳа», «Лабиринт», «Чархпалак», 3 та Б, «Қора қути», «Инсерт», «Бурчаклар», «5-си ортиқча», «Калит сўзлар», «Скрабей», «Синквейн» …

Кутиладиган натижалар

Ўқитувчи:

  • мавзу юзасидан зарурий билимларни шакллантириш;

  • ўрганган билимларидан амалиётда фойдаланиш кўникмасини шакллантириш;

  • кўзланган мақсадга эришиш;

  • технологиялардан самарали фойдаланиш.

Талаба:

  • мавзу бўйича янги тушунчаларни ўзлаштириш;

  • мустақил фикрлашга ўрганиш;

  • амалиётга тадбиқ этиш;

  • муаммоли вазиятларга нисбатан ижодий ёндашувларни шакллантириш.

Келгуси режалар

Келгуси машғулот учун янги технологияларни излаб топиш, янги тарқатма ва кўргазмаларни тайёрлаш, мустақил ижодий топшириқлар бериш, талабалар фаолиятини орттириш.

Семинар тури:

Семинар олди машғулотлари, семинар ва махсус семинар

Мақсади:

Маърузада баён қилинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш

1. Таълимий -

1. Тарбиявий –

Мавзудан келиб чиқиб талабалардаги бирор-бир ахлоқий сифат ва дунёқараш маданиятини тарбиялаш

3.Ривожлантирувчи

Талабаларни илмий-тадқиқот ва билиш қобилиятларини ўстириш

Форма

Маъруза, семинар, амалий, лаборатория, ўқув анжуманлари, маслаҳатлар, экскурсия, ўқув ишлаб чиқариш педагогик амалиёт, мустақил иш

Метод

Анъанавий (амалий, кўргазмали, ифодали, китоб билан ишлаш, видео методлар)

Билиш фаолиятига кўра (тушунтириш-иллюстратив, репродуктив, муаммоли баён қилиш, репродуктив, авристик, тадқиқий-метод)

Восита – ТСО:

(компьютер, видеопроектор, экран, слайд, магнитафон, лингафон, телевизор, кадаскоп ва ҳ.к.) доска, мел, маркер, кўргазмали қурол, тарқатма материаллар, қоғоз.

Педагогик технологияларни қўллаш

«Ақлий ҳужум», «Кластер», «Бумеранг», «Резюме», «Блиц-ўйин», ФСМУ, «Агар мен…», «Муаммо», 3х4, «Лойиҳа», «Лабиринт», «Чархпалак», 3 та Б, «Қора қути», «Инсерт», «Бурчаклар», «5-си ортиқча», «Калит сўзлар», «Скрабей», «Синквейн» …

Назорат

Кузатиш, оғзаки, ёзма, тест, масофали, (ўз-ўзини назорат қилиш, гуруҳли назорат, жамоавий назорат)

Баҳолаш

Рейтинг ёки балли система асосида ўз-ўзини баҳолаш, рағбатлантриш.

Кутиладиган натижалар

Ўқитувчи:

  • кўзланган мақсадга эришиш;

  • педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш;

  • назарий билимларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатиш.

Талаба:

  • маърузада ўрганган назарий билимларини мустаҳкамлаш;

  • педагогик технологияларни амалиётга тадбиқини англаш;

  • мустақил ижодий ёндашувни шакллантириш.

Лаборатория тури:

Мақсади:

Талабаларни мустақил равишда педагогик технологияларни амалиётда қўллай олишга ўргатиш.

1. Таълимий

1. Тарбиявий

Технологиянинг моҳиятидан келиб чиқиб талабада бирор-бир ахлоқий сифатни тарбиялаш.

3. Ривожлантирувчи

Технологиянинг назарий ва тарбиявий моҳиятидан келиб чиқиб, талабада амалий фаолиятнинг бирор кўринишини ривожлантириш.

Форма

Маъруза, семинар, амалий, лаборатория, ўқув анжуманлари, маслаҳатлар, экскурсия, ўқув ишлаб чиқариш педагогик амалиёт, мустақил иш

Метод

Анъанавий (амалий, кўргазмали, ифодали, китоб билан ишлаш, видео методлар)

Билиш фаолиятига кўра (тушунтириш-иллюстратив, репродуктив, муаммоли баён қилиш, репродуктив, авристик, тадқиқий-метод)

Восита – ТСО:

(компьютер, видеопроектор, экран, слайд, магнитафон, лингафон, телевизор, кадаскоп ва ҳ.к.) доска, мел, маркер, кўргазмали қурол, тарқатма материаллар, қоғоз.

Педагогик технологияларни қўллаш

«Ақлий ҳужум», «Кластер», «Бумеранг», «Резюме», «Блиц-ўйин», ФСМУ, «Агар мен…», «Муаммо», 3х4, «Лойиҳа», «Лабиринт», «Чархпалак», 3 та Б, «Қора қути», «Инсерт», «Бурчаклар», «5-си ортиқча», «Калит сўзлар», «Скрабей», «Синквейн» …

Кутиладиган натижалар

Ўқитувчи:

  • талабага мустақил равишда педагогик технологиялардан амалиётда фойдаланишни ўргатиш, талабани амалий жиҳатдан тайёрлаш;

  • аниқ технология бўйича билимларни мустаҳкамлаш.

Талаба:

  • аниқ технологияни тадбиқ этишни ўрганиш, педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга ижодий ёндошиш.

БББ” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Талабаларни янги мавзу билан таништиради;

Мазкур мавзу бўйича билган билимларини ҳохлаган тушунча ва маълумотларини ёзма равишда баён этишлари талабалардан сўрайди;

- Қуйидаги схема асосида ишлашларини таклиф этади;

Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим

Учинчи, яъни билиб олдим бўлимини бўш қолдирилади;

-Белгиланган вақт якунлангач талабалар ёзган фикр мулоҳазаларини ўқиб эшиттиради;

-Уларни тиглаб, мавзунинг талабалар учун ўрганилмаган жиҳатларини тушунтириб ёритиб беради;

-Машғулот якунида “Билиб” олдим бўлимини тўлдиришларини сўрайди ва бўлимни хоҳлаган, билиб олган маълумотларини таққослашни уйга вазифа тарзида беради.

Талаба: Ҳамма топшириқларни қабул қилади ва бажаради;

-Ниманики ўйлаган бўлса, шуни қағозга ёзади;

-Берилган мавзу бўйича билган ва билмаган жиҳатларини таҳлил қилади;

-Мустақил ижодий ишлайди.

Кутиладиган натижа: Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, курснинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.

Ақлий ҳужум” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Муаммони аниқлайди. “Ўқитувчи”, “Инновация”, “Фаолият” нима? савол қўяди.

1.Талабаларнинг ўзларини эркин ҳис этишларига шароит яратиш;

1.Билдирилаётган ғояларни уларнинг муаллифлари томонидан асосланишига эришиш ва уларни ёзиб олиш;

3. Қоғоз варақалари ғоялар билан тўлгандан сўнг уларнинг ёзув тахтасига осиб қўйиш;

4.Билдирилган фикрларни янги ғоялар билан бойитиш асосида уларни қувватлаш;

5. Бошқалар томонидан билдирилган фикрлар устидан кулиш, кинояли шархларнинг билдирилишига йўл қўймаслик;

7. Янги ғояларни билдириш давом этаётган экан, муаммонинг ягона тўғри ечимини айтишга шошмаслик;

8. Талабалар томонидан билдирилаётган хар қандай ғоя баҳоланмайди;

9. Талабаларнинг мустақил фикр юритишлари, шахсий фикрлари учун қулай муҳит яратилади;

10. Ғояларнинг турлича ва кўп миқдорда бўлишига аҳамият қаратилади;

11. Бошқалар томонидан билдирилган фикрларни ёдда сақлаш, уларнинг фикрларига таянган ҳолда янги фикрларни билдириш, фикрлар асосида муайян хулосаларга келиш каби ҳаракатларнинг талабалар томонидан содир этилишига эришилади.

Талаба: Ўқитувчи томонидан яратилган шарт- шароитларга амал қилган ҳолда берилган вазифани мустақил бажаради. Керакли натижани қўлга киритади.

Кутиладиган натижа: Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, курснинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.

Т – схема” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Янги мавзуни баён қилади ва талабаларга педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари ҳақида бошланғич маълумотларни беради;

- Тингланган маърузадан келиб чиқиб, талабаларнинг педагогик технологиялар ҳақидаги фикрларини қуйидаги схема асосида таҳлил қилишларини сўрайди;

Педагогик технология

Афзаллиги Камчилиги