Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Социология кафедраси
Фан: Социология тарихи
Мавзу №14:
М.ВЕБЕРНИНГ “ТУШУНУВЧИ” СОЦИОЛОГИЯСИ
Социология кафедраси доценти: Жиянмуратова Г.Ш.
РЕЖА:
1.Макс Вебер ҳаёти ва ижоди
2.Идеал тип тушунчаси
3.«Тушунувчи» социология ва социал ҳаракат типологияси
Ҳаёти ва ижоди:
}Макс Вебер 1864 йил 21 апрелда
Германиянинг Эрфурт шаҳрида дунёга келган.
}1869 йил М.Вебер ва унинг оиласи Берлинга кўчишади.
}Онаси Элен Валленштайн-Вебер маданиятли ва маънавияти кучли аёл бўлиб, социал ва дин муаммоларига алоҳида эътибор берган.
}1919 йил, яъни ўлимига қадар ўғли билан яқин интеллектуал алоқада бўлган ва унда динга нисбатан талаб, муҳаббатни шакллантирган.
}1882 йил М.Вебер Гейдельберг
университетининг ҳуқуқ факультетига ўқишга кирган.
Ҳаёти ва ижоди:
}1883 йил университетда уч семестр ўқиб, Страсбургда ҳарбий хизматни ўтайди.
}1884 йилда Берлин ва Гёттинген университетларида ўқишни давом эттиради.
}1886 йилда эса юриспруденция бўйича биринчи университет имтиҳонини топширади.
}1887-1888 йилларда Вебер социал сиёсат Иттифоқига аъзо бўлади ва унинг талаби билан Шарқий Пруссияда деҳқонларнинг аҳволини аниқлаш мақсадида сўров ўтказади.
Ҳаёти ва ижоди:
}1889 йил Берлинда «Ўрта асрлар савдо жамоалари тарихига оид» номли илмий ишини ёқлайди.
}Итальян ва испан тилларини қунт билан ўрганишга киришади.
}Берлин адвокатлик корпусига аъзо бўлади.
}1891 йилда профессор Моммзен билан бўлиб ўтган суҳбат Веберни Берлин университетининг “Ҳуқуқ” факультетига кафедра профессори сифатида таклиф этилишига сабаб бўлди.