Материал: 05_07_2018_ЎУҚ_Психологик_хизмат_назарияси_Қодирака

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Хулоса

-Топшириқни якка тартибда бажаришларини сўрайди ва 10 дақиқа вақт ажратади;

-Вақт тугагач талабалардан изоҳларсиз ўз фикр – мулоҳазаларини ўқиб эшиттиришларини айтади;

- Барча хулосалар тинглангач, умумлаштирилади ва якуний хулоса шакллантирилади.

Талаба: -Мавзуни диққат билан тинглайди;

  • Ўзи учун зарур бўлган маълумотларни дафтарига қайд қилиб боради;

  • Берилган схема асосида тушунчага нисбатан ўзининг мустақил фикрини билдиради;

  • Якуний хулосаси билан ўтирганларни таништиради;

  • Регламентга риоя қилади.

Кутиладиган натижа: Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, курснинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.

Инсерт” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: -Талабаларни янги мавзу билан таништиради.

  • Уларга мавзуни қисқача баёни тушурилган тарқатма материалларни беради;

  • Талабалардан матн билан танишиш жараёнида маҳсус белгилар ёрдамида –“V”- таниш маълумот; - “х”- янги маълумот “?”- бу маълумот мен учун тушунарсиз;

  • Белгиланган вақтдан сўнг белгилар таҳлил қилинади;

  • Якуний хулоса шакллантирилади.

Талаба: -Матн билан яқиндан танишади ва маҳсус белгилар орқали ўз билим, кўникма ва малакаларини ифодалайди;

  • Ўз-ўзини баҳолайди.

Кутиладиган натижа: Талабалар янги мавзу билан танишадилар, таълим технологияларининг илми-назарий асослари ҳақида маълумот оладилар.

Дебат” усулини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Янги мавзуни тушунтиришдан аввал талабаларга қуйидаги муаммоли вазиятни оғзаки баён этади.

Муаммоли вазият:

Математика фанидан янги ўқитувчи дарсга кирди. Мисолни ечишни тушунтирар, лёкин дафтардан кўзини узмас эди. Ўқитувчи мисолни доскага ёзиб тушунтираётганида ўқувчилар уни дафтарини беркитиб қўйишди. Ўқитувчи қараса дафтар жойида йўқ, у мисолни давомини ёзолмай қолди...

- Талабалардан мазкур муаммоли вазиятни келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолат сўралади ва у таҳлил қилинади, яъни муаммоли вазият, ўқув муаммоси, ўқув муаммосини ечиш учун изланиш, ечим тартибида;

- Фикрлар умумлаштирилиб, янги мавзуни баёнини бошлайди.

Талаба: - Муаммоли вазиятни таҳлил қилиб, ўз муносабатини билдиради;

- Фикрларини мисол ва сабаблар орқали тушунтиради.

Кутиладиган натижа: Талабалар муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали муаммоли ўқитиш, уни ташкил этиш босқичларини ўрганадилар.

Кластер” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқутувчи: - Талабаларни янги мавзу билан таништиради;

  • Доскага “ўйин” сўзини ёзади.

1. Ниманики ўйлаган бўлсангиз, шуни қоғозга ёзинг. Фикрингизни сифати тўғрисида ўйлаб ўтирмай уларни шунчаки ёзиб боринг;

1. Ёзувингизни орфаграфияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг;

3. Берилган вақт ниҳоясига етмагунча ёзишдан тўхтаманг. Агар маълум муддат бирон бир ғояни ўйлай олмасангиз у ҳолда коғозга бирор нарсани расмини чиза бошланг. Бу харакатни янги ғоя туғулгунга қадар давом эттиринг;

4. Муайян тушунча доирасида имконият қадар кўпроқ янги ғояларни йиғиндисининг сифати ва улар ўртасидаги алоқаларни кўрсатишни чекламанг.

Талаба: Ҳамма тушунчаларни қабул қилади.

1. Ниманики ўйлаган бўлса, шуни қағозга ёзади;

1. Ёзувларнинг орфаграфик, грамматик жиҳатларига эътибор бермайди;

3. Берилган вақт ниҳоясига етмагунга қадар ўз фикрини давом эттиради;

4. Муайян тушунча юзасидан кўпроқ маълумотларни ёритишга ҳаракат қилади;

Технология ниҳоясига етгач ўқитувчи бошчилигида таҳлил қилинади.

Кутиладиган натижа: Талабалар ўйинли технологияларнинг мазмуни, моҳияти, вазифалари, турлари билан танишадилар.

Бурчаклар” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: 1. Доскага “Талабаларни танқидий фикрлашни ривожлантириш керакми?” деган мулоҳазани ёзади;

1. Талабалардан мазкур мулоҳазага нисбатан муносабатларини “ҳа” ёки “йўқ”, “билмайман” тартибида билдиришлари сўралади, албатта ўз муносабатини изоҳлаб бериш лозим бўлади;

3. Талабалардан муносабатлари сўралади ва асослаб бериш талаб қилинади;

4.Муносабатлар тинглангач бугунги янги мавзу билан таништиради ва мавзуни ёритиб беради;

5. Дарс якунланишига 10 дақиқа қолгач талабалардан эшитган маълумотларидан келиб чиқиб фикрлари ўзгарган ёки ўзгармаганлиги сўралади;

6. Умумий хулоса шакллантирилади.

Талаба: 1. Берилган муҳокамага нисбатан ўзининг якуний муносабатини билдиради;

1. Янги мавзу билан танишади;

3. Олган маълумотларни таҳлил қилиб ўзининг якуний муносабатини шакллантиради.

Кутиладиган натижа: Талабалар танқидий фикрлашни ривожлантирувчи техно­логиялар, унинг функциялари, таълим жараёнида қўллаш йўллари билан танишадилар.

Қора қути” методининг ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Талабаларни жуфтликка бириктиради ва жуфтликларга мавзу моҳиятини ёритувчи асосий тушунчалар калит сўзлар, белгиларни қоғозга қайд этиш вазифасини йуклайди;

-Талабалар билан биргаликдажуфтликларда топшириқларнинг бажарилишини текширади;

-Топшириқларни тўғри бажарган жуфтлик вакили бажарган ишини доскага ёзади ва қолган талабалар доскадаги бу тушунчаларни шарҳлайдилар;

- Ўқитувчи энг тўғри жавоб берган талабани ўз ролига таклиф этади ва у жуфтликларга мавзу моҳиятини ёритувчи схема ёки жадвал тузишни топширади;

(мисол: ўқитиш технологияларини жадвал кўринишида таснифланг)

-Ўқитувчи раҳбарлигида топшириқнинг бажариши текширилади.

Талаба: -Ўз жуфтлигида берилган топшириқни бажаради;

-Агар ўқитувчи ролини бажариш тўғри келиб қолса, талабалардан вазифаларни сўраб янги топшириқ беради;

- Топшириқларни баҳолайди ва талабаларни фаоллаштиради.

Кутиладиган натижа: Талабалар муаллифлик технология­лари, унинг функциялари, таълим жараёнида қўллаш йўллари билан танишадилар.

Чархпалак” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Ҳамма талабаларга тарқатма материаллар тарқатилади ва ўтказиш йўлларини тушунтиради.

1.Яхшилаб ўқиб чиқиб, таҳлил этинг.

1. Берилган ҳаракат ҳусусиятлари ичидан ўзингиз тўғри деб топган ҳаракатни кўрсатилган катаклар ичига истаган белгингиз билан белгиланг.

3.Тўрт кишидан иборат кичик гуруҳга бўлининг ва ҳар бир гуруҳ аъзоси ўз белгингизни кўрсатилган катакларга белгиланг, бу ҳаракат соат стрелкаси бўйича амалга оширилади.

Шу бу ҳаракат тўрт маротаба амалга оширилади. Материал ўз эгаларига етиб келганидан сўнг ўқитувчи тўғри жавобларни ўқийди.

4.Агар шахсий белгиларингиз тўғри жавоб билан бир хил бўлса, у ҳолда тартиб рақамларни доира остига олинг, мос келмаса очиқ қолдиринг.

5. Тўғри ва нотўғри жавоблар ҳисобланиб тегишли натижа олинади.

Талаба: Ҳамма тушунчаларни қабул қилади.

1. Ҳаракатларни таҳлил этиб керакли белгиларни қоғозга ёзади.

1.Гуруҳларга бирлашадилар.

3. Ўзлари тўғри деб топган ҳаракатларнинг керакли катакларига ўз белгиларини қўядилар.

4. Гуруҳ аъзолари фикрини таҳлил этиб чиқадилар.

5. Жавобларни қабул қиладилар ва тартиб рақамларни доира остига оладилар, мос келмаса очиқ қолдирадилар.

6. Тўғри ва нотўғри жавоблар ҳисобланиб тегишли ҳулоса чиқарадилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар ушбу педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

«Агар мен…» методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Ўйин қоидалари билан талабаларни таништиради ва ролларни тақсимлайди.

1. Маълум бир рол олган талабалар белгиланган столлар олдига келиб ўтирадилар.

1. Берилган рол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларни қоғозга ифодалашлари таклиф этилади.

3. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил сайланиб ёзилган фикрлар ўқиб беришлари кераклиги тушунтирилади.

4. Вазифа бажарилгач савол-жавоб жараёни юзага келтирилади.

5. Бу ҳаракат белгиланган вақт ниҳоясига етгунча амалга оширилади.

6. Тренинг сўнгида ҳамма фикрлар таҳлил этилади, керакли бўлган тўхтамга келинади.

Талаба: Ўйин қоидалари билан танишади ва ўз ролни танлаб олади.

1. Рол олган талабалар белгиланган столлар олдига келиб ўтирадилар.

1. Берилган рол бўйича ўз фикр-мулоҳазаларни қоғозга ифода этадилар.

3. Ҳар бир гуруҳдан бир вакил ёзилган фикрларни ўқиб беради.

4. Вазифа бажарилгач савол-жавоб жараёнини бошлайдилар.

5. Бу ҳаракат белгиланган вақт ниҳоясига етгунча амалга оширилади.

6. Тренинг сўнгида ҳамма фикрлар таҳлил этилади, керакли бўлган ҳулосани чиқариб оладилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар ушбу педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Блиц-ўйин” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Ўйинни ўтказиш тартиби билан таништиради.

1.Талабаларга алоҳида – алоҳида тарқатма материаллар беради ва улардан материални синчиклаб ўрганишни талаб этади ва берилган ўн учта ҳаракатни кетма – кетлигини белгилаш кераклигини, белгилашда эса қоғоздаги алоҳида ажратилган бўлимга рақамлар билан белгилаш кераклигини тушунтиради. Вазифа якка тартибда бажарилади.

1. Тартиб рақамлари тарқатма материалдаги «Якка баҳо» бқлимига белгилашни тушунтиради ва бунинг учун 10 дақиқа вақт беради.

3. Ўқитувчи талабалардан уч кишидан иборат кичик гуруҳлар ташкил этишларини сўрайди. Гуруҳ аъзолари ўз фикрлари билан таништирадилар, ўзаро тортишиб, баҳслашиб бир-бирига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириб келишган ҳолда бир муқимга келиб уларга тарқатилган қоғоздаги «Гуруҳ баҳоси» бўлимига рақамлар билан белгилаб чиқадилар. Бу вазифа учун 10 дақиқа вақт берилади.

4. Барча кичик гуруҳлар ўз ишларини тугатгач ҳаракатлар кетма- кетлигини «Тўғри жавоб» бўлимига белгилашни сўрайди.

5.Энди «Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «Якка баҳо» бўлимида берилган рақамларни (ёки аксинча), «Якка хато» бўлимига чиққан фаркни ёзишни сўрайди. «Якка баҳо» бўлимидаги сонларни юқоридан пастга қараб қўшиб чиқиб умумийсини ҳисоблаш кераклигини уқтиради.

6. Худи шу тартибда «Тўғри жавоб» ва «Гуруҳ баҳоси» ўртасидаги фарқ каттадан кичигини айириш орқали бажарилади, чиқарилган фарқлар сони «Гуруҳ хатоси» бўлимига ёзиб юқоридан пастга қараб қўшилади ва умумий сон келтириб чиқарилади.

7.Ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларини тўпланган умумий сонлар бўйича алоҳида-алоҳида шархлаб беради.

Талаба: Маълумотларни қабул қилади.

1.Ҳаракатлар кетма-кетлигини 10 дақиқа ичида белгилаб чиқади. (якка).

1. Гуруҳларга бўлинади ва ишлаб, ўзаро тортишиб фикрлашадилар, бир-бирларига таъсир ўтказиб, «Гуруҳ баҳоси» бўлимига тартиб рақамларини кқўядилар.

3. «Тўғри жавоб» бўлимини тўлдириб чиқадилар.

4. Ёзиб олган «Тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлардан «Якка хато» бўлимида берилган рақамларни айирадилар. «Якка баҳо» бўлимидаги сонларни юқоридан пастга қараб қўшиб чиқадилар.

5. Худи шу ҳаракатни «Гуруҳ баҳоси» бўлими билан бажарадилар.

6. Натижани ўқитувчи таҳлили орқали билаб оладилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар Блиц-ўйин технологиясини амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Веер” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш йўлларини тушунтиради ва тарқатма материаллар тарқатади.

1. Талабалардан олти кишидан иборат бўлган кичик гуруҳларга бўлинишни сўрайди.

3. Мавзу юзасидан айрим тушунчалар танлаб олинади.

4. Тушунчаларни афзаллик ёки камчилик; ижобий, салбий томонлари таҳлил этилади ва берилган қоғозларга ёзилади.

5. Веер технологиясида тушунчаларни кўриб чиқиб улардан гуруҳлар билан келишилган ҳолда хулоса ясаш кераклигини ўқитувчи томонидан айтиб ўтилади.

Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади. Материал билан танишиб чиқадилар.

1. Кичик гуруҳларга бўлинадилар.

3. Мавзуга боғлиқ бўлган тушунчалар танлаб олинади.

4.Тушунчаларнинг афзаллик ва камчилиги ёки фойда ва зарарли томонларини гуруҳларда муҳокама қиладилар. Ёзма равишда ёзадилар.

5. Гуруҳлардан сайланган аъзо гуруҳ ҳулосасини ҳимоя қилади.

Кутиладиган натижа: Талабалар технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Лойиҳа” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш йўлларини тушунтиради ва тарқатма материаллар тарқатади.

1.Талабалардан кичик гуруҳларга бўлинишларини таклиф этади.

1. Маълум бир мавзу юзасидан кичик бўлаклар гуруҳларга тарқатилади.

3. Гуруҳлар келишган ҳолда ўз фикрларини ёзма равишда баён этишлари уқтирилади,

4. Фаолият доимий равишда кузатиб борилади.

5. баҳс мунозарага киришлари таъминланиб борилади.

6. Талабаларни ҳимояга чиқишлари ташкиллаштирилади.

7. Ўқитувчи фикр мулоҳазаларни таҳлил этади, натижани белгилайди.

Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади.

1. Кичик гуруҳларга бўлинадилар.

1. Таклиф этилган мавзу юзасидан баҳс – мунозарага киришадилар.

3. Гуруҳлар келишган ҳолда, маълум тўхтамга келиб таҳлил этилган фикрларни ёзма равишда берилган қоғозга баён этадилар.

4. Иш якунлангач ҳимояга чиқадилар.

5. Гуруҳлараро фикр мулоҳазаларни ўрганилади, натижани қўлга киритадилар.

Кутиладиган натижа: Талабалар педагогик технологияни амалиётга тадбиқ этишни ўрганадилар.

Ф С М У” методини ўтказиш босқичлари.

Ўқитувчи: Технологияни ўтказиш босқичлари ҳақида маълумот беради.

1.Талабаларга мавзуга оид булган биран бир тушунчани белгилаб олишни таклиф этади.

1.Ҳар бир талабага ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғозларни тарқатади.

Ф – фикрингизни баён этинг.

С – фикрингизни баёнига сабаб кўрсатинг.

М – кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол келтиринг.

У – фикрингизни умумлаштиринг.

Ҳар бир талаба якка тартибда тарқатилган қоғоздаги ФСМУ нинг тўрт босқичини ўз фикрини ёзма баён этган ҳолда тўлдиради.

3.Талабалардан кичик гуруҳларга бўлинишларини илтимос қилинади. Гуруҳларда юқоридаги ҳаракат катта фарматдаги қоғозларда амалга оширилади.

4.Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир тингловчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзолари барча фикрларни ўргани уларни умумлаштирадилар ва ҳимояга тайёрланишларини тушунтиради.

5.Гуруҳ аъзоларидан бир вакил фикрларни ҳимоя қилади.

6. Ўқитувчи томонидан тренинг якунланади керакли ҳулосалар чиқарилади.

Талаба: Технологияни ўтказиш йўлларини тушуниб олади. Материал билан танишиб чиқадилар.

1. Аввал якка тартибда ишлайдилар сўнг кичик гуруҳларга бўлинадилар.

3. Гуруҳларда тушунтирилган ҳаракатлар катта фарматдаги қоғозларда амалга оширилади.

4.Кичик гуруҳларда аввал ҳар бир тингловчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан гуруҳ аъзоларини таништиради. Гуруҳ аъзолари барча фикрларни ўргани уларни умумлаштирадилар ва ҳимояга тайёрланадилар.