2017 йил “___” “___” _____________________________Д.А.Толипов
Ушбу фаннинг мақсади талабаларни Коинотда мавжуд осмон жисмларининг келиб чиқиши, тузилиши, ривожланиши, эволюцияси, Коинотда электромагнит тўлқинлар спектрининг барча диапазонларида кузатилувчи объект ва жараёнларнинг физик тамойиллари, замонавий астрономик кашфиётлар билан таништириш вазифаларни бажаради.
Умумий астрономия фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- Ер, Ой ва Қуёшнинг ички тузилиши, таркиби ва қандай вужудга келганларини билиш;
- Коинотни яхлит физик объект сифатида тузилишини ва унинг эволюциясини билиш;
- Сайёралар, юлдузлар, Галактикамиз ва яқин галактикалар тузилиши ва таркиби;
- сайёралар ва юлдузлар пайдо бўлиш муаммолари;
- Коинотнинг дискретлиги ва узлуксизлиги;
- табиатда тартиб ва тартибсизлик орасидаги муносабат, Коинотдаги объектларнинг тузилиши тартиблилиги;
- Метагалактиканинг иерархик тузилиши;
- Қуёш тизими ва Сомон Йўлидаги динамик ва статистик қонуниятлар;
- Коинот объектларининг хусусияти ва хоссаларини тушунтиришда физика ва кимё фундаментал қонунларидан фойдаланиш имконлари;
- табиатнинг ҳолатлари ва уларнинг вақт ўтиши билан ўзгаришлари;
- астрономиядаги янгидан-янги кашфиётлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
- сайёралар, Қуёш физикаси, Қуёш-Ер алоқаси;
- астрономик кузатувлар усуллари;
- осмон механикаси, галактик астрономия, назарий механика ва астрометриянинг асосий тушунчалари ва қонунлари;
- Ер ва қуёш тизимидаги сайёраларнинг гравитацион потенциалини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- кузатиш ва олинган информатив материални ўлчай олиши;
- физик катталик ва параметрларни ўлчай олиши;
- кўпрангли кузатувларни ташкил этиш усуллари ва улардан фойдалана олиши;
- у ёки бу космик объектнинг кўриниш шароитларини чамалай олиши бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.
Осмон жисмлари ва юлдуз туркумлари. Ёритгичларнинг кўринма ўрни ва ҳаракати. Осмон сфераси ваунинг элементлари. Осмон жисмларининг чиқиши ва ботиши. Горизонтал ва экваториал координаталар системалари. Олам қутбининг горизонтдан баландлиги. Эклиптика. Эклиптик координаталар системаси. Қуёш экваториал координаталарининг ўзгариши. Сферик тригонометрия. Вақт ва уни ўлчаш. Вақт тенгламаси. Ўртача Қуёш вақти, юлдуз вақти. Вақт ўлчаш системалари. Тақвим турлари ва муаммолари. Сана ўзгариш чизиғи. Параллактик учбурчак. Рефракция. Суткалик параллакс. Ёриткичларнинг чиқиш ва ботиш моментларини ҳисоблаш.
Ер радиусини аниқлаш: триангуляция. Осмон жисмларигача масофани аниқлаш. Астрономияда масофа ўлчов бирликлари. Кузатувчининг географик кенглама ва узунламасини аниқлаш. Экваториал координаталарни аниқлашнинг усуллари. Юлдузларнинг ҳусусий ҳаракати. Астрометрия масалалари. Астрономик каталоглар ва юлдуз хариталари. Астрометрик асбоблар. Кузатувлардан суткалик ва йиллик параллаксларни аниқлаш. Қуёш системасининг тузилиши. Ернинг Қуёш атрофида ҳаракати. Ерда фаслларнинг алмашинуви. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши. Прецессия ва нутация. Ер айланишининг нотекисликлари. Ой орбитаси ва унинг четлашишлари. Ойнинг кўринма ҳаракати ва фазалари. Ойнинг айланиши ва либрацияси. Ёриткичларнинг Ой билан тўсилиши. Қуёш тутилиши. Ой тутилиши. Тутилишлар содир этилиши шартлари.
Сайёраларнинг кўринма ва ҳақиқий ҳаракати. Шарқ олимлари ишлари. Сайёраларнинг конфигурациялари. Сайёраларнинг орбита элементлари. Механиканинг асосий қонунлари. Ер сиртида оғирлик кучининг ўзгариши. Гравитация табиати. Материал нуқтанинг тортишиш кучи таъсирида ҳаракатланиши (икки жисм масаласи). Кеплер – Ньютон қонунлари. Ғалаёнланган ҳаракат. Ғалаёнлантирувчи куч. Ойнинг ғалаёнланган ҳаракати. Кўтарилишлар ва пасайишлар. Уч ва кўп жисм масаласи. Осмон жисмларининг массаларини аниқлаш. Космик аппаратларнинг ҳаракати.
Электромагнит нурланиш спектри. Астрофотометрия: ёритгичларнинг кўринма ва абсолют катталиклари, нурланиш қонунлари. Спектрал таҳлил асослари. Доплер эффекти. Спектрал асбоблар. Юлдузлар температурасини аниқлаш усуллари. Оптик телескоплар. Кўз – нурланиш қабул қилғичи сифатида. Астроспектроскопия. Нурланишнинг фотоэлектрик қабул қилгичлари. Заряд йиғувчи матрицали қурилмалар. Радиотелескоплар.
Қуёш ҳақида умумий тушунча. Қуёшнинг спектри ва кимевий таркиби. Қуёш доимийси ва уни аниқлаш. Қуёш ташқи қатламлари. Қуёшнинг ички тузилиши. Қуёш атмосфераси. Тинч Қуёшнинг радионурланиши. Қуёш атмосферасида фаол тузилмалар. Қуёш активлиги цикли. Сайёраларнинг ички тузилиши ва атмосфералари. Қуёш шамоли ва Ер магнитосфераси. Ер типидаги ва гигант сайёралар. Гигант сайёраларнинг йўлдошлари ва халқалари. Кичик сайёралар. Кометалар.
Нормал юлдузлар. Юлдузларнинг спектрлари ва спектрал синфлари. Колориметрия. Спектр – ёрқинлик диаграммаси. Юлдузларнинг ўлчамларини аниқлаш усуллари. Радиус – ёрқинлик – масса муносабати. Юлдузларнинг ички табиати ва тузилиши. Юлдузларнинг атмосфералари. Планетар туманликлар. Қўшалоқ системалар. Визуал қўшалоқ юлдузлар. Тўсилувчан ўзгарувчан юлдузлар. Спектрал қўшалоқ юлдузлар. Эруптив ўзгарувчанлар. Пульсарлар – нейтрон юлдузлар. Қора ўралар.
Сомон Йўли галактикаси ва унинг ички тузилиши. Галактикамиз ташкил этувчилари ва юлдузлар тақсимоти. Қуёш системаси ҳаракати. Юлдузларнинг тарқоқ ва шарсимон тўдалари. Галактиканинг айланиши. Юлдузлараро чанг ва газ. Спирал тармоқлар. Галактикамиз ядроси тузилиши. Галактика тожи ва магнит майдони.
Галактикадан ташқи астрономия
Галактикаларнинг Хаббл классификацияси. Галактикалар махаллий гуруҳи. Галактикаларгача масофани аниқлаш. Галактикалар таркиби ва физик хоссалари. Галактикалар тўдалари. Ўзаги фаол галактикалар. Радиогалактикалар. Квазарлар. Гравитацион линзалар.
Космогония муаммолари. Юлдузларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Галактикаларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси. Экзосайёралар. Сайёраларнинг келиб чиқиши. Қуёш системасининг келиб чиқиши ва бошланғич эволюцияси. Космологик принцип. Коинотнинг бир жинсли изотроп модели. Катта портлаш. Коинотнинг иссиқ модели. Қорамтир энергия.
Аудитория соатларининг мавзулар бўйича тақсимланиши
№
Маъруза мавзулари
Хажм
1-семестр
1
Кириш
2
2
Сферик астрономия асослари
10
3
Амалий астрономия масалалари
8
4
Осмон механикаси элементлари: сайёралар ҳаракати
8
5
Астрофизика тушунчалари ва телескоплар
4
Жами 1-семестрда
32
2-семестр
5
Қуёш ва унинг тизими физикаси
9
6
Юлдузлар физикаси асослари
11
7
Галактика астрономияси
6
8
Галактикадан ташқи астрономия
6
9
Космогония ва космология
8
Жами 2-семестрда
40
ЖАМИ курс бўйича
72
Амалий машғулот дарсларида талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадалар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустахкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп эттириш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади. Амалий машғулотлар тегишли бўлимлар бўйича масалалар ечиш орқали амалга оширилади.
|
№ |
Амалий машғулотлар мавзулари |
Соати |
|
|
1-семестр |
|||
|
1 |
Сферик астрономия асослари |
6 |
|
|
2 |
Осмон механикаси элементлари: сайёралар ҳаракати |
6 |
|
|
3 |
Амалий астрономия. Ер ва Ой системаси |
6 |
|
|
4 |
Астрономик кузатувлар, қурилмалар ва телескоплар |
6 |
|
|
Жами 1-семестрда |
24 |
||
|
2-семестр |
|||
|
1 |
Қуёш ва Қуёш системаси физикаси |
6 |
|
|
2 |
Юлдузлар физикаси асослари |
6 |
|
|
3 |
Галактика ва юлдуз тўдалари |
6 |
|
|
4 |
Галактикалар |
6 |
|
|
5 |
Космогония ва космология |
6 |
|
|
Жами 2-семестрда |
30 |
||
|
ЖАМИ курс бўйича |
54 |
||
Ушбу машғулот тури ўқув дастуридаги бўлимларга тегишли лаборатория ишларини бажариш, оптик қурилмалар билан бевосита танишиш, юқори аниқликда натижалар олиш, тажриба натижаларини ҳисоблаш, графиклар чизиш ва тегишли хулосалар чиқариш орқали амалга оширилади. Лаборатория ишлари талабанинг ушбу фандан олган билимларга таянилган ҳолда бевосита ўқитувчининг рухсати билан амалга оширилади.
|
№ |
Лаборатория ишлари мавзулари |
Соати |
|
1-семестр |
||
|
1 |
Юлиан кунларини ҳисоблаш |
8 |
|
2 |
Юлдузлар осмонининг сурилма харитаси |
8 |
|
Жами 1-семестрда |
16 |
|
|
2-семестр |
||
|
3 |
Қуёшнинг чиқиш ва ботиш моментларини ҳамда азимутларини ҳисоблаш |
10 |
|
4 |
Юлдузларнинг массаси, ўлчамлари ва зичлиги |
10 |
|
Жами 3-семестрда |
20 |
|
|
Жами курс бўйича |
36 |
|
Ушбу фанни ўрганувчи талабалар аудиторияда олган назарий билимларини мустаҳкамлаш ва астрономиядаги амалий масалаларни ечишда кўникма ҳосил қилиш учун мустақил таълим тизимига асосланиб, кафедра ўқитувчилари раҳбарлигида, мустақил иш бажарадилар. Бунда улар қўшимча адабиётларни ўрганиб ҳамда Интернет сайтларидан фойдаланиб, қуйидаги мавзулар бўйича ҳар бир талаба ўқитувчи билан яккама-якка оғзаки савол-жавоб жараёнидан ўтиши лозим:
|
Mустақил таълимга оид мавзулар |
Мустақил таълимга оид топшириқ ва тавсиялар |
Ҳажми (соатда) |
|
|
Амалий машғулотларга тайёргарлик |
54 |
||
|
Лаборатория машғулотларига тайёргарлик |
36 |
||
|
Мустақил ишга ажратилган мавзулар |
18 |
||
|
Осмон жисмларининг кимёвий таркиби ва зичлигини аниқлаш. |
Осмон жисмларининг параметрларини топиш бўйича усулларни ахтариш. |
4 |
|
|
Сайёралар нурланиши. Экзосайёралар. |
Сайёралар нурланишини ўрганиш ва тушунтириб бериш. Сўнгги йилларда топилаётган экзосайёралар ҳақида маълумотлар йиғиш |
4 |
|
|
Қуёш системаси келиб чиқишининг замонавий назарияси |
Қуёш системанинг келиб чиқиши бўйича ҳозирги астрофизик олимларнинг назариялари билан танишиш. |
3 |
|
|
Юлдузларнинг ички тузилиши |
Юлдузларнинг ички тузилиши ва эволюцияси бўйича ҳозирги астрофизик олимларнинг назариялари билан танишиш. |
4 |
|
|
Коинот эволюциясининг бошланғич босқичлари ҳолдати |
Коинотнинг келиб чиқиши бўйича ҳозирги астрофизик олимларнинг назариялари билан танишиш. |
3 |
|
|
Жами |
108 |
||
Karttunen H. et al. Fundamental Astronomy. Springer, 2007, ISBN-13: 978-3540341437
Кононович Э. В., Мороз В. И. Общей курс астрономии, М.: УРСС, 2004
Нуритдинов С.Н., Умумий астрономия курси, ЎзМУ 2000
Нуритдинов С.Н, Зияханов Р.Ф., Таджибаев И.У.Умумий астрономиядан масалалар туплами, Т., Узбекистон, 2013
Sattarov I.S. Astrofizika, Toshkent, 2007