Материал: Презентация №15

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Бюрократия талаблари:

}Амалдор шахслар шахсан мустақил одамлар ҳисобланиб, улар фақатгина муайян функцияларни бажарадилар.

}Улар профессионал сифатлар асосида танлаб олинадилар.

}Улар лавозимга сайланмайдилар, балки тайинланадилар.

}Амалдор шахслар пулда тўланадиган маош оладилар ва пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

}Амалдор шахс маъмуриятнинг ҳеч қандай воситасига эгалик қилмайди ва ўз мансабини умрининг охиригача эгаллаб туриш ҳуқуқига эга эмас.

}У хизматда қатъий интизомга бўйсунади ва унинг хулқ-атвори назоратда бўлади.

}Хизматда мансаб поғонаси бўйича кўтарилишнинг профессионал тизими назарда тутилади (карьера).

Анъанавий ҳукмронлик

}Азалдан мавжуд бўлган тартиб ва ҳокимиятнинг муқаддаслигига ишониш.

}Кундалик ахлоқ, муайян хулққа йўналтирилган одатларга асосланади.

}Патриархал ҳукмронлик («жаноб» – «фуқаролар» –

«хизматкорлар») бундай ҳукмронликнинг энг соф тури (идеал типи) ҳисобланади.

}Патриархал тур худди оиладаги ҳукмронлик – бўйсуниш алоқалари структурасига ўхшайди.

}Анъанавий ҳукмронлик ва оиладаги муносабатлар ўртасидаги ўхшашлик ҳам шахсий вафодорлик ва садоқат орқали аниқланади.

Харизматик ҳукмронлик

}«Харизма деганда, шахcнинг ноёб, ғайритабиий, ғайриинсоний иқтидор ёки бошқаларда учрамайдиган ўзига хос куч ва хислатларга эга хусусиятларини тушуниш лозим».

}Харизма – худо ва тақдир туҳфаси.

}Харизматик хислатлар – асосан сеҳрли хислатлар бўлиб,

унга башорат қила олиш қобилияти, сўз ва фикр кучини киритиш мумкин.

Харизматик ҳукмронлик

}Одатда қаҳрамонлар, ҳарбий етакчилар, пайғамбарлар, сеҳргарлар, машҳур сиёсий ва давлат арбоблари ҳамда жаҳон динларининг асосчилари (Будда, Исо, Муҳаммад Пайғамбар) харизмага эга ҳисобланади.

}Веберга кўра, харизма – улуғ революцион куч бўлиб, ҳукмронлик ва бошқарув унга таянади.

}У харизмани унинг ортида турган моҳиятидан қатъи назар ўрганади.

}Олимнинг фикрича, Перикл, Македонский, Цезарь, Чингизхон ва Наполеонлар харизматик шахс бўлган.

Харизматик ва анъанавий турлар ўртасидаги

умумийлик

фарқ

}иккала тур ҳўжайин ва бўйсунувчилар ўртасидаги шахсий алоқаларга таянади. Бу маънода, иккала тип биринчи – расмий-рационал типга қарши туради, чунки у ерда шахсий бўлмаган алоқалар ҳукмронлик қилади.

}анъанавий тур инсонни кундалик одатлари, кўникмаларига асосланса, харизматик тур бирон-бир ноёб, илгари ҳеч учрамаган хислатларга асосланади. Харизматик турда олдиндан ўрнатилган қоидалар бўлмайди. Харизматик тур авторитар бўлиб, у харизматик инсон кучига асосланади.