Психологнинг пациентларни қабул қилиши бир неча босқичлардан иборат бўлади (3-расм).
Биринчи босқичда ота-оналар поликлиникага келиб рўйхатдан ўтиб, психолог қабулига кириши лозим бўлган шахснинг барча маълумотларини қайд қилади. Пациентларни қабул қилишнинг иккинчи ва учинчи босқичлари одатда икки маротаба учрашувлардан иборат, тўртинчи босқич эса давомийлиги ва учрашув интервалларининг турлича бўлиши билан кечади. Бу ота-оналарнинг бола/ўсмир ҳақидаги фаол қизиқишлари ва хоҳиш-истаклари шунингдек, бола/ўсмирлардаги ижобий ўзгаришлар темпига боғлиқ тарзда амалга оширилади. Бешинчи босқичда психологик коррекцион тадбирларнинг натижалари таҳлил қилинади. Барча ўтказилган консультатив сеанслар, машғулотлар ва уларнинг натижалари махсус журналга қайд қилиниб, ота-оналарга, педагогларга, тиббиёт ходимларига берилган тавсиялар тўлиқ ёзилиб борилади.
3-расм. Психологнинг пациентларни қабул қилиш босқичлари
Баъзан консультациялар оралиғи бирмунча чўзилсада, бундай пунктуал характердаги қайдномалар психокоррекцион жараён кечишининг самарадорлигини таъминлайди. Журнал психолог кабинетида сақланади.
Умуман олганда, соғлиқни сақлаш тизимидаги психологик хизмат ўзининг қуйидаги йўналишларига эга:
а) руҳий касалликлар шифохоналарида;
б) психоневрологик диспансерларда;
в) алкоголизм, наркомания, токсикоманияни даволаш марказларида;
г) клиникаларда;
д) туғруқхоналарда;
е) оилавий поликлиникалардаги психологик хизматлар.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги психологик хизматнинг барча турлари ҳамкорликдаги ўзаро мақбул фаолиятга асосланади.
Соғлиқни сақлаш тизимига психологик хизматни ташкил этиш билан боғлиқ муаммонинг ечимига мутасадди ташкилотлар хайрихоҳлик билдирадилар. Зеро, бу фақат инсон муаммосига замонавий ёндошувнинг ўта муҳим йўналиши сифатида инсон саломатлиги, уни сақлаш, тиклаш муаммолари билан боғлиқ масалаларнинг ижобий ечимига ўзининг катта ҳиссасини қўшади.
Таянч тушунчалар: психологик тамойиллар, когнитив, комиллик иерархияси, ижтимоий установка.
Фанни ўқитишдан мақсад магистрларни таълим тизимида психологнинг бажарадиган функциялари билан таништириш
Фаннинг вазифалари мактабгача тарбия муассасаси, лицей, мактаб, коллежларда психологнинг олиб борадиган диагностик, коррекцион, психопрофилактик, маслаҳат бериш, оқартув ишлари билан магистрларни таништириш.
Фанни ўзлаштиришга қўйиладиган умумий талаблар. Магистр психологик хизмат назарияси ва амалиёти фанининг предмети ва унинг асосий йўналишини билиши зарур: магистр диагностик коррекцион ишларни юқори даражада билиши зарур: магистр таълим тизимида олиб бориладиган ишлар юзасидан ўқитувчиларга, ўқувчиларга ва ота-оналарга маслаҳат бера олиши зарур: магистр профилактик ишларни ҳам билиши зарур.
Шахсга йўналтирилган таълим. Бу таълим ўз моҳиятига кўра, таълим жараёнининг барча иштирокчиларининг тўлақонли ривожланишини кўзда тутади. Бу эса таълимни лойиҳалаштириш жараёнида маълум бир таълим олувчининг шахсини эмас, аввало келгусидаги мутахассислик фаолияти билан боғлиқ ўқиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ёндашишни назарда тутади.
Тизимли ёндашув. Таълим техналогияси тизимининг барча белгиларини ўзида мужассам этмоғи лозим: жараённинг мантиқийлиги, унинг барча бўғинларининг ўзаро боғлиқлиги, яхлитлиги.
Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Индивиднинг жараёнли сифатларини шакллантириш, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш ва тезлаштириш, ўқув жараёнида унинг барча қобилияти ва имкониятлари, ташаббускорлигини очишга йўналтирилган таълимни ифодалайди.
Диалогик ёндашув. Бу ёндашув ўқув жараёни иштирокчиларининг психологик бирлиги ва ўзаро мунасабатларини шакллантириш заруратини билдиради. Унинг натижасида шахснинг ўз-ўзини фаоллаштириши ва ўз-ўзини кўрсата олиши каби ижодий фаолияти кучаяди.
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Таълим берувчи ва таълим олувчи ўртасида демократик тенглик, ҳамкорлик каби ўзаро субъектив муносабатларга, фаолият мақсади ва мазмунини биргаликда шакллантириш ва эришилган натижаларни баҳолашга эътиборни қаратиш зарурлигини билдиради.
Муаммоли таълим. Таълим музмунини муаммоли тарзда тақдим қилиш асосида таълим олувчиларнинг ўзаро фаолиятини ташкил этиш усулларидан биридир. Бу жараён илмий билимларнинг объектив қарама-қаршилиги ва уларни ҳал этиш усулларини аниқлаган ҳолда, диалектик тафаккурни ҳамда ушбу усулларни амалий фаолиятда ижодий қўллашни шакллантиришни таъминлайди.
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий восита ва усулларини қўллаш – бу янги компьютер ва ахборот техналогияларни ўқув жараёнида қўллашдир.
Ўқитиш услублари ва техникалари. Маъруза (кириш, мавзули, маълумотли, кўргазмали (визуаллашган) таҳлил, илмий анжуман, аниқ вазиятларга ёндашув), мунозара, муаммоли услуб, пинборт, ақтий ҳужум, тезкор сўров, савол-жавоб, амалий ишлаш усулларини ўз ичига олади.
Ўқитишни ташкил этиш шакллари: диалог, полилог, мулоқот, ҳамкорлик ва ўзаро ўқитишга асосланган фронтал, жамоавий ва гуруҳларда ўқитиш.
Ўқитиш воситалари: ўқитишнинг анъанавий воситалари (ўқув қўлланма, маъруза матни, тарқатма материаллар) билан бир қаторда – чизмали органайзерлар, компьютер ва ахборот техналогиялари.
Коммуникация усуллари: талабалар билан тезкор ва фаол мулоқотга асосланган бевосита ўзаро муносабатлар.
Тезкор ва фаол алоқаларнинг (маълумотнинг) усул ва воситалари: тезкор сўров, ўқитиш диагностикаси.
Бошқариш усуллари ва воситалари: ўқув машғулоти босқичларини белгилаб берадиган техналогик харита кўринишидаги ўқув машғулотларини режалаштириш, қўйилган мақсадга эришишда ўқитувчи ва тингловчининг биргаликдаги ҳаракати, нафақат аудитория машғулотлари, балки аудиториядан ташқари мустақил ишларининг назорати.
Мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулотида ва бутун курс давомида мавзу юзасидан назорат саволларини бериб бориш орқали ўқитишнинг натижалари режали тарзда кузатиб борилади. Курс охирида тест топшириқлари ёрдамида тингловчилар (талабалар)нинг билимлари баҳоланади.
1-МАВЗУ |
Психологик хизмат тушунчаси. Психологик хизматни ташкил этиш тарихи, уни ташкил этиш муаммолари. |
Машғулот вақти-4 соат |
Талабалар сони 10 -130 нафаргача |
|
Машғулот шакли |
Кириш – ахборотли маъруза |
|
Маъруза режаси |
3. Психологик хизмат бўғинлари. 4. Психологик хизмат мақсади, мазмуни, объекти |
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Психология фани ва амалиёти. Амалий психологиянинг илмий асослари. Амалий психологиядан психологик амалиётга. Психологик хизматнинг самарадорлигини таъминлаш муаммолари. Шахснинг ўзини ўзи камол топтириши. Яхлитлик ва оптималлик нормал шахс характеристикаси. Психолог жамият ва касбий ҳамжамиятда. Психотерапевтик хизмат замонавий бозори |
||
Педагогик вазифалар: Психологик хизматни ташкил этишнинг уч даври. Режалаштириш тушунчаси. Социал муассасаларида режалаштириш. Ташкил этиш йўллари.: ташкилотнинг асосий мақсадини шакллантириш. Истиқболли режа. Тезкор режа. Инсоннинг эҳтиёжлари. Эҳтиёж ва шахснинг ўзини ўзи камол топтириш қобилияти. Этика ва қадриятлар, манбалари ва қадрият турлари. Касбий фаолиятнинг этикавий тамойиллари ҳақида тушунча. Амалиётчи психолог фаолиятининг этикавий тамойиллари қамраб олган норма ва қоидалар. |
Ўқув фаолияти натижалари: “Психолог” касбининг ривожланиши. Амалий психолог касби. Амалий психологнинг махсус қобилиятларини социал психологик асослари. Н.А.Аминов ва М.В.Молоканов эксперименти. Иш бошлаётган консультант 11 та олтин қоидаси. Куйинчаклик синдроми, куйинчаклик синдроми профилактикаси. Кадрлар масаласи ташкилотнинг устувор йўналишлари ва мақсадлари йиғиндиси. Кадрлар иши, инсон имкониятлари ривожлантиришга йўналтирилган кадрлар иши ташкилотни ривожлантириш концепциясининг белгиловчи элементлари. Психолог касбий сифатларини баҳолаш. Хизматда ходимларни саралаш. Интервьюни уюштириш ва суҳбат ўтказиш. |
|
Таълим бериш усуллари |
Кўргазмали маъруза, намойиш этиш, савол жавоб, кластер |
|
Таълим бериш шакллари |
Оммавий, жамоавий, якка тартибда |
|
Таълим бериш воситалари |
Ўқув қўлланма, компьютер технологиялари, слайдлар |
|
Таълим бериш шароити |
Техник воситалардан фойдаланишга ва гуруҳларга ишлашга мўлжалланган аудитория |
|
Мониторинг ва баҳолаш |
Оғзаки назорат, савол-жавоб |
|
Иш босқичлари ва вақти |
Фаолият мазмуни |
|
Таълим берувчи |
Таълим олувчилар |
|
1-босқич. Мавзуга кириш (15 дақиқа) |
|
Тинглайдилар.
Тинглайдилар. |
1-босқич. Асосий босқич. (55 дақиқа) |
1.1. Талабалар билимини фаоллаштириш мақсадида савол-жавоб усулини қўллайди: 1.1. Жавобларни тўлдиради, умумлаштиради ва бугунги ўқув машғулотида ушбу саволларга кенгроқ жавоб олишларини айтади. 1.3. Экранда слайдлар намойиш этиш орқали мавзунинг барча режалари изчил равишда очиб беради ва асосий тушунчалар ҳақида тўлиқ маълумотлар беради; талабалар диққатини мавзунинг асосий жиҳатларига қаратади, уларнинг долзарб ва аҳамиятли эканлигини асослайди. 1.4. Янги мавзу юзасидан фикр билдиришларини сўрайди. Вазифани барча талабалар якка тартибда бажаришларини айтади. Талабалар фаолиятини кузатади, уларни йўналтиради, зарур маслаҳатлар беради. 1.5. Бир нечта талабанинг иш натижасини текширади, талабалар билан биргаликда муҳокама қилади. Зарур бўлса, қўшимчалар киритади ва ушбу савол бўйича тўлиқ маълумот беришни айтади. 1.6. Режанинг иккинчи саволига доир бўлган слайдларни экранга чиқаради ва ҳар биттасини тўлиқ ёритади. 1.7. Мавзу бўйича талабаларда юзага келган саволларга жавоб беради. |
Саволларга жавоб берадилар Фикрларини билдирадилар.
Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар
Вазифани якка тартибда бажарадилар
Иш натижасини тақдим қиладилар.
Тинглайдилар, зарур маълумотларни ёзиб оладилар |
3-босқич Якуний босқич (10 дақиқа) |
|
Саволлар берадилар.
Вазифани ёзиб оладилар. |
1.3. Янги мавзу асосида Б/Б/Б жадвалини тўлдиринг.
Б/БХ/Б жадвали
Биламан |
Билишни хоҳлайман |
Билиб олдим |
|
|
|
Назорат учун савол ва топшириқлар.
1.Низомнинг қандай бўлимлари мавжуд?
1. Психологик хизматнинг мақсади, объекти ҳақида нималарни биласиз?
3. Низомга киритилган ўзгартиришлар.
4. Психологнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
5. Ўзбекистонда психологик хизматнинг пайдо бўлиши.
2-МАВЗУ |
Психологик хизмат фаолиятининг назарий-методологик асослари. |
Маърузада таълим технологияси
Машғулот вақти-4 соат |
Талабалар сони 10 -130 нафаргача |
|
Машғулот шакли |
Кириш – ахборотли маъруза |
|
Маъруза режаси |
1. Психологик хизматнинг назарий асослари. 1. Психологик хизматнинг методологик асослари. 3. Ўзини ўзи тартибга солиш тамойили. |
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Психологияда экспериентал парадигма. Инсонни тушунишдаги позитив эмпирик ва экспериментал ёндашув. Тадқиқотнинг янги методологияси. Кечинмалар ҳақидаги замонавий тасаввурлар. |
||
Педагогик вазифалар: Интервью турлари. Тадқиқотнинг симфат методлари. Тадқиқотнинг миқдорий ва сифат методлари. Тадқиқотнинг сифат методларининг хусусиятлари, уларнинг туралри. Чуқур интервью ўтказиш қоидалари. Гуманистик психологияда метод муаммоси. Психологияда экспериментал ва эксперментал парадигмалар. Г.Оллпортнинг миорфогенетик тадқиқотлар. А.Маслоу концепцияси. К.Роджерснинг интерсубъектив билими. Р.Мэйининг феноменологияси. И.Чайлд ва А.Джорджларнинг назарияси. |
Ўқув фаолияти натижалари: Маънавият ва шахс-марказлашув ёндошуви. Ўзини ўзи детерминациялаштириш. Ўзини ўзи тартибга солиш тамойили. Ички Мен. Психотерапия тартибга солинувчи ва реорганизациялашув жараён. Психотерапияда ўзгариш моменти. Кескинлик вазияти муаммоси. Кечинмалар жараёни. Ф.Е.Василюкнинг ишларида кечинмалар қонуниятини типологик таҳлили. |
|
Таълим бериш усуллари |
Кўргазмали маъруза, намойиш этиш, савол жавоб, кластер |
|
Таълим бериш шакллари |
Оммавий, жамоавий, якка тартибда |
|
Таълим бериш воситалари |
Ўқув қўлланма, компьютер технологиялари, слайдлар |
|
Таълим бериш шароити |
Техник воситалардан фойдаланишга ва гуруҳларга ишлашга мўлжалланган аудитория |
|
Мониторинг ва баҳолаш |
Оғзаки назорат, савол-жавоб |
|