Фан ва дин
}Фан ва дин ўртасида муросасиз қарама-қаршиликлар мавжуд эмас.
}Фан, унинг фикрига кўра, диндан фақатгина дунёни изоҳлаш вазифасини тортиб олади, бироқ эътиқод вазифасини бажаришни ўз зиммасига ола олмайди, чунки “эътиқод – бу авваламбор ҳаракатга интилишдир”.
}Фан эса, ўз тафаккурида ҳар қанча чуқурлашиб кетмасин, доимо ҳаракатдан узоқда қолади.
Фан ва дин
}Бундан ташқари, у доимо илгарига жуда секин силжийди ва ҳеч қачон охирига етказилмайди, ҳаёт эса кутиб тура олмайди.
}Шу сабабли, назариялар, айниқса ҳаётга кўмаклашишга қаратилган, ҳаракат қилишга ундовчи ижтимоий ҳаёт муаммоларига тегишли бўлган назариялар фандан ошиб ўтишга ва вақтидан аввал уни тўлдиришга мажбур.
}Табиийки, ушбу назарияларда эътиқод ўрни, демак, диннинг
ўрни ҳам сақланиб қолади.
}Кўплаб социал назарияларда биз айнан шу жиҳатларга дуч келамиз.
«Ўзини ўзи ўлдириш» асари
}Дюркгейм «Ўзини ўзи ўлдириш»
асарида социал фактлар ўртасидаги боғлиқлик ва турли гуруҳ, ҳудуд, мамлакат ва турли турлардаги инсонлар ўртасида содир бўлган ўзини ўзи ўлдириш ҳолатлари кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни ўрганди.
“Ўз жонига қасд қилиш”
}“Ўз жонига қасд қилиш деб, жабрланувчи уни кутаётган натижалар ҳақида хабардор бўлган ҳолатда унинг ўзи томонидан амалга оширилган ижобий ёки салбий ҳаракатнинг бевосита ёки билвосита натижаси бўлган ҳар бир ўлим ҳолатига айтилади” .
“Ўз жонига қасд қилиш”
}Статистик маълумотлар асосида ўз жонига қасд қилишлар маълум қонуниятга бўйсунади, деган хулосага келади.
}У қуйидагича ёзган: “Муайян жамиятни ташкил этувчи
индивидлар таркиби йилдан йилга ўзгариб боради, ўз жонига қасд қилишлар сони эса, жамиятнинг ўзи ўзгармагунга қадар ўзгармасдан қолаверади”.