2-мавзу: Социологик тадқиқот: асосий босқичлари, тадқиқот турлари
Режа
Таянч иборалар: чуқурлаштирилган ва кенг миқёсдаги тадқиқотлар, социологик тадқиқотларнинг предмети, сифатий тадқиқотлар, сўров, анкета сўрови, интервью
Умуман олганда, социологик тадқиқот бу ўрганилаётган жараён ёки ҳодиса тўғрисида ишончли маълумотларга эга бўлиш учун ягона мақсад билан боғлиқ методологик, методик ва ташкилий-техник процедураларнинг мантиқан кетма-кетлик тизимидир.
Социологик тадқиқот ўз ичига бир-бирини алмаштирадиган алоҳида ва бир вақтнинг ўзида мазмунан ўзаро боғланган 4 босқични олади.
Тадқиқотни методологик ва методик жиҳатдан тайёрлаш
Бирламчи маълумотларни йиғиш
Олинган маълумотларни қайта ишлашга тайёрлаш ва уни ЭҲМда қайта ишлаш
қайта ишланган маълумотларни математик ва мазмунан таҳлил қилиш, ҳисобот тайёрлаш, хулоса ва тавсиялар тузиш
Социологик тадқиқотларнинг 3 тури мавжуд: разведкали, тасвирий ва аналитик.
Разведкали тадқиқот - конкрет социологик тадқиқотнинг энг оддий тури бўлиб ҳисобланади. У моҳиятан чегараланган вазифани ҳал этади, одатда кам сондаги ўрганилаётган мажмуани қамраб олади ва қисқартирилган дастурга асосланади. Разведкали тадқиқотлар оператив (тезкор) информация олиш учун хизмат қилади. Бундай ҳолатда унинг экспресс сўров тури ҳақида гапириш мумкин.
Тасвирловчи тадқиқот – социологик таҳлилнинг мураккаброқ шакли ҳисобланади. Ўзининг мақсад ва вазифаларига кўра, у ўрганилаётган жараён, унинг таркибий элементлари тўғрисида нисбатан тўла тасаввур берадиган эмпирик маълумотлар олишни назарда тутади. Бундай тадқиқот етарли даражада батафсил ишлаб чиқилган дастур асосида ўтказилади.
Аналитик тадқиқот – бу социологик таҳлилнинг энг чуқурлаштирилган тури ҳисобланади. У ўз олдига нафақат ўрганилаётган ҳодисанинг таркибий элементларини тасвирлашни, балки сабабларни тушунтиришни мақсад қилиб қўяди.
Социал ва социологик тадқиқотлар: “Социал тадқиқотлар” ва “социологик тадқиқотлар” илмий ва амалий соҳаларда кенг қўлланилади. Бироқ бу турдаги илмий тадқиқотларнинг табиатини, мазмун – моҳиятини акс эттирувчи аниқ қарашлар хали – ҳануз шаклланган эмас. Кўп ҳолларда улар синоним сифатида келтирилса, баъзан эса умуман бир – бирига қарама – қарши қўйилади.
Тадқиқотларнинг иккала типи орасидаги фарқларни қисқача қилиб қуйидагича ифодалаш мумкин:
► “Социал тадқиқот” тушунчаси “социологик тадқиқот” тушунчасидан кенгроқдир.
► “Социал тадқиқот” тушунчаси ўзининг оқасида турган конкрет фанни тўлиқ акс эттирмайди; “социологик тадқиқот” эса акс эттиради. Бу эса социология.
►Социологик тадқиқотлар илмий метод идеали ёрдамида нормаллаштирилган, социал эса йўқ.
►Социологик тадқиқотлар социологиянинг предмети ва тематикаси билан аниқлаштирилган, социал эса йўқ.
►Социологик тадқиқотларда ўзининг махсус методлари бўлса, социал тадқиқотларда бу мавжуд эмас.
►Социологик тадқиқот бу билишнинг фан ичидаги методи бўлса, социал эса фанларародир.
►Социал тадқиқотлар жамиятнинг исталаган социал муаммоларини қамраб олса, социологик тадқиқот эса социология предметидаги тор доирадаги муаммоларни қамраб олади.
►Социал тадқиқотлар хаммахўр ва чалкашиб кетган бўлса, социологик тадқиқотлар танлаш (ажратиш) хусусиятига эгадир.
►Социал тадқиқотларни (сўровларни) юристлар, врачлар, иқтисодчилар, журналистлар олиб боришади. Булар ижтимоий социологладир. Социологик тадқиқотларни фақатгина профессионаллар олиб боришади. Уни фарқловчи қирраси бу назария ва методнинг бирикувидир. Буни юқридаги касб эгалари тушунмайди.
►Социологик тадқиқотлар манбаси бу илмий адабиёт ва профессионал тайёргарлик, социал тадқиқотлар манбаси эса хаммабоп адабиётлар ва кундалик тажрибадир (хаёт тажрибаси).
►Социал тадқиқотлар жамиятга кенг назар солса, социологик тадқиқотлар тор, махсус қарашга эгадир.
Бироқ фанда хали социологик ва социал тадқиқотлар нимаси билан фарқ қилиши охиригача хал қилинган эмас. Олимлар бир қатор принципиал ва иккинчи даражали жихатлар учун бахс олиб боришмоқда. Агар аниқ критерийлар киритадиган бўлсак бу чигал муаммони ечимини топиш мумкин.
“Синов тадқиқоти” атамаси адабиётларда: 1) излаш (текшириш) тадқиқотининг маънодош; 2) пилотажли тадқиқотнинг маънодоши; 3) ўзининг турли- туманликлари (кўринишлари) сифатида излаш (текшириш) ва пилотажли тадқиқотларни ўз ичига олувчи йиғма тушунча. Излаш (текшириш) ва пилотажли тадқиқотлар – синаш тадқиқотининг икки асосий кўриниши деб ҳисоблаймиз.
Излаш (текшириш) тадқиқоти вазифаларнинг тўғри қўйилиши ва асосланган гипотезаларни илгари суриш, мақсадларни аниқлаб олиш мақсадида ўтказилади. Шундай қилиб, моҳиятига кўра у концептуал тадқиқотдир. Унинг ўтказилиши, агар сизни қизиқтирадиган мавзу бўйича адабиётлар мавжуд бўлмаса ёки етишмаган ҳолда мақсадга мувофиқдир.
Синов тадқиқотлари – ижтимоий таҳлилнинг оддий тури бўлиб: унинг вазифалари доираси чегараланган, сўраладиганлар сони ўртача, дастурлари ва воиталар жуда соддалаштирилган; маълумотлар намоён қилинмайди. Олим муаммони умумий йўналтириш учун тадқиқот объекти тўғрисида фақатгина баъзи маълумотларни олади. У кам ўрганилган ёки умуман ўрганилмаган муаммолар учун қўлланилади. Унинг шиори –таҳминан, арзон ва тез.
Излаш тадқиқотлари қуйидаги усуллар ёрдамида ўтказилиши мумкин: доимий респондентлар билан шарўлар (яхшиси норасмий); кузатиш; тадқиқотнинг марказий муаммоси бўйича фокус-гуруҳ; эксперт- мутахассислар ёки сизни қизиқтирувчи муаммо соҳасига алоқаси бўлган кишиларни билан сўров ўтказиш; илгари сурилган вазифалар ва гипотезалар бўйича зарурий маълумотларни ўз ичига олган статистик маълумотлар, ҳужжатларни ўрганиб чиқиш.
Текшириш тадқиқотлари варианти сифатида эскпрес - сўровлар иштирок этади. Уларни тезкор сўровлар ҳам деб аташади. Улардан кўпгина сўров ўтказадиган фирмалар ҳам фойдаланадилар – ВЦИОМ дан РОМИР гача. Ҳақиқатда, улар сўровларни, одатда, жуда зиёли кишилар, лекин асосий фанни чуқур илмий ривожлантириш вазифаларини қўймайдилар. Бир зумда, лекин жамият, идоралар ёки хусусий буюртмачиларга жуда зарур бўлган манффатли вазифалар ҳал этилади: халқ президентга қандай муносабатда бўлади, айланмага чекловлар, Чеченистондаги урушга, Бушнинг ташрифига, 2001 йил 11 сентябрдаги террористик актларга. Шундай тарзда, янги, қисқа муддатли (унинг ҳаётийлик даври кун, хафта, баъзида ойлар билан ҳисобланади), лекин айни ватда жуда керакли ахборотни оладилар.
Пилотажли тадқтқотда танлаш ҳажми аниқ услубий асосга эга эмас. Одатда 30 та респондент орасида сўров ўтказишни етарли деб ҳисоблайдилар. Тадқиқотнинг режалаштирилган объектининг барча мавжуд тоифаларини намоён этишлари учунгина муҳимдир.
Пилотажда кичик танлаш бош тўпламга нисбатан репрезентатив бўлиши шарт эмас. Унинг бошқа сифати – турли-туманлиги қанчалик муҳим: инструмантерийга турлича таъсирланадиган респондентлар гуруҳини ўз ичига олиши лозим. Агар ўрта маълумотли кишилар келгуси танлошда сезиларсиз улушни ташкил этса, сизнинг ақлли саволларингизда умуман сиз қониқтирмайдиган жавобларни берганликлари учун улар билан биринчи навбатда сўров ўтказиш зарур.
Сўров мавзуси учун муҳимроқ ижтимоий-демографик белгиларни (жинс, ёш, маълумоти, иш стаджи, меҳнатнинг мазмуни ва ҳ.к.) намоён этувчи респондентларни киритадилар.
Ижтимоий психологияда пилотажли тадқиқотлар (ишчи атамаси “зондаж”) танлашнинг зарурий ҳажмини белгилаш, анкета саволлари сони, сўров вақти ва бошқаларнинг мазмунини аниқлаштириш учун қўлланилади. Пилотаж (ишчи атама - “претест”) тестларини қўллашнинг хорижий ва маҳаллий амалиётда асосий тестнинг баъзи стандартларини аниқлаш воситаси бўлиб хизмат қилади.
Социологияда пилотаж асосий тадқиқотгача ўтказилади ва гипотеза ва азифаларнинг хусусиятларини, шунингдек инструментарийнинг профессионал даражаси ва услубий ишланганлиги текшириш усули сифатида иштирок этади. Пилотаж танлаш моделининг тўғрилигини баҳолаш ва зарурат туғилганда мувофиқ тузатишларни киритиш; тадқиқот объекти ва предметининг баъзи тавсифларини аниқлаштириш, бош тадқиқотни ўтказиш муддатлари ва молиявий харажатларини асослашга ёрдам беради. Пилотаж шунингдек шархловчилар (анкеталовчилар) гуруҳининг машқлари учун ҳам фойдалидир.
Ҳозирги социологияда қуйидаги қоидалар қўлланилади: анкетани катта ададда тарқатишдан олдин, уни саволларни тўғри тушунаяпдиларми, у ҳаддан ташқари узун ва зерикарлими уни тўлдириш (ёки шарҳлаш) учун қанча вақт талаб этилади, почта орқали тарқатилиш ҳолатларида эса – анкета жўнатилган вақтдан бошлаб жавоб олингунга қадар неча кун ўтишини аниқлаб олиш учун сўровнинг кам ададда чиқариб синаб кўриш мақсадга мувофиқ.
Пилотажли тадқиқотлар “қисқартирилган” режа бўйича тадқиқотларни ўзида намоён этади- бунда кичик танлашлар ўтказилади, ахборотлар чала йиғилади, олинган ахборот фақат аҳамиятли мезонлар бўйича таҳлил қилинади. Агар пилотажли тадқиқот яхши ўрганилган тадқиқот даврида ўтказилса, у тадқиқот инструментарийсини “очиш”, унинг нуқсонлари ҳамда математик таҳлилга ёндашувлардаги нуқсонларни аниқлаш ва бартарф этиш имконини беради.
Пилотаж қуйидагилар учун фойдали: а) инструментарийни тестдан ўтказиш, бунда тадқиқотчи тўла ишонч билан ҳаракатланади, б) тадқиқот предмети тадиқотчига яхши таниш бўлмаган ҳолларда инструментарийни такомиллаштириш. Биринчи ҳолатда инструментарийлар ўзларининг якуний вариантида синовдан ўтказилади. Иккинчи ҳолатда тадқиқотчи инструментнинг турли вариантлари билан, улардан қайси бири ишлашда қулайлик яратишини билиб олиш учун тажриба ўтказишни истаб қолиши мумкин. Дастлабки тестдан ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
Саволларнинг шакллари ва турли оғзаки шаклларини тестдан ўтказиш.
Респондент билан жонли мулоқот жараёнида уни тўлдиришнинг эҳтимолий мураккабликлари аниқланиши учун респондент томонидан шахсий шарҳини мустақил тўлдириш учун мўлжалланган анкетани синаб кўриш.
Ёпиқ саволларга жавоблар тўпламига киритиладиган типик жавобларни, охиргиларини якуний вариантда қўллаш учун аниқлашда очиқ саволлардан фойдаланиш.
Ҳар қайси инструментарийнинг яроқлилигини аниқлаш мақсадида уларнинг ҳар бир турини тестдан ўтказиш (почта анкеталари, оғзаки шарҳлар, телефон шархлари).
Пилотаж икки вариантда ўтказилади. Биринчисида – респондентларнинг жами гуруҳларини алоҳида жамоага таклиф этадилар, бунда столларда анкеталар жойлаштирилади. Респондентларни пилотаж ҳолатига “киритадилар”, яъни унинг мақсад ва вазифаларини изоҳлайдилар, тўлдириш техникаси бўйича анкеталарни инструкциялайдилар ва тўлдиргандан сўнг қатъий танбеҳлар айтиб беришларини, анкета билан ишларни қийинлаштирувчи саволлар тўғрисида ва тушунмовчиликлар тўғрисида суҳбатлашишни сўрайдилар.
Тўлдирилган анкеталар белгиланган қутиларга ташланади, шундан сўнг бутун ўтказилган сўровнинг мазмунини гуруҳ бўлиб муҳокама қилиш бошланади. Анкета саволларининг яроқлилигини баҳолаш имконини берувчи кўрсаткичлар сифатида саволларга жавоб берганлар сони ва саволда фойдаланилган устун бўйича жавобларни тақсимлаш тавсифи иштирок этади.
Пилотаж натижаларига кўра, агар зарур бўлса анкетага тузатишлар киритилади. Синов сўровномасини ўтказишнинг хусусиятлари лойиҳада иштирок этувчи суҳбатдошлар билан “стол атрофида суҳбатда” ҳам батафсил муҳокама қилинади. Бунда лаборатория шароитларида суҳбат ўтказиш жараёни жамоавий имитацияланади.
Пилотажли материаллар сўров ўтказувчи фирманинг алоҳида папкаларида сақланади. Улар сўровноманинг дастлабки вариантини, респондентлар ва социологларнинг мулоҳазалари, шунингдек анкеталарнинг тўлиқ ишланган вариантини белгилаб қўювчи баённомаларни ўз ичига олади. Вақт ўтиши билан услубий қарорларнинг ўзига хос “банки” жамғарилади, типик услубий хатолар ва инструментарийларнинг тўлиқ ишланмаларини таҳлил қилиш бўйича тажриба ва кўникмалар пайдо бўлади.
Пилотажли тадқиқот барча муаммоларнинг мантиқий тушуниш, саволларнинг аниқ мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан саволларнинг таҳминий қўйилиши асосида тузилади. Пилотаж давомида барча тартиботлар, тадқиқотнинг жами инструментарийлари текшириладиўринсиз саволлар чиқариб ташаланади, тадқиқотнинг алоҳида босқичларига тузатишлар киритилади.
Унинг ўтказилишига суғуртага эга бўлиш каби муносабат қилиш лозим: сиз албатта агар омадингиз келса у сиз ҳам ишлашингиз мумкин. Агар йўқ бўлсачи?
Тасвирий ва аналитик тадқиқотлар: Бу ўзининг илмий мақсадлари ва олинган натижалари бўйича қарама-қарши икки асосий тадқиқот туридир. Тасвирий тадқиқот текшириш тадқиқотига нисбатан илмий изланишнинг мураккаброқ туридир. Унинг мақсадлари жиддийроқ, узоқроқ вақт олиб борилади, дастури муфассал, инструментлари барча илмий параметрларга мос келади. У фақатгина ҳодисаларнинг юзаки кесмасини берганлиги учун эмас, балки фақатгина сабабли алоқаларни аниқламаганлиги учун тавсияланадиган деб номланади.
Тавсифлаш тадқиқотлари ҳодисаларнинг яхлит тасвирини беради. Шу билан бирга, у ҳодисаларнинг таркиби ва динамикасини ёритиб беради. У репрезентатив маълумотлар, ишончли маълумотларга асосланган ва илмий усулнинг барча талабларига мос келади.
Аналитик тадқиқот – ижтимоий тадқиқотнинг энг чуқурлаштирилган туридир. Унга тавсифлаш тадқиқотига хос бўлган ижобий илмий ўрганишнинг ҳамма белгилари киради: репрезентативлик, ишончлилик, тўғрилик ва ҳ.к. Лекин ундан ташқари, уни кўздан яширилган ижтимоий ҳодисанинг юзага келиш сабабларини аниқлайди. Бу профессионалликнинг юқори пилотажидир. Унга ҳамма ҳам эриша олмайди ва бу баъзан содир бўлади.
Социологик тадқиқот ҳақида барча айтганларимизни умумлаштирган ҳолда қуйидаги қонуниятларни аниқлаш мумкин:
- тадқиқотнинг мураккаблик даражаси биринчидан учинчига ортиб боради;
- тадқиқотнинг тури қанчалик мураккаб бўлса, у камроқ тарқалган ва аксинча.
1.2-расм. Мураккаблик даражаси ва тарқалганлик даражаси бўйича ижтимоий тадқиқотларнинг типологияси
Нуқтали тадқиқот: Нуқтали тадқиқот (уни бир марталик деб ҳам атайдилар) ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш вақтида унинг ҳолати ёки миқдорий тавсифлари тўғрисида ахборотлар беради. Ҳақиқатда, ҳодисанинг тезкор сурати вақт бўйича унинг ўзгаришлар йўналишлари тўғрисидаги саволларга жавоб бермайди. Нуқтали адқиқотга мисол сифатида монографик тадқиқот хизмат қилади.
Монографик тадқиқот тор маънода яхши ишланган назария доирасида бир ёки бир неча объектларни текширишдир. У case study эслатади, ундан фарқли ўлароқ янги билимларни олишни эмас, балки нуқтали ижтимоий ташҳиснинг қўйилишини мақсад қилади, масалан, муайян корхонанинг ташкилий тузилмасини аниқлаш. Монографик тадқиқот кенг маънода- бир ёки бир неча объектларни танишиш сингари амалий мақсадда ҳам ҳар қандай тадқиқотларидир. Тадқиқот объекти типологик равишда мавжуд ахборот асосида танлаб олинади. У барча ҳодисалар синфи учун хос деб таҳмин қилинади.
Одатда антропологнинг тадқиқот объекти сифатида чуқур ва тезкорлигини ўрганиш мумкин бўлган бир қишлоқ иштирок этади. Тадқиқотнинг бундай тури монографик деб ҳам номланади. Агар қишлоқлар одатда кичик бўлса, олим вақт ўтиши билан ҳар бир кишини яхши билиб олади. Биринчи жаҳон уруши даврида бундай тадқиқотни Малиновский ўтказган. Улар ёритиб берган қишлоқ қабилали бирлашма ҳисобланмаган, балки йирик миллий таълимнинг бир қисми бўлган.
Траборин ороллари кичик бўлиб, этнографга ўша ерда жойлашган барча қишлоқларга ташриф буюриш ҳамда ҳар бир траборинлик билан музокара олиб бориш имконини берган. Лекин у полигон сифатида асос билан ўрганилган қишлоқни танлади. Бироқ, бошқа антропологлар бир жамоада ўтказилган мазкур тадқиқотларни ўзининг маҳаллий маданиятига тарғиб этишга қарши чиқмоқдалар. Айниқса агар гап мураккаб жамият тўғрисида кетса. Шунинг учун антропологлар бир мамлакатнинг турли чегараларида жойлашган жамоалар гуруҳини тадқиқ этиш усулидан фойдаланадилар.
Монографик тадқиқотлар қишлоқ социологиясига тарқатилган, бунда улар алоҳида қишлоқ жойларининг “ижтимоий суратлари”ни олиш воситаси сифатида иштиролк этади. Ўрганишнинг бундай усули аҳоли турмушининг асосий томонлари тўғрисида оилалар таркиби, банд бўлганлар, даромад манбалари ва миқдорлари, меҳнат фаолиятининг хусусиятлари, меҳнат ва бўш вақт соҳасидаги маҳаллий урф-одатлар, мулоқотнинг анъанавий турлари тўғрисида ахборот тўплашга асосланади.
Монографик тадқиқот репрезентатив ахбротни олишга даъвогар бўлмайди. Унинг вазифаси – янги ҳодисаларни муфассал таҳлил қилиш, кенг танлаб қилинадиган тадқиқотларни ўтказишни бекор қиладиган ахборотларнинг мавжуд эмаслиги. Монографик тадқиқотнинг натижалари кенг миқёсли эмпирик тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Ялпи ва танланадиган тадқиқотлар: Танланадиган тадқиқотлар, ўзи ва ўз фикри тўғрисида ахборот берувчи махсус танлаб олинган респондентлар гуруҳи орасида сўров ўтказиш орқали кишиларнинг хатта-ҳаракатлари ва мақсадлари тўғрисида маълумотларни мунтазам йиғиб бориш усулини намоён этади. У ўз номини тадқиқотларнинг асосий қисмининг (танланлаб олинадиган йиғиндиси) улкан бирлиги йиғиндисидан (бош йиғиндидан) махсус танлаб олиш тартиботидан фойдаланиш орқали олади, у яхлит тадқиқотнинг асосий ўлчамларини аниқ акс эттиради.