Танловни тузиш тартиботи математик статистика усулларига асосланган ҳамда эҳтимоллик назарияси тамойилларига асосланади. Танланадиган тадқиқот ялпи тадқиқотга нисбатан тежамли ва ишончи, гарчи кенайтирилган усул ва техникани талаб этса ҳам.
Хорижда анъанавий анкеталаштириш ёзма сўров билан номланади (Writter Survey). Почта орқали сўровлар, гуруҳ бўлиб анкеталаштириш, якка анкеталаштиришни ажпатиб кўрсатадилар.
Бош тўпламнинг барча бирликларини қамраб олувчи ялпи тадқиқотларга аҳолини рўйхатдан ўтказиш киради, бу ҳақда махсус бобда гап боради. Шу вақтда социологияда англашнинг энг кенг тарқалган воситаси сифпатида танланган тадқиқот иштирок этади.
Такрорий тадқиқотлар: Такрорий тадқиқотлар – бу ягона дастур ва инструментарий бўйича маълум вақт оралиғида мунтазам ўтказилган ва объектнинг ўзгаришлар динамикасини тавсифловчи натижаларни олиш билан боғлиқ бир неча тадқиқотларнинг йиғиндиси. Улар қиёсий таҳлил восиатларини намоён этади. Такрорий тадқиқотлар - муайян вақт оралиғида бир дастурдан, бир инструментариянидан фойдаланган ҳолда, қиёсий таҳлилларни амалга ошириш учун ўтказиладиган тадқиқот. Такрорий тадқиқот муҳим куриниши панел тадқиқотлари ҳисобланади. Унинг ажралиб турадиган ҳусусияти шундаки, ўрганилган бир категория доирасида ўтказилади.
Логитюд тадқиқотлар - шахсларнинг бир гуруҳини узоқ вақт ўрганиш;
Когортли тадқиқотлар – узоқ вақт давомида бир хил ёшдаги шахсларни ўрганиш (авлодлар). Мақсад –бир авлод кишиларнинг турмуш тарзи, мақсадлари. Тадқиқот объектлари ўзгаради, лекин кишилар сақланиб қолади;
Тренд тадқиқотлар – вақт оралиғи билан бирор- бир асосий йиғиндида ва нисбатан бир хил усулга риоя қилган ҳолда ўтказиладиган тадқиқот. МАқсад- ижтимоий ўзгаришлар тенденцияси (тренди)ни белгилаш. Мисол – аҳолини қайта рўйхатга олиш;
Панелли (йўлли) тадқиқот – бир хил танловда ягона дастур бўйича ва маълум вақт оралиғида ягона усул бўйича ўтказиладиган тадқиқотлар. Мақсад - воқеалар динамикаси таҳлили. Кишилар ўзгариши мумкин, лекин тадқиқот объектлари ўзгармайди (корхона, цехлар).
Панель - асосий ва такрор тадқиқотда (масалан 15 йилдан сўнг) сўралган респондентларнинг йиғиндиси. Такрор тадқиқотда 15 ёшга улғайган кишилар бўлади. Номли панель – асосий- ёш, маълумот, касби параметрлар бўйича танланган респондентлар гуруҳи - у асосийни эсга солади, лекин бир хил кишилар эмас (масалдан, 1962 йилдаги ёш ишчилар ва 1976 йилдаги ёш ишчилар).
Панелли тадқиқот (логитюднинг турли кўрининшларидан бири сифатида кўриб чиқилаётган) – ижтимоий кузатиш турларидан бири, бунда доимий танланган гуруҳ (панел) аъзолари орасида бир неча сўровномалар ўтказиш воситасида ахборотлар тўпланади. Агар ахборот гуруҳнинг ҳар бир аъзосидан иккита (ёки ундан кўпроқ) вақтинчалик нуқталарда олинган маълумотларни қамраб олса, у ҳолда ялпи силжишлар билан бир қаторда алоҳида ўзгаришларни ҳам ўрганиш имкони пайдо бўлади.
Лонгитюд ёки вақт жиҳатидан давомий, тадқиқотнинг давомли тури авлодлар социологиясида фаол қўлланилади. Мамлакатимизда “Авлодлар йўли” мавзусидаги бир неча лойиҳа маълумдир. Улардан бири Барнаул университети социология факультетининг С.И. Григорьев1 раҳбарлигидаги Ёшлар муаммолари бўйича илмий-тадқиқот лабораторияси томонидан ўтказилди. Мазкур усулни қўллаш шкаласининг бошқа плюсида ўқув синфи ёки ишчи бригада объектлари жойлашиб, уларни етарлича узоқ вақт давомида кузатиш мумкин.
Лонгитюд тадқиқотда йирик ва 48 кичик миқёсда тузилмавий анкета, расмийлаштирилган ва расмийлаштирилмаган интервьюни қўллаш мумкин. Психологияда эса лонгитюд тадқиқот экспериментал-генетик усул модификацияси, яъни инсон ҳаёт даврининг ёш ва алоҳида ўзгаришларини ўрганиш имконини берувчи бир хил синалувчиларни узоқ ва мунтазам ўрганиш сифатида фаол қўлланилади. Лонгитюд тадқиқот баъзан табиий тажриба шароитида ўтказилади. Лонгитюд тадқиқот такрорий тадқиқот тури сифатида бошқача тарзда мониторинг деб аталади.
Социологик тадкикотларнинг барча ахборот йигиш методлари иккита ката гурухга ажратилади: микдорий ва сифатий. Микдорий тадкикотлар инсонларнинг хулк-атвори тавсифини объектив равишда урганишга мулжалланган. Микдорий тадкикотлар тасвирий устунликка эга.
Бу тадкикотларда микдорий тадкикотларнинг узига хос режали таомили асосида ахборотни кайта ишлаш амалга оширилади. Микдорий тадкикотлар амалга ошириш учун жуда кийин талаблар куйилади, булар, тахминийлик назарияси ва математик статистика. Шунинг билан боглик тарзда олинган хулосалар йигандиси, асосий йигиндига утказилади.
Сифатий тадқиқотлар махсус техника ёрдамида чуқур ахборотни йиғишга мўлжалланган. Сифатий тадқиқотларни интерпретатив деб аташ мумкин. Сифатий тадқиқотлар бизларга инсонлар ҳақида, инсонларнинг ўзини тутиши ва қисқаси «нега» деган саволга жавоб беради. Бу тадқиқотларга қийин талаблар шарт эмас.
Сифатий тадқиқотлар – бу очилиш жараёнидир, ўз навбатида миқдорий тадқиқотлар – бу тасдиқлаш ва исботлаш жараёнидир. Миқдорий ва сифатий тадқиқотлар ўртасидаги асосий фарқлар қуйида келтирилган К. Пламер ва В.В. Семенова жадвалида кўрсатиб берилган. Лекин улар бир-биридан фарқ қилади.
1-жадвал: Социологик тадқиқотларнинг миқдорий ва сифатий методлари ўртасидаги фарқлар
Таққослаш асоси |
Миқдорий методлар |
Сифатий методлар |
Куллашдан максад |
Макросоциологик тадкикотлар |
Микросоциологик тадкикотлар |
Куллашдан максад |
Урганилаетган ходисага изох бериш |
Урганилаетган ходисани тушуниш |
Тадкикот масалалари |
a.Ходисанинг улчовларини улчаш b.Алохида улчовлар учун алока урнатиш |
a.иккала ходисани номойон этиш b.Ходисани концептуаллаштириш ва интерпретлаштириш |
Тадкикотчининг урни |
«бетараф» кузатувчи |
«эьтироз билдирувчи катнашчи |
Тадкикотчиларнинг диккат марказида |
a.Социал тузилма ва институтлар b.Объектив факторлар c.умумий социал жараёнлар |
a.Инсон b.Субъектив факторлар c.Алохида хусусий жараёнлар |
Тадкикотлар гипотезалар шаклланиши |
Маълумот йигишни бошлашдан олдин |
Маълумотни билиш жараёнида |
Тадкикотчилар инструментлари |
a. Асосий боскичгача тайерланади b. Формаллаштирил ган, барча тадкикотчиларга бир хил |
a. Асосий боскичгача ва иш жараёнида аникланган b. формаллаштирилмаган, алохида тадкикотчилик тажрибасини акс этади |
Тадкикотчилик жараёнлари |
Стандартлаштирилган уларни шархлаш тахмин килинади. |
Стандартлаштирилган камдан-кам шархланади.
|
Анализ бирлиги |
Фактлар, вокеалар, |
Субъектив фактлар инсон учун. |
Анализ мантиги |
Дедуктив: операционалазация тушунчаси оркали абстракциядан фактгача. |
Индуктив: фактдан концепсиягача. |
Асосий анализ усуллари |
a. ходисаларни классификатсиялаштириш b статистик усуллар ёрдамида c. Системалаштириш |
a.ходисани тавсифлаш b. куйилган бахони тахлил килиш. c. Тасаввур килиш. |
Бу тадкикотлар куйидаги шаклда намоён булади |
Статистик булиш, шкала хулосалари, индекслар ва хокозолар |
Хужжатни тахлил килиш, интеллектуал махсулотлар. |
Ишончлиликка аник эришилади. |
Урнатилган алокалар такрорланиши. |
Вокеани аниклаштириш ва фикрлар намоён булиши. |
Тадкикотчилик усуллари |
Каттик ва совук |
Юмшок ва иссик |
Миқдорий ва сифатий тадқиқотларни бир – биридан ажратиб бўлмайди, чунки улар бир – бири билан боғлиқ ва бир – бирини тўлдириб туради. Фақатгина шу йул билангина ахборотни тўлиқ олиш имкони мавжуд бўлади. Миқдорий тадқиқотлар утказилаетганда, кўп ҳолларда ахборот олиш учун сифатий технологияларидан фойдаланилади. (Ассоциациялар, тугалланмаган гаплар ва ҳакозалар). Шунинг билан бир қаторда, бир нарсани эсдан чиқариш керак эмас, яъни миқдорий ва сифатий методларнинг специфик тадқиқот мақсади, йўналиши ва ўрганиш объекти бўлади.
1. Социологик тадқиқот ўтказишнинг турларини санаб ўтинг?
2.Социологик тадқиқот усулларининг қисқача хусусиятларини изоҳлагш?
3. Миқдорий ва сифатий тадқиқотлар ўртасидаги асосий фарқланишлар қандай?
Добреньков В.И. Кравченко А.И. Фундаментальная социология. 3-том. Методика и техника исследования. – М.: ИНФРА-М, 2004. – 768 с.
Гошков М.К., Шереги Ф.Э. Прикладная социология: методология и методы. Учебное пособие. – М.: Альфа-М, 2009. – 416 с.
Ядов В.А. Стратегия социологического исследования. Описание, объяснение, понимание социальной реальности. – М.: Омега-Л, 2007. – 567 с.
Хайтун С.Д. Количественный анализ социальных явлений. Проблемы и перспективы. – М.: ДомКнига, 2005. -280 с.
1