Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси
Фан: Социология тарихи
Мавзу №15:
М.ВЕБЕРНИНГ ДИН СОЦИОЛОГИЯСИ
Социология кафедраси доценти: Жиянмуратова Г.Ш.
РЕЖА:
1.Рационаллик тамойили ва капитализм назарияси
2.Ҳукмронлик турлари
3.Дин социологияси
4.Вебер ижодининг аҳамияти
Рационаллик тамойили:
}Социал ҳаракатлар рационалликнинг ўсиб бориши тартибида жойлаштирилган.
}Рационализация – бутун дунёга хос тарихий жараёндир.
}Бу – одатий ахлоқ ва урф-одатларга бўлган содиқликни астасекинлик билан манфаатли жиҳатларини англаб етиб амалга оширишга мослашиб боришдир.
}Шунингдек, мақсадли-рационал ҳаракатнинг аста-секин қадриятли-рационал ҳаракатни сиқиб чиқариши кузатиладики, бунда қадриятга эмас, балки мувафаққиятга ишониш кучаяди.
}Шундай қилиб, рационализация – Ғарб цивилизациясининг тақдиридир.
Рационаллик тамойили:
}Жамиятнинг структураси нуқтаи назаридан мақсадлирационал ҳаракатлар ролининг ортиб бориши авваламбор, унинг барча соҳаларида, хусусан, иқтисодиёт, сиёсат, фан, маданият кабиларда хўжалик юритиш, бошқарув усулларининг рационализациясини назарда тутади.
}Тафаккур тарзи рационализацияси турмуш тарзининг ўзгаришини назарда тутади. Бунда рационаллик тамойилининг соф ифодаси сифатида фаннинг ролини кузатиш мумкин бўлади.
}Фанни ҳаётнинг барча тармоқларига кириб бориши – замонавий жамиятнинг универсал рационализацияси далолатидир.
Рационализация:
экспериментал фан
тўлдирилган
Уйғониш математика даврида
тажриба билан тўлдирилган
математика
антик фан
техника билан тўлдирилган математика